EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қозоғистон террорчи деб эълон қилган эркак машҳур мусиқачи бўлиб чиқди

Аввалроқ Викрам Рўзахунов 200 доллар эвазига митингда иштирок этганини тан олганди

➡️
https://effect.uz/15444

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3👎1
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
10 январдан "Пахтакор" клубида янги мураббий иш бошлаши кутилмоқда

Бу ҳақда Effect.uz ишончли манбаси хабар берди.

Унга кўра," Пахтакор" клубининг 10 январь кунги ўқув йиғин машғулотларини янги бош мураббий олиб бориши мумкин. Исми ошкор қилинмаган мураббий Питер Хюистра ўрнини эгаллайди. Катта эҳтимол билан ушбу мутахассис ҳам хорижлик бўлади.

👉 Телеграм каналимизга обуна бўлинг @effectuzsport
👍5
Қозоғистонда 120 дан ортиқ ички рейслар бекор қилинди

Қозоғистонда Олмаота халқаро аэропортининг ёпилишига олиб келган тартибсизликлар ва интернет алоқаларидаги узилишлар туфайли 120 дан ортиқ ички рейслар бекор қилинди.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
Роналду агенти билан боғланди. Унинг нияти жиддий

➡️
https://effect.uz/futy540

🌐 EFFECT.UZ веб-сайти спорт бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍2
⚡️Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади — ССВ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги Omicron штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги Omicron штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19'нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади — ССВ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни…
Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

— Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

— Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

— Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

— хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

— коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

— Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8
Халқ банки ходимаси автоҳалокат натижасида вафот этди

Марказий банк Фарғона вилоят Бош бошқармасининг маълум қилишича, 2022 йил 8 январ куни Тошлоқ тумани Янгийўл МФЙда йўлнинг пиёдалар йўлагида содир этилган автоҳалокат натижасида Халқ банкининг Тошлоқ филиали кассири Н.Ҳасанова ўз бурчини бажариш вақтида оламдан кўз юмган.

У 2015 йилдан буён Халқ банкининг Тошлоқ филиалида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 6 ноябр куни Халқ банкининг уч нафар ходимлари автоҳалокат туфайли вафот этган эди.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍11😱2
Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

- Жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.
Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

- Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

👉 @effectuz
😱7👍5👎1🤮1
Россиялик актёр Иля Глинников Қозоғистонда топилди

Россиялик актёр Иля Глинников топилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Спутник Қозоғистон хабар берди.

Шу кунларда актёр Қозоғистон альпинизм федерацияси назорати остида Олмаота тоғларидаги Туюк-Су оромгоҳида бўлган эди.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8
Қизилтепадаги можаро юзасидан иш қўзғатилди

Навоий вилояти Қизилтепа тупамида қора маскали шахслар ва балиқчилар ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, мазкур шахсларнинг ёлланма фуқаролар эканлиги, Ички ишлар ходими эмаслиги ҳақида маълум қилинди.

Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақида вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Фуқаролар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик, тартиб бузарлик ҳаракатлари ҳамда юзага келган жанжал ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексиниг 277 моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатларига киришилган.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8
Forwarded from EFFECT.UZ|LIVE
8 январь куни Олмаота аэропортида Россия Аэрокосмик кучларининг 15 та Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти КХШТ қўшинларининг Қозоғистонга ўтказилишининг энг юқори чўққисида дарҳол кузатилди. Олмаота аэропорти номаълум муддатга ёпилди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
👍3
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.

Давлат раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишини тилаган.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍9
"Рома" драматик ўйинда мағлубиятга учради, ПСЖ сафарда очко йўқотди

➡️
https://effect.uz/futy540

🌐 EFFECT.UZ веб-сайти спорт бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5👎1
«Террористик таҳдиднинг ўчоқлари зарарсизлантирилди» - Қозоғистон МХҚ

Қозоғистондаги террорчилик таҳдидлари ўчоқлари зарарсизлантирилди, дея хабар бермоқда Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) матбуот хизмати.

«2022 йил 10 январь ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикасида вазият барқарорлашди ва назорат остида. Терроризмга қарши кураш бўйича республика ва минтақавий тезкор штаблар позициясидаги террорчилик таҳдидлари марказлари зарарсизлантирилди», — дейилади МХҚ хабарида.

Разведка хизмати маълумотларига кўра, Олма-Ота, Қизил-Ўрда, Талдиқўрғон ва Тараз шаҳарларида террорчилар томонидан босиб олинган барча маъмурий объектлар озод қилинган.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайти спорт бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
Тошкент вилоятида жами 27,5 млрд сўмга ер участкалари сотилган

Тошкент вилояти Кадастр органлари фаолияти давомида ўтган йил даврида вилоят худудида жами 326,1 гектар ер майдонида 6538 та бўш ер участкалари аниқланган.

Шундан 604 та ер участкаси e-auksion савдо порталига чиқарилган.

Йил якунига қадар 92,7 гектар ер майдонини ўз ичига олган жами 472 та ер участкаси 27,5 млрд сўмга сотилган.

Эндиликда идора ва ташкилотларга бориб ер участкаларини сотиб олиш учун ҳужжат йиғиш ва навбатда туришга ҳожат қолмади. Онлайн аукционларда қатнашиб, барча ташкилот ва идоралар билан келишилган ҳолда савдога чиқарилган ер участкасини сотиб олиш имкони барча учун мавжуд.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7
⚡️Нью-Йоркдаги ёнғин оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Нью-Йорк шаҳридаги кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғин камида 19 кишини ҳаётдан олиб кетди. Улар орасида тўққиз нафар бола ҳам бор.

Бундан ташқари, 63 киши тутун ва ёнғиндан жабр кўрган, улардан 32 нафари ҳаёти учун хавфли жароҳат олган дея баҳоланмоқда.

Ёнғин квартираларнинг бирида электр иситгичдан нотўғри фойдаланиш туфайли бошланган бўлиши мумкин.

@effectuz_live
👍4😢2
Қишки таътилнинг узайтирилгани ўқитувчилар маошига таъсир қилмайдими?

Халқ таълими вазирлиги томонидан қишки таътил кунлари узайтирилганлиги ҳақидаги хабардан сўнг ўқитувчи ва ота-оналардан: "Қишки таътил кунларини 24 январга қадар узайтирилгани ўқитувчиларнинг ойлик маошига таъсир қилмайдими?" каби кўплаб саволлар келган.
Вазирлик мурожаатларга жавобан шундай маълумот берган:

“Умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни, ойлик маошга таъсир қилмайди”.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3