EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзорда “Миллий” университет талабаси катта миқдордаги наркотик модда билан қўлга олинди

Ҳозиргина Чилонзор туманида профилактика инспектори томонидан катта миқдорда наркотик моддалар билан гумонланувчи шахс ушлангани ҳақида хабар берилмоқда.

Гумонланувчининг ўзи “Ўзбекистон Миллий университети” талабаси эканини айтган.

Ҳолат республика бўйлаб ўтказилаётган «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасидаги профилактик тадбирлар давомида аниқланган.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда Чилонзор тумани ИИБ ходимлари томонидан наркотик моддалар билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича ишлар кучайтирилган.

Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🤷‍♂1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек адабиётининг икки буюк намояндаси — Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов ижоди Туркияда кенг тарғиб қилинмоқда

Бу йил Ўзбекистон Қаҳрамонлари, халқ шоирлари Эркин Воҳидов таваллудининг 90 йиллиги ва Абдулла Орипов таваллудининг 85 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Ушбу юбилейлар муносабати билан Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ томонидан икки шоирнинг асарлари турк тилида нашр этилди. Жумладан, Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» ва Абдулла Ориповнинг «Сайланма» китоблари турк китобхонларига тақдим этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда ака-укалар нега қамалди?

Effect.uz таҳририятига Хоразм вилояти Урганч шаҳри Дўстлик МФЙ фуқароларидан мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатга ойдинлик киритиш мақсадида Effect.uz мухбири Муҳаммад Али Қозоқов воқеа жойига етиб бориб вазиятни атрофлича ўрганди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Ўзбекистон Оролни қутқариш жамғармасига 3,3 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасига 2027–2029 йиллардаги раислиги даврида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди.

👉 https://effect.uz/n/520

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда чиқиндиларни юқоридан ташлаган қурувчи ташкилотга чора кўрилди

Тошкентда қурилиш чиқиндиларини юқоридан ташлаган ташкилот фаолияти юзасидан чора кўрилди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси ҳолатни назоратга олди. Қоидабузар ташкилотдан камчиликни зудлик билан бартараф этиш ва чиқиндиларни хавфсиз тушириш учун махсус қувурлар ўрнатиш талаб қилинди.

Инспекция бошқа қурилиш ташкилотларини ҳам шаҳарсозлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤷‍♂1
Туркиянинг бебаҳо мероси: 100 та осори атиқа ўз юртига қайтарилди

Туркия ўзининг бой маданий меросини асраб-авайлаш ҳамда ноқонуний равишда хорижга олиб чиқиб кетилган осори атиқаларни қайтариш борасида салмоқли ютуқларга эришмоқда.

👉 https://effect.uz/n/521

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистонда АЕС реакторларининг ядровий хавфсизлик талаблари белгиланди

Атом электр станциялари реактор қурилмаларининг ядровий хавфсизлиги бўйича янги қоидалар давлат рўйхатидан ўтказилди. 


👉 https://effect.uz/n/522

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Шерзод Асадов Ўзбекистон ва Россия медиа ҳамкорлигининг устувор йўналишларини санаб ўтди

Тошкентда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ва Россиянинг «ТАСС» ахборот агентлиги ҳамкорлигида III Ўзбекистон–Россия медиа форуми бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/n/523

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥20👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўн йиллик дард, олтита мураккаб операция ва ҳаёт учун тинимсиз кураш...

Фирдавс Эргашев туғилганидан буён олтита мураккаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Ўн йил давомида қорнига ўрнатилган махсус найча орқали овқатлантирилди. Бу йиллар нафақат болакай, балки унинг онаси учун ҳам оғир синов бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Президент эътибори ва Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Фирдавснинг соғлиғи тикланди.

Болакайнинг онаси Сабоҳат Эргашева кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлигини Президентга йўллаган мактубида ифода этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати томонидан тайёрланган «Ҳаётга қайтдим: Президентга мактуб» махсус видеолойиҳаси ана шу оиланинг ўн йиллик машаққати ва фарзанди соғлиғи учун олиб борган курашига бағишланган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган эркак қутқарилди

9 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги Гулшан маҳалласида пичоқ билан ўз жонига қасд қилишга уринган шахс ҳақида хабар келиб тушди.

Воқеа жойига етиб борган патруль-пост хизмати ходимлари фуқаронинг диққатини чалғитиб, унинг қўлидан пичоқни олиб қўйишди. Шу тариқа эҳтимолий фожианинг олди олинди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда ноқонуний кўмир қазиб, табиатга 480 миллион сўмлик зарар етказилди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги хусусий завод рухсатномасиз кўмир қазиб олиш ва сотишга уринган. 

👉 https://effect.uz/n/524

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1🔥1
Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

Бугун, 10 ноябрь куни соат 01:48 да Қарши шаҳрининг «Қарлиқбоғот» маҳалласида жойлашган оилавий ресторанда ёнғин чиқди.

Воқеа жойига 4 та қутқарув бўлинмаси ва 1 та сув ташувчи махсус автомобиль жалб этилди. Қутқарувчилар соат 01:55 да етиб бориб, ёнғинни 02:25 да тўлиқ бартараф этди.

Ёнғин оқибатида бинонинг 150 квадрат метр майдонидаги ички ва том қисми зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғинга туташ 900 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Сурхондарёда 277 та сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси ёқиб юборилди

Мазкур жиноят иши бўйича жами 11 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилган.


👉 https://effect.uz/n/525

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Самарқандда мактаб ва боғчаларга кўмир етказиб берган корхонанинг 60 тонналик тарозиси текширувдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди

Маълум бўлишича, бу ҳолат фуқаро мурожаати асосида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида аниқланган.

👉 https://effect.uz/n/526

Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистонда йўл қоидабузарликлари бўйича маъмурий ишларни юритиш тартиби ўзгаради

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби бўйича янги йўриқнома тасдиқланди. Ҳужжат 2027 йил 7 январдан кучга киради.

👉 https://effect.uz/n/528

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2