EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Электротехника саноатида катта технологик сакраш амалга оширилади

Президент электротехника саноатини ривожлантиришда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш билан бирга, катта технологик сакрашни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, 2030 йилгача энергия сақлаш қувватларини 4,5 гигаваттга етказиш режалаштирилган. Хорижий ҳамкорлар ушбу лойиҳаларда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланишга тайёр, бироқ зарур айрим ускуналар ҳозирча мамлакатимизда ишлаб чиқарилмаяпти.

Шунингдек, видеокузатув ускуналарига талаб ортиб бормоқда. Ўзбекистон ички бозорида бу маҳсулотларга йиллик эҳтиёж 200 миллион долларга, қўшни давлатлар бозорини ҳисобга олганда эса 600 миллион доллардан ошади.

Бухородаги «Digital security» ва Самарқанддаги «Samvision» корхоналари ўз дастурий таъминоти асосида йилига 2 мингта видеокамера ишлаб чиқармоқда.

Мулоқотда бундай лойиҳаларни кўпайтириш ва юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥13👎1
Нурафшон шаҳрида «келажак технологиялари маркази» ташкил этилади

Ўзбекистонда юқори технологик саноатни ривожлантириш учун зарур инфратузилма шаклланмоқда. Тўқимачилик, металлни қайта ишлаш ва қурилиш соҳалари учун технологик ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар сони ортмоқда.

Оҳангарон технопаркида микропроцессор модуллари ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, кореялик ҳамкорлар билан Тошкент шаҳрида роботлар ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланган.

Ушбу йўналишларни янада кенгайтириш мақсадида Нурафшон шаҳрида «Келажак технологиялари маркази» ташкил этилади.

Марказ корхоналарига IT-парк резидентлари учун белгиланган имтиёзлар тақдим этилади. Роботлар, электроника ва технологик ускуналар ишлаб чиқариш учун зарур хомашё ҳамда бутловчи қисмлар импорт божидан озод қилинади. Шунингдек, мазкур соҳадаги илмий ишланмалардан олинган даромадга солиқ солинмайди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥13👎1
110 нафар блогер реклама қонунчилиги бўйича мониторингга олинди, 12 нафарга чора кўрилди – Рақобат қўмитаси

Ижтимоий тармоқларда реклама берувчи блогерлар ва оммага танилган шахсларнинг реклама фаолияти ҳам қонун талабларидан мустасно эмас. Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган реклама материалларининг Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқлигини мунтазам мониторинг қилиб бормоқда.

👉 https://effect.uz/n/508

Facebook I YouTube I Instagram
👍5
«Янги саноат» миллий платформаси ишлаб чиқилади

Илмий тадқиқотлар ва саноат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида келажак технологиялари соҳасидаги тадқиқотчиларни корхоналар билан боғлайдиган «Янги саноат» миллий платформаси ишлаб чиқилади.

Ҳар бир ҳудудда 1 майга қадар биттадан илмий-тадқиқот ва ишланмалар маркази ёки технопарк янги саноат йўналишларига мослаштирилиб, маҳсулотларни синовдан ўтказиш майдончаси ташкил этилади. Бу орқали йирик корхоналар ва кичик тадбиркорлар ўртасидаги кооперация мустаҳкамланади.

Шунингдек, масъулларга икки ҳафта муддатда робототехника соҳасини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини, 1 мартга қадар эса ускунасозлик ва электроника тармоқларини қўллаб-қувватлашнинг комплекс дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥13👎1
Электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Келгуси уч йилда электротехника ва унга боғлиқ янги саноат йўналишларида умумий қиймати 11,6 миллиард доллар бўлган 164 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Тармоқ олтита асосий йўналишда ривожлантирилади. Жумладан:

Кабель саноати — 2,5 миллиард долларлик 41 та лойиҳа;
Трансформатор ва насослар ишлаб чиқариш — 1,4 миллиард долларлик 29 та лойиҳа;
Саноат робототехникаси ва ускунасозлик — 3 миллиард долларлик 45 та лойиҳа;
Транспорт ва электромобиллар учун электротехника маҳсулотлари — 650 миллион долларлик 9 та лойиҳа;
Электрон компонентлар ва микроэлектроника — 3,5 миллиард долларлик 21 та лойиҳа;
Маиший техника — 600 миллион долларлик 19 та лойиҳа.

