Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.03K subscribers
33.2K photos
5.04K videos
24 files
6.15K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali


https://eco.gov.uz
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган "Биз бетонга ҳам дарахