Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Qoʻyliq Avenue»да 200 дан ортиқ хонадон эгаларига калитлар топширилмоқда
«Qoʻyliq Avenue» лойиҳаси бўйича муаммога дуч келган фуқароларнинг мурожаатлари ўз натижасини бермоқда. Қурилиш жараёнида сезиларли ўзгаришлар амалга оширилиб, тайёр хонадонларни эгаларига топшириш бошланди.
Айни пайтда 5 та подъезддаги 200 дан ортиқ тайёр хонадон шартномада белгиланган тартибда ўз эгаларига топширилмоқда.
Жараённи Сергели тумани ҳокими шахсан назорат қилиб, хонадон эгалари билан мулоқот қилмоқда.
Маълум қилинишича, қолган 3 та подъезддаги қурилиш ишлари ҳам жадал давом эттирилмоқда. Уларни қисқа муддатда якунлаб, хонадонларни эгаларига топшириш режалаштирилган.
Энг муҳими, фуқароларнинг мурожаатлари амалий натижа бераётгани кўринмоқда. Ушбу жараёнда фуқароларнинг муаммосини ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун Тошкент шаҳар ва Сергели тумани ҳокимликларига миннатдорлик билдирилади.
Facebook I YouTube I Instagram

🔥5
Шикоятга жавоб ўрнига «маълумотнома»: Конституциявий суддан келган бир хат ҳақида...
28 октябрь куни Конституциявий судга шикоят бердим. Педагог ходимларнинг аттестация натижаси билан ишдан бўшатилишига асос бўлган нормаларнинг Конституцияга мувофиқлигини текширишни сўрадим.
Масала аниқ эди: давлат рўйхатидан ўтмаган ва расман эълон қилинмаган идоравий ҳужжат асосида одамни ишдан бўшатиш мумкинми? Бундай ҳужжатни судда эътироз қилиш имкони умуман бўлмаса, бу Конституциянинг 55-моддасидаги суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқига тўғри келадими?
👉 https://effect.uz/n/506

EFFECT.UZ | Расмий канал
Янгиҳаётнинг зимистон кўчалари ёришадиган бўлди Ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманининг Янги дархон маҳалласидаги 4-берк кўчада чироқлар йўқлиги аҳоли томонидан кўплаб норозиликларга сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиҳаётда аҳоли қоронғу кўчада қолмоқда — ҳокимлик эътибор берадими?
Янгиҳаёт тумани, Янги Дархон маҳалласи, Наврўз кўчаси 4-берк кўчаси аҳолиси мурожаат қилмоқда: кўчада ҳанузгача тунги ёритиш чироқлари йўқ.
Кеч тушиши билан кўча қоп-қоронғи. Бу ердан мактаб ўқувчилари, аёллар, ҳомиладорлар ва кексалар ҳам ҳаракатланади. Оддийгина чироқнинг йўқлиги эса аҳоли учун ҳар куни хавф ва ноқулайликка айланмоқда.
Аҳоли Янгиҳаёт тумани ҳокимлигидан савол бермоқда: бу кўча қачон ёритилади?
Муаммони жойига чиқиб ўрганиш ва тезроқ амалий чора кўриш сўралмоқда.

Ўзбекистон электротехника саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 50 триллион сўмга етди
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ва инвесторлар билан мулоқот ўтказмоқда.
Қайд этилишича, сўнгги 10 йилда соҳага 2 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 413 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилган. Маиший техника, қуёш панеллари, электрон ҳисоблагичлар ва юқори кучланишли трансформаторлар каби 100 дан ортиқ янги маҳсулот турини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Натижада жорий йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 50 триллион сўмга етган. 2016 йилда бу кўрсаткич 1,7 триллион сўмни ташкил этган.
Шунингдек, инвестициялар ҳажми 600 миллион долларга, экспорт эса 1 миллиард 600 миллион долларга етказилган. Ўтган даврда экспорт 14 баробар ўсган.
Давлат раҳбари эришилган натижалар мавжуд имкониятларга нисбатан етарли эмаслигини таъкидлаб, электротехника саноатини янада жадал ривожлантириш зарурлигини қайд этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍113🔥11👎1
Мис ишлаб чиқариш 2030 йилга бориб 500 минг тоннага етказилади
Электротехника саноатини зарур хомашё билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилда 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди. Ушбу лойиҳа натижасида мис ишлаб чиқариш ҳажми 300 минг тоннага, 2030 йилга бориб эса 500 минг тоннага етказилиши режалаштирилган.
Мамлакатда қуёш ва шамол электр станциялари, энергия сақлаш қувватлари барпо этилмоқда. Ҳудудлардаги кенг кўламли қурилиш ишлари ҳам электротехника маҳсулотларига талабни оширмоқда.
Келгуси 10 йилда ҳамкорлар билан 450 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш мақсад қилинган. Бу электротехника маҳсулотлари учун катта ва узоқ муддатли бозорни шакллантиради.
Мулоқотда мис ва муҳим минераллар захиралари, ёшлар салоҳияти, тадбиркорлар тажрибаси ҳамда инвесторлар имкониятларини янги технологиялар ва ишланмалар билан бирлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

