Edu.uz rasmiy kanali
55.2K members
244 photos
23 videos
38 files
745 links
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги янгиликлари/Новости Министерства высшего и среднего специального образования
Download Telegram
to view and join the conversation
​​Ўзбекистонлик талабалар Жанубий кореялик тенгдошлари билан Орол денгизи муаммосини муҳокама қилишди

Шу йилнинг 14-27 авуст кунлари Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликда “Орол денгизи атроф-муҳит муҳофазаси” номли халқаро анжуман ўтказилмоқда.

Халқаро анжуман 15 августда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида бошланиб, унда Жанубий Кореянинг Корея университетидан ташриф буюрган 60 нафардан зиёд профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. Анжуман Самарқанд, Хива ва Нукус шаҳарларида ҳам давом этмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Нобель мукофоти лауреати Ўзбекистонга ташриф буюради

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан япониялик машҳур олим, Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри шу йилнинг 28-31 август кунлари Япониянинг Нагоя университети Президенти Мацуо Сейити раҳбарлигидаги делегация таркибида мамлакатмизга ташриф буюради.

Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи юртимиз илм-фан ҳаётидаги муҳим воқеа саналиб, у Халқаро Нобель фонди билан келишган ҳолда ташкил этилмоқда. Бу эса нуфузли Халқаро ташкилот томонидан мамлакатимизнинг жаҳон илми-фани тараққиётига қўшган ҳиссасининг тан олиниши ҳамда бугунги кунда юртимизда илмий салоҳиятни ривожлантиришга бўлган муносабaтнинг эътирофидир.

Делегация аъзоларининг Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Фанлар Академияси раҳбарияти билан учрашувлари режалаштирилган.

Ташриф доирасида Рёдзи Ноёри ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар, олимлар билан учрашади, улар учун маъруза қилади. Нагоя университети делегацияси аъзолари иштирокида ўзбек-япон илмий симпозиуми, давра суҳбати, Самарқандга ташрифи кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Олий таълим муассасалари ва академик лицейларда 2018/2019 ўқув йили жорий йилнинг 5 сентябридан бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри ўзбекистонлик талабаларга маъруза қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан ташкил этилган Япониянинг Нагоя университети президенти Мацуо Сейити бошчилигида Япония делегацияси, шунингдек, Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

Бугун жаноб Рёдзи Ноёри ўзбек-япон илмий симпозиумида вазирлик ва идоралар, Фанлар академияси, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, республикамизнинг барча ҳудудларидан таклиф этилган иқтидорли талабалар ва ёш илмий тадқиқотчилар учун маъруза билан чиқиш қилди.

Учрашувда япониялик таниқли олим ўзбек алломаларининг жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссаси, дунё илм-фани ва маданияти ривожланишида тутган ўрнини эътироф этди.

Жаноб Рёдзи Ноёри талаблар билан мулоқотда илм-фанинг сўнгги ютуқлари, ўзининг ҳаётий тажирбаси ва илмий натижалари билан ўртоқлашди. Дунё миқёсидаги таниқли олим билан тарихий учрашув юртимизнинг иқтидорли ёшларини илм-фан билан шуғуланиш ва инновацион фикрлашга, янада шижоат билан шга ундаши шубҳасиз.

Маълумот учун, таниқли кимё олими Рёдзи Ноёри 2001 йилда каталитик асимметрик синтез соҳасидаги ишланмаси учун Нобел мукофотини олган. Япониянинг таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирлиги илмий кенгашининг ҳақиқий аъзоси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг турли хил етакчи лойиҳалари ҳамда АҚШ, Хитой халқ республикаси, Европа мамлакатлари фанлар академиясининг аъзоси. 2015 йилдан буён Япония Фан ва технологиялар агентлигининг стратегиясини ривожлантириш ва тадқиқ қилиш Марказининг Бош директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Профессор Рёдзи Ноёри юртимизнинг ёш олимлари билан давра суҳбатида иштирок этди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан ташкил этилган Нобел мукофоти лауреати Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

Тошкент давлат техника университети қошидаги Ўзбек-япон ёшлар инновацион марказида Нобел мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёш олимлар билан суҳбатлашди.

Давра суҳбатида жаҳон илм-фанида юз бераётган ўзгаришлар, ихтирочи олимлар томонидан қилинаётган кашфиётлар муҳокама қилиниб, мазкур жараёнлар билан бирга илмий фаолият олиб бориш зарурлиги таъкидланди ва бу борада Жаноб Рёдзи Ноёри ўзининг ҳаётий тажирбаси ва илмий натижалари билан ўртоқлашди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг "Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда илмий-услубий ва “Устоз-шогирд” (Тьюторлик) ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқ лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Тошкент давлат техника университети ва Япониянинг Нагоя университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан Ўзбекистонга 2018 йил 28-31 августда Япониянинг Нагоя университети президенти Мацуо Сейити бошчилигида япония делегацияси, шунингдек, Нобел мукофоти лауреати, профессор Р.Ноёрининг ташрифи давом этмоқда.

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Нагоя давлат университети делегацияси аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда Нагоя университети президенти Мацуо Сейити ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов иштирок этди.

Музокараларда икки давлат ўртасида илм-фан соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, истиқболли педагог ва илмий кадрларни Япониянинг етакчи илмий-таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш ва малакасини оширишни ташкил этиш, қўшма илмий ҳамкорлик ва талабалар алмашинуви дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Тошкент давлат техника университети ва Япониянинг Нагоя университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум доирасида ўзбекистонлик иқтидорли талабаларни Нагоя университетида бепул ўқитиш бўйича Нагоя университети ва Тошкент давлат техника университети ўртасида ўзаро келишувга эришилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш тўғрисидаги натижалар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2018 йил 28 августдаги 8-сон баёнига мувофиқ 2018/2019 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича жорий йилнинг 24-25 август кунлари ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра тўплаган баллари 68,0 дан юқори бўлган фуқаролар ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириши;

56,7 баллдан 68,0 баллгача тўплаган фуқаролар вилоятлардаги олий таълим муассасаларининг мос ёки турдош таълим йўналишларида ўқишни давом эттириши;

56,7 баллдан кам балл тўплаган фуқароларга оширилган тўлов-контракт миқдорлари асосида 2018/2019 ўқув йилида ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаларида ўқишларини давом эттиришлари мумкинлиги белгиланди.

Фуқаролардан ўқишининг кўчирилиши юзасидан батафсил маълумот олиш учун ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаларига жорий йилнинг 30 августидан бошлаб мурожаат қилишлари сўралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Олий таълим муассасаларини нуфузли халқаро рейтингга киритиш бўйича ишлар кучайтирилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жаҳон университетлари рейтингини белгилаб берувчи нуфузли QS компанияси билан олий таълим муассасаларини халқаро рейтингга киритиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилади.

Айни масалалар олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва QS компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича минтақавий директори Зоя Зайцева иштирокида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди.

Музокараларда республикамиздаги олий таълим муассасаларини халқаро рейтингга киртиш бўйича ишларни ташкил этиш ва бу борада жаҳон тажрибасини татбиқ этиш, QS компанияси билан ўзаро ҳамкорликни янада кенагйтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ва Зоя Зайцева иштирокида республикадаги барча олий таълим муассасалари учун видеконференция ташкил этилиб, халқаро рейтинг талабларини бажариш бўйича зарур маълумотлар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Қўшма таълим дастурлар асосида кадрлар тайёрлаш янада кенгайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 8-сон баёни билан Наманган давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт ва Тошкент давлат аграр университетларига 2018/2019 ўқув йили учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича қўшимча квоталар белгиланди.

Жумладан, Наманган давлат университетида Россия Федерацияси Санкт-Петербург давлат педагогика университети билан ҳамкорликдаги қўшма дастур асосида 60 нафар талаба қабул қилинади.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Урал давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда тўртта йўналишда 125 нафар, Тошкент давлат аграр университетида эса Волгоград давлат аграр университети билан биргаликда битта йўналишда 20 нафар талаба қўшимча қабул қилинади.

Қўшма дастурда белиланган қабул квоталарида ўқиш тўлов-контракт асосида бўлиб, бакалаврият ва магистратурага абитуриентлардан ҳужжатлар шу йилнинг 15 сентябригача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари томонидан шу йилнинг 17-22 сентябрь кунлари ўтказилади.

Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида жорий йилнинг 1 октябридан бошланади.

Қўшма дастур доирасида таълим оладиган талабалар ўқув жараёнини бир қисмини хорижий олий таълим муассасасида амалга оширади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш тўғрисидаги натижалар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2018 йил 28 августдаги 8-сон баёнига мувофиқ 2018/2019 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича жорий йилнинг 24-25 август кунлари ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра тўплаган баллари 68,0 дан юқори бўлган фуқаролар ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириши;

56,7 баллдан 68,0 баллгача тўплаган фуқаролар вилоятлардаги олий таълим муассасаларининг мос ёки турдош таълим йўналишларида ўқишни давом эттириши;

56,7 баллдан кам балл тўплаган фуқароларга оширилган тўлов-контракт миқдорлари асосида 2018/2019 ўқув йилида ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаларида ўқишларини давом эттиришлари мумкинлиги белгиланди.

Фуқаролардан ўқишининг кўчирилиши юзасидан батафсил маълумот олиш учун ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаларига жорий йилнинг 30 августидан бошлаб мурожаат қилишлари сўралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Урганч Давлат университети қошида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилиди.

Музей фонди профессор-ўқитувчилар, ёш олим ва талабалар ҳамда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокида архив ҳужжатлари, Ўзбекистон Марказий Давлат архиви, Ичан-Қалъа музей фонди материаллари билан бойитилди.

Музейдан 1937 йили депортацияда Хоразм вилоятига кўчириб келтирилган корейс диаспораси вакиллари билан ҳамкорликда йиғилган материаллар ҳам ўрин олган.

