Edu.uz rasmiy kanali
116K members
793 photos
278 videos
99 files
2.69K links
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги янгиликлари/Новости Министерства высшего и среднего специального образования
Download Telegram
to view and join the conversation
#ОТМ_kitobchallenge

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, сиёсий фанлар доктори профессор Шуҳрат Ёвқочев академия кутубхона фондига шахсий кутубхонасидан юзга яқин турли мавзулардаги китобларни тақдим этди.

Фарғона политехника институти ректори Ойбек Отақулов Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 5-сон мактабга ўз шахсий кутубхонасидан ўзбек ва жаҳон адабиётидан асарлар тўпламини совға қилди.

Нукус давлат педагогика институти ректори Байрам Отемуратов ўзи ўқиган Қораўзак туманидаги 18-сон мактаб кутубхонасига 100дан ортиқ китоблар ва ўқувчиларга турли хил спорт инвентарларини совға қилди.

ТДПУ Термиз филиали директори Қаюм Баймиров бошчилигидаги жамоа филиал кутубхонасини бойитиш мақсадида ўз шахсий кутубхоналаридан бадиий ва илмий китобларни АРМ ходимларига тақдим этдилар.

ТошДАУ Нукус филиали директори ЕлмуратТорениязов Кегейли туманидаги ўзи ўқиган 13-сонли мактаб кутубхонасига бадиий адабиётлар ҳамда ўзининг илмий китобларидан ҳадя қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Халқаро инвестиция форумида тақдимот ўтказди

2019 йилнинг 5-6 апрель
кунлари Урганч шаҳрида Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Унда 150 дан ортиқ салоҳиятли хорижий инвесторлар иштирок этиши кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Халқаро инвестиция форумининг биринчи кунида Хоразм вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги инвестиция лойиҳа таклифларига бағишлаб тақдимот ўтказди.

Вазир ўринбосари тақдимотда олий таълим муассасаларининг жозибадорлигини ошириш, уларда таълим сифатини яхшилаш орқали хорижий талабаларни жалб қилиш, таълим бозорида муносиб ўрин эгаллаш, Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг таълим хабига айлантириш йўлида соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

«Samsung Electronics» Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети билан меморандум имзолади

2019 йил 5 апрель куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига Ким Санг Ён бошчилигидаги "Samsung Electronics" делегацияси ташриф буюрди.

Ташриф доирасида “Samsung Electronics” ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумга кўра, компания кўмагида университетда таълимда рақамли трансформациядан фойдаланиш йўлга қўйилади.

Меҳмонлар университет лаборатория хоналари, ахборот ресурс-маркази, мехатроника ва метрология марказларини кўздан кечириб, талабаларнинг техник лойиҳалари ва инновацион ишланмалари билан танишдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Тошкент давлат шарқшунослик институти Кореяшунослик факультетининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Корея республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ёнг Ву, Корея фонди раиси Ли Си Хюнг, Корея таълим маркази директории О Ги Ёл, Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) директори Сон Сонг Ил, Сежонг корейс институти директори Хо Сон Хонг ва бошқалар иштирок этди.

Тадбир давомида Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Корея фонди ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Унга кўра ТДШИга Жанубий Кореядан ўқитувчилар дарс бериш учун келади.

Маълумот ўрнида, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Кореяшунослик факультети 2018 йил 2 июлда очилган ва факультетда "Корейс филологияси" , "Корея иқтисодиёти ва сиёсати" ҳамда "Корея тарихи ва маданияти" кафедралари фаолият олиб бормоқда.

Ҳозирда факультетда 7 нафар кореялик профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Факультет Жанубий Кореянинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Нукус ДПИ ўқитувчиси ва талабаси «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

Шу йилнинг 4 апрель куни Мўйноқ туманидаги «Орол» стадионининг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев спортни оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ мураббийлар, спортчилар ва спорт фидоийларини «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлади.