👍40🔥13👎1
Ўзбекистонда банкоматларни маҳаллий ишлаб чиқариш имконияти ўрганилади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника соҳаси вакиллари билан мулоқотида маълум қилинишича, ўтган йили мамлакатга 9 мингта банкомат импорт қилиниб, бунинг учун 50 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган.
Савдо ва кўнгилочар мажмуалар, янги уй-жой массивлари кўпайиши билан банкоматларга эҳтиёж яна ортиши кутилмоқда.
Шу боис талабни ҳисоб-китоб қилиш, технология ва инвесторларни жалб этиш ҳамда банкоматларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш вазифаси қўйилди.

👍2
Электротехника саноатида катта технологик сакраш амалга оширилади
Президент электротехника саноатини ривожлантиришда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш билан бирга, катта технологик сакрашни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
Қайд этилишича, 2030 йилгача энергия сақлаш қувватларини 4,5 гигаваттга етказиш режалаштирилган. Хорижий ҳамкорлар ушбу лойиҳаларда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланишга тайёр, бироқ зарур айрим ускуналар ҳозирча мамлакатимизда ишлаб чиқарилмаяпти.
Шунингдек, видеокузатув ускуналарига талаб ортиб бормоқда. Ўзбекистон ички бозорида бу маҳсулотларга йиллик эҳтиёж 200 миллион долларга, қўшни давлатлар бозорини ҳисобга олганда эса 600 миллион доллардан ошади.
Бухородаги «Digital security» ва Самарқанддаги «Samvision» корхоналари ўз дастурий таъминоти асосида йилига 2 мингта видеокамера ишлаб чиқармоқда.
Мулоқотда бундай лойиҳаларни кўпайтириш ва юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

👍38🔥13👎1
Нурафшон шаҳрида «келажак технологиялари маркази» ташкил этилади
Ўзбекистонда юқори технологик саноатни ривожлантириш учун зарур инфратузилма шаклланмоқда. Тўқимачилик, металлни қайта ишлаш ва қурилиш соҳалари учун технологик ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар сони ортмоқда.
Оҳангарон технопаркида микропроцессор модуллари ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, кореялик ҳамкорлар билан Тошкент шаҳрида роботлар ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланган.
Ушбу йўналишларни янада кенгайтириш мақсадида Нурафшон шаҳрида «Келажак технологиялари маркази» ташкил этилади.
Марказ корхоналарига IT-парк резидентлари учун белгиланган имтиёзлар тақдим этилади. Роботлар, электроника ва технологик ускуналар ишлаб чиқариш учун зарур хомашё ҳамда бутловчи қисмлар импорт божидан озод қилинади. Шунингдек, мазкур соҳадаги илмий ишланмалардан олинган даромадга солиқ солинмайди.

110 нафар блогер реклама қонунчилиги бўйича мониторингга олинди, 12 нафарга чора кўрилди – Рақобат қўмитаси
Ижтимоий тармоқларда реклама берувчи блогерлар ва оммага танилган шахсларнинг реклама фаолияти ҳам қонун талабларидан мустасно эмас. Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган реклама материалларининг Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқлигини мунтазам мониторинг қилиб бормоқда.
👉 https://effect.uz/n/508

👍5
«Янги саноат» миллий платформаси ишлаб чиқилади
Илмий тадқиқотлар ва саноат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида келажак технологиялари соҳасидаги тадқиқотчиларни корхоналар билан боғлайдиган «Янги саноат» миллий платформаси ишлаб чиқилади.
Ҳар бир ҳудудда 1 майга қадар биттадан илмий-тадқиқот ва ишланмалар маркази ёки технопарк янги саноат йўналишларига мослаштирилиб, маҳсулотларни синовдан ўтказиш майдончаси ташкил этилади. Бу орқали йирик корхоналар ва кичик тадбиркорлар ўртасидаги кооперация мустаҳкамланади.
Шунингдек, масъулларга икки ҳафта муддатда робототехника соҳасини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини, 1 мартга қадар эса ускунасозлик ва электроника тармоқларини қўллаб-қувватлашнинг комплекс дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

👍33🔥13👎1
Электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади
Келгуси уч йилда электротехника ва унга боғлиқ янги саноат йўналишларида умумий қиймати 11,6 миллиард доллар бўлган 164 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Тармоқ олтита асосий йўналишда ривожлантирилади. Жумладан:
Кабель саноати — 2,5 миллиард долларлик 41 та лойиҳа;
Трансформатор ва насослар ишлаб чиқариш — 1,4 миллиард долларлик 29 та лойиҳа;
Саноат робототехникаси ва ускунасозлик — 3 миллиард долларлик 45 та лойиҳа;
Транспорт ва электромобиллар учун электротехника маҳсулотлари — 650 миллион долларлик 9 та лойиҳа;
Электрон компонентлар ва микроэлектроника — 3,5 миллиард долларлик 21 та лойиҳа;
Маиший техника — 600 миллион долларлик 19 та лойиҳа.
Ҳар бир йўналишга масъул раҳбарлар ва асосий буюртмачилар бириктирилади. Уларга таянч инвесторларни жалб қилиш, илмий марказлар ҳамда техника олийгоҳлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш вазифаси топширилди.

👍39🔥12👎1
«1 минг муҳандис-конструктор» дастури бошланади
Президент келгуси йилдан «1 минг муҳандис-конструктор» дастури йўлга қўйилишини маълум қилди. Дастур доирасида маҳаллий мутахассислар малака ошириш учун Корея, Япония, Хитой, Туркия ва Европа мамлакатларига юборилади.
Шунингдек, нуфузли хорижий компанияларда фаолият юритаётган юқори малакали ватандошларни Ўзбекистонга жалб қилиш мақсадида улар учун муносиб иш ҳақи ва меҳнат шароитлари яратилади.
«Янги Ўзбекистон», Inha, «ToshTech» ва Турин политехника университетларига етакчи хорижий олийгоҳлар билан қўшма таълим дастурларини ташкил этиш, мутахассисларни жалб қилиш ҳамда замонавий муҳандис-технологлар тайёрлашни кенгайтириш топширилди.
Ушбу чоралар мамлакат саноатининг технологик тараққиётини таъминлайдиган юқори малакали муҳандислар корпусини шакллантиришга қаратилган.

Электротехника корхоналари 80 миллион доллар халқаро молия маблағини жалб қилди
Маҳаллий электротехника корхоналари халқаро молия институтлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни бошлади. Жумладан, Тошкент шаҳридаги «Artikul Aziya» ва «Maxcopper», Тошкент вилоятидаги «Techno Cable Group» ва «Vades Group», шунингдек, Андижондаги «Andijon kabel» корхоналари лойиҳалари учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 80 миллион доллар жалб этди.
Ушбу тажрибани оммалаштириш ва бошқа ишлаб чиқарувчиларни ҳам халқаро молия бозори билан ишлашга тайёрлаш зарурлиги таъкидланди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки саноат корхоналари учун 2–3 миллиард доллар ресурс ажратишга, шунингдек, уларнинг фаолиятини баҳолаш харажатларининг бир қисмини қоплашга тайёр.
Қолган харажатлар ва халқаро консультантларни жалб қилиш билан боғлиқ сарфлар давлат томонидан қопланади. Бу мақсадда Савдони ривожлантириш компанияси ҳисобидан ҳар бир корхонага 50 минг долларгача компенсация ажратилади.

