Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.66K subscribers
33.6K photos
5.22K videos
24 files
6.65K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

https://gov.uz/oz/eco
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Бўстонобод” МФЙда “Долзарб 40 кунлик” доирасида дарахт кўчатларини экиш тадбири ўтказилди

Тадбирда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов иштирок этиб, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юртимизда яшил ҳудудларни кўпайтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилишини, ушбу хайрли ташаббусни самарали амалга оширишда, экилаётган дарахт ва бута кўчатларини сақлаш ва парвариш қилишда маҳалла фаолларининг ҳам ҳиссаси катта ўрин тутишини таъкидлади.

Давлат экология қўмитаси ва Тошкент шаҳар Экология бошқармаси масъуллари, маҳалла аҳли ва фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбир давомида маҳалла ҳудудига 300 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Давлат экология қўмитаси раиси майдончада ўйнаб юрган болакайларга футбол тўплари совға қилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Яшил макон: Юнусобод туманида «Оналар боғи» ташкил этилди
#2apr #uzbekiston24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Общенациональный проект «Яшил макон»
#2apr #uzbekiston24
Шу кунларда юртимизнинг қай бир ҳудудига борманг, қизғин иш устидан чиқасиз. Шаҳару туманларимизда кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш ишларининг олиб борилаётганини кўриб, кўзингиз қувнайди. Аслида, кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизга хос эзгу фазилатдир.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб тумани инспекторлари, корхона ва ташкилотлар ходимлари, туман оқсоқоллари ва ёшлар иштирокида "Долзарб 40 кунлик" доирасида дарахт кўчатларини экиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков иштирок этди.
Давлат экология қўмитаси томонидан Тошкент тумани ҳудудида жойлашган иссиқхоналарнинг фаолияти натижасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши юзага келаётганлиги ва бундан ҳудудга чегарадош бўлган пойтахтимизнинг Юнусобод тумани аҳолисининг кўпчилик қисми азият чекаётганлиги юзасидан аҳоли мурожаатлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш аввалида туманнинг “Янгиҳаёт” МФЙда очиқ мулоқот ўтказилди ва унда мурожаатчиларни ўйлантираётган масалалар муҳокама қилинди.

Ўрганиш давомида Тошкент туманидаги “Сабзовот” МФЙдаги иссиқхона ва “Шамсобод” МФЙдаги кўмир брикет ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ҳудудида мобиль экологик лаборатория орқали таҳлиллар амалга оширилди.

Ўрганиш якунида Тошкент вилояти ҳудудидаги мавжуд иссиқхоналарни хатловдан ўтказиш, ноқонуний фаолият олиб бораётганларини аниқлаш ва уларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўришга келишиб олинди.
Икки бош бўрсиқни сотмоқчи бўлган фуқаролар тезкор гуруҳ томонидан ушланди

Шу кунларда Давлат экология қўмитаси томонидан ташкил қилинган ишчи гуруҳ Навоий вилоятида бўлиб, ҳудудларда экологик назорат ишларини амалга оширмоқда.

Ишчи гуруҳ, вилоят Экология бошқармасининг назорат инспекцияси, ИИБ ходимлари ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида Конимех туманида ўтказилган навбатдаги назорат рейд тадбирида “Дўстлик” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ш.Х ва Р.Т икки бош бўрсиқни ҳеч қандай рухсатномасиз табиатдан ушлаб, ўз хонадонларида сақлаётганлиги аниқланди ва бу ёввойи жониворларни 3 500 000 сўмга сотмоқчи бўлишаётган пайтда ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 92-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.

Бўрсиқларни табиат қўйнига қўйиб юбориш чоралари кўрилмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Қорақалпоғистон ва Хоразм шароитида кўчат экишни ташкил этиш бўйича илмий-амалий семинар
#2apr #uzbekiston24
Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломуродов PwC компаниясининг Ўзбекистондаги вакили А.Мўминов бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди

Учрашувда фаолият йўналишлари доирасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Делегация аъзоларига Ўзбекистонда яратилаётган қулай инвестиция муҳит, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, қайта ишлаш, утилизация қилиш тизими, давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Делегация аъзолари яқинда ўтказилган Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми юқори савияда ташкил қилинганини таъкидлаб, PwC компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумотларни тақдим қилдилар.

Учрашувда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашда илғор халқаро тажрибаларини қўллаш, соҳага инвестиция ва грантлар жалб этиш, атроф-муҳитга таъсирни баҳолашни ўтказишни такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга ишонч билдирдилар.
Жорий йилнинг 2 апрель куни Давлат экология қўмитаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган рейд тадбири жараёнида Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани Ишонч СИУ ҳудудидаги дала майдони четидаги жами 170 туп тол дарахтларининг тепа қисмларини номаълум шахслар кесиб, "ЗИЛ" юк автомашинасига ортиб олиб кетаётган вақтида вилоят Экология бошқармаси назорат инспекция ходимлари, вилоят ИИБ ЖТСБ ходимлари билан биргаликда воқеа жойида ушланди.

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, юк автомашинаси ашёвий далиллар билан вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

Ушбу ҳаракатлар натижасида табиатга етказилган зарар 13 770 000 сўмни ташкил этди.
Bugun, 3 aprel
☀️ +25°...+11°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +11°, ⬇️ 1 m/s

Tong: ☀️ +17°
Kun: ☀️ +24°
Oqshom: ☁️ +22°

Namlik: 27%
Shamol: Shimoliy, 3.7 m/s
Bosim: 766 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:03
Quyosh botishi: 18:48
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «долзарб 40 кунлик» тадбирлари
#2apr #uzbekiston24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли юртдошлар!

🌳🌳🌳Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг хайрли ташаббуслари билан бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўлиб ўтмоқда.

🪴🪴🪴Умуммиллий лойиҳани самарали амалга ошириш учун шу йилнинг 25 мартидан 5 майига қадар “Долзарб 40 кунлик” тадбири эълон қилинди.

🍀🍀🍀Кўчат экиб бу хайрли тадбирга ўз ҳиссангизни қўшинг!