EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"Рома" драматик ўйинда мағлубиятга учради, ПСЖ сафарда очко йўқотди

➡️
https://effect.uz/futy540

🌐 EFFECT.UZ веб-сайти спорт бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5👎1
«Террористик таҳдиднинг ўчоқлари зарарсизлантирилди» - Қозоғистон МХҚ

Қозоғистондаги террорчилик таҳдидлари ўчоқлари зарарсизлантирилди, дея хабар бермоқда Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) матбуот хизмати.

«2022 йил 10 январь ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикасида вазият барқарорлашди ва назорат остида. Терроризмга қарши кураш бўйича республика ва минтақавий тезкор штаблар позициясидаги террорчилик таҳдидлари марказлари зарарсизлантирилди», — дейилади МХҚ хабарида.

Разведка хизмати маълумотларига кўра, Олма-Ота, Қизил-Ўрда, Талдиқўрғон ва Тараз шаҳарларида террорчилар томонидан босиб олинган барча маъмурий объектлар озод қилинган.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайти спорт бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
Тошкент вилоятида жами 27,5 млрд сўмга ер участкалари сотилган

Тошкент вилояти Кадастр органлари фаолияти давомида ўтган йил даврида вилоят худудида жами 326,1 гектар ер майдонида 6538 та бўш ер участкалари аниқланган.

Шундан 604 та ер участкаси e-auksion савдо порталига чиқарилган.

Йил якунига қадар 92,7 гектар ер майдонини ўз ичига олган жами 472 та ер участкаси 27,5 млрд сўмга сотилган.

Эндиликда идора ва ташкилотларга бориб ер участкаларини сотиб олиш учун ҳужжат йиғиш ва навбатда туришга ҳожат қолмади. Онлайн аукционларда қатнашиб, барча ташкилот ва идоралар билан келишилган ҳолда савдога чиқарилган ер участкасини сотиб олиш имкони барча учун мавжуд.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7
⚡️Нью-Йоркдаги ёнғин оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Нью-Йорк шаҳридаги кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғин камида 19 кишини ҳаётдан олиб кетди. Улар орасида тўққиз нафар бола ҳам бор.

Бундан ташқари, 63 киши тутун ва ёнғиндан жабр кўрган, улардан 32 нафари ҳаёти учун хавфли жароҳат олган дея баҳоланмоқда.

Ёнғин квартираларнинг бирида электр иситгичдан нотўғри фойдаланиш туфайли бошланган бўлиши мумкин.

@effectuz_live
👍4😢2
Қишки таътилнинг узайтирилгани ўқитувчилар маошига таъсир қилмайдими?

Халқ таълими вазирлиги томонидан қишки таътил кунлари узайтирилганлиги ҳақидаги хабардан сўнг ўқитувчи ва ота-оналардан: "Қишки таътил кунларини 24 январга қадар узайтирилгани ўқитувчиларнинг ойлик маошига таъсир қилмайдими?" каби кўплаб саволлар келган.
Вазирлик мурожаатларга жавобан шундай маълумот берган:

“Умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни, ойлик маошга таъсир қилмайди”.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
Ўзбекистонга ярим миллион дозада Moderna вакцинаси олиб келинди

Бугун Ўзбекистонга 500 минг 400 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган илк вакцинадир.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 536 768 дозани ташкил қилмоқда.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оролбўйи ҳудудида сўнгги йилларда қилинган ишлар

- Оролбўйи ҳудудларида 1,6 млн гектар майдонда ўрмонзорлар, яшилқопламалар барпо этилди;
- минтақада саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 4 млрд доллардан зиёд инветиция лойиҳалари амалга оширилди;
- экспорт ҳажми 3 баробарга ошиб, 2,8 млрд долларга етди;
- тўғридан-тўғри инветициялар миқдори қарийб 7 баробарга ўсиб, минтақага 250 млн доллар ҳажмидаги хорижий сармоя жалб этилди;
- кичик безнес субьектлари 43 мингдан ортди;
- қарийб 25 мингта хонадонли уй-жойлар қурилди;
- оролбўйи ҳудудининг 853 минг нафар аҳолиси илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди...

👉 @effectuz
👍8
Сербиялик машҳур теннисчи Новак Жокович озод қилинди

➡️
https://effect.uz/futy540

🌐 EFFECT.UZ веб-сайти спорт бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍2
Тартибсизликлардан сўнг жиноий иш қўзғатилган Қозоғистон ИИБ раҳбарининг жасади топилди

Қозоғистон Республикаси Жамбил вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Жанат Сулейменов ўз жонига қасд қилди, дея тасдиқлади Тараз маъмурияти (вилоят маъмурий маркази) матбуот хизмати “Интерфакс” агентлигига.

