EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Баҳодиржон Сидиқов билан судланаётганлар сафига Мубин Мирзаев ҳам қўшилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ собиқ раҳбари Баҳодиржон Сидиқов ва у билан бирга жами 9 киши судланаётгани маълум бўлганди. Олий суднинг электрон платформасидаги айни суд иши бўйича янгиланган маълумотларда эса 25 нафар судланувчининг номи келтирилган.

Эътиборлиси, улар орасида солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Мубин Муҳидинович Мирзаев ҳам бор. Унга Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди (мансаб сохтакорлиги) бўйича айблов қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль ойида Мубин Мирзаев бошқа жиноят иши доирасида Шайхонтоҳур туман суди ҳукми билан 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинган эди. Ўша ишда у Жиноят кодексининг 168, 205 ва 208-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
TİKA ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши 2027 йилги ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилди

TİKA'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси делегацияси Ўзбекистон Фермерлари кенгашига ташриф буюрди.

👉 https://effect.uz/n/406

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Футбол бўйича Осиё Кубоги муддати кўчирилди

Осиё футбол конфедерацияси Саудия Арабистонидаги маҳаллий ташкилий қўмита ва мамлакат футбол федерацияси билан келишган ҳолда 2027 йилги Осиё Кубогининг ўтказилиш санасини ўзгартирди. 

👉https://effect.uz/n/407

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар "Хавфсиз талаба" иловасини ўрнатишга мажбурланяптими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва бошқа ОТМларда «Хавфсиз талаба» иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Таълим ва илм-фан вазирлиги ушбу ҳолатни назоратга олиб, тезкор ўрганиш бўйича кўрсатма берди. Айни пайтда ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини бошлаган.

Вазирлик талабаларнинг таълим олиш ҳуқуқи ва ўқув жараёни узлуксизлиги таъминланиши шартлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электр энергияси ва табиий газ учун компенсацияни кимлар олади?

Президентнинг 2026 йил 28 октябрдаги ПФ–236-сон фармонига мувофиқ, электр энергияси ва табиий газ учун компенсация тайинлашда оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад мезони 1 072 500 сўмдан 1 430 000 сўмга оширилди.

Аризани «Барака» иловаси, my.gov.uz портали, Давлат хизматлари марказлари, «Инсон» марказлари ёки маҳалладаги ижтимоий ходим орқали топшириш мумкин.

Оиланинг даромади, мулкий ҳолати ва энергия истеъмоли ҳақидаги маълумотлар электрон тизимлар орқали текширилади. Компенсация тасдиқланса, маблағ кейинги ойнинг 27-санасига қадар ижтимоий ёки банк картасига ўтказилади.

16-санадан кейин топширилган аризалар навбатдаги ойда кўриб чиқилади. Ариза бир марта берилади, кейинги ойларда маълумотлар автоматик текшириб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оқова сувлар тозаланмасдан, очиқ жойга ташланаётганлиги маълум бўлди

Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Экополиция ходимлари томонидан Юқори Чирчиқ туманида фаолият юритаётган корхоналарда рейд тадбирлари ўтказилди.

👉 https://effect.uz/n/409

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Президентнинг Бухорога ташрифи Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни бунёдкорлик ишларининг бориши ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш учун Бухоро вилоятига келди.

Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд XIV асрда яшаб ўтган буюк аллома, тасаввуфдаги нақшбандия тариқатининг асосчисидир. Унинг мақбараси атрофида асрлар давомида шаклланган меъморий мажмуа бугун ҳам ислом оламидаги эъзозли зиёратгоҳлардан бири ҳисобланади.

Ҳар куни ўртача 15 мингга яқин киши зиёрат қилаётган Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуаси “Ипак йўли: Зарафшон – Қорақум коридори” таркибида UNESCO'нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

– Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий боболаримиз номи билан боғлиқ мажмуалар – буларнинг барчаси бир мақсадга хизмат қилади: буюк аждодларимиз илмий меросини давом эттириш ва ёшларимизни шу руҳда тарбиялаш, деди давлат раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍141🔥20👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёқилган хазон инсон саломатлиги учун қанчалик зарарли?

