EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик умрачиларга хизмат кўрсатувчи ширкатлар қандай мезонлар орқали танланди?

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ўзбекистонлик умра сафарига борган фуқароларга хизмат кўрсатувчи учун танлаб олинган ширкатлар сифат ва сервис жиҳатидан қандай асослар орқали танлангани ҳақида маълумот берди.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍1👎1
Қибрайда ижарадаги 30 сотих ерни қарийб 340 млн сўмга сотган шахслар қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Батафсил ўқиш

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умра тўловига имконияти йўқларнинг навбати сақланиб қоладими?

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Музаффар Комилов келгусида Умра сафари нархларининг арзонлаши эҳтимоли бор ёки йўқлигига ойдинлик киритиб, айни пайтда Умра тўловига имконияти йўқларнинг навбати сақланиб қолиши борасидаги саволга ҳам жавоб берди.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
“Ўзавтосаноат” корхоналари негизида инструментлар ва тез ишдан чиқувчи қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Бу Президент қарорида кўрсатиб ўтилган.

👉 Батафсил ўқиш

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
💩7👍4👎2🔥1🤮1
Ўзбекистонда АИ-80 маркасидаги бензин 25 фоизгача арзонлашди – Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Кўрилаётган чоралар ўз навбатида, ички бозорда чакана нархлар пасайишига ижобий таъсир этган.

👉 Батафсил ўқиш

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍1
Тошкент шаҳри электр энергиясидан узилди, метролар тўхтаб қолган

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да пойтахтнинг Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Миробод, Бектемир, Сергели ва Яккасарой каби қатор туманлари ахолиси электр энергияси ўчирилганини маълум қилди.

Электр таъминотидаги катта узилиш сабаблари ҳозирча номаълум.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍2
Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда – Энергетика вазирлиги

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар истеъмолчилардан учун узр сўраймиз.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👎6👍4
Иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилади

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги электр энергиясида кузатилаётган узилишлар сабабли, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирмоқда.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍4
⚡️"Халқлар дўстлиги" метро бекатида одамлар 20 дақиқадан ортиқ қолиб кетган

"Метро тўхтаб қолди. "Халқлар дўстлиги" метро бекатида свет ўчган, ходимлар қачон ишлашини билмаймиз дейишди. Соат 11:20 ларда одамларни кўчага чиқазиб юборишди", дейди метрога тушган
Effect.uz ходими.

🌐
EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍5
⚡️Марказий Осиё Бирлашган энерготизимидаги авария – ОАВ

ОАВдаги маълумотларга кўра, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистонда кузатилаётган электр таъминотидаги узилишлар Марказий Осиё бирлашган энерготизимидаги авария билан боғлиқ эканлиги айтилди.

Қайд этилишича, Қирғизистондаги электр узилишлар 30 дақиқада бартараф этилиши маълум қилинди.
Айни вақтда Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида электр энергияси узилган.

Маълумот учун, соат 11:00 да Ўзбекистон энерготизимида йирик носозлик юзага келиб республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилди.

“Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади. Келтирилган ноқулайликлар истеъмолчилардан учун узр сўраймиз”, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

🌐
EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍6
⚡️⚡️⚡️Қозоғистондаги катта авария сабаб Ўзбекистон светсиз қолди – Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги бугун Электр энергия таъминотида содир бўлган узилишлар ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, соат 10:57 да Қозоғистон Республикси электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилган.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб, бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчган.

Ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ИЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма-босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тафсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
👍13👎1
Тошкент йўлларида катта “пробка”!

Бугун, 25 январь куни Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида электр энергиясидан узилиб қолди. Бунга Қозоғистондаги катта авария сабаб эканлиги айтилди.

Тошкент шаҳар ИИББ йўллардаги светофорлар ишламаётгани сабаб зарурат бўлмаган ҳолда машина билан кўчага чиқмасликка чорламоқда.

“Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлар! Шаҳримизда электр таъминотида узилиш бўлганлиги сабаб кўчаларда тирбандликлар юзага келмоқда. Тирбандликларни олдини олиш мақсадида зарурат бўлмаганди шахсий транспорт воситаларидани фойдаланмаслигизни сўраб қоламиз”, дейилади ИИББ хабарида.

🌐
EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍6
Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда свет борми?

Қозоғистондаги авария сабаб ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб, иккала станция: Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСини автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчган.

Энергетика вазирлигининг маълумотида кўриш мумкинки, электр энергияси узилган ҳудудлар рўйхатида Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон ва Сурхондарё келтириб ўтилмаган.

Бундан келиб чиқадики, ушбу ҳудудларда айни вақтда свет бор, узилишлар содир бўлмаган. * (агар сизда маълумот бўлса, бизга @uzoqdaman профилига юборинг)

Шуни ҳам қайд этиш жоиз, айни вақтда Тошкент халқаро аэропорти электр энергияси йўқлиги туфайли самолётларни қабул қилмаяпти.
👍4
⚡️"Свет" ўчиши операциялар жараёнига хавф туғдирмайди – ССВ

«Хавотирга ўрин йўқ. Барча операцион блоклар замонавий тарзда жиҳозланган ва қўшимча таъминот генераторларига уланган. Бир манбадан узилиш дарҳол иккинчиси уланишига сабаб бўлади.

Албатта, ёрдамчи дизель генераторлар билан узоқ вақт ишлаб туриш қийин. Лекин тез орада умумий таъминот тикланишига умид қиламиз. Кейинги жарроҳлик амалиётлари шунга қараб режалаштирилади.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан тезкор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Тиббий масканларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди», – деди Фурқат Санаев.

Айни пайтда таъминот тикланмаган, чорраҳаларда тирбандликлар сақланиб турибди, сув таъминотида ҳам узилишлар кузатиляпти. Тошкент аэропорти рейслар қабул қилишни тўхтатган.

Ўзбекистон энергетика вазирлиги ушбу ҳолатга Қозоғистондаги энерготизимда рўй берган аварияни сабаб қилиб келтирган.

👉@effectuz
👍6🤩1
⚡️Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

@effectuz
👍4
Свет ўчиши ортидан Ўзбекистонда ёлғон хабарлар тарқалмоқда

❗️Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистонда 3 кун давомида электр энергияси бўлмаслиги, ёқилғи етишмаётгани сабабли тез орада мобил алоқа ҳам узилиши тўғрисида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

📄 Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

@effectuz
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда электр энергияси қачон тўлиқ тиқланиши ҳақида маълумот берилди

Бугун, соат 11:00 да Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида электр энергияси узилди. Бунга Қозоғистондаги катта авария сабаб эканлиги айтилди.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродова Effect.uz мухбири Бекзод Раҳмоновга берган интервьюсида электр энергия мамлакатда қачон тўлиқ тикланиши ҳақида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилаётгани ва ҳудудларда электр таъминоти тикланаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram
👍141
Ўзбекистон аэропортлари фаолияти тикланди

Тошкент халқаро аэропорти электр энергиясидаги узилишлар сабаб рейсларни қабул қилмаётгани тўғрисида хабар берилганди. Uzbekistan Airports’нинг маълум қилишича, Ўзбекистон аэропортлари фаолияти тикланган.

Таъкидланишича, Тошкент халқаро аэропорти фақат самолётларни қабул қилмоқда.

Uzbekistan Airways матбуот хизматининг маълум қилишича, электр энергия таъминотида кузатилган узилиш боис, Ўзбекистонга келаётган ва мамлакатдан чет эл давлатларига саёҳатни режалаштирган барча йўловчилар авиапарвозлари вақти ва жадвали мажбурий ўзгартирилиши мумкин.

🌐
EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram
👍7
⚡️Ҳудудий ИЭСларда электр блокларининг қайта ишлай бошлаши муносабати билан Ангрен, Оҳангарон ва Олмалиқ шаҳарларида электр таъминоти тикланмоқда.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram
👍4