Edu.uz
142K subscribers
13.9K photos
2.66K videos
205 files
9.71K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006

📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Академик лицей ўқувчилари янги йилни ғалаба билан бошладилар

2020 йил 9-15 январь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида дунёнинг 21 давлатидан 600 нафарга яқин ўқувчилар иштирокида математика, физика ва информатика фанларидан 16-халқаро Жаутиков олимпиадаси (IZHO) бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли олимпиадада Ўзбекистон жамоаси ҳам қатнашди ва якунда 6 та медални қўлга киритди.

Юртимиз академик лицей ўқувчилари мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, терма жамоа ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Жумладан, БухДУнинг Қоракўл академик лицейи 2-курс ўқувчиси Шаҳбоз Ҳасанов, ЎзМУ Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган С.Сирожиддинов номидаги республика академик лицейининг 2-курс ўқувчиси Фарруҳ Маҳмудов ҳамда НамДУ академик лицейи 2-курс ўқувчиси Иброҳимжон Мирғиёсовлар математика фанидан бронза медалларни қўлга киритдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон тарихи” телеканали ҳамкорлигида талабалар иштирокида “Ochiq dars” кўрсатуви ташкил этилди.

Кўрсатув душанбадан шанбага қадар ҳар куни соат 10:00 ва 15:00да эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Жиззах давлат педагогика институтининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

Бугун Жиззах давлат педагогика институтининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди. Унда университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Барча шароитларга эга бинони реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш ишлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси буюртмасига асосан амалга оширилди.

Қайд этиш лозимки, ўқув биносининг реконструкцияси ҳамда маданият саройини капитал таъмирлаш ишларига жами 47,301 млрд сўм маблағ сарфланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Халқаро_ҳамкорлик

Жаҳон банки билан ҳамкорлик давом этади

Айни дақиқаларда Тошкентда Олий ва ўрта махcус таълим вазирлиги ҳамда “Shbeemann” хорижий консалтинг компанияси ўртасида шартнома имзоланмоқда.

Ушбу шартнома Жаҳон банки иштирокидаги инвестиция лойиҳаси доирасида амалга имзоланиб, уч йил мобайнида компания олий таълим сифатини юқори даражага кўтариш ва бунинг натижасида олий таълим муассасаларини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтинг рўйхатига киритишда амалий ёрдам беради.

Вазирлик олий таълимни модернизация қилиш йўлида Жаҳон банки билан биргаликда қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, олий таълим муассасаларида инновацион инфратузилма экотизимини шакллантириш мақсадида Жаҳон банки лойиҳаси ҳисобидан ёш олимлар учун Академик инновациялар фонди ташкил этилган.

Мазкур фонднинг 4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан 2019-2021 йилларда 27 та олий таълим муассасасида жами 32 та лойиҳа амалга оширилади.
Шу кунга қадар 7 та олий таълим муассасаларига лаборатория жиҳозлари олиб келинди.

Шунингдек, Жаҳон банки томонидан 42,2 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит жалб этилиб, мазкур инвестиция лойиҳаси доирасида 114 та ўқув ва 7 та илмий лабораторияларни жиҳозлаш, университетларга илмий тадқиқотлар учун грант маблағлари ажратиш режалаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Имзоланган шартномага биноан, “Shbeemann” хорижий консалтинг компанияси олий таълим сифатини оширишга ва Ўзбекистоннинг 10 та университетини халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида кучли 1000 таликка киришини методик жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Ўзбекистон давлат санъат музейида ОТМ кафедраси иш бошлади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ўқув жараёнларини амалиёт билан уйғун ҳолда олиб бориш мақсадида ишлаб чиқарувчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Навбатдаги лойиҳа Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида амалга оширилди.

Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат музейи директори Ваcила Файзиева музейда Музейшунослик кафедраси филиалини ташкил этиш борасида шартнома имзолади.

Ўзбекистон давлат санъат музейида Музейшунослик кафедраси филиалининг очилиши талабаларга назарий билимларни амалиёт билан боғлаш, хусусан музей реставрация лабораториясидаги жараёнлар билан яқиндан танишиш, музей фондига оид ҳужжатлар билан ишлаш, экспозиция яратиш жараёнларини ўрганиш имконини беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
БАА компанияси Ўзбекистон ОТМларининг халқаро рейтингларга кириши учун кўмаклашади

Тошкент давлат техника университетидаги Ўзбек–Япон ёшлар инновация марказида Олий ва ўрта махcус таълим вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг “Shbeemann” хорижий консалтинг компанияси ўртасида Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтинг рўйхатига киритиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Жаҳон банки кўмагида имзоланган шартномага кўра, компания Ўзбекистондаги 10 та олий таълим муассасасининг халқаро эътироф этилган рейтингларда кучли 1 000 таликка кириши учун методик кўмакни амалга оширади.