Кўпчилик бунга оддий ҳолат сифатида қарайди, аммо, мутахассисларнинг фикрича, бир неча сонияда ёқиб юборилган хазонлар, шох-шаббалар ва ўсимликлар қолдиқлари ортидан атмосферага инсон саломатлиги ҳамда табиат учун хавфли моддалар тарқалади.

👉 https://effect.uz/n/410

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эбола вируси билан касалланганларнинг ярмидан кўпи вафот этмоқда

Конго Демократик Республикасида Эбола вируси билан касалланганларнинг ўлим даражаси 51,6 фоизга етди.

👉 https://effect.uz/n/408

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Уйини талабаларга ижарага берган фуқаролар даромад солиғидан тўлиқ озод этилган.

👉 https://effect.uz/n/411

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий суд тақиқланган интернет манбалари ва материаллар рўйхатини маълум қилди

2026 йил 3 ноябрь ҳолатига кўра рўйхатга суд томонидан диний экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган манба ва материаллар киритилган.

Уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган.

Олий суд фуқароларни, айниқса, ота-оналар ва ёшларни бундай манбалардан йироқ бўлишга чақирди.

Рўйхат билан танишиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Талабалар "Хавфсиз талаба" иловасини ўрнатишга мажбурланяптими? Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва бошқа ОТМларда «Хавфсиз талаба» иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Таълим…
“Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаётгани ҳақидаги хабарлар ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва бошқа олий таълим ташкилотларида «Хавфсиз талаба» иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Таълим ва илм-фан вазирлиги мазкур ҳолатни назоратга олган. Вазирлик раҳбарияти томонидан вазиятни тезкор ўрганиш бўйича кўрсатма берилган.

Айни вақтда ишчи гуруҳ ҳолатни ўрганиш ишларини бошлаган.

Вазирлик таълим жараёнининг узлуксизлиги ва талабаларнинг таълим олиш ҳуқуқи таъминланиши шартлигини таъкидлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Мўминов Сарвар Муродович Таълим ва илм-фан вазирлигида янги лавозимга тайинланди

Таълим ва илм-фан вазирининг тегишли буйруғи билан Мўминов Сарвар Муродович вазирликнинг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти таркибидаги Рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинловга қадар Сарвар Мўминов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш бошқармаси Сунъий интеллектни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фаррух Абдураимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди

Фаррух Абдураимов беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Шу муносабат билан Алишер Усманов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Марат Ҳамдамов гумонланувчи тариқасида ушланган – Тошкент ИИББ «Imarat Development» атрофидаги можаролар жиноят иши доирасида янги босқичга ўтди. Лойиҳа эгаси Марат Ҳамдамов ва яна бир шахс тергов органи томонидан процессуал тартибда ушланган. 👉 https:…
Марат Ҳамдамов қамоққа олинди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 2 ноябрь куни «Imarat Development» қурилиш лойиҳаси раҳбари Марат Ҳамдамовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида ажрим чиқарди.

Мазкур жиноят иши 1 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан фирибгарлик ҳамда нодавлат ташкилотларида мансабдорлик ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари билан қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Imarat Development» атрофидаги можаролар юзасидан жиноят иши доирасида янги жараён бошлангани, лойиҳа раҳбари Марат Ҳамдамов ва яна бир шахс тергов органлари томонидан процессуал тартибда ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Президент Бухорода нефть-кимё кластери фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманида жойлашган «Tekhnochem» корхонасига ташриф буюриб, нефть-кимё кластерининг бугунги фаолияти, ишлаб чиқариш имкониятлари ҳамда истиқболдаги режалари билан танишди.

Ташриф давомида корхона фаолияти ва соҳани ривожлантиришга қаратилган режалар кўриб чиқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍158🔥25👎1