Бу ерда қатағон қилинган юртдошларимизнинг тарихини тадқиқ қилиш мақсадида илмий тадқиқот ишлари, талабаларнинг битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертацияларини олиб бориш йўлга қўйилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Республикадаги бошқа олий таълим муассасаларида ҳам музейларни ташкил этиш бўйича ишларни олиб бормоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 сентябрдаги қарори билан Азизов Улуғбек Ўктамович Тошкент молия институти ректори лавозимига тайинланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистонда АҚШнинг Марказий Осиёдаги илк магистрлик таълим лойиҳаси йўлга қўйилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси асосида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида АҚШнинг Вебстер университети билан ҳамкорликда ТESL — “Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш” академик дастури бўйича бир йиллик магистратура йўлга қўйилди.

Мазкур лойиҳа АҚШнинг Марказий Осиёдаги илк магистрлик таълим лойиҳаси бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойидаги АҚШга давлат ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги имзоланган шартномага мувофиқ амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ҳамда Вебстер университетининг вице-президенти Питер Махер иштирокида ҳамкорликда ташкил этилган магистратура дастури танатнали равишда очилди.

Илк маротаба йўлга қўйилган ҳамкорликдаги дастурда иштирок этиш учун нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг барча давлатларидан ҳужжат топширган талабгорлар орасидан 125 нафари танлов асосида ўқишга қабул қилинди.

Бир йиллик магистратурада ўқитиш тўлиқ Вебстер университети ўқув дастурлари асосида амалга оширилиб, машғулотлар Вебстер университетининг малакали мутахассислари билан бир қаторда ЎзДЖТУнинг махсус танловдан ўтган профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилади.

Дастур доирасида ўқишларини муваффақиятли якунлаган битирувчиларга Вебстер университетининг магистрлик дипломи берилади.
​​АҚШнинг Вебстер университети 2019 йилда юртимизда фаолиятини кенгайтиради

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вебстер университети ўртасида шу йилнинг июль ойида имзоланган келишувга асосан кейинги йилдан Вебстер университети Ўзбекистонда тўлақонли фаолият кўрсатади.

2019 йил январь ойидан бошлаб мазкур университет билан ҳамкорликда Тошкент давлат Иқтисодиёт ва Тошкент ахборот технологиялари университетларида MBA дастури бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#Маълумот_учун:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3655-сонли қарорига мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимларининг базавий лавозим маошлари ўртача 25 фоизга оширилди.

Хусусан, фан доктори илмий даражасига эга профессорнинг иш ҳақи миқдори 38-44 фоиз оширилиб, амалдаги 2 млн. 504 минг сўм ўрнига 3 млн. 460 минг сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3876-сон қарори билан олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг иш ҳақи миқдорлари 2019 йил 1 январдан - 20 фоизга ва 2019 йил 1 июлдан - 25 фоизга оширилиши белгиланди.

Ушбу қарорга мувофиқ фан доктори илмий даражасига эга профессорнинг иш ҳақи миқдори 2019 йил 1 июлга келиб 5 млн. 550 минг сўмга етади ёки бугунги кундаги ойлик маоши 2,2 баробарга ошади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Франциянинг Халқаро мода академияси билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрланади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов ва Франциянинг Париж шаҳридаги Халқаро мода академияси (AICP)нинг лойиҳа ва инновация бўйича директори А.Карин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда дизайн ва тикувчилик соҳаси бўйича педагог-кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Олиб борилган музокаралар натижасида Париж шаҳридаги Халқаро мода академияси билан ҳамкорликдаги қўшма дастурлар асосида мода ва дизайн соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Олий таълим муассасаларига масофавий ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрда “Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан олий таълим муассасаларига, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларига, уларнинг мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатъи назар, масофавий ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2018 йилнинг 1 октябрига қадар мазкур муассасаларда масофавий ўқитишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​​​​​​​Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг танатанли очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахидов, Сенаторлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти, Ўзбекистондаги хорижий давлатлар элчилари ва дипломатик копус вакиллари, маҳаллий ва хорижий журналистлар иштирок этишди.

Меҳмонлар Университетда яратилган шарт-шароитлар ва ўқув жараёнининг йўлга қўйилиши билан танишдилар.

Мазкур олий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги қарори билан ташкил этилган бўлиб, оммавий ахборот воситалари соҳаси учун юқори малакали, бир неча хорижий тилларни мукаммал биладиган халқаро журналистларни тайёрлаш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Самарқандда “Француз Алянси” маркази ташкил қилинади

Самарқанд давлат чет тиллари институтида Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен де Вилмор хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Самарқанд шаҳрида “Француз Алянси” марказини ташкил этиш, Франциянинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

“Француз Алянси” маркази барча ёшдаги француз тилига қизиқувчи ўқувчи ва талабаларга француз тили ва адабиётини ўргатиш бўйича курслар ташкил этиш, билим даражасини белгиловчи тестлар ўтказиш ва сертификатлар тақдим этиш билан бир қаторда ёшлар театри, француз миллий мусиқа санъати ва бошқа маданий йўналишларда фаолият олиб бориши режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q