– Президентимиз томонидан бизга таълим сифатини халқаро даражага олиб чиқиш вазифаси белгиланган. Биз бунга фақат университетларни халқаро рейтингларга киритиш орқалигина эришишимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ЎзМУ ва СамДУ дунёнинг энг кучли университетлари рейтингида кучли 500 таликка кириши лозимлиги белгиланганди. Ҳозирча компания Ўзбекистондаги 10 та ОТМнинг QS ва Times Higher Education халқаро рейтингларининг кучли 1000 талигига киришлари учун методик ёрдам кўрсатади.

Компания кўп йиллик тажрибага эга ва дунёнинг бир неча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилади. Биз улар билан Ўзбекистон университетларини дунёнинг
кучли 100 талигига кириши бўйича ҳамкорлик қиламиз. Адашмадим, 1 000 талик эмас, айнан 100 талигига киришига ҳаракат қиламиз, – деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов шартномани имзолаш маросимида.

Қайд этиш лозим, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба 2020 йил учун QSнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида қайд этилгани ҳақида хабар қилгандик.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ideas_change_the_world

🔥"C7-WEB" Jahon iqtisodiyoti va biznes xalqaro anjumani!

🇺🇿🇺🇳🇪🇺 Global muammolar Global e’tiborni talab qiladi!

🏛 Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti va Yoshlar Ittifoqi Markaziy Kengashi hamkorligida 400dan ortiq xalqaro va mahalliy delegatlarni bir platformada jamlab, butun dunyodagi Global ijtimoiy - iqtisodiy muammolarga yoshlarning yechimini taqdim etishga qaratilgan xalqaro anjumanda ishtirok eting!

⭕️ Yangicha formatdagi xalqaro anjuman;
⭕️ Eng mashhur biznesmenlar bilan uchrashuv;
⭕️ Xalqaro toifadagi iqtisodchilardan maxsus ma’ruzalar;
⭕️ Xalqaro standartdagi QR kodli Sertifikat;
⭕️ Har bir ishtirokchiga Anjuman tomonidan Tavsiyanoma;
⭕️ Diplomatik Ball va Yulduzli Konsert dasturlari;
⭕️ Toshkent bo’ylab sayohat.

Manzil: Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti
📆 Sana: Fevral 28-29, Mart 1, 2020

📨 Ariza topshirish
Ariza topshirish muddati: Fevral 1, 2020

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Айни дақиқаларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида олий таълим муассасаларининг босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, бошқарма бошлиғи Мақсуджон Ҳамраев, ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев ҳамда янги тизимга ўтаётган ОТМ ректорлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий таълим муассасаларининг ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши: имконият, афзаллик ва рақобат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида 2020 йил 1 январдан бошлаб юртимиздаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади.

Янги тизимни жорий этишдан мақсад нима?

Бундан кўзланган асосий мақсад олий таълим муассасаларининг молиявий бошқарув тизимини либераллаштириш, уларга бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилишда кўпроқ имкониятлар яратиш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга замонавий шарт-шароитлар яратиш орқали олий таълимдаги ислоҳотлар самарадорлиги ва таълим сифатини оширишдир.

2020 йил январидан тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтадиган ОТМлар:

👉 Тошкент давлат иқтисодиёт университети
👉 Тошкент давлат юридик университети
👉 Урганч давлат университети
👉 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
👉 Самарқанд давлат чет тиллар институти
👉 Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
👉 Тошкент молия институти
👉 Тошкент давлат шарқшунослик институти
👉 Тошкент фармацевтика институти
👉 Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Тизимнинг афзаллиги нимада?

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтадиган олий таълим муассасаларига таълим бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда ҳамда муассасанинг илмий-педагогик салоҳияти, унинг моддий-техник базаси имкониятларини инобатга олиб, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш, талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари ва тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилади.

Давлат гранти тугатиладими?

Мустақил молиялаштириш тизимига ўтадиган олий таълим муассасаларида давлат гранти ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш давом этади. Бу эса қабул квоталарини нафақат сақлаб қолиш, балки уларни ошириш имконини беради.

Харажатларни ОТМларнинг ўзлари белгилайди

Ҳозирда олий таълим муассасалари ўз маблағларини кўп ҳолларда олдиндан белгилаб берилган тартибда сарфлашга мажбур, яъни ажратилган маблағга мувофиқ харажат қилинади: 46,8% — ойлик маошлар учун, 33,1% — стипендияларга, 11,5% — бюджет учун ажратмалар ва 8,6 % — бошқа харажатлар учун. Янги молиялаштириш тизимига ўтадиган олий таълим муассасалари эса юқоридаги мақсадлар учун қанча маблағ сарфлашни мустақил ўзи белгилайди, яъни мақсадга мувофиқ харажат қилинади.