Ҳар бир йўналишга масъул раҳбарлар ва асосий буюртмачилар бириктирилади. Уларга таянч инвесторларни жалб қилиш, илмий марказлар ҳамда техника олийгоҳлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш вазифаси топширилди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥12👎1
«1 минг муҳандис-конструктор» дастури бошланади

Президент келгуси йилдан «1 минг муҳандис-конструктор» дастури йўлга қўйилишини маълум қилди. Дастур доирасида маҳаллий мутахассислар малака ошириш учун Корея, Япония, Хитой, Туркия ва Европа мамлакатларига юборилади.

Шунингдек, нуфузли хорижий компанияларда фаолият юритаётган юқори малакали ватандошларни Ўзбекистонга жалб қилиш мақсадида улар учун муносиб иш ҳақи ва меҳнат шароитлари яратилади.

«Янги Ўзбекистон», Inha, «ToshTech» ва Турин политехника университетларига етакчи хорижий олийгоҳлар билан қўшма таълим дастурларини ташкил этиш, мутахассисларни жалб қилиш ҳамда замонавий муҳандис-технологлар тайёрлашни кенгайтириш топширилди.

Ушбу чоралар мамлакат саноатининг технологик тараққиётини таъминлайдиган юқори малакали муҳандислар корпусини шакллантиришга қаратилган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥12👎1
Электротехника корхоналари 80 миллион доллар халқаро молия маблағини жалб қилди

Маҳаллий электротехника корхоналари халқаро молия институтлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни бошлади. Жумладан, Тошкент шаҳридаги «Artikul Aziya» ва «Maxcopper», Тошкент вилоятидаги «Techno Cable Group» ва «Vades Group», шунингдек, Андижондаги «Andijon kabel» корхоналари лойиҳалари учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 80 миллион доллар жалб этди.

Ушбу тажрибани оммалаштириш ва бошқа ишлаб чиқарувчиларни ҳам халқаро молия бозори билан ишлашга тайёрлаш зарурлиги таъкидланди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки саноат корхоналари учун 2–3 миллиард доллар ресурс ажратишга, шунингдек, уларнинг фаолиятини баҳолаш харажатларининг бир қисмини қоплашга тайёр.

Қолган харажатлар ва халқаро консультантларни жалб қилиш билан боғлиқ сарфлар давлат томонидан қопланади. Бу мақсадда Савдони ривожлантириш компанияси ҳисобидан ҳар бир корхонага 50 минг долларгача компенсация ажратилади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥13
Давлат харидларида «life cost» тизими жорий этилади

Давлат харидлари доирасида ҳар йили 10 триллион сўмлик электротехника маҳсулотлари сотиб олинади. Эндиликда барча давлат буюртмалари ягона платформада акс эттирилади, 1 январдан эса уч йиллик харид режалари олдиндан эълон қилинади.

Маҳсулотларни фақат энг арзон нарх асосида танлаш амалиёти қайта кўриб чиқилади. Масалан, импорт трансформатори маҳаллий маҳсулотдан 400 минг сўм арзон бўлса-да, электр сарфи 10 фоизга, таъмирлаш харажатлари эса тўрт баробарга юқори экани аниқланган.

Шу сабаб «life cost» ёндашуви жорий этилиб, харид нархи билан бирга электр сарфи, таъмирлаш ва сервис харажатлари ҳам ҳисобга олинади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥13
Маҳаллий маиший техника хариди учун имтиёзли кредитлар ажратилади

Маҳаллий маиший техника савдосини рағбатлантириш мақсадида янги молиявий механизм жорий этилади. Банклар томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган музлаткич, кир ювиш машинаси, кондиционер ва бошқа маиший техника хариди учун йиллик 18 фоиз ставкада истеъмол кредитлари ажратилиши режалаштирилмоқда.

Бу аҳолининг замонавий техника харид қилиш имкониятини кенгайтириш ва маҳаллий маҳсулотлар савдосини оширишга хизмат қилади.