👍37🔥13
Давлат харидларида «life cost» тизими жорий этилади
Давлат харидлари доирасида ҳар йили 10 триллион сўмлик электротехника маҳсулотлари сотиб олинади. Эндиликда барча давлат буюртмалари ягона платформада акс эттирилади, 1 январдан эса уч йиллик харид режалари олдиндан эълон қилинади.
Маҳсулотларни фақат энг арзон нарх асосида танлаш амалиёти қайта кўриб чиқилади. Масалан, импорт трансформатори маҳаллий маҳсулотдан 400 минг сўм арзон бўлса-да, электр сарфи 10 фоизга, таъмирлаш харажатлари эса тўрт баробарга юқори экани аниқланган.
Шу сабаб «life cost» ёндашуви жорий этилиб, харид нархи билан бирга электр сарфи, таъмирлаш ва сервис харажатлари ҳам ҳисобга олинади.

Маҳаллий маиший техника хариди учун имтиёзли кредитлар ажратилади
Маҳаллий маиший техника савдосини рағбатлантириш мақсадида янги молиявий механизм жорий этилади. Банклар томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган музлаткич, кир ювиш машинаси, кондиционер ва бошқа маиший техника хариди учун йиллик 18 фоиз ставкада истеъмол кредитлари ажратилиши режалаштирилмоқда.
Бу аҳолининг замонавий техника харид қилиш имкониятини кенгайтириш ва маҳаллий маҳсулотлар савдосини оширишга хизмат қилади.
Мутасаддиларга икки ҳафтада ҳисоб-китобларни тайёрлаб, тижорат банкларига ушбу мақсадлар учун арзон ресурс ажратиш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Президент хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар билан мулоқотда уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади.

👍35🔥13👎1
Ўзбекистонда ягона криминоген маълумотлар платформаси яратилади
Ўзбекистонда жиноятчилик сабабларини таҳлил қилиш, ҳудудлардаги криминоген вазиятни назорат қилиш ва прогнозлаш мақсадида Ягона криминоген маълумотлар платформаси ишлаб чиқилади.
👉 https://effect.uz/n/509
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда жиноятчилик сабабларини таҳлил қилиш, ҳудудлардаги криминоген вазиятни назорат қилиш ва прогнозлаш мақсадида Ягона криминоген маълумотлар платформаси ишлаб чиқилади.
👉 https://effect.uz/n/509
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбек тилидаги миллий сунъий интеллект яратилади
Тошкентдаги медиа форумда маълум қилинишича, СИ ўзбек тили ва миллий қадриятларни тўғри англаши учун Ўзбекистонда унинг миллий модели яратилмоқда. Шунингдек, интернетдаги ёлғон хабарларни тез аниқлайдиган очиқ тизим кераклиги айтилди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги медиа ҳамкорлик фақат тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурматга асосланиши, ахборот орқали таъсир ўтказишга йўл қўйилмаслиги таъкидланди.
Технология қанчалик ривожланмасин, тарқатилган хабар учун барибир машина эмас, журналист ва муҳаррир жавобгар бўлиб қолаверади.

Туркиянинг 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида туризмдан олган даромади рекорд даражага етди
Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат туризм соҳасининг 2026 йил учинчи чораги ва дастлабки тўққиз ойи якунларига оид натижаларни эълон қилди.
👉 https://effect.uz/n/513
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат туризм соҳасининг 2026 йил учинчи чораги ва дастлабки тўққиз ойи якунларига оид натижаларни эълон қилди.
👉 https://effect.uz/n/513
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Қорақалпоғистонда 50 минг аҳолига мўлжалланган «Nukus city» барпо этилади
Қорақалпоғистонда 270 гектар майдонда замонавий «Nukus city» шаҳарчаси қурилади. Бу Президентнинг 2026 йил 5 ноябрдаги қарорида белгиланган.
Лойиҳа Нукус шаҳрининг Жолшилар маҳалласи Ашшикўл ҳудудида амалга оширилади. «Янги Тошкент» тажрибаси асосида барпо этиладиган шаҳарчада турар жойлар, савдо ва бизнес марказлари, меҳмонхоналар, парклар, спорт майдончалари ҳамда ижтимоий объектлар жойлаштирилади.
Шунингдек, 2027 йилда Қорақалпоғистон иқтисодиётини 8 фоизга ўстириш, экспорт ҳажмини 550 миллион долларга, инвестициялар миқдорини эса 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

👍37🔥14