Газлашмаган ҳудудларда электр меъёри оширилди, суюлтирилган газ учун компенсация берилади
Ўзбекистонда табиий газ билан таъминланмаган ҳудудлар аҳолиси учун электр энергияси меъёри оширилди.
👉 https://effect.uz/n/556
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайдаги болалар шифохонасида бемор болаларга коридор тозалатилгани айтилмоқда
Тошкент вилояти Қибрай туманидаги болалар шифохонасида бемор болаларга эрталаб соат 6:00 да коридорларни тозалатиш ҳолати кузатилгани ҳақида видео тарқалди.
Видеолавҳада бир гуруҳ болалар шифохона коридорларини тозалаётгани акс этган. Маълум қилинишича, болалар эрталаб уйғотилиб, уларга «Текинга ётибсанлар» дея тозалаш ишлари буюрилган.
Агар ҳолат ҳақиқатан ҳам шундай бўлган бўлса, бу жиддий саволларни келтириб чиқаради: бемор болаларни эрталабки соатларда уйғотиб, тозалаш ишларига жалб қилишга ким рухсат берган? Шифохона маъмурияти бу ҳолатдан хабардорми?

👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда аёллар кийимида ўқув марказини тунaб кетишга уринган шахс ушланди
Тошкентда эркак уч нафар танишини жалб қилган ҳолда ўқув марказида сақланаётган катта миқдордаги пулни ўғирлашни режалаштирган.
Режага кўра, марказнинг собиқ қўриқчиси шерикларига пул сақланадиган жойни кўрсатиши, гуруҳнинг яна бир аъзоси эса электр таъминотини узиши керак бўлган.
Қолган иштирокчилар ниқоб ва аёллар кийимида орқа эшикдан кириб, пулларни қопларга жойлаши ва ижарага олинган машинада олиб кетиши режалаштирилган.
Маълум қилинишича, улар жиноятдан кейин Фарғона орқали қўшни давлатлардан бирига чиқиб кетмоқчи бўлганида ушланган.

👍3
Бухорода 13 та қуённи ноқонуний овлаган браконьерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди
Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/557
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/557
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🤷♂1👍1
Қорақалпоғистонда йўлларга миллиардлаб сўм йўналтирилди
Қорақалпоғистонда автомобиль йўлларини таъмирлаш ва инфратузилмани яхшилаш учун бир нечта дастур доирасида катта маблағлар ажратилган.
Автомобиль йўллари қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаеванинг брифингда маълум қилишича, Қўнғирот туманида бу мақсадлар учун 30,5 миллиард сўм, Чимбой туманида эса 9,2 миллиард сўм йўналтирилган.
Оғир ҳудудлар дастури доирасида Қонликўл, Шуманай, Мўйноқ ва Бўзатов туманларидаги 74 километр йўлни таъмирлашга 91,3 миллиард сўм ажратилган. Оғир маҳаллалар дастурида эса яна 20,3 километр йўл таъмирланган.
Шунингдек, табиий офатлар оқибатида зарарланган 7 та кўприк ва 1 та автомобиль йўлини тиклаш учун 17,8 миллиард сўм сарфланган. Бу ишлар тўлиқ якунланган.
Эътиборлиси, йўл инфратузилмасига йўналтирилаётган маблағлар кўлами билан бирга, уларнинг натижаси — йўлларнинг сифати ва қанча муддат хизмат қилиши — ҳам муҳим масала бўлиб қолмоқда.

👍6👎4
«Навоийазот» энди тўғридан-тўғри қуёш энергияси билан таъминланади
Навоий вилоятининг Кармана туманида «Навоийазот» АЖ эҳтиёжлари учун қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда энергия сақлаш тизими ишга туширилди.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра Хитойнинг «Sinoma» компанияси томонидан 220 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилган ушбу лойиҳа доирасида қуввати 75 МВт (сиғими 75 МВт·соат) бўлган энергия сақлаш тизими ҳам қурилган.
Корхонага тўғридан-тўғри уланган станция йилига 657 млн кВт·соат «яшил» электр энергияси ишлаб чиқариб, бевосита «Навоийазот» эҳтиёжларига йўналтиради. Бу эса йилига қарийб 175 млн куб метр табиий газни тежаш ва карбонат ангидрид чиқиндиларини 377,8 минг тоннага камайтириш имконини беради.

Инвестициялар вазирлигида қайси соҳаларда муаммолар борлиги маълум қилинди
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига 2026 йилнинг 10 ойида жами 2 025 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг энг катта қисми экспорт ва савдо, импорт ҳамда халқаро иқтисодий ҳамкорлик билан боғлиқ бўлган.
👉 https://effect.uz/n/559
Facebook I YouTube I Instagram

👍2
Янгиҳаётда профилактика инспектори МИБ ходимларига зўрлик ишлатишда гумонланиб қамоққа олинди
Янгиҳаёт туманида профилактика инспекторига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. У Мажбурий ижро бюросининг икки нафар давлат ижрочисига нисбатан зўрлик ишлатиш, уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва ваколат доирасидан четга чиқишда гумонланмоқда. Суд ажримига кўра, воқеа 2026 йил 3 октябрь куни содир бўлган.
👉 https://effect.uz/n/560

👎3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда жарима майдончасидан автомобилни олиш тартиби ўзгаради
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги қарорига мувофиқ, автомобилни эвакуаторга юклашдан тортиб, эгасига қайтаришгача бўлган жараён ягона электрон тизим орқали бошқарилади.
Янги тартибга кўра, ҳайдовчи эвакуация бошлангунига қадар етиб келиб, қоидабузарликни бартараф этса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилмайди. Аммо юклаш бошланганидан кейин эвакуацияни тўхтатиш мумкин эмас.
Автомобилни сақлаш учун тўлов эвакуаторга юкланган вақтдан бошлаб ҳисобланади. Машинани қайтариб олиш учун QR-кодли рухсатнома талаб этилади.
Тошкентда белгиланган энг юқори тарифлар:
Эвакуация: ҳар бир километр учун 88 минг сўмгача, жами 1 миллион 760 минг сўмдан ошмайди.
Сақлаш: ҳар бир сутка учун 88 минг сўмгача.
Масалан, автомобилни 3 километрга эвакуация қилиш ва 3 сутка сақлаш 528 минг сўмгача тушиши мумкин. Бу суммага қоидабузарлик учун белгиланган жарима кирмайди.

😢6👍2🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекнефтгаз»да қиш мавсуми ва 2027 йил режалари муҳокама қилинди
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишлаб чиқариш жараёнлари, қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда 2027 йил режаларини муҳокама қилмоқда.
Йиғилишда қиш мавсумида истеъмолчиларни табиий газ билан барқарор таъминлаш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва газ қазиб чиқариш ҳажмини бир маромда сақлаш масалаларига эътибор қаратилган.
👉 https://effect.uz/n/562

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари самолётда йўловчи аёлга ёрдам кўрсатди
Остона — Тараз рейси вақтида 38 ёшли россиялик аёлнинг аҳволи тўсатдан ёмонлашган. Унда ҳолсизлик, кўнгил айниши, қон босимининг кўтарилиши ва нафас олиш қийинлашиши кузатилган.
Самолётда бўлган Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Манас Рамазанов йўловчининг аҳволини текшириб, қон босимини ўлчаган ва унга зарур тиббий ёрдам кўрсатган.
Жамбил вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилишича, тиббий ёрдамдан сўнг аёлнинг аҳволи яхшиланган.

👍11🔥2
АҚШда мамлакат бўйлаб парвозлар учинчи марта тўхтатилди
АҚШда алоқа ва жойлашув тизимларидаги носозликлар сабаб мамлакат бўйлаб авиақатновларда жиддий узилишлар кузатилди. Натижада 10,3 мингдан ортиқ рейс кечиктирилди, 1,4 мингдан зиёди бекор қилинди.
FlightAware портали маълумотига кўра, бу ҳолат 1,5 миллиондан ортиқ йўловчининг режаларига таъсир кўрсатган.
Дональд Трамп ҳодиса киберҳужум ёки сунъий интеллект билан боғлиқ эмаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, муаммога айримлари 55 йил аввал ўрнатилган эскирган ускуналар сабаб бўлган.
АҚШ транспорт вазири Шон Даффининг маълум қилишича, ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимини янгилаш камида 50 миллиард доллар талаб қилади.

