EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️"Халқлар дўстлиги" метро бекатида одамлар 20 дақиқадан ортиқ қолиб кетган

"Метро тўхтаб қолди. "Халқлар дўстлиги" метро бекатида свет ўчган, ходимлар қачон ишлашини билмаймиз дейишди. Соат 11:20 ларда одамларни кўчага чиқазиб юборишди", дейди метрога тушган
Effect.uz ходими.

🌐
EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍5
⚡️Марказий Осиё Бирлашган энерготизимидаги авария – ОАВ

ОАВдаги маълумотларга кўра, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистонда кузатилаётган электр таъминотидаги узилишлар Марказий Осиё бирлашган энерготизимидаги авария билан боғлиқ эканлиги айтилди.

Қайд этилишича, Қирғизистондаги электр узилишлар 30 дақиқада бартараф этилиши маълум қилинди.
Айни вақтда Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида электр энергияси узилган.

Маълумот учун, соат 11:00 да Ўзбекистон энерготизимида йирик носозлик юзага келиб республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилди.

“Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади. Келтирилган ноқулайликлар истеъмолчилардан учун узр сўраймиз”, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

🌐
EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍6
⚡️⚡️⚡️Қозоғистондаги катта авария сабаб Ўзбекистон светсиз қолди – Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги бугун Электр энергия таъминотида содир бўлган узилишлар ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, соат 10:57 да Қозоғистон Республикси электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилган.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб, бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчган.

Ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ИЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма-босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тафсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
👍13👎1
Тошкент йўлларида катта “пробка”!

Бугун, 25 январь куни Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида электр энергиясидан узилиб қолди. Бунга Қозоғистондаги катта авария сабаб эканлиги айтилди.

Тошкент шаҳар ИИББ йўллардаги светофорлар ишламаётгани сабаб зарурат бўлмаган ҳолда машина билан кўчага чиқмасликка чорламоқда.

“Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлар! Шаҳримизда электр таъминотида узилиш бўлганлиги сабаб кўчаларда тирбандликлар юзага келмоқда. Тирбандликларни олдини олиш мақсадида зарурат бўлмаганди шахсий транспорт воситаларидани фойдаланмаслигизни сўраб қоламиз”, дейилади ИИББ хабарида.

🌐
EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍6
Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда свет борми?

Қозоғистондаги авария сабаб ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб, иккала станция: Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСини автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчган.

Энергетика вазирлигининг маълумотида кўриш мумкинки, электр энергияси узилган ҳудудлар рўйхатида Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон ва Сурхондарё келтириб ўтилмаган.

Бундан келиб чиқадики, ушбу ҳудудларда айни вақтда свет бор, узилишлар содир бўлмаган. * (агар сизда маълумот бўлса, бизга @uzoqdaman профилига юборинг)

Шуни ҳам қайд этиш жоиз, айни вақтда Тошкент халқаро аэропорти электр энергияси йўқлиги туфайли самолётларни қабул қилмаяпти.
👍4
⚡️"Свет" ўчиши операциялар жараёнига хавф туғдирмайди – ССВ

«Хавотирга ўрин йўқ. Барча операцион блоклар замонавий тарзда жиҳозланган ва қўшимча таъминот генераторларига уланган. Бир манбадан узилиш дарҳол иккинчиси уланишига сабаб бўлади.

Албатта, ёрдамчи дизель генераторлар билан узоқ вақт ишлаб туриш қийин. Лекин тез орада умумий таъминот тикланишига умид қиламиз. Кейинги жарроҳлик амалиётлари шунга қараб режалаштирилади.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан тезкор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Тиббий масканларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди», – деди Фурқат Санаев.

Айни пайтда таъминот тикланмаган, чорраҳаларда тирбандликлар сақланиб турибди, сув таъминотида ҳам узилишлар кузатиляпти. Тошкент аэропорти рейслар қабул қилишни тўхтатган.

Ўзбекистон энергетика вазирлиги ушбу ҳолатга Қозоғистондаги энерготизимда рўй берган аварияни сабаб қилиб келтирган.

👉@effectuz
👍6🤩1
⚡️Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

@effectuz
👍4
Свет ўчиши ортидан Ўзбекистонда ёлғон хабарлар тарқалмоқда

❗️Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистонда 3 кун давомида электр энергияси бўлмаслиги, ёқилғи етишмаётгани сабабли тез орада мобил алоқа ҳам узилиши тўғрисида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

📄 Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

@effectuz
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда электр энергияси қачон тўлиқ тиқланиши ҳақида маълумот берилди

Бугун, соат 11:00 да Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида электр энергияси узилди. Бунга Қозоғистондаги катта авария сабаб эканлиги айтилди.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродова Effect.uz мухбири Бекзод Раҳмоновга берган интервьюсида электр энергия мамлакатда қачон тўлиқ тикланиши ҳақида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилаётгани ва ҳудудларда электр таъминоти тикланаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram
👍141
Ўзбекистон аэропортлари фаолияти тикланди

Тошкент халқаро аэропорти электр энергиясидаги узилишлар сабаб рейсларни қабул қилмаётгани тўғрисида хабар берилганди. Uzbekistan Airports’нинг маълум қилишича, Ўзбекистон аэропортлари фаолияти тикланган.

Таъкидланишича, Тошкент халқаро аэропорти фақат самолётларни қабул қилмоқда.

