EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.1K photos
19K videos
36 files
73.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Сурхондарёда юк машинасидан 1,2 тоннадан ортиқ прекурсор аниқланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


👉 https://effect.uz/n/636

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Миллий байроқ тўғри тарғиб қилинса у ҳар қайси тарқоқ халқни ҳам бирлаштириши мумкин!

Миллий байроқни фақат давлат ташкилотлари биносига осиб қўйиш билан ватанпарварликни шакллантириб бўлмайди. Уни халқнинг қалбига олиб кириш керак!

Миллий байроғимиз ҳар бир юртдошимиз учун шунчаки давлат рамзи эмас, балки «Мен кимман? Қайси халқ фарзандиман? Қайси Ватан билан фахрланаман?» деган саволларга жавоб берувчи умумий миллий қадриятга айланиши керак.

👉 https://effect.uz/n/639

Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция сабабли 1,5 мингдан ортиқ ходим ишдан олинган

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

👉 https://effect.uz/n/638

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика онкология марказида 300 га яқин бемор навбат кутаётгани айтилмоқда

Онкологик касалликка чалинган беморлар учун вақт ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Бироқ Effect.uz таҳририятига келиб тушган мурожаатда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида 300 га яқин бемор бир неча кундан буён навбат кутаётгани билдирилган.

👉 https://effect.uz/n/640

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «Доля», «Скар», «Туз» ва «Доди» лақабли шахслар қўлга олинди

Тошкентда фуқаролардан турли баҳоналар билан пул талаб қилиб, уларни таҳдид ва зўравонлик орқали қўрқитган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Маълум қилинишича, гуруҳ аъзолари телефон савдоси, ойлик иш ҳақи, автомобиль олди-сотдиси ва ишлаб топилган пулни ундириб бериш каби масалаларга аралашган. Улар ушбу баҳоналар орқали фуқаролардан миллионлаб пул талаб қилиб, таҳдид, қўрқитиш, товламачилик ва зўравонлик ишлатган.

Жабрланганлардан бирига кўра, унга пичоқ билан таҳдид қилинган, оиласи тинчлигини бузиш ва тўйини тўхтатиш билан қўрқитишган.

«Пичоқ билан таҳдид бўлди. Оиламга, оиламнинг тинчлигини бузиш билан таҳдид қилишди. Ўзимга тўйимни тўхтатиш бўйича», деган жабрланувчилардан бири.

Қўлга олинган шахслар «Доля», «Скар», «Туз» ва «Доди» лақаблари билан танилгани хабар қилинмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍11😢1
Ўзбекистон пулларидаги барча ёзувлар лотин алифбосида бўлади

Ўзбекистонда пул белгиларини тайёрлаш, муомалага чиқариш ва нақд пул айланмасига оид талаблар белгиланди. 

👉 https://effect.uz/n/641

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Иззат Шукуров, Райҳон Ғаниева, Ғайбулла Турсунов ва бир қатор санъаткорлар қонун бузгани маълум бўлди

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқлар ва ташқи реклама объектларида жойлаштирилган 27 та концерт рекламасида фонограмма ёки жонли ижро ҳақида маълумот берилмаганини аниқлади.

👉 https://effect.uz/n/642

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиё аэропортларига 2035 йилгача 5 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритилади

2035 йилга қадар Марказий Осиё мамлакатлари аэропортлари инфратузилмасига 5 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритиш режалаштирилмоқда.


👉 https://effect.uz/n/643

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Тошкентда ҳоким ўринбосари адвокат сўровига кеч жавоб бергани учун жаримага тортилди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги адвокатлик сўровига белгиланган муддатдан кеч жавоб берган. 

👉 https://effect.uz/n/644

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Турк қаҳваси: асрлар оша давом этаётган анъана

Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади.

👉 https://effect.uz/n/645

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2
Ўзбекистонда олийгоҳларга кириш имтиҳонлари мактаб битирув синовлари билан бирлаштирилади

Ўзбекистонда 2028/2029 ўқув йилидан бошлаб мактабни битириш ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ягона тизимга бирлаштириш режалаштирилмоқда.


👉 https://effect.uz/n/646

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда ичимлик суви аппаратларидан пул ўғирлаган олти нафар ёш ушланди

Учтепа ва Юнусобод туманларида кўчаларга ўрнатилган филтрланган ичимлик суви тарқатиш аппаратларини бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаганликда гумонланаётган олти нафар фуқаро қўлга олинди.

👉 https://effect.uz/n/647

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Важларни кўрмаганга олиш — суд амалиётидаги «антиқа» усул…

Суд амалиётида даъвони қаноатлантирмасликнинг янги, «антиқа» усули пайдо бўлди. Бу усулнинг моҳияти оддий: даъвогар ва унинг вакили келтирган важларга умуман баҳо бермаслик. Уларни кўрмаганга олиб, жимгина ўтириш.

Шикоятда важларни қайта-қайта ёзсангиз ҳам натижа ўзгармайди. Қонунда нима дейилгани, Олий суд Пленуми қарорларида нима тушунтирилгани гўё аҳамиятсиз.

👉 https://effect.uz/n/648

Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент турк компанияларини Янги Тошкент қурилишига таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Koç Construction, Mimsan ва AYA компанияларини Янги Тошкент лойиҳасида фаол иштирок этишга чақирди.

Давлат раҳбари мазкур компанияларнинг лойиҳада қатнашишга қизиқиш билдирганини олқишлаб, турк инвесторларини Янги Тошкентда замонавий тижорат ва турар жой мажмуалари, меҳмонхоналар, таълим ҳамда тиббиёт муассасаларини барпо этишга даъват этди.

"Турк инвесторларини Янги Тошкентда замонавий тижорат ва турар жой мажмуалари, меҳмонхоналар, таълим ва тиббиёт муассасаларини барпо этишга даъват этамиз", деди Президент.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев турк компанияларини пулли автомобиль йўллари, аэропортлар, логистика марказлари ва бошқа инфратузилма лойиҳаларида ҳам фаол иштирок этишга чақирди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🔥93👍35👎2
Ўзбекистон 2030 йилгача олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Бу ҳақда Ўзбекистон ва Туркия иқтисодий ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокамаси доирасида маълум қилинди.

👉 https://effect.uz/n/649

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍37👎5
Ўзбекистон ва Туркия IT ҳамда молия соҳаларида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Рақамли технологиялар ва молиявий хизматлар Ўзбекистон – Туркия иқтисодий шериклигининг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

Ўзбекистонда ахборот технологиялари хизматлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Шу муносабат билан турк компанияларига IT Park резидентлари учун жорий этилган солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиб, аутсорсинг, дастурий таъминот ва сунъий интеллект соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш таклиф этилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда 33 йилдан буён фаолият юритаётган "Ziraat Bank" иши ижобий баҳоланди.

Туркиянинг бошқа молия институтлари ҳам Ўзбекистон банк секторидаги ислоҳотлар ва хусусийлаштириш жараёнларида фаол иштирок этишга чақирилди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍40👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда чақалоғини 85 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қамоқ жазосидан қутулиб қолди

Самарқандда тўрт кунлик чақалоғини 85 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга суд 7 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Бироқ уч нафар фарзанди борлиги ва бошқа ҳолатлар инобатга олиниб, жазо шартлига алмаштирилди.

1999 йилда туғилган аёл Телеграм орқали танишган шахсларга янги туғилган ўғлини 85 минг долларга сотишни таклиф қилган. У пулни олаётган вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Судда аёл дастлаб боласини сотиш фикридан қайтганини, аммо интернетда шарманда қилиш билан қўрқитилганини билдирган.

Суд унга 7 йиллик қамоқ жазосини тайинлаган. Бироқ аёлнинг уч нафар фарзанди борлиги ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олиб, жазони шартли деб белгилаган. Унга 3 йиллик синов муддати тайинланган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда Cobalt автомобили дарёга тушиб кетди

18 ноябрь куни соат 14:50 да Юқори Чирчиқ туманидаги "Саксонота" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсига Cobalt автомобили тушиб кетди.

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига келиб тушган хабарга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль дарёга тушган.

Воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар махсус техника ва асбоб-ускуналар ёрдамида автомобилни сувдан чиқариб олган.

Маълум бўлишича, автомобилда ёлғиз бўлган ҳайдовчи сувга тушганидан сўнг мустақил равишда ташқарига чиқиб олган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Кўксаройда 2,3 миллиард сўмлик савол: ҳукумат “протоколи” бор, аммо ижара пули нега тўланмаяпти?

Жиззахдаги «Кўксарой» савдо мажмуасида фаолият юритаётган заргар тадбиркорлар бир йиллик ижара харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш белгиланганини айтмоқда.

Бироқ 2026 йил 13 ноябрь ҳолатига келиб, Бизнес-омбудсманнинг ўзи Ҳукумат баёнининг бу бўйича топшириғи бажарилмаганини расман қайд этган. Хўш, қарор бор, маблағ манбаси кўрсатилган, тадбиркорлар эса иш бошлаган. Унда муаммо қаердан келиб чиқмоқда?

👉 https://effect.uz/n/650

Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ хабар берганди: тиббиёт бирлашмасидаги тайинлов бўйича хизмат текшируви якунланди, раҳбарнинг турмуш ўртоғи ҳам ишдан олинди

Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадовнинг турмуш ўртоғи Г. Асадова бирлашмага қарашли Тошкент туманлараро перинатал маркази мудири лавозимига тайинлангани билан боғлиқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви якунланди.

Аввалроқ EFFECT.UZ мазкур тайинлов ҳақида хабар бериб, раҳбарнинг ўз турмуш ўртоғини бўйсунувидаги муассаса раҳбари лавозимига тайинлаши манфаатлар тўқнашуви нуқтаи назаридан қонунийми, деган саволни кўтарган эди.

👉 https://effect.uz/n/651

Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда дарахтлар кесилди: аҳоли бунинг сабабини билмоқчи

Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчасида бир қатор дарахтлар кесиб ташланди. Ҳолат акс этган видео EFFECT.UZ таҳририятига келиб тушди.

Таҳририятга юборилган видеода кўча ҳудудидаги дарахтлар кесилганини кўриш мумкин. Бу ҳолат ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолини бефарқ қолдирмаган. Фуқаролар дарахтлар нима сабабдан кесилгани, бунга ким рухсат бергани ва қандай зарурат бўлгани ҳақида саволлар билан юзланмоқда.

Аҳоли учун бу ерда фақат дарахтларнинг кесилгани эмас, балки бундай қарор қандай асосда қабул қилингани ҳам муҳим. Агар дарахтларни кесиш зарурати бўлган бўлса, бу ҳақда жамоатчиликка тушунтириш берилганми?

Ҳозирча дарахтлар нима сабабдан кесилгани ва ушбу ишларга ким масъул экани ҳақида таҳририятда расмий маълумот йўқ.

EFFECT.UZ таҳририяти Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳамда тегишли масъул ташкилотлардан ҳолат юзасидан изоҳ кутади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3