EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Ўқишни “перевод” қилиш ҳақидаги хабарлар ёлғон” – Вазирлик
Ижтимоий тармоқларда хориждан “перевод” қилиш тўғрисида fake хабар тарқалмоқда. Ушбу fake хабарда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги номидан хориждан ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчиришга рухсат берилиши ва “перевод” учун барча ҳужжатлар 15 февралгача қабул қилиниши билдирилган.
Вазирлик матбуот хизмати бу каби хабарлар асоссиз эканлигини маълум қилди ва ижтимоий тармоқ фаолларини огоҳликка чақирди.
“Тўғри тушунамиз, ахборотни биринчи бўлиб оммага тезкор етказиш – давр талаби. Аммо ҳар қандай хабарни эмас, балки текширилган, асосланган маълумотларни эълон қилиш – энг муҳим жиҳат ва журналистиканинг “олтин қоида”си эканини яна бир бор эслатиб ўтамиз!
Шу билан бирга асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун қонунларимизда маъмурий ва жиноий жавобгарлик нормалари белгиланганини унутманг!”, - дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабариди.

@effectuz
👍8💩1
“Ўзбекнефтгаз” бензин нархининг арзонлашгани борасидаги хабарларга изоҳ берди

"Автобензин тақчиллиги олдини олиш, истеъмолчилар талаб ва таклифларига биноан нархларнинг арзонлаштирилиши босқичма-босқич амалга оширилиши йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги ўзгаришлар энг аввало Жамият Матбуот хизмати ва ОАВ орқали расман оммага етказилади".

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5
Болалар нафақаси асосан қандай оилаларга берилади?

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан “Ягона реестр” АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7👎6🎉1
Қўқон шаҳар суди судьяси ЙТҲга учради

Жорий йилнинг 3 январь куни соат 09:00 чамасида Фарғона шаҳар Ал-Фарғоний ва Темирйўлчилар кўчалари кесишган чорраҳада жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судьяси М.У. иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

М.У. бошқарувидаги “Нексия-2” ва йўл транспорт ҳодисасининг яна бир иштирокчиси Х.А. бошқарувидаги “Нексия-3” автотранспорт воситалари шикастланган. Икки тарафдан ҳам оғир бўлмаган тан жароҳати олганлар бор.

Айни пайтда ҳолат юзасидан ваколатли орган ходимлари суриштирув ишлари олиб бормоқда, дея хабар бермоқда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футболчи ўйин вақтида юрак хуружига учради

Қатар чемпионатининг 13-туридан ўрин олган "Аль Райян" ҳамда "Аль Ваҳда" жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар вакили Усмон Қулибали юрак хуружичига учраган ҳолда ҳушини йўқотган.

Маълум бўлишича, шифокорлар футболчига ўз вақтида ёрдам кўрсатишиб, ўнинг ҳаётини сақлаб қолишган.

Шунингдек, ушбу воқеа туфайли ҳакамлар ўйинни тўхтатишга мажбур бўлишган.

👉 Телеграм каналимизга обуна бўлинг @effectuzsport
👍5😢5😱4🔥2🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Уларнинг нима ҳаққи бор?” – Olmazor City одамларни алдаб, уйини бузяптими?

Тошкент шаҳрида қад ростлаган ҳашаматли OLMAZOR CITY масъуллари оддий фуқарони рози қилиш ҳақида ўйлашмаяпти.

Мазкур масалада
Effect.uz мухбирлари Фазлиддин Меҳмонов ва Юлдуз Ислом қизи иштирокидаги дастлабки журналистик суриштирув материали эълон қилинди.

👉
Тўлиқ видео

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

➡️ https://effect.uz/155406

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Апрель ойи охиригача айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ва реализацияси учун ҚҚС ундирилмаслиги мумкин

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ва реализацияси бўйича белгиланган ҚҚС имтиёз муддати 1 январдан 30 апрелга қадар узайтириш бўйича қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3🔥21
Қўқон шаҳар судьяси ЙТҲга учради

Фарғона видоятида Қўқон шаҳар судьяси иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақида Судьялар Олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 январь куни соат 09:00 чамасида Фарғона шаҳар Ал-Фарғоний ва Темирйўлчилар кўчалари кесишган чорраҳада жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судьяси М. У. иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
Бухорода маст эркак акасининг турмуш ўртоғини пичоқлади

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида эркак маст ҳолатда акасининг турмуш ўртоғини пичоқлади.

Шу йилнинг 4 январь куни соат тахминан 22:00 ларда Ромитан туманидаги «Шўрчи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро маст ҳолда акасининг уйига келиб, турмуш ўртоғи билан жанжал қилган. Эркак жаҳли чиққан ҳолда ошхона пичоғини қўлига олиб, аёлнинг пастки чап кўкрагига икки марта ва ўнг пастки кўкрак қисмига бир марта зарба берган.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3😱1
Мактабларда ҳам қишки таътил узайтирилди

Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътил муддатининг 24 январгача узайтирилиши ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Покистонда қор остида қолган 21 нафар сайёҳ ҳалок бўлди

Покистон пойтахти Исломобод яқинидаги машҳур тепалик станциясида кучли қор ёғиши сабабли автомобиллари қопланиб қолган 21 нафарга яқин сайёҳ ҳаётдан кўз юмди.

Ички ишлар вазири Шайх Рашид Аҳмаднинг журналистларга маълум қилишича, кучли қор ёғиши сабабли пойтахтдан 65 километр узоқликда жойлашган Мурри ва унинг атрофидаги бир қанча йўллар қор билан тўсилиб қолиши натижасида камида 1000 га яқин автомобиль қолиб кетган.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зоминлик қизалоқ исталган сўзни тескари ўқимоқда

Жиззах вилояти Зомин тумани Ём кишлоғи 3-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси исталган сўзни тескари уқий олиш қобилятига эга. Видео давомидаги маълумотларга кўра, қизалоқнинг 6 ёшидан буён ҳарфлар кўзини олдига маржондай тизилади.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍15🤩1
Олмаотадаги супермаркетлар яна ишлай бошлади

“Магнум”, “Тоймарт” ва “Смалл” супермаркетларининг 28та филиали очилди.
Ҳозирча улар қисқартирилган жадвал асосида ишлайди. Чакана савдо тармоқларида иш вақти кейинги икки кун учун маҳаллий вақт билан соат 09:00дан 18:00гача ўрнатилади.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
Қозоғистондаги тартибсизликларнинг зарар миқдори 213 млн доллардан ошди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистон Республикасидаги тартибсизликлар натижасида етказилган зарарнинг умумий миқдори 92,3 миллиард тенге (213 млн доллар атрофида)дан кўпроқни ташкил этган бўлса, 90,7 миллиард тенге Олмаота шаҳрига тўғри келади, — дея хабар беради “Атамекен АЭС”.

Зарар кўрган тадбиркорлик субъектларининг филиаллари:

Савдо мажмуалари – 1122та;
умумий овқатланиш - 17;
молия сектори – 31та;
логистика – 8та.

🌐
EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6👎2
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 200 мингдан ошди. Вазият мураккаблашмоқда

2022 йил 8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200341 (+369) нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1494 нафарни ташкил қилди.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3👎1😱1
Туркия жануби-шарқидаги портлаш натижасида уч нафар аскар ҳалок бўлди

Туркия Республикаси жануби-шарқидаги портлаш натижасида камида 3 нафар турк аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Олинган маълумотларга кўра, портлаш ҳарбий машина чегара постидан ўтаётган вақтда содир бўлган.

“[Улар] Шанлиурфа вилоятининг Акчакале туманига террористлар томонидан ўрнатилган қўлбола портловчи қурилма билан ҳалок бўлди... Турк қуролли кучлари ва олийжаноб халқимизга ҳамдардлик билдирамиз”, — дея хабар қилган вазирлик, яна бир аскарнинг яраланганини қўшимча қилди.
Шанлиурфа губернатори Абдулла Эри воқеа жойига жўнаб кетган.

Мудофаа вазирлиги қурбонларнинг исм ва фамилияларини эълон қилган. Акчакале тумани губернатори Олтан Байрактар, вилоят оила ва ижтимоий сиёсат бўлими вакиллари ва ҳарбийлар шахсан ҳарбийларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотларни қурбонларнинг оила аъзоларига етказган.

👉 @effectuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мени олиб борган квартирада ўзбекистонликлар ҳам бор эди" - 200 долларга митингга чиққан намойишчи

“1 январь куни мен билан нотаниш одамлар боғланиди ва митингда иштирок этишим учун 90 минг тенге таклиф қилишди. Мен Қирғизистонда ишсиз юрган эдим ва рози бўлдим. Улар менга чипта олиб беришди ва Қирғизистондан Олмаотага учиб келдим, мен учун ҳамма нарсани тўлаб беришди. Мен турган квартирада Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор эди”.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5👎1😱1
Кредитнинг давлат ставкаси 12%га тушиши мумкин

Маълумотларга кўра, кредитнинг давлат ставкаси 14%дан 12%га туширилиши кутилмоқда.
Маълумки, ҳозирги кунда Республика бўйича барча кредитлар учун давлат ставкаси 14% этиб белгиланган.

Маълумот учун, Марказий банк асосий ставкаси – пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бири ҳисобланади.
Банклараро пул бозоридаги фоиз ставкалари, шунингдек, Марказий банк томонидан банк тизимига ликвидликни тақдим этиш бевосита асосий ставкага боғлиқ.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Резина таёқлар билан балиқчиларга таҳдид қилган қора “маска”лилар ким эди?

Вилоят ИИБ қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларида резина таёқлар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар шартнома асосидаги ёлланма фуқаролар бўлиб, Ички ишлар ходими эмаслигини маълум қилди.

Қайд этилишича, уларнинг эгнидаги либоси, вазирлик шеврони ҳамда резина таёқларни қаердан олганлиги юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

➡️ Батафсил

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4👎1
"Реал"дан йирик ғалаба, "Барселона"да эса дуранг

➡️
https://effect.uz/futy540

🌐 EFFECT.UZ веб-сайти спорт бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube