Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Маданий мулоқот ва ислом цивилизацияси меросининг янги босқичи
👉 Батафсил
Facebook I YouTube I Instagram
2026 йил 4 ноябрь куни Масқат шаҳрида «Ўзбекистон — Ўмон: маданий алоқалар. Мовароуннаҳр — асрлар оша таралган ислом цивилизацияси зиёси» мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг муаллифлик лойиҳаси бўлган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг хорижий тақдимотлари доирасида ташкил этилган ушбу тадбир икки мамлакат ўртасидаги тарихий ва маънавий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.
👉 Батафсил
Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥23
Истанбулдаги Рами кутубхонаси дунёнинг энг яхши «яшил кутубхонаси» деб топилди
👉 Батафсил
Facebook I YouTube I Instagram
Халқаро Кутубхоналар Ассоциациялари ва Муассасалари Федерацияси (IFLA) томонидан Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон кутубхона ва ахборот конгрессида (WLIC 2026) 2026 йилги «Яшил кутубхона» мукофоти ғолиблари эълон қилинди. 27 мамлакатдан 62 та лойиҳа иштирок этган нуфузли танловнинг «Йирик кўламли лойиҳа» йўналишида Истанбулдаги тарихий Рами кутубхонаси тенгсиз деб топилди. ХIХ асрга оид ҳарбий казармаларни иқлим ўзгаришларига чидамли ва барча учун очиқ замонавий жамоат маконига айлантирган ушбу мажмуа тарихий мерос, экологик барқарорлик ва замонавий кутубхоначиликни ягона маконда мужассам этгани учун жаҳон миқёсида эътироф этилди.
👉 Батафсил
Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Самарқандда мактаб директори 400 доллар пора олган вақтида ушланди
👉 https://effect.uz/n/497
Facebook I YouTube I Instagram
👉 https://effect.uz/n/497
Facebook I YouTube I Instagram
Кармана ҳокими диққатига: 1 ноябрь қачон келади?
Навоий вилояти: Кармана тумани, «Қаловот» МФЙ, «Деҳқон» кўчаси. Бу ерда одамлар бир неча ойдан бери бир нарсани сўрашяпти: йўл қачон тўлиқ асфальт бўлади?
Аҳоли бу масала бўйича бир неча идорага ёзган, масъуллар билан шахсан ҳам гаплашган. Ҳатто иш ижтимоий тармоққа чиқса, муаммо жиддийроқ ўрганилар деган умидда Effect.uz'га мурожаат йўллаган.
Кармана туман ҳокимининг 2026 йил 28 августдаги жавоб хатида «Деҳқон» кўчаси ва ички кўчаларни асфальтлаштириш ишлари пудратчи ташкилот томонидан амалга оширилиши маълум қилинган. Энг муҳими — ҳужжатда ишларни 2026 йил 1 ноябргача амалга ошириш белгиланган.
👉 https://effect.uz/n/498

🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Qoʻyliq Avenue»да 200 дан ортиқ хонадон эгаларига калитлар топширилмоқда
«Qoʻyliq Avenue» лойиҳаси бўйича муаммога дуч келган фуқароларнинг мурожаатлари ўз натижасини бермоқда. Қурилиш жараёнида сезиларли ўзгаришлар амалга оширилиб, тайёр хонадонларни эгаларига топшириш бошланди.
Айни пайтда 5 та подъезддаги 200 дан ортиқ тайёр хонадон шартномада белгиланган тартибда ўз эгаларига топширилмоқда.
Жараённи Сергели тумани ҳокими шахсан назорат қилиб, хонадон эгалари билан мулоқот қилмоқда.
Маълум қилинишича, қолган 3 та подъезддаги қурилиш ишлари ҳам жадал давом эттирилмоқда. Уларни қисқа муддатда якунлаб, хонадонларни эгаларига топшириш режалаштирилган.
Энг муҳими, фуқароларнинг мурожаатлари амалий натижа бераётгани кўринмоқда. Ушбу жараёнда фуқароларнинг муаммосини ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун Тошкент шаҳар ва Сергели тумани ҳокимликларига миннатдорлик билдирилади.

🔥4
Шикоятга жавоб ўрнига «маълумотнома»: Конституциявий суддан келган бир хат ҳақида...
28 октябрь куни Конституциявий судга шикоят бердим. Педагог ходимларнинг аттестация натижаси билан ишдан бўшатилишига асос бўлган нормаларнинг Конституцияга мувофиқлигини текширишни сўрадим.
Масала аниқ эди: давлат рўйхатидан ўтмаган ва расман эълон қилинмаган идоравий ҳужжат асосида одамни ишдан бўшатиш мумкинми? Бундай ҳужжатни судда эътироз қилиш имкони умуман бўлмаса, бу Конституциянинг 55-моддасидаги суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқига тўғри келадими?
👉 https://effect.uz/n/506

EFFECT.UZ | Расмий канал
Янгиҳаётнинг зимистон кўчалари ёришадиган бўлди Ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманининг Янги дархон маҳалласидаги 4-берк кўчада чироқлар йўқлиги аҳоли томонидан кўплаб норозиликларга сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиҳаётда аҳоли қоронғу кўчада қолмоқда — ҳокимлик эътибор берадими?
Янгиҳаёт тумани, Янги Дархон маҳалласи, Наврўз кўчаси 4-берк кўчаси аҳолиси мурожаат қилмоқда: кўчада ҳанузгача тунги ёритиш чироқлари йўқ.
Кеч тушиши билан кўча қоп-қоронғи. Бу ердан мактаб ўқувчилари, аёллар, ҳомиладорлар ва кексалар ҳам ҳаракатланади. Оддийгина чироқнинг йўқлиги эса аҳоли учун ҳар куни хавф ва ноқулайликка айланмоқда.
Аҳоли Янгиҳаёт тумани ҳокимлигидан савол бермоқда: бу кўча қачон ёритилади?
Муаммони жойига чиқиб ўрганиш ва тезроқ амалий чора кўриш сўралмоқда.