Тақдирланганлар орасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия кафедраси мудири Азат Казаков ҳамда ушбу факультетнинг хотин-қизлар спорти йўналиши 3-босқич талабаси Гулайим Жумабаеваларга ҳам кўкрак нишони топширилди.

Азат Казаков - Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган мураббий, Ўзбекистон спорт фахрийси, спорт устаси. Г.Жумабаева дзюдо, миллий кураш ва самбо бўйича спорт устаси, дзюдо бўйича Тошкент гран-приси ғолибаси, Осиё кубоги совриндори ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Education for Justice

Тошкент Халқаро Вестминстер
университети БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармаси (UNODC) билан ҳамкорликда БМТ модели (MUN) бўйича халқаро анжуман ўтказди.

Конференцияда Афғонистон, Бангладеш, Хитой, Ҳиндистон, Россия Федерацияси, Жанубий Африка Республикаси, Туркия, Буюк Британия, Украина, АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатларидан келган 150 нафар чет эллик талабалар, шу жумладан, Кембриж университети ва Лондондаги Вестминстер Университети каби таниқли университетлар вакиллари иштирок этди.

Тошкент БМТ халқаро модели (TIMUN) анжумани Доҳа декларациясига бағишланиб, “Адолат йўлида таълим” (Education for Justice) шиори остида, янги форматда ташкил этилди.

Анжуман халқаро дипломатия, глобал сиёсат, нотиқлик, етакчилик ва самарали музокаралар юритиш бўйича ёшларга ўзаро фикр алмашиш имконини берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Хорижда таълим олиш учун стипендиялар

Индонезия ҳукумати
“Ривожланаётган давлатлар билан ҳамкорлик дастури” (Kemitraan Negara Berkembang (KNB) лойиҳаси доирасида мамлакатда таълим олиш учун стипендия дастурини эълон қилган.

КНБ стипендияси орқали Индонезиянинг 16 та етакчи университетида қуйидаги йўналишларда таҳсил олиш мумкин:

👉 гуманитар соҳа;
👉 муҳандислик;
👉 таълим ва фан;
👉 ижимоий фанлар.

Стипендия халқаро авиачипталар (бориш ва келиш учун), яшаш учун нафақа ва тиббий суғуртани ўз ичига олади.

Танловда талабалар, докторантлар, ўқитувчилар ҳамда ОТМ ходимлари иштирок этишлари мумкин.

Онлайн ариза топширишнинг сўнгги муддати: 2019 йил 12 апрель

Батафсил:
http://www.knb.ristekdikti.go.id/

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​​​​​#ОТМ_янгиликлари

Бугун, 7 апрель - Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан, Андижон шаҳри марказий кўчаларида оммавий юриш марафони ўтказилмоқда.

Унда Андижон давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_fidoyilari

Сойиб Абдураҳмонов, 75 ёшда. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали профессори. 51 йилдан буён илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади. Республикамизда металлургия соҳаси бўйича биринчи фан доктори.

Олим сифатида 30 га яқин ўқув-қўлланма, 250 га яқин илмий мақола, 5 та монография, “Гидрометаллургия жараёнлари назарияси ва дастгоҳлари” дарслиги ҳамда металлургия атамаларининг инглизча-ўзбекча-русча изоҳли луғати муаллифи.

Профессорнинг ташаббуси билан 3 та лаборатория замонавий ускуналар билан жиҳозланган, уларда долзарб муаммоларда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. У юртимиз кончиларнинг асосий илмий нашри - “Ўзбекистон Кончилик хабарномаси” илмий-техник журнали асосчиларидан.