Мутасаддиларга икки ҳафтада ҳисоб-китобларни тайёрлаб, тижорат банкларига ушбу мақсадлар учун арзон ресурс ажратиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Президент хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар билан мулоқотда уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥13👎1
Ўзбекистонда ягона криминоген маълумотлар платформаси яратилади

Ўзбекистонда жиноятчилик сабабларини таҳлил қилиш, ҳудудлардаги криминоген вазиятни назорат қилиш ва прогнозлаш мақсадида Ягона криминоген маълумотлар платформаси ишлаб чиқилади.

👉 https://effect.uz/n/509

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбек тилидаги миллий сунъий интеллект яратилади

Тошкентдаги медиа форумда маълум қилинишича, СИ ўзбек тили ва миллий қадриятларни тўғри англаши учун Ўзбекистонда унинг миллий модели яратилмоқда. Шунингдек, интернетдаги ёлғон хабарларни тез аниқлайдиган очиқ тизим кераклиги айтилди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги медиа ҳамкорлик фақат тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурматга асосланиши, ахборот орқали таъсир ўтказишга йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Технология қанчалик ривожланмасин, тарқатилган хабар учун барибир машина эмас, журналист ва муҳаррир жавобгар бўлиб қолаверади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Туркиянинг 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида туризмдан олган даромади рекорд даражага етди

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат туризм соҳасининг 2026 йил учинчи чораги ва дастлабки тўққиз ойи якунларига оид натижаларни эълон қилди.


👉 https://effect.uz/n/513

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Қорақалпоғистонда 50 минг аҳолига мўлжалланган «Nukus city» барпо этилади

Қорақалпоғистонда 270 гектар майдонда замонавий «Nukus city» шаҳарчаси қурилади. Бу Президентнинг 2026 йил 5 ноябрдаги қарорида белгиланган.

Лойиҳа Нукус шаҳрининг Жолшилар маҳалласи Ашшикўл ҳудудида амалга оширилади. «Янги Тошкент» тажрибаси асосида барпо этиладиган шаҳарчада турар жойлар, савдо ва бизнес марказлари, меҳмонхоналар, парклар, спорт майдончалари ҳамда ижтимоий объектлар жойлаштирилади.

Шунингдек, 2027 йилда Қорақалпоғистон иқтисодиётини 8 фоизга ўстириш, экспорт ҳажмини 550 миллион долларга, инвестициялар миқдорини эса 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп UFC раҳбари Дана Уайтга Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилди. Шунингдек, у мазкур лавозимда ишлаши учун Уайтга бир қатор машҳур аралаш яккакураш усталарини ёрдамчи сифатида жалб этишни таклиф қилган. Бу ҳақда Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

«Буюк Дана Уайтга Қўшма Штатлар матбуот котиби лавозимини таклиф қилганимни мамнуният билан эълон қиламан. Дана, илтимос, таклифимни қабул қилинг!», деб ёзган АҚШ президенти.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хоразмда тадбиркорнинг объекти ёнида Президент қарорига зид бўлган “дом” қурилмоқда: Кадастр маълумотлари ва суд қарори юзасидан жиддий саволлар бор

Қўшкўпир туманида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро Дилшод Раҳимов қурилиш билан боғлиқ ҳолат юзасидан прокуратурага мурожаат қилган.

Мурожаатда “Brother Gold Hous” хусусий корхонаси томонидан кўп қаватли турар-жой биноси қурилаётгани, бу эса тадбиркорга тегишли нотурар объектлар олдидаги ҳудуд ва кириш йўлларига таъсир қилаётгани таъкидланган.

Президент қарорида — экобозор. Ҳокимлик баёнида — 9 қаватли уйлар.

Ўша вақтда туман ҳокими бўлган Шуҳрат Аҳмедов раислигидаги протоколда Чаманзор маҳалласида 9 қаватли кўп хонадонли уйлар назарда тутилган БРЛ маъқулланган. Аммо ПҚ-410да бу ҳудуд учун экобозор, савдо-маиший хизмат объектлари, автотураргоҳ ва кўнгилочар мажмуа барпо этиш шартлари белгиланган.

Президент қароридаги шартлар қачон, ким томонидан ва қайси асосда ўзгарди? Ҳокимликнинг баёни ПҚ-410 талабларига мос келадими? Бу масалага ҳуқуқий баҳо берилиши керак.

👉 Батафсил ўқиш

👉 Ютубда томоша қилиш

Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чақалоғини ҳожатхонага ташлаган аёлга 3 йиллик жазо тайинланди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида янги туғилган чақалоғини ҳожатхона чуқурига ташлаб юборган 33 ёшли аёлга суд ҳукми ўқилди.

Аёлнинг айтишича, у чақалоқни ўлик туғилган деб ўйлаган. Бироқ суд-тиббий экспертизаси боланинг ўлими нафас йўллари ахлат билан беркилиши оқибатида юз берганини аниқлаган.

Аёлнинг онаси уни туғуруқдан кейин ҳожатхонада кўп қон йўқотган ва ҳушсиз ҳолда топган.

Суд Д.Е.ни Жиноят кодексининг 99-моддаси билан айбли деб топиб, 3 йил озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Хоразмда тадбиркорнинг объекти ёнида Президент қарорига зид бўлган “дом” қурилмоқда: Кадастр маълумотлари ва суд қарори юзасидан жиддий саволлар бор Қўшкўпир туманида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро Дилшод Раҳимов қурилиш билан боғлиқ ҳолат…
“Тадбиркорлик фаолияти бошланса, кириб-чиқиш учун йўл очиб берилади” – Қўшкўпир ҳокимлиги Effect.uz'да эълон қилинган материал ортидан муносабат билдирди

Муносабатда қурилиш ҳудуди вақтинчалик тўсиқ билан ўралгани, Effect.uz"га мурожаат қилган Дилшод Раҳимов тадбиркор ўз фаолиятини бошлаган тақдирда, унга кириб-чиқиш учун йўл очиб берилиши маълум қилинган.

EFFECT.UZ шуни аниқ позиция билан қайд этадики, ҳокимлик муносабатида келтирилган маълумотлар қурилишнинг ПҚ-410-сонли қарорда белгиланган шартларга ҳуқуқий мувофиқлиги масаласига алоҳида баҳо берилганини англатмайди.

Мазкур масала бўйича ҳужжатлар ўртасидаги ҳуқуқий боғлиқлик ва қурилишга асос бўлган шаҳарсозлик ҳужжатларининг қонунийлигини Прокуратура алоҳида ўрганиши керак.

👉 https://effect.uz/n/517

Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадуро қамоқхонада Қуръон ва Инжил ўқимоқда

Венесуэланинг собиқ президенти Николас Мадуро Бруклиндаги қамоқхонада вақтини диний ва фалсафий китобларни ўқиш билан ўтказмоқда.

The New York Times нашрининг ёзишича, Мадуро бўш вақтининг катта қисмини Қуръон ва Инжил мутолаасига бағишламоқда. У қамоқхона руҳонийлари, жумладан, католик руҳонийси ва раввин билан ҳам учрашиб туради.

Эътиборлиси, Мадуронинг яҳудийлик динига қизиқиши айнан ҳибсга олинганидан кейин кучайгани айтилмоқда. У аввалроқ сефард яҳудийларидан келиб чиққанини таъкидлаган. Бироқ унинг яқинлари қамоққа тушишидан олдин яҳудийликка алоҳида қизиқиш билдирмаганини қайд этган.

Маълумотларга кўра, Мадуро қамоқда озиб кетган ва озиқ-овқат сифати юзасидан ҳам шикоят қилган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Давактив агентлигининг Тошкентдаги маъмурий биноси 251,6 млрд сўмга сотилди

9 ноябрь куни «E-auksion» электрон платформасида ўтказилган савдода Миро́бод туманида жойлашган мазкур объект «JARKURGAN BUILD GROUP» МЧЖга сотилган.

Агентлик таъкидлашича, бўшатилаётган маъмурий биноларни сотишдан тушадиган маблағлар Янги Тошкентда маъмурий инфратузилмани барпо этишга йўналтирилади.

👉 https://effect.uz/n/519

Facebook I YouTube I Instagram
👎2