“Ҳа, афсуски, шундай. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда”, — дейди ҳокимлик.
Қозоғистонлик журналист Михаил Козачковнинг телеграм-каналига кўра, тартибсизликлардан сўнг Сулейменовга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. “Уни трибунал билан таҳдид қилишди”, деб ёзган душанба куни журналист. Бошқа манбалар эса бу маълумотни тасдиқланмаган.

Тараздаги тартибсизликлар чоғида вилоят ҳокимлиги, ҳукмрон “Нур Отан” партияси биноси ва полиция бўлимига ҳужум уюштирилган.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
КХШТ саммитида давлат раҳбарлари нима деди?

Бугун Коллектив хавфсизлик кенгаши (КХШТ) нинг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Тадбирда Россия Федерацияси, Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон раҳбарлари Владимир Путин, Александр Лукашенко, Қосим-Жомарт Токаев Токаев, Никол Пашинян, Эмомали Раҳмон ҳамда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров иштирок этди.

Қуйида мамлакат раҳбарларининг Қозоғистондаги келиб чиққан тартибсизлик ҳаракатлари бўйича сўзлаган нутқини ёки унинг қисқача мазмуни келтирамиз:

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳар бир ходим 20тадан протокол! Маст бўйича ишимиз пасайиб кетган” – Қашқадарё ЙҲХБ

Қашқадарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти ЙПХ инспекторларини кўпроқ “протокол” тузишга мажбурлаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Вазият 24” “Телеграм” канали хабар берди.

Раҳбарият ҳар бир ЙПХ ходимига ҳар куни 20та баённома тузиш шартини қўйган.

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг маълум қилишича, айни пайтда инспекторларга “план”ни тўлдириш учун ҳар куни 20тадан “протокол” тузишга топшириқ берган Қашқадарё ЙҲХБ раҳбарияти устидан хизмат текшируви ўтказилаётгани маълум қилинди.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
⚡️Ўзбекистонда яна қаттиқ карантин бошланиши мумкинми?

Маълумки, Ўзбекистонга 7 январь куни кириб келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми аниқланган эди.

Effect.uz АОКАда Ўзбекистон мамлакатида коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан матбуот анжуманини тўғридан-тўғри эфирда ёритмоқда.

👉 https://youtu.be/l6pWyDDZV34
👍6
“16 нафар орган ходими ҳалок бўлди, 1300дан ортиқ киши жароҳатланди” – Тоқаев

Тоқаев КХШТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида нималар ҳақида гапирди?

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4👎2😱1
Жамоат жойларида ниқоб тақиш, масофани сақлаш бўйича назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда аниқланган Omicron штамми ва тизимдаги бошқа масалаларга бағишланган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов иштирок этди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 2051 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Улардан 143 нафари ўта оғир, 392 нафари оғир, 1516 нафари қониқарли ҳолатда.
Мамлакатда коронавируснинг хавфли штаммлардан бўлган Омикрон штамми тасдиқланди. Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларда ниқоб тақиш, жамоат жойларда масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъи риоя қилиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7
ОТМларда таълим жараёни онлайн форматга ўтказилмайди

Ўзбекистонда қатъий карантин чекловлари бўлиши режалаштирилмаган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев маълум қилди.

“Чекловлар киритилишининг олдини олиш учун ҳам эмланишимиз керак”, — дея қўшимча қилди Норбоев.
“Бир нарсани яхши тушуниш керак, вакцина “Omicron”дан ҳимоя қилмайди. Эмланган одамда касаллик енгилроқ ўтади, холос.
Биз уни юқтирмаслик учун жамоатчилик йиғилган жойлардаги муносабатларни камайтиришимиз ва гигиенага қаттиқ эътиборли бўлишимиз керак”, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқовнинг таъкидлашича, 24 январдан кейин ОТМларда таълим жараёни онлайн форматга ўтказилмайди. Якуний назорат имтиҳонлари ўз вақтида бўлиб ўтади.

👉 @effectuz
👍7
“Омикрон” штамми аниқланган фуқаро билан бирга келган 200 киши карантинга олинган

“Омикрон” штамми аниқланган фуқаро билан бирга самолётда Ўзбекистонга учган 200 киши карантинга олинган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари айтиб ўтди.

“Бемор билан бирга самолётда келган барча йўловчилар карантинга олинган. Ўзбекистон фуқаролари уй шаротида, чет эл фуқаролари эса меҳмонхона шароитида карантинга олинган”, — дейди Холмамат Норбоев.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг аниқлик киритишича, Ўзбекистонга бемор билан самолётда 200 киши келган. Уларнинг 130 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 70 нафар эса хорижий фуқаролардир.

👉 @effectuz
👍9👎2
Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари ва бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон етакчиси ҳалок бўлганларнинг оилаларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тезда шифо топишларини тилади.

Томонлар биродар Қозоғистон заминида тинчлик ва барқарорлик тез фурсатда қайта тикланишига ишонч билдирдилар.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8