Сойиб Абдураҳмонов бор вақти, кучи, имкониятини илмга сарфлади, ҳануз “...қилганларимдан, қиладиганларим муҳим ва азизроқдир”, дея тиниб-тинчимайди. Ҳозирги кунда 5 нафар мустақил тадқиқотчига раҳбарлик қилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Астраханда Россия-Ўзбекистон ОТМ ректорлариниг минтақавий форуми иш бошлади

Бугун, 8 апрель куни Россия Федерациясининг Астрахань шаҳрида Россия ва Ўзбекистон ОТМ ректорларининг минтақавий конференцияси бошланди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов бошчилигида вазирлик мутахассислари ва 20 та ОТМ ректорларидан иборат делегация иштирок этмоқда.

Минтақавий конференцияда асосий масала сифатида олий таълим соҳасида икки томонлама эришилган келишувларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинади.

Жумладан, 2018 йил октябрь ойида Тошкентда ўтказилган “Янги иқтисодиёт учун – янги кадрлар” биринчи Ўзбекистон-Россия таълим форумида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш ҳамда иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш масалалари ҳамкорлар томонидан кўриб чиқилади.

Форум кун тартибига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги делегацияси Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказади, Астрахань шаҳридаги ОТМларга ташриф буюриб, улар фаолияти билан танишади.

Маълумот учун, 2018 йил 18 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон – Россия таълим форуми ўтказилиб, унда россиялик ҳамкорлар билан жами 114 та шартнома ва битимлар имзоланган эди. Хусусан, Ўзбекистонда РФнинг 6 та нуфузли ОТМ филиали ва 2 та факультетини очиш, 52 та қўшма таълим дастурини жорий этишга келишилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Германиялик таниқли мутахассис талабаларга йўл қурилиши бўйича маъруза ўқиди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига
Германиянинг Senior Expert Service (SES) ташкилоти “Йўл қурилиши” соҳаси бўйича катта эксперти Эрвин Фляйшер бир ойлик ташрифни амалга оширди.

Германиялик эксперт талабалар учун “Case Study” усулида “Замонавий технологиялар асосида йўл қурилиши” мавзусида маъруза ўқиди.

Ўқув машғулотларини амалиёт билан уйғун ҳолда олиб бориш мақсадида дарслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган 6 та саноат корхоналарида ташкил этилди.

Эрвин Фляйшер институтнинг “Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш” ва бошқа кафедралар профессор-ўқитувчилар учун “Замонавий йўл қурилиш хўжалиги” мавзусида семинар-тренинглар ўтказди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Эълон

Бугун, 9 апрель куни соат 15:00 да Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Олий таълимнинг сифатини оширишда замонавий АКТдан самарали фойдаланиш истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

Тадбирда вазирлик масъул раҳбар-ходимлари иштирок этиб, мавзу юзасидан амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақида ОАВ вакилларига маълумот берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​ОТМ веб-сайтларига танқидий баҳо берилди

Бугун, 9 апрель куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан тизимга замонавий АКТни жорий этишнинг долзарб масалаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида вазирликнинг ўқув жараёнига АКТни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Алишер Абдуллаев ОТМлари веб-сайтлари инвентаризация қилиниб, танқидий баҳо берилгани ҳақида айтиб ўтди.

«Вазирлик томонидан ОТМлари жозибадорлигини ошириш ва имижини шаклантириш учун аввало уларнинг веб-сайтлари таҳлил этилди. Ўрганиш натижалари ОТМлари веб-сайтлари мазмунини такомиллаштириш, фойдаланувчилар учун зарур маълумотлар билан таъминлаб бориш, хусусан, хорижий тилларда ҳам контентни бойитиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Шу боис ҳозирда ОТМлар халқаро университетлар веб-сайти рейтингида ўз ўрнини яхшилаш мақсадида ОТМлар веб-сайти «Webometrics» рейтинги талаблари асосида қайта ишлаб чиқилиб, зарур маълумотлар билан бойитилмоқда», - деди Алишер Абдуллаев.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Республика ОТМларини дунёнинг кучли университетлари рўйхатига киритишда халқаро рейтинг агентликлари ёрдам беради

Бугун, 9 апрель куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан тизимга замонавий АКТни жорий этишнинг долзарб масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда вазирлик масъул раҳбар-ходимлари иштирок этиб, мавзу юзасидан амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақида ОАВ вакилларига маълумот берилди.

