EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
10 ойда Ўзбекистонга 11,6 млн нафар сайёҳ ташриф буюрди

2026 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 11 622 103 нафар чет эл фуқаролари туризм мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Биргина октябрь ойида 1,3 млн нафар сайёҳ келди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1,9 млн нафарга ёки 19,4 фоизга ошган.

Ўзбекистонга энг кўп туристлар келган ТОП-10 давлат:

Қирғиз Республикаси – 3 180 403 нафар;
Қозоғистон – 2 703 401 нафар;
Тожикистон – 2 553 147 нафар;
Россия – 1 104 057 нафар;
Афғонистон – 432 651 нафар;
Хитой – 430 326 нафар;
Туркманистон – 289 933 нафар;
Туркия – 169 553 нафар;
Ҳиндистон – 64 344 нафар;
Германия – 50 846 нафар.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Деҳқонободда болалар сел сувини кечиб ўтаётгани муҳокамаларга сабаб бўлди

Деҳқонобод туманида болаларнинг таълим муассасасига бориш учун сел сувини кечиб ўтаётгани акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Мазкур ҳолатдан масъул ташкилотлар хабардор.

Аниқланишича, болалар ҳаракатланаётган ҳудуд мавсумий сел сувлари оқиб ўтадиган табиий ўзан ҳисобланади. Бироқ масъуллар бундай шароит болаларнинг таълим муассасасига бориб-келиши учун хавф туғдириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Айни пайтда ҳудуддаги вазият ўрганилиб, болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар белгиланмоқда. Шунингдек, муаммонинг доимий ечимини топиш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда собиқ ҳарбийлар уйсиз қолдими?

Effect.uz таҳририятига Хоразм вилояти Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди. Мурожаатга кўра, Хоразмда 150 га яқин собиқ ҳарбийлар давлат томонидан берилган квартираларга кўчиб ўта олмаяпти.

Ушбу масалани атрофлича ўрганиш учун Effect.uz мухбири Муҳаммад Али Қозоқов воқеа жойига етиб борди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Нилуфар Ҳамидовага тайинланган 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси ўзгаришсиз қолдирилди

5 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган блогер Нилуфар Ҳамидовага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган.

Суд қарорига кўра, 1978 йилда туғилган Нилуфар Ҳамидова Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси — майда безориликни содир этганликда айбдор деб топилган ва унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси 6 ноябрь куни мазкур ишни кўриб чиқиб, Юнусобод туман судининг 5 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Шу тариқа, Нилуфар Ҳамидовага нисбатан тайинланган 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси ўз кучида қолди.

Facebook I YouTube I Instagram
👍34
Учқўрғондаги боғчада болага нисбатан педофилия: суд 18 ноябрга белгиланди

Учқўрғон туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида вояга етмаган тарбияланувчига нисбатан содир этилган жиноят бўйича жиноят иши судга оширилди.

👉 https://effect.uz/n/538

Facebook
I YouTube I Instagram
«14 минг талаба тақдири кимга қизиқ?» мақоласидан сўнг: Навоий инновациялар университети EFFECT.UZ'га жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Навоий инновациялар университети фаолиятига оид аноним мурожаатларга асосланган танқидий материаллар эълон қилинмоқда.

Мазкур материалларда кўтарилган масалалар юзасидан муносабат билдириш билан бирга, университетнинг жамият ҳаётидаги ўрни, бугунги кунга қадар эришган натижалари ҳамда амалга оширилаётган ишлари ҳақида маълумот бериш муҳим.

👉 https://effect.uz/n/537

Facebook I YouTube I Instagram
9 ойда 420 мингдан ортиқ шахсга маъмурий жазо қўлланди – Олий суд

Жорий йилнинг 9 ойида туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судларнинг тергов судьялари томонидан 662 237 нафар шахсга нисбатан 549 231 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

👉 https://effect.uz/n/539

Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Яхши ҳам блогерлар бор. Биз тезроқ ишлаймиз» — Самарқандда ёмғирдан кейинги манзара

Сўнгги кунларда ёққан кучли ёмғир Самарқанд шаҳри инфратузилмасини яна бир бор синовдан ўтказди. Айрим кўчаларни сув босди, яқинда қурилган тротуарлар эса чўкиб кетди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар орқали муаммо кенг жамоатчиликка кўринди. Кўп ўтмай, Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев ҳам ҳолатга муносабат билдирди.

👉 https://effect.uz/n/540

Facebook I YouTube I Instagram
👍8
«Париж тинчлик форумида кўпчиликни болалар тақдири ва Самарқандда биз кўтарган масалалар чиндан ўйлантираётганини ҳис қилдим», — Саида Мирзиёева

ПА раҳбари Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида болалар тақдири ва Самарқандда кўтарилган масалалар ҳақида фикр билдирди.

👉 https://effect.uz/n/541

Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥15👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда цирк: Қамоқдаги одамга кадастр расмийлаштирилди

Effect.uz таҳририятига Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи тадбиркор фуқародан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда баён қилинишича, қамоқда бўлиб турган фуқаронинг номига, унинг хабардорлигисиз ноқонуний шартномаларга асосан кадастр ҳужжатлари тайёрланиб, банк ва кадастр ходимлари уни биргаликда қонунга зид равшида аукционга чиқариб қўйган.

Ушбу масалани тўлиқроқ ўрганиш мақсадида Effect.uz мухбири Муҳаммад Али Қозоқов воқеа жойига етиб борди ва тегишли идоралардан жавоб олиш учун Кадастр агентлиги давлат палатасига ташриф буюрди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда икки мансабдор 30 минг доллар олган вақтида ушланди

Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими ўринбосари ва Давлат кадастрлари палатаси туман филиали мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Расмий маълумотга кўра, икки мансабдор ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кирган.

Facebook I YouTube I Instagram
👍84