Бунда, олий таълим муассасаси юқори малакали мутахассисларни жалб этиш ва уларга кўпроқ хақ тўлаш, кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида ходимларга устамалар ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турларини мустақил белгилаш, иқтидорли, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Қолаверса, олий таълим муассасаларига ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини жорий этиш ҳамда ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, дастурий таъминотлар, замонавий ахборот-коммуникация воситалари, ўқув ва илмий лабораториялар ҳамда сарфланадиган лаборатория материалларини, китоблар, журналлар, ўқув адабиётларини харид қилиш ва чоп эттириш учун маблағларни мустақил сарфлаш ҳуқуқи берилади.

Контракт миқдори ошириладими?

Янги тизимга ўтаётган олий таълим муассасаларида тўлов-контракт нархларининг кескин ошиб кетмаслиги, қўшимча маблағ топиш мақсадида мавжуд имкониятларга зид равишда ортиқча қабулнинг амалга оширилмаслиги, энг муҳими соҳада коррупцияга йўл қўймаслик учун мазкур 10 та олий таълим муассасасидаги ўқув жараёнлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қатъий назорат қилиб борилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

ҚҚДУда «Қуёш фотоэлектрик станцияси» очилди

Жанубий Кореянинг КЕА (Korea Energy Agency-Корея энергетика агентлиги), WEEnergy, Hanbеk Construction Co., Ltd компаниялари ва Ўзбекистондаги ҳамкорлари «Қуёш энергияси Халқаро институти» ва Қорақалпоқ давлат университети ҳамкорлигида университетнинг гелиополигонида 3 кВт қувватдаги Қуёш фотоэлектрик станцияси ташкил этилди.

Тантанали очилиш маросимида Жанубий Кореянинг “Hanbek Construction Co., Ltd” компанияси директори Ин Сеунг Рюль, университет ректори А.Реймов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ж.Ембергенов ва университет жамоаси иштирок этди.

Бугунги кунда Қорақалпоқ давлат университетида “Энергетика”, “Электроэнергетика”, “Электротехника, Электромеханика ва электр технологиялари”, “Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти” таълим йуналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Ҳозирда ушбу йўналишларда 700 нафардан ортиқ бакалавр босқичи талабалари таҳсил олмоқда.

Ташкил этилган Қуёш фотоэлектрик станцияси ва замонавий русмда жиҳозланган лаборатория хонаси талабалар учун назарий олган билимларини амалиёт билан узвийлигини таъминлашда муҳим йирик лаборатория комплекси, ёш тадқиқотчилар учун тадқиқот объекти вазифасини ўтайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Эътироф

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ўтказилган “Йил танлови-2019”нинг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

Кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари талқинига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “2019 йилда энг кўп ўзгариш қилган вазирлик” сифатида эътироф этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Сенаторлар янги таркиби сайланди. Олий таълимдан тўрт нафар вакил

2020 йил 16-17 январь
кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш бўйича қўшма мажлислар бўлиб ўтди.

Янги сайланган сенаторлар таркибида олий таълим тизимидан тўрт нафар вакил бор:

👉 Орал АТАНИЯЗОВА — Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори (Қорақалпоғистон Республикаси);

👉 Рустам ХОЛМУРОДОВ – Самарқанд давлат университети ректори (Самарқанд вилояти);

👉 Абдуқодир ТОШҚУЛОВ – Термиз давлат университети ректори (Сурхондарё вилояти);

👉 Абдурахим ИРКАЕВ – Қарши давлат университети миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси доценти (Қашқадарё вилояти).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий ва ўрта махсус таълим вазири талабалар билан учрашди

Бугун Ўзбекистон Миллий университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалари талабалари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувда талабалар кенгаши фаолияти, стипендияларнинг оптималлашуви, талабаларни иш билан таъминлаш, ал-Хоразмий олимпиадасининг саралаш босқичини ташкиллаштириш, халқаро талабалар алмашинуви, чет тилларини ўқитиш самарадорлигини ошириш, ОТМларда ички алмашинувни йўлга қўйиш, ёш оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, олий таълим муассасаларидаги талабалар кенгаши фаолияти билан боғлиқ масалага тўхталар экан, вазир бунда аввало, талабаларнинг фаоллиги муҳим эканлигини таъкидлади.

– Олий таълим муассасаларидаги таълим сифатини оширишда аввало, талабалар ўзини ўзи бошқариш ташкилотининг фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Масалан, фақат ОТМ миқёсида эмас, факультет ёки курслар миқёсидаги талабалар кенгашини ҳам жорий қилиш мумкин. Унинг тузилиши ва ваколатлари қандай бўлиши лозимлиги борасидаги таклифлар ҳам сизлардан чиқиши керак. Бу тизим самарали ишлаши учун яна нималарни амалга ошириш мумкин? Бу масалада биз сизларга суянамиз, – деди Иномжон Мажидов.

Эркин мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирок этган талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.

Шунингдек, вазир талабалар томонидан айтилган таклифлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