Жумладан, жорий йилнинг 27 февралда «Илм-фан–2020» миллий ривожланиш дастури доирасида вазирлик Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги ва Elsevier компанияси билан уч йилга мўлжалланган ҳамкорлик битимини имзолади. Унга кўра, Elsevier компаниясининг SciVal ахборот-таҳлилий портали маълумотларидан фойдаланиш имконияти яратилади.

2019 йил 23 март куни вазирлик ҳамда Quacquarelli Symonds (QS) ва “Elsevier” компанияси ўртасида маҳаллий университетларнинг WUR (World University Rankings)га киришига оид стратегик келишув имзоланди.

Келишувга кўра, “Elsevier” компанияси томонидан ОТМларнинг 41 та илмий журналларини ўзида бирлаштирган, муаллифлар ҳамда тақризчилар учун қулай платформа (double-blind peer review) яратилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​9 апрель - Амир Темур таваллуд топган кун

Бугун юртимиз бўйлаб Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирларда олий таълим тизими вакиллари фаол иштирок этди.

Республикадаги барча ОТМларда давлат ва жамаот арбоблари, тарихчи олимлар иштирокида учрашувлар, маърифий тадбирлар, интеллектул викториналар ўтказилди.

Соҳибқирон таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Амир Темурнинг давлатчилик ва дипломатия, ҳарбий маҳорат, бунёдкорлик салоҳияти, илму фан, санъат ва меъморчиликка оид билдирган фикрлари ҳамда ибратли ҳикматлари ўрин олган деворий лавҳалар (плакатлар) чоп этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​9 апрель - Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун

Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси ўн иккинчи чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн иккинчи сессиясида 1993 йил 9 апрелда қабул қилинган.

Қорақалпоғистон Республикасининг майдони 161 358 км², аҳолиси 1,869 миллион (01.01.2019 ҳолатига) кишини ташкил этади.

Бугунги кунда Қорақалпоғистонда 9 та олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, уларда жами 23 062 нафар талаба таҳсил олмоқда.

2018 йилнинг ўзида республикада 3 та янги ОТМ филиали ташкил этилиб, уларга қабул янги ўқув йилидан амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Қирғизистонда Ўзбекистон ОТМларига қизиқиш ортмоқда

Жорий йилнинг 3 апрель куни Қўқон ДПИ ректори Азиз Эминов Қирғизистон Республикасининг Қирғиз-ўзбек университети вакилларини қабул қилди.

Учрашувда мамлакатимиз олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хақида сўз бориб, сўнги йилларда қўшни Қирғизистонда Ўзбекистон олий таълим тизимига бўлган муносабат ўзгаргани, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга бўлган қизиқиш ўсиб бораётгани таъкидланди.

Музокаралар якунида икки томонлама меморандум келишувини амалга ошириш ва келгусида ҳамкорликда илмий ҳамда амалий фаолиятларни йўлга қўйишга келишилди.

Шу йилнинг 6 апрель куни Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университети вакиллари ҳам институтга ташриф буюрдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Ухлаганларни агар, Қодир эрсак уйғотамиз

Қўқон ДПИда ўзбек романчилигининг асосчиси, буюк адиб Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан катта китоб байрами ўтказилди.

Китоб ярмаркаси Фарғона шаҳридаги “Китоб дунёси” савдо мажмуаси билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унда 300 номдаги 4 мингга яқин китоблар кўргазма қилинди.

Тадбирга институт талабалари, Қўқон шаҳар ва унга яқин туманларнинг умумтаълим мактаблари, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар – жами 10 минг нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Китоб байрамида институт талабалари томонидан тайёрланган Абдулла Қодирий асарларидан парчалар, шеърлар ва бадиий чиқишлар намойиш этилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA