EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 28 сентябрь куни Риштон туманида яшовчи, 2012 йилда туғилган қиз Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада жинсий зўравонликка учраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчилар учун жарималар бўйича янги тартиб: нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг янги тартиби тасдиқланди.

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома 2026 йил 5 ноябрда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳайдовчилар маъмурий ишлар бўйича яшаш жойидан қатъи назар, исталган ҳудудий маъмурий амалиёт марказига мурожаат қилиши мумкин.

Янги йўриқнома 2027 йил 6 январдан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент кимё технология институти ректори Усмонов Ботир Шукуриллаевич ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди

Facebook I YouTube I Instagram
Қурувчи фуқаро маблағини жалб қилса, 70 фоизлик банк кредити мажбурий бўлади

«Кўп квартирали уйларни ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Бу ҳақда «Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров маълум қилди.

👉 https://effect.uz/n/531

Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда қум-шағални ноқонуний қазишга уринган ҳайдовчи инспекторларга қаршилик кўрсатди

Самарқанд вилоятида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолати аниқланди.

👉 https://effect.uz/n/532

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой компанияси Ўзбекистон такси бозорига 5 мингта машина билан кирмоқчи

Транспорт вазири биринчи ўринбосари Маманбой Омаров Хитой компанияси 5 мингта автомобиль билан Ўзбекистон такси бозорига киришни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Спот нашрига берган интервьюсида айтган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Капиталбанк»даги ABCD можароси: Ногиронлиги бор ходимлар ва аёллар босим остидами?

Effect.uz таҳририятига Ўзбекистондаги йирик тижорат банкларидан бири — «Капиталбанк» ходимлари томонидан мурожаат келиб тушди. Кўп йиллардан буён банк тизимида ҳалол ва садоқат билан меҳнат қилиб келаётган ходимларнинг таъкидлашича, банк раҳбарияти томонидан жорий этилган ва қонунчиликда кўзда тутилмаган ABCD баҳолаш тизими аслида ходимларнинг маошини қисқартириш, уларга маънавий-руҳий босим ўтказиш ҳамда уларни ишдан сиқиб чиқариш қуролига айланган.

👉 https://effect.uz/n/533

👉 Тўлиқ видео

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким билан тортишув якуни: Муаммо ҳамон ечимсиз, ҳокимлик ёрдам беришга тайёр эди, аммо...

Аввалроқ маълум қилганимиздек, 6 ноябрь куни Яшнобод тумани ҳокими Абдулазиз Абдулхаковнинг «Тарновбоши» маҳалласида ўтказилган сайёр қабули давомида Effect.uz мухбири билан нохуш вазият юзага келган эди.

Жумладан, қабул якунида ҳоким журналист билан мулоқотдан сўнг асосий масалага, яъни мурожаатчининг муаммосига эътибор қаратди.

Абдулазиз Абдулҳақовнинг маълум қилишича, 9 ноябрьда "Кўзи ожизлар" жамияти раисига бино масаласида бир нечта жойлар кўрсатилиши режалаштирилган. Бироқ танланган жойни таъмирлашда ёрдам бера олмаслигини ҳоким таҳририятга билдирган.

Аммо мурожаатчи С. Даулетназаровнинг таъкидлашича, душанба куни уларга ҳеч қандай муқобил бино кўрсатилмаган ва муаммо ҳамон ҳал этилмаган.

Эътиборли жиҳати шундаки, Яшнобод тумани ҳокимлиги ўз расмий муносабатида фуқаронинг мурожаати ҳал этилганини билдирган. Афсуски, мурожаатчининг баёноти бу маълумотни тасдиқламаяпти.

Шу муносабат билан Яшнобод тумани ҳокимлигидан фуқаронинг мурожаати айнан қачон ва қандай ҳал этилгани, душанба куни ваъда қилинган муқобил бинолар нима сабабдан кўрсатилмагани юзасидан расмий изоҳ кутиб қоламиз.

Effect.uz мазкур масалани кузатишда давом этади.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ва боғчаларга кўмир етказган корхонанинг 60 тонналик тарозиси текширилмаган

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига кўмир етказиб бериш билан шуғулланган «Д.С» оилавий корхонасида қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, фуқаро мурожаати асосида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими томонидан корхонада назорат тадбири ўтказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Қўлингдан келганини қил!» — Пулини талаб қилган фермер можарога дуч келди Effect.uz таҳририятига Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги «Султонобод боғи» фермер хўжалиги раҳбари Муножат Умаровадан мурожаат келиб тушди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Терим пулини талаб қилган фермер ва кластер биносидаги тортишув: Ким ҳақ?

Фарғона вилояти Учкўприк туманида фермер билан пахта кластери ўртасида терим пули масаласида тортишув юзага келган. «Султонобод боғи бўстони» фермер хўжалиги раҳбари Муножат Умарова Effect.uz таҳририятига мурожаат қилди.

Унинг айтишича, «PROF TEKST PLYUS» кластери терим пулларини ўз вақтида тўлаб бермаяпти. Фермер бу масалани аниқлаш учун 26 октябрь куни кластер биносига борган.

Аммо ўша ерда вазият кескинлашган. Муножат Умарованинг айтишича, кластер вакиллари билан тортишув вақтида унга нисбатан турли гаплар айтилган. У ҳатто фермерларнинг қадри ҳақида ҳақоратомуз сўзлар ишлатилганини билдирган.

Лекин воқеа содир бўлган кунга оид кузатув камералари ёзувлари Effect.uz таҳририятига ҳам етиб келди. Камера тасвирларида фермернинг кластер биносига тушлик вақтида киргани кўринади. У айрим хоналарнинг эшикларини очади. Шундан сўнг ҳисобчилар хонасида кластер ходимлари билан тортишув юзага келади.

Хўш, кластер томони бу воқеага қандай қарайди?

Буларнинг барчасини воқеа жойидаги камера ёзувлари ва Effect.uz мухбири Хамид Аҳмедовнинг суриштируви асосида тайёрланган видеолавҳада кўришингиз мумкин.

👉 Батафсил ўқиш

👉 Ютубда кўриш

Facebook I YouTube I Instagram
👍2
«Қиёматда икки қўлим ёқангда бўлади»: IMARAT DEVELOPMENT мижози Марат Ҳамдамовга кескин мурожаат йўллади

IMARAT DEVELOPMENT'дан уй олган Дилафруз Тўраева компания ва унинг раҳбарияти билан боғлиқ вазият юзасидан Марат Хайруллаевичга кескин мурожаат билан чиқди.

Тўраева видеомурожаатида компанияга ишониб маблағ тўлаганини, аммо бугунга келиб ўз пули ва уй-жой масаласида жиддий муаммога дуч келганини айтган.
У мурожаати давомида Марат Хайруллаевични кескин танқид қилиб, уни ўз маблағларини қайтариш масаласига ойдинлик киритишга чақирган.

«Мен ўзимнинг пулимни сўраяпман», — дейди Тўраева.


Мурожаатчининг айтишича, компания билан боғлиқ вазият унинг оиласига ҳам таъсир қилган. У уй-жой олиш умидида маблағ тўлагани сабаб оиласида ҳам тушунмовчиликлар юзага келганини билдирди.

«Қиёматда икки қўлим ёқангда бўлади, Марат! Менга нима туҳмат қилган бўлсанг... Мен қарғишдан қўрқадиган аёл эдим, лекин қарғайман. Аллоҳга солдим», — деди у мурожаатида.


Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди. Маълум қилинишича, 2026 йил…
Қўқонда 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик иши бўйича айблов моддаси ўзгартирилди

Шаҳар прокуратураси жиноят ишини Жиноят кодексининг 128-моддасидан 118-моддаси 4-қисмига қайта малакалади.

Жабрланувчига психологик ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда. Болалар омбудсмани унинг ҳуқуқлари таъминланишини назорат қилмоқда.

118-моддаси 4-қисмига кўра, 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси белгиланган.

Жазо 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш жинояти учун назарда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Анталияда қатор муҳим учрашувлар ўтказди

Грузия раҳбари билан учрашувда Ўзбекистон – Грузия стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.


👉 https://effect.uz/n/536

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍83🔥15👎1
10 ойда Ўзбекистонга 11,6 млн нафар сайёҳ ташриф буюрди

2026 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 11 622 103 нафар чет эл фуқаролари туризм мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Биргина октябрь ойида 1,3 млн нафар сайёҳ келди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1,9 млн нафарга ёки 19,4 фоизга ошган.

Ўзбекистонга энг кўп туристлар келган ТОП-10 давлат:

Қирғиз Республикаси – 3 180 403 нафар;
Қозоғистон – 2 703 401 нафар;
Тожикистон – 2 553 147 нафар;
Россия – 1 104 057 нафар;
Афғонистон – 432 651 нафар;
Хитой – 430 326 нафар;
Туркманистон – 289 933 нафар;
Туркия – 169 553 нафар;
Ҳиндистон – 64 344 нафар;
Германия – 50 846 нафар.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Деҳқонободда болалар сел сувини кечиб ўтаётгани муҳокамаларга сабаб бўлди

Деҳқонобод туманида болаларнинг таълим муассасасига бориш учун сел сувини кечиб ўтаётгани акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Мазкур ҳолатдан масъул ташкилотлар хабардор.

Аниқланишича, болалар ҳаракатланаётган ҳудуд мавсумий сел сувлари оқиб ўтадиган табиий ўзан ҳисобланади. Бироқ масъуллар бундай шароит болаларнинг таълим муассасасига бориб-келиши учун хавф туғдириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Айни пайтда ҳудуддаги вазият ўрганилиб, болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар белгиланмоқда. Шунингдек, муаммонинг доимий ечимини топиш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда собиқ ҳарбийлар уйсиз қолдими?

Effect.uz таҳририятига Хоразм вилояти Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди. Мурожаатга кўра, Хоразмда 150 га яқин собиқ ҳарбийлар давлат томонидан берилган квартираларга кўчиб ўта олмаяпти.

Ушбу масалани атрофлича ўрганиш учун Effect.uz мухбири Муҳаммад Али Қозоқов воқеа жойига етиб борди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Нилуфар Ҳамидовага тайинланган 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси ўзгаришсиз қолдирилди

5 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган блогер Нилуфар Ҳамидовага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган.

Суд қарорига кўра, 1978 йилда туғилган Нилуфар Ҳамидова Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси — майда безориликни содир этганликда айбдор деб топилган ва унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси 6 ноябрь куни мазкур ишни кўриб чиқиб, Юнусобод туман судининг 5 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Шу тариқа, Нилуфар Ҳамидовага нисбатан тайинланган 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси ўз кучида қолди.

Facebook I YouTube I Instagram
👍34
Учқўрғондаги боғчада болага нисбатан педофилия: суд 18 ноябрга белгиланди

Учқўрғон туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида вояга етмаган тарбияланувчига нисбатан содир этилган жиноят бўйича жиноят иши судга оширилди.

👉 https://effect.uz/n/538

Facebook
I YouTube I Instagram