Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оқова сувлар тозаланмасдан, очиқ жойга ташланаётганлиги маълум бўлди
Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Экополиция ходимлари томонидан Юқори Чирчиқ туманида фаолият юритаётган корхоналарда рейд тадбирлари ўтказилди.
👉 https://effect.uz/n/409
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2
Президентнинг Бухорога ташрифи Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди
Президент Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни бунёдкорлик ишларининг бориши ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш учун Бухоро вилоятига келди.
Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд XIV асрда яшаб ўтган буюк аллома, тасаввуфдаги нақшбандия тариқатининг асосчисидир. Унинг мақбараси атрофида асрлар давомида шаклланган меъморий мажмуа бугун ҳам ислом оламидаги эъзозли зиёратгоҳлардан бири ҳисобланади.
Ҳар куни ўртача 15 мингга яқин киши зиёрат қилаётган Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуаси “Ипак йўли: Зарафшон – Қорақум коридори” таркибида UNESCO'нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
– Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий боболаримиз номи билан боғлиқ мажмуалар – буларнинг барчаси бир мақсадга хизмат қилади: буюк аждодларимиз илмий меросини давом эттириш ва ёшларимизни шу руҳда тарбиялаш, деди давлат раҳбари.

👍141🔥20👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёқилган хазон инсон саломатлиги учун қанчалик зарарли?
Кўпчилик бунга оддий ҳолат сифатида қарайди, аммо, мутахассисларнинг фикрича, бир неча сонияда ёқиб юборилган хазонлар, шох-шаббалар ва ўсимликлар қолдиқлари ортидан атмосферага инсон саломатлиги ҳамда табиат учун хавфли моддалар тарқалади.
👉 https://effect.uz/n/410
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кўпчилик бунга оддий ҳолат сифатида қарайди, аммо, мутахассисларнинг фикрича, бир неча сонияда ёқиб юборилган хазонлар, шох-шаббалар ва ўсимликлар қолдиқлари ортидан атмосферага инсон саломатлиги ҳамда табиат учун хавфли моддалар тарқалади.
👉 https://effect.uz/n/410
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эбола вируси билан касалланганларнинг ярмидан кўпи вафот этмоқда
Конго Демократик Республикасида Эбола вируси билан касалланганларнинг ўлим даражаси 51,6 фоизга етди.
👉 https://effect.uz/n/408
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Конго Демократик Республикасида Эбола вируси билан касалланганларнинг ўлим даражаси 51,6 фоизга етди.
👉 https://effect.uz/n/408
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?
Уйини талабаларга ижарага берган фуқаролар даромад солиғидан тўлиқ озод этилган.
👉 https://effect.uz/n/411
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Уйини талабаларга ижарага берган фуқаролар даромад солиғидан тўлиқ озод этилган.
👉 https://effect.uz/n/411
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий суд тақиқланган интернет манбалари ва материаллар рўйхатини маълум қилди
2026 йил 3 ноябрь ҳолатига кўра рўйхатга суд томонидан диний экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган манба ва материаллар киритилган.
Уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган.
Олий суд фуқароларни, айниқса, ота-оналар ва ёшларни бундай манбалардан йироқ бўлишга чақирди.
Рўйхат билан танишиш.

EFFECT.UZ | Расмий канал
Президент Бухорога боради Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари тарихий меросни асраш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишлар, шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган лойиҳалар…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари Бухорода йирик халқаро тадбирлар учун мўлжалланган объектлар қурилиши билан танишди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍67🔥13👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Талабалар "Хавфсиз талаба" иловасини ўрнатишга мажбурланяптими? Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва бошқа ОТМларда «Хавфсиз талаба» иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Таълим…
“Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаётгани ҳақидаги хабарлар ўрганилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва бошқа олий таълим ташкилотларида «Хавфсиз талаба» иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Таълим ва илм-фан вазирлиги мазкур ҳолатни назоратга олган. Вазирлик раҳбарияти томонидан вазиятни тезкор ўрганиш бўйича кўрсатма берилган.
Айни вақтда ишчи гуруҳ ҳолатни ўрганиш ишларини бошлаган.
Вазирлик таълим жараёнининг узлуксизлиги ва талабаларнинг таълим олиш ҳуқуқи таъминланиши шартлигини таъкидлаган.

👎2👍1
Мўминов Сарвар Муродович Таълим ва илм-фан вазирлигида янги лавозимга тайинланди
Таълим ва илм-фан вазирининг тегишли буйруғи билан Мўминов Сарвар Муродович вазирликнинг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти таркибидаги Рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар Сарвар Мўминов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш бошқармаси Сунъий интеллектни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Фаррух Абдураимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди
Фаррух Абдураимов беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.
Шу муносабат билан Алишер Усманов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фаррух Абдураимов беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.
Шу муносабат билан Алишер Усманов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Марат Ҳамдамов гумонланувчи тариқасида ушланган – Тошкент ИИББ «Imarat Development» атрофидаги можаролар жиноят иши доирасида янги босқичга ўтди. Лойиҳа эгаси Марат Ҳамдамов ва яна бир шахс тергов органи томонидан процессуал тартибда ушланган. 👉 https:…
Марат Ҳамдамов қамоққа олинди
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 2 ноябрь куни «Imarat Development» қурилиш лойиҳаси раҳбари Марат Ҳамдамовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида ажрим чиқарди.
Мазкур жиноят иши 1 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан фирибгарлик ҳамда нодавлат ташкилотларида мансабдорлик ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари билан қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Imarat Development» атрофидаги можаролар юзасидан жиноят иши доирасида янги жараён бошлангани, лойиҳа раҳбари Марат Ҳамдамов ва яна бир шахс тергов органлари томонидан процессуал тартибда ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

👍4
Президент Бухорода нефть-кимё кластери фаолияти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманида жойлашган «Tekhnochem» корхонасига ташриф буюриб, нефть-кимё кластерининг бугунги фаолияти, ишлаб чиқариш имкониятлари ҳамда истиқболдаги режалари билан танишди.
Ташриф давомида корхона фаолияти ва соҳани ривожлантиришга қаратилган режалар кўриб чиқилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманида жойлашган «Tekhnochem» корхонасига ташриф буюриб, нефть-кимё кластерининг бугунги фаолияти, ишлаб чиқариш имкониятлари ҳамда истиқболдаги режалари билан танишди.
Ташриф давомида корхона фаолияти ва соҳани ривожлантиришга қаратилган режалар кўриб чиқилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍158🔥25👎1
«SERVICE TRAVEL CENTR» МЧЖ орқали ўқишга киритиш ваъдаси: 15 миллион сўм қаерда?
Effect.uz таҳририятига Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Гулчамбар ҚФЙ, Жарбулоқ қишлоғида яшовчи Усарова Машҳура Алиқуловнадан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатчининг айтишича, у 2026 йил февраль ойида Instagram ижтимоий тармоғида консалтинг хизматлари рекламасига кўзи тушиб, хориждаги олий таълим муассасасидан ўқишини кўчириш масаласида мурожаат қилган.
Унга хориждан 4-курсга ўқишини кўчириб бериш ҳамда Бухоро инновациялар университетининг дефектология йўналишига ўқишга жойлаштириш ваъда қилинган.
Мурожаатчи мазкур хизматлар билан шуғулланувчи «SERVICE TRAVEL CENTR» масъулияти чекланган жамияти директори сифатида ўзини таништирган Мирзабек Равшановга ишониб, 15 миллион сўм маблағ берганини билдирмоқда.
Бироқ унинг таъкидлашича, орадан вақт ўтганига қарамай, ваъда қилинган ишлар бажарилмаган. Хусусан, унинг маълумотлари HEMIS тизимига киритилмаган, ўқиш масаласи ҳам ҳал этилмаган. Берилган 15 миллион сўм маблағ эса ҳанузгача қайтарилмаган.
Мурожаатчи ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлимига ҳам ариза билан мурожаат қилганини айтмоқда. Аммо унинг таъкидлашича, ариза берилганига роппа-роса бир ой бўлганига қарамай, ҳанузгача бирор натижа ёки аниқ жавоб олмаган.
Мурожаатчи масъуллар томонидан масалага етарлича эътибор қаратилмаётганидан ҳам норози.
Эндиликда бир қатор саволлар юзага келади: «SERVICE TRAVEL CENTR» МЧЖ ҳақиқатан ҳам таълим хизматлари кўрсатиш билан шуғулланадими?
Компаниянинг бундай ваъдалар бериш учун қандай ваколати бор? Фуқародан олинган 15 миллион сўм маблағ нима сабабдан қайтарилмаган?
Энг муҳими, ички ишлар органларига берилган ариза нега бир ойдан буён натижасиз қолмоқда?
Effect.uz таҳририяти «SERVICE TRAVEL CENTR» МЧЖ раҳбарияти ва Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими масъулларидан муносабат кутиб қолади.
Мурожаатда келтирилган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши, фуқаронинг маблағини қайтариш масаласи қонуний тартибда ҳал этилиши ҳамда ички ишлар органларига берилган ариза юзасидан тегишли тушунтириш берилишини сўраймиз.
Effect.uz суриштирувни давом эттиради. Бизни кузатишда давом этинг!