Uzbekistan Airways матбуот хизматининг маълум қилишича, электр энергия таъминотида кузатилган узилиш боис, Ўзбекистонга келаётган ва мамлакатдан чет эл давлатларига саёҳатни режалаштирган барча йўловчилар авиапарвозлари вақти ва жадвали мажбурий ўзгартирилиши мумкин.

🌐
EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram
👍7
⚡️Ҳудудий ИЭСларда электр блокларининг қайта ишлай бошлаши муносабати билан Ангрен, Оҳангарон ва Олмалиқ шаҳарларида электр таъминоти тикланмоқда.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram
👍4
10дан ортиқ фуқаро лифтдан чиқариб олинди

Электр энергияси тармоқларида юзага келган узулишлар сабаб кўп квартирали уйлардаги лифтлар тўхтаб қолган. ФВВ қутқарувчилари томонидан ҳозиргача 10 дан ортиқ фуқаролар лифтдан чиқариб олинган – ФВВ.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram
👍5
​​Барча ташкилотлардан ходимларига навбати билан эртароқ уйга жавоб бериш сўралди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига мурожаат билан чиқиб, ходимларига навбати билан уйга жавоб беришларини сўради.

Таъкидланишича, шаҳар кўчаларидаги светофорлар ишида носозликлар кузатилмоқда. Ҳозирда юқоридаги носозликларни бартараф этишга барча кучлар сафарбар этилган. Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Вазиятлар марказида тун-у кун ишлайдиган махсус тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилган.

«Шу сабабли бир вақтнинг ўзида катта тирбандликнинг олдини олиш мақсадида корхонангизда фаолият юритаётган ходимларга 15:30 дан кейин жадвал асосида жавоб беришингизни тавсия қиламиз. Шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан вужудга келган вазият учун узр сўраймиз ва вазиятни тўғри қабул қилишингизга умид қиламиз», — дейилади мурожаатда.

25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Тошкент метрополитени фаолияти ҳам тўхтаган, Республикадаги барча поездлар ўз манзилларига кечикиб етиб бориши айтилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ эса тибандликларнинг олдини олиш мақсадида кўчага зарурат бўлмаса, шахсий машинада чиқмасликни тавсия қилмоқда.

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ҳожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган. «Дарё» нашри ходимлари ва ўқувчиларининг хабар беришича, Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда.
👍102
Ўзбекистонда ҳукумат комиссияси тузилди

Президент топшириғига биноан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган.

@effectuz
👍4
“Тошкент ИЭС” АЖ ўз иш фаолиятини тизимли тикламоқда

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент ИЭС” акциядорлик жамиятида энергоблок давленияси кўтарилиб ёнмоқда мазмунидаги ёлғон хабар тарқатилмоқда.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан энергоблок автоматик равишда ҳимоя тизимини ишга тушуши натижасида ўчганда, энергоблок ишлаш даврида ишлаб чиқарилган буғлар, қозон қурилмаларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳавога чиқарилади. Бу тизимда нормал технологик жараён ҳисобланади.

Айни пайтда, “Тошкент ИЭС” АЖда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва энергоблокларни ягона тизимга улаш бўйича зарурий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍1🔥1
64та кон фаолиятини вақтинча тўхтатди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, Газли, Шўртан ҳамда Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та кон фаолиятини вақтинча тўхтатди.

🌐
EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍2🎉1
Энергия тизимида кузатилаётган муаммоларни Президент ўз назоратига олди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда энергия тизимида кузатилаётган муаммоларни назоратга олди.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

«Ҳурматли юртдошлар! Хабарингиз бор, юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш керакки, вазият шахсан Президентимиз назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.

Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ
», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Effect.uz'га Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ўзбекистонда босқичма-босқич электр энергияси тиклашини маълум қилган эди.

@effectuz
👍10🤮2😁1🎉1
Метрода қолиб кетган фуқаролар олиб чиқилди

Электр энергияси тармоқларида юзага келган узулишлар сабабли «Тошкентметрополитени»да қолиб кетган фуқаролар олиб чиқилди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Жумладан:«Тошкентметрополитени»нинг «Машинасозлар» (135 нафар), «Бодомзор-Минор» (70 нафар) ва «Амир Темур» (210 нафар) бекатлари оралиғида (вагонлар ичида) қолиб кетган (жами 415 нафар) йўловчилар олиб чиқилди.

Шунингдек, соат 12:10да Наманган вилояти Поп тумани 114-116 км. ларда юк поэзди тўхтаб қолганлиги учун 83 км. да йўловчи поэзд вақтинчалик тўхтатилган.

Юк поездини заҳира йўлга олиб қўйиш учун теплавоз ва «Қамчиқ» МҚЁҚБдан махсус техникаларда қутқарувчилар жалб этилган.

@effectuz
👍9🎉2
Ўзбекистонда сув бериш тикланмоқда

Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги сув бериш бошланаётгани туфайли фуқаролар ва ташкилотларга огоҳлантириш билан чиқди.

Вазирлик хонадон ва бинолардаги иссиқлик тизими ва сув қурилмаларига эътиборли бўлишни сўради.

Лекин электр таъминоти тикланган “дом”ларга ҳам ҳали сув берилгани йўқ.

Сув чиқиб турган ер тўлалардаги кранлар олдида одамлар сувга навбатга туришибди.

Сабаби, дўконларда қадоқланган ичимлик сувлари аллақачон сотиб бўлинган.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍4
Наманганда электр энергияси тикланди

Вилоятнинг қолган ҳудудларида кетма-кетликда электр қувватини тиклашга ҳаракатлар олиб борилмоқда.

👉 Батафсил ўқиш

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍2