МИБ томонидан 33 млн. 450 минг сўм жарима ундирилди
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2021 йил 28 августдаги ҳукмига асосан, қарздор М.Ш. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси “г” банди билан айбдор, деб топилган ва ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари микдорида, яъни 33 миллион 450 минг сўм жарима жазоси белгиланганди.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан бюронинг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ижро иши юритуви қўзғатилиб, бу ҳақида қарздор М.Ш.га хабар берилиб, у жарима суммасини ихтиёрий равишда белгиланган муддат ичида тўлаши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Натижада, 2022 йил 7 январь санасида давлат ижрочиси томонидан қарздор М.Ш.дан 33 миллион 450 минг сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилди ва ижро иши амалда тўлиқ ижро қилиниб, тамомланди.
👉 @effectuz

👍1👎1
Навоий шаҳрида қиймати 13 млрд 675 млн сўмлик “Туризм кўчаси” бунёд этилади
Навоий шаҳрининг Ислом Каримов ва Амир Темур кўчалари кесишмасидан “Алишер Навоий истироҳат боғи”гача бўлган оралиқда “Туризм кўчаси”ни ташкил этиш бўйича ишлар бошланди.
➡️ Батафсил
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

👍6👎2
Қозоғистонда суюлтирилган газ сотувчилари устидан тергов бошланди
Қозоғистон Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги (АЗРК) республикада ёқилғи сотувчи 180та суюлтирилган газ сотувчисига нисбатан текширув бошлади. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
“Айни пайтда агентлик томонидан суюлтирилган газнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларга нисбатан суриштирув ишлари бошланган. Жумладан: Манғистау вилоятида 85та, Қарағандада 14та, Атирауда 22та, Акмолада 22та, Қизилўрдада 12та, Нур-Султонда 4та, Чимкентда 5та, Қўстанай вилоятида 4та, Шимолий Қозоғистонда 4та, 5та - Туркистонда, Жамбилда 2та ва Олмаота вилоятларида 1та”, - дейилади АЗРК хабарида.
Уларнинг қайд этишича, республиканинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ нархини белгилаш ва ушлаб туришда тил бириктириш асосида монополияга қарши текширувлар бошланган.

👍13👎2
Наманганда банк ходими фуқаронинг картасидан 45 млн сўмдан ортиқ пулни ўғирлаб олди
Чуст туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзини номига расмийлаштирилган АТБ “Агробанк” пластик картасидан 45.600.000 сўм пулларини номаълум шахс ечиб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
➡️ Батафсил
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Чуст туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзини номига расмийлаштирилган АТБ “Агробанк” пластик картасидан 45.600.000 сўм пулларини номаълум шахс ечиб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
➡️ Батафсил
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7👎1
Месси Чили ва Колумбия терма жамоаларига қарши ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси 27 январь ва 1 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Чили ва Колумбия терма жамоалари билан ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги ўйинларига чақирилмаслиги мумкин.
➡️ Батафсил
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси 27 январь ва 1 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Чили ва Колумбия терма жамоалари билан ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги ўйинларига чақирилмаслиги мумкин.
➡️ Батафсил
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5
Қозоғистон хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари давлатга хиёнатда айбланиб хибсга олинди
Қозоғистон махсус хизматлари Республика Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) собиқ раиси Карим Масимовни давлатга хиёнатда гумон қилиб, қўлга олди, дея хабар берди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати.
“Жорий йилнинг 6 январь куни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 1-қисми 175-моддасига асосан давлатга хиёнат бўйича судгача тергов бошланди.
Шу куни ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, КНБнинг собиқ раиси Карим Масимов ва бошқалар қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди.
Тергов манфаатларидан кўзлаган бошқа маълумотлар ошкор қилиш мумкин эмас”, - дейилади хабарда.

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Эрим молхонада осилган эди” – Жиззахда мактаб бухгалтери ўзини осиб, ўлдиришига нима сабаб бўлди?
Effect.uz мухбири Фазлиддин Меҳмонов марҳумнинг бевасига қулоқ тутди.
👉 Тўлиқ видео
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Effect.uz мухбири Фазлиддин Меҳмонов марҳумнинг бевасига қулоқ тутди.
👉 Тўлиқ видео
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍9🔥1
Нурсултон Назарбоев нима учун тартибсизликлар вақтида омма олдига чиқмаётгани маълум қилинди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев касаллик туфайли мамлакатдаги тартибсизликлар вақтида омма олдига чиқмайди ва баёнот бермайди. Бу ҳақда унинг собиқ маслаҳатчиси, сиёсатшунос Ермухамет Ертисбаев “Атамекен бизнес” телеканали эфирида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, агар Назарбоев касал бўлмаганида, у аллақачон халққа мурожаат қилган бўларди. Шу билан бирга, Ертисбаев унда аниқ маълумотлар йўқлигини таъкидлади.
“У оғир касал бўлиб қолиши биланоқ, тахтга даъвогар бўлган, ғазабланган очкўзлар бу жанжални, қуролли исённи уюштиришга қарор қилди. Якуний мақсад - Янукович қочиб кетганидек, Токаев ҳам қўрқиб, жуфтакни ростлаши ва мамлакатдан чиқиб кетишидир”, — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ сиёсатшунос Георгий Бовт Қозоғистоннинг собиқ президенти Қирғизистон, Россия ёки Бирлашган Араб Амирликларига қочиб кетган бўлиши мумкинлигини айтганди.

👍15👎3
Ургутда фуқаро келишмовчилик сабаб қўшнисини ўлдирди
Самарқанд вилояти Ургут тумани «Деҳқонобод» бозорида содир этилган қотиллик юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
«2021 йил 31 декабрь куни Ургут туманида жойлашган «Деҳқонобод деҳқон бозори» яқинида 1992 йилда туғилган фуқаро Б.Х. қўшнисини олдиндан ўрталарида бўлган келишмовчилик сабабли қўлида бўлган темир болта билан унинг бош ва бўйин соҳасига икки маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, жабрланувчи 3 январь куни вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган»,- деди Ҳаёт Шамсутдинов.
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

👍3
Россия ТИВ Блинкенга жавоб қайтарди
Аввалроқ, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен «яқин тарихнинг сабоқларидан бири шундаки, руслар сизнинг уйингизга кирганда, уларни тарк этиши жуда қийин бўлади», деб айтганди
➡️ Батафсил
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Аввалроқ, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен «яқин тарихнинг сабоқларидан бири шундаки, руслар сизнинг уйингизга кирганда, уларни тарк этиши жуда қийин бўлади», деб айтганди
➡️ Батафсил
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8
Forwarded from EFFECT.UZ|LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда отишма содир бўлди
2022 йил 7 январь куни, соат тахминан 15:00ларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси бўйлаб 1976 йилда туғилган, кучли даражадаги маст ҳолатида бўлган, фуқаро А.А. бошқарувидаги “Malibu” автотранспорти, шу ерда хизмат ўтаётган ЙҲХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ўзгаларнинг ҳаётига хавф солган ҳолда қочишга уринган.
ИИВ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодимлар ҳайдовчининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатларни олдини олиш мақсадида, белгиланган тартибда ўқ-отар қуролини қўллашган.
Натижада автотранспорт воситаси мажбурий тўхтатилиб, ҳайдовчи зарарсизлантирилган. Қурол қўлланилиши натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍6❤1
Қозоғистон ҳукумати бензин нархини пасайтирди
Қозоғистонда бензин, дизель ёқилғиси ва автомобиль гази нархларини 180 кунга давлат томонидан тартибга солиш жорий этилди, дея хабар бермоқда ҳукумат манбалари.
Автомобиль газининг максимал нархлари белгиланган:
Ақтўбе, Атирау ва Манғистау вилоятларида - литри учун 50–55 тенге (1300 сўм атрофида);
Чимкент, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда ва Туркистон вилоятларида - литри учун 60–65 тенге (1550 сўм атрофида);
Олма-Отада - литри учун 65 тенге (1600 сўм атрофида);
Нур-Султонда - литри учун 70 тенге (1700 сўм атрофида).
Шунингдек, бензин нархлари ҳам тартибга солинган:
АИ-80 - литри учун 89 тенге (2200 сўм атрофида);
АИ-92 ва АИ-93 - литри учун 182 тенге (4500 сўм атрофида);
АИ-95 - литри учун 215 тенге (5300 сўм атрофида).
➡️ Батафсил
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Қозоғистонда бензин, дизель ёқилғиси ва автомобиль гази нархларини 180 кунга давлат томонидан тартибга солиш жорий этилди, дея хабар бермоқда ҳукумат манбалари.
Автомобиль газининг максимал нархлари белгиланган:
Ақтўбе, Атирау ва Манғистау вилоятларида - литри учун 50–55 тенге (1300 сўм атрофида);
Чимкент, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда ва Туркистон вилоятларида - литри учун 60–65 тенге (1550 сўм атрофида);
Олма-Отада - литри учун 65 тенге (1600 сўм атрофида);
Нур-Султонда - литри учун 70 тенге (1700 сўм атрофида).
Шунингдек, бензин нархлари ҳам тартибга солинган:
АИ-80 - литри учун 89 тенге (2200 сўм атрофида);
АИ-92 ва АИ-93 - литри учун 182 тенге (4500 сўм атрофида);
АИ-95 - литри учун 215 тенге (5300 сўм атрофида).
➡️ Батафсил
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍14😱5
АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархи 6,3% га пасайди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 8 январь куни эрталабки сессияда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 474,4 минг сўмни ташкил қилди. Бу аввалги кунга, яъни 7 январга нисбатан 6,3% га камдир.
АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг биржадаги нархи литрга ўтказилганда маҳсулотнинг бир литри таҳминан 5700 сўмни ташкил қилади.
Айни пайтда биржа савдоларига АИ-80 маркали автомобиль бензини сотувчи корхоналар томонидан барқарор равишда биржа савдоларига қўйиб борилмоқда.

👍14
Туркманистон президенти «Дўзах дарвозаси» газ кратерини ўчиришни буюрди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат шимоли-шарқидаги Тошҳовуз вилоятида жойлашган Дарваз (халқ орасида «Дўзах дарвозалари» деб аталади) ёнаётган газ кратерини ўчиришни буюрди. Давлат раҳбари бу ҳақда бош вазир ўринбосари Шахим Абдраҳмоновга тегишли топшириқ берди, дея хабар бермоқда Туркменпортал.
Президентга кўра, бу ҳудудда кўп йиллардан буён жуда катта миқдордаги қимматбаҳо газ ёниб келган. Бундан ташқари, газ кратери яқин атрофда яшовчи одамларнинг экологияси ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатади.
Маълумот учун, Қорақум чўлидаги газ кратери 1971 йилдан бери ёнмоқда.

👍12🔥1