Маҳкума аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар очилади
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган аёлларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари учун махсус давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади.
👉 https://effect.uz/n/563
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган аёлларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари учун махсус давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади.
👉 https://effect.uz/n/563
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍63🔥13
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар орасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди
Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13 ноябрдаги қарорида маълум қилинди.
👉 https://effect.uz/n/564
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13 ноябрдаги қарорида маълум қилинди.
👉 https://effect.uz/n/564
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ҳар йил қишда шу бўлар такрор... Ҳоким қароридан бир ҳафта ўтса ҳамки Навоийда уйлар ҳамон совуқ!
Таҳририятимизга Навоий вилоятида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, Навоий вилояти ҳокимининг қарорига кўра, 7 ноябрдан бошлаб шаҳардаги марказлашган иссиқлик тизимига уланган кўп қаватли уйларга иссиқлик берилиши белгиланган эди. Бироқ орадан бир ҳафта вақт ўтди ҳамки (бугун 14 ноябрь), хонадонлар ҳанузгача совуқлигича қолмоқда.
Фуқароларнинг таъкидлашича, бутун Навоий шаҳри бўйлаб иссиқлик таъминоти ўта сифатсиз аҳволда: иссиқлик бир кун берилса, эртасига ўчириб қўйилмоқда. Берилган тақдирда ҳам тизимда босим пастлиги сабабли уйнинг бир хонасидаги батарея сал илиса, қўшни хонадагиси муздек турибди.
Энг ачинарлиси, аҳоли ушбу масалада иссиқлик таъминоти корхонасига мурожаат қилса, улар айбни уй-жой ширкатига (БСКга) ағдариб, ўша ёққа йўналтиришмоқда. Ширкат ходимлари эса келиб текшириб: «Бизнинг ички тизимда айб йўқ, иссиқлик таъминоти тармоқда босимни меъёрида кўтармаяпти», деб туриб олишган. Икки ташкилотнинг бир-бирига «футбол» қилиши оқибатида ўртада оддий аҳоли, ёш болалар ва кексалар совуқда қийналиб, сарсон бўлмоқда. Бугун ижтимоий тармоқларда ҳам юзлаб навоийликлар айнан шу муаммодан норози бўлиб ёзишмоқда.
Қонунчиликка кўра, истеъмолчи ҳақини тўлаётган хизматини сифатли ва узлуксиз олишга ҳақли.
Масъул ташкилотлардан ушбу ҳолатни зудлик билан назоратга олишни сўраб қоламиз.

Жаҳон бозорида нефть нархи кетма-кет иккинчи ҳафта пасаймоқда
Reuters маълумотига кўра, жума куни Brent маркали нефтнинг бир баррели 95,77 долларга, АҚШнинг WTI маркали нефти эса 88,57 долларгача арзонлашган.
Ҳафталик якунларга кўра, ҳар икки маркадаги нефть нархи тахминан 2 фоизга пасайиши кутилмоқда. Ўтган ҳафтада эса Brent 16 фоизга, WTI 13 фоизга арзонлашган эди.
Эрондаги уруш якунланиши нефть нархининг янада пасайишига олиб келиши мумкинлиги кутилмоқда. Бироқ жаҳон бозоридаги бу ўзгаришлар Ўзбекистондаги бензин нархларига қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълум.

Ҳоким қарори бекор қилинди, тадбиркорга 3,1 млрд сўм зарар ундирилади
Андижон вилоятида тадбиркорга ер ажратиш бўйича ҳоким қарори кейинчалик суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилди.
👉 https://effect.uz/n/565
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Андижон вилоятида тадбиркорга ер ажратиш бўйича ҳоким қарори кейинчалик суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилди.
👉 https://effect.uz/n/565
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Тошкентда 307 кишида ОИВ аниқланди
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида ОИВ инфексиясининг 307 та янги ҳолати қайд этилди.
👉 https://effect.uz/n/566
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида ОИВ инфексиясининг 307 та янги ҳолати қайд этилди.
👉 https://effect.uz/n/566
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Телеграм орқали сохта авто қисмлари савдоси билан шуғулланган 18 ёшли фирибгар аниқланди
Муқаддам судланган йигит Телеграмда арзон эҳтиёт қисмлар сотилишини ваъда қилувчи саҳифалар очиб, харидорлардан пул олган, аммо товарларни етказмаган.
У ва танишларининг банк карталарига олдиндан пул ўтказган фуқароларнинг 11 та мурожаати бўйича зарар 10 млн сўмдан ошган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.