Edu.uz rasmiy kanali
52.1K members
266 photos
27 videos
46 files
796 links
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги янгиликлари/Новости Министерства высшего и среднего специального образования
Download Telegram
to view and join the conversation
Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари яна бир ОТМга ташриф буюрди

Аввал хабар берганимиздек, юртимизда меҳмон бўлиб турган Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазирлиги делегацияси бугун куннинг иккинчи ярмида «МИФИ» илмий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолияти билан танишди.

Марина Боровская филиалда яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, ўқув хоналари ва лабораторияларнинг бугунги кун талаблари даражасида жиҳозланганлигини алоҳида қайд этди.

Ахборот-кутубхона маркази таъминоти, ўқув адабиётлари мазмуни ҳам меҳмонлар эътиборидан четда қолмади. Филиал раҳбарияти билан ўтказилган мулоқот давомида томонлар мавжуд муаммолар, уларнинг ечими юзасидан фикр алмашдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
#Double_degree

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистратурага қабул давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
#Эълон!

Шу йилнинг 12 сентябрь кунига мўлжалланган матбуот анжумани санаси ўзгарди. Эртага, соат 12:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхонов, вазирлик бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов, бошқарма бошлиғи Мақсуд Ҳамраев, Ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев ҳамда бир қатор олий ўқув юртлари ректорлари иштирок этади.

Матбуот анжуманида 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилгани борасида маълумотлар тақдим этилади ҳамда журналистларнинг саволларига жавоб берилади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

✏️ Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59 telegram
71 244 24 09

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Ўзбекистон-Россия фан ва таълим бўйича комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

2019 йил 10 сентябрь
куни Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда икки давлат ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича Ҳукуматлараро имзоланган битим ва меморандумларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, Ўзбекистонда Россиянинг нуфузли ОТМлари филиалларини ташкил этиш, қўшма таълим дастурларини кенгайтириш, академик тайёргарлик бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, биргаликда илмий ва инновацион форумларни ўтказиш, илмий-тадқиқот бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ва олий таълим муассасалари ўртасида ахборот алмашинувини ўрнатиш каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Куннинг иккинчи ярмида томонлар олий таълим таълим сифати, аттестация ва аккредитация, илмий фаолият йўналишида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Музокаралар якунида эришилган келишувлар бўйича ҳужжатлар имзоланди ва расмийлаштирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
#Матбуот_анжумани

Бугун вазирлик раҳбарияти иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилиб, 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилгани борасида маълумотлар тақдим этилди. Жумладан,

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда – “стипендияли” ва “стипендиясиз” этиб белгиланди.

Аҳолига тўловларни амалга оширишда енгиллик яратиш мақсадида контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади.

Олий таълим муассасалари ректорлари тўлов муддатларини узайтириш ваколатига эга бўлади.

2019/2020 ўқув йилидан тўлов-контракт миқдорларининг ўртача 18 фоизга оширилиши - бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларини қисман, яъни ўртача 68 фоизи қопламоқда, холос (бунда - харажатларни қопланиши ўтган йилги даражада сақлаб қолинмоқда).

Олий таълим муассасаларини Давлат томонидан қўллаб қувватлаш мақсадида бугунги кунга қадар фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари ва лицейларнинг 77 251 ўринли ўқув бинолари, 3 000 ўринли талабалар турар жойлари қўшимча қувват сифатида олий таълим муассасаларига ўтказиб берилиб, қўшимча имконият яратилди.

Олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган барча талабалар (давлат гранти ва тўлов-контракт)га бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланади. Талабалар ўзлаштириш даражаси, илмий ва жамоат ишларидаги фаоллиги, қолаверса, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар моддий рағбатлантириб борилади. (Ҳозирда тартиб ишлаб чиқилмоқда, расман маълум қилинади)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Эълон

Айни дақиқаларда "Ўзбекистон24" телерадиоканали орқали "Ислоҳотлар самараси" кўрсатуви тўғридан тўғри эфирга узатилмоқда.

Кўрсатувда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлар иштирок этиб, янги ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматларининг белгиланиши бўйича жамоатчиликка муҳим маълумотларни беришмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz rasmiy kanali
#Матбуот_анжумани

Бугун вазирлик раҳбарияти иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилиб, 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилгани борасида маълумотлар тақдим этилди. Жумладан,

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда – “стипендияли” ва “стипендиясиз” этиб белгиланди.

Аҳолига тўловларни амалга оширишда енгиллик яратиш мақсадида контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади.

Олий таълим муассасалари ректорлари тўлов муддатларини узайтириш ваколатига эга бўлади.

2019/2020 ўқув йилидан тўлов-контракт миқдорларининг ўртача 18 фоизга оширилиши - бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларини қисман, яъни ўртача 68 фоизи қопламоқда, холос (бунда - харажатларни қопланиши ўтган йилги даражада сақлаб қолинмоқда).

