EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

- Жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.
Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

- Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

👉 @effectuz
😱7👍5👎1🤮1
Россиялик актёр Иля Глинников Қозоғистонда топилди

Россиялик актёр Иля Глинников топилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Спутник Қозоғистон хабар берди.

Шу кунларда актёр Қозоғистон альпинизм федерацияси назорати остида Олмаота тоғларидаги Туюк-Су оромгоҳида бўлган эди.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8
Қизилтепадаги можаро юзасидан иш қўзғатилди

Навоий вилояти Қизилтепа тупамида қора маскали шахслар ва балиқчилар ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, мазкур шахсларнинг ёлланма фуқаролар эканлиги, Ички ишлар ходими эмаслиги ҳақида маълум қилинди.

Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақида вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Фуқаролар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик, тартиб бузарлик ҳаракатлари ҳамда юзага келган жанжал ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексиниг 277 моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатларига киришилган.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8
Forwarded from EFFECT.UZ|LIVE
8 январь куни Олмаота аэропортида Россия Аэрокосмик кучларининг 15 та Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти КХШТ қўшинларининг Қозоғистонга ўтказилишининг энг юқори чўққисида дарҳол кузатилди. Олмаота аэропорти номаълум муддатга ёпилди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
👍3
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.

Давлат раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишини тилаган.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍9
"Рома" драматик ўйинда мағлубиятга учради, ПСЖ сафарда очко йўқотди

➡️
https://effect.uz/futy540

🌐 EFFECT.UZ веб-сайти спорт бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5👎1
«Террористик таҳдиднинг ўчоқлари зарарсизлантирилди» - Қозоғистон МХҚ

Қозоғистондаги террорчилик таҳдидлари ўчоқлари зарарсизлантирилди, дея хабар бермоқда Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) матбуот хизмати.

«2022 йил 10 январь ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикасида вазият барқарорлашди ва назорат остида. Терроризмга қарши кураш бўйича республика ва минтақавий тезкор штаблар позициясидаги террорчилик таҳдидлари марказлари зарарсизлантирилди», — дейилади МХҚ хабарида.

Разведка хизмати маълумотларига кўра, Олма-Ота, Қизил-Ўрда, Талдиқўрғон ва Тараз шаҳарларида террорчилар томонидан босиб олинган барча маъмурий объектлар озод қилинган.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайти спорт бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
Тошкент вилоятида жами 27,5 млрд сўмга ер участкалари сотилган

Тошкент вилояти Кадастр органлари фаолияти давомида ўтган йил даврида вилоят худудида жами 326,1 гектар ер майдонида 6538 та бўш ер участкалари аниқланган.

Шундан 604 та ер участкаси e-auksion савдо порталига чиқарилган.

Йил якунига қадар 92,7 гектар ер майдонини ўз ичига олган жами 472 та ер участкаси 27,5 млрд сўмга сотилган.

Эндиликда идора ва ташкилотларга бориб ер участкаларини сотиб олиш учун ҳужжат йиғиш ва навбатда туришга ҳожат қолмади. Онлайн аукционларда қатнашиб, барча ташкилот ва идоралар билан келишилган ҳолда савдога чиқарилган ер участкасини сотиб олиш имкони барча учун мавжуд.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7
⚡️Нью-Йоркдаги ёнғин оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Нью-Йорк шаҳридаги кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғин камида 19 кишини ҳаётдан олиб кетди. Улар орасида тўққиз нафар бола ҳам бор.

Бундан ташқари, 63 киши тутун ва ёнғиндан жабр кўрган, улардан 32 нафари ҳаёти учун хавфли жароҳат олган дея баҳоланмоқда.

Ёнғин квартираларнинг бирида электр иситгичдан нотўғри фойдаланиш туфайли бошланган бўлиши мумкин.

@effectuz_live
👍4😢2
Қишки таътилнинг узайтирилгани ўқитувчилар маошига таъсир қилмайдими?

Халқ таълими вазирлиги томонидан қишки таътил кунлари узайтирилганлиги ҳақидаги хабардан сўнг ўқитувчи ва ота-оналардан: "Қишки таътил кунларини 24 январга қадар узайтирилгани ўқитувчиларнинг ойлик маошига таъсир қилмайдими?" каби кўплаб саволлар келган.
Вазирлик мурожаатларга жавобан шундай маълумот берган:

“Умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни, ойлик маошга таъсир қилмайди”.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
Ўзбекистонга ярим миллион дозада Moderna вакцинаси олиб келинди

Бугун Ўзбекистонга 500 минг 400 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган илк вакцинадир.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 536 768 дозани ташкил қилмоқда.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оролбўйи ҳудудида сўнгги йилларда қилинган ишлар

- Оролбўйи ҳудудларида 1,6 млн гектар майдонда ўрмонзорлар, яшилқопламалар барпо этилди;
- минтақада саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 4 млрд доллардан зиёд инветиция лойиҳалари амалга оширилди;
- экспорт ҳажми 3 баробарга ошиб, 2,8 млрд долларга етди;
- тўғридан-тўғри инветициялар миқдори қарийб 7 баробарга ўсиб, минтақага 250 млн доллар ҳажмидаги хорижий сармоя жалб этилди;
- кичик безнес субьектлари 43 мингдан ортди;
- қарийб 25 мингта хонадонли уй-жойлар қурилди;
- оролбўйи ҳудудининг 853 минг нафар аҳолиси илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди...

👉 @effectuz
👍8
Сербиялик машҳур теннисчи Новак Жокович озод қилинди

➡️
https://effect.uz/futy540

🌐 EFFECT.UZ веб-сайти спорт бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍2
Тартибсизликлардан сўнг жиноий иш қўзғатилган Қозоғистон ИИБ раҳбарининг жасади топилди

Қозоғистон Республикаси Жамбил вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Жанат Сулейменов ўз жонига қасд қилди, дея тасдиқлади Тараз маъмурияти (вилоят маъмурий маркази) матбуот хизмати “Интерфакс” агентлигига.

“Ҳа, афсуски, шундай. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда”, — дейди ҳокимлик.
Қозоғистонлик журналист Михаил Козачковнинг телеграм-каналига кўра, тартибсизликлардан сўнг Сулейменовга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. “Уни трибунал билан таҳдид қилишди”, деб ёзган душанба куни журналист. Бошқа манбалар эса бу маълумотни тасдиқланмаган.

Тараздаги тартибсизликлар чоғида вилоят ҳокимлиги, ҳукмрон “Нур Отан” партияси биноси ва полиция бўлимига ҳужум уюштирилган.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
КХШТ саммитида давлат раҳбарлари нима деди?

Бугун Коллектив хавфсизлик кенгаши (КХШТ) нинг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Тадбирда Россия Федерацияси, Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон раҳбарлари Владимир Путин, Александр Лукашенко, Қосим-Жомарт Токаев Токаев, Никол Пашинян, Эмомали Раҳмон ҳамда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров иштирок этди.

Қуйида мамлакат раҳбарларининг Қозоғистондаги келиб чиққан тартибсизлик ҳаракатлари бўйича сўзлаган нутқини ёки унинг қисқача мазмуни келтирамиз:

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳар бир ходим 20тадан протокол! Маст бўйича ишимиз пасайиб кетган” – Қашқадарё ЙҲХБ

Қашқадарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти ЙПХ инспекторларини кўпроқ “протокол” тузишга мажбурлаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Вазият 24” “Телеграм” канали хабар берди.

Раҳбарият ҳар бир ЙПХ ходимига ҳар куни 20та баённома тузиш шартини қўйган.

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг маълум қилишича, айни пайтда инспекторларга “план”ни тўлдириш учун ҳар куни 20тадан “протокол” тузишга топшириқ берган Қашқадарё ЙҲХБ раҳбарияти устидан хизмат текшируви ўтказилаётгани маълум қилинди.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
⚡️Ўзбекистонда яна қаттиқ карантин бошланиши мумкинми?

Маълумки, Ўзбекистонга 7 январь куни кириб келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми аниқланган эди.

Effect.uz АОКАда Ўзбекистон мамлакатида коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан матбуот анжуманини тўғридан-тўғри эфирда ёритмоқда.

👉 https://youtu.be/l6pWyDDZV34
👍6