Олий таълим муассасаларини Давлат томонидан қўллаб қувватлаш мақсадида бугунги кунга қадар фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари ва лицейларнинг 77 251 ўринли ўқув бинолари, 3 000 ўринли талабалар турар жойлари қўшимча қувват сифатида олий таълим муассасаларига ўтказиб берилиб, қўшимча имконият яратилди.

Олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган барча талабалар (давлат гранти ва тўлов-контракт)га бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланади. Талабалар ўзлаштириш даражаси, илмий ва жамоат ишларидаги фаоллиги, қолаверса, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар моддий рағбатлантириб борилади. (Ҳозирда тартиб ишлаб чиқилмоқда, расман маълум қилинади)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
​​#Эълон

Самарқанд давлат университети ҳузуридаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаби 2019-2020-ўқув йили учун 7-синфга физика-математика ҳамда кимё-биология йўналишлари бўйича танлов асосида ўқувчиларни қабул қилади.

Танловда иштирок этишни истаган номзод ўқувчилардан ҳужжатлар 2019 йилнинг 12 сентябридан 21 сентябригача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари шу йилнинг 25-30 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манзил: Самарқанд шаҳри, Даҳбед кўчаси, 45-уй (Собиқ банк коллежи биноси).
Мурожаат учун телефон: +998662324164

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Rektor_minbari

Стипендия учун ўқиш эмас, билим учун ўқиш лозимлигини ёшлар тушунишлари лозим

Шуҳрат Сирожиддинов, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори:

- Табақалаштирилган стипендия талабаларнинг билим учун эмас, баҳо учун ўқишларига туртки бўлди ва бу ўз навбатида коррупцион ҳаракатларнинг юзага келишига замин яратди. Талабанинг индивидуал қобилиятларини ҳисобга олмасдан, унинг фақат қайдномадаги "5"лари эвазига ҳақ тўлаш амалиёти ўзини оқламади.

- ОТМнинг талабаларга берадиган имкониятлари - улар олдидаги "мажбуриятлари" деган стериотип пайдо бўлдики, энди ушбу ўзгаришлар, асосан, "5 баҳо"га ўқийдиган талабалар орасида резонанс келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

- Стипендия миқдорининг оптималлашуви ва стипендиясиз шартнома тўлов тизимининг жорий этилиши билан билимли ва иқтидорли талаба ҳеч нима йўқотмайди.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1604

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Халқаро_ҳамкорлик

Вебстер университети Президенти Ўзбекистонга ташриф буюрди

Бугун, 13 сентябрь куни Вебстер университети (АҚШ) Президенти Элизабет Стробл хоним Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Элизабет Стробл хоним Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги таълим дастурларини амалга ошириш марказида бўлиб, талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан учрашди, улар учун яратилган шароитлар, таълим жараёнини ташкил этилиши билан танишди.

Талабалар билан бўлиб ўтган мулоқотда Вебстер университети Президенти Тошкентдаги марказ фаолияти янада кенгайтирилиши, ўзбекистонлик талабаларнинг АҚШлик тенгдошлари билан мулоқоти йўлга қўйилишини қайд этди.

Куннинг иккинчи ярмида Элизабет Стробл хоним ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, АҚШ профессор-ўқитувчиларини марказ таълим жараёнига кенгроқ жалб қилиш, ўзбекистонлик талабаларни АҚШдаги Вебстер университетида таҳсил олишларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Маълумот учун, Вебcтер университетининг Тошкент шаҳридаги филиали Марказий Осиёдаги биринчи АҚШ университети ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сонли қарори билан ташкил этилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Эълон

Талабалар учун мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ доллари бўлган танлов эълон қилинди

Бирлашган Араб Амирликлари билан биргаликда талабалар орасида Ўзбекистонда давлат мобиль иловаларини ишлаб чиқиш бўйича биринчи «mGovAward» республика танлови эълон қилинди.

«mGovAward» танловида иштирокчилар Ўзбекистондаги мавжуд муаммолардан бирини ҳал қилишга ёрдам берадиган мобиль илова яратишлари керак бўлади.

Талабалар 5 йўналишда ўзларини синаб кўришлари мумкин:

👉 Таълим;
👉 Соғлиқни сақлаш;
👉 Туризм;
👉Транспорт ва логистика;
👉 Бизнес ва G2B.

Танловнинг асосий мезонлари: илованинг самарадорлиги, унинг инновационлиги ва фойдаланишда оддийлиги.

Танловга аризаларни қабул қилиш жорий 26 сентябрда АКТ ҳафталиги доирасида бошланади.

Танлов мукофот жамғармаси - $100,000:

1️⃣-ўринга - $50,000;
2️⃣-ўринга $30,000;
3️⃣-ўринга $20,000.

Шунингдек, ғолиблар Бирлашган Араб Амирликларига бепул саёҳат ва IТ-Парк инкубация дастурида бевосита қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

2019 йил 26 сентябрда «Ўзэкспомарказ» МКК АЖда бўлиб ўтадиган «mGovAward» конференциясида танлов ҳақида тўлиқ маълумот берилади.

Танлов веб-сайти: www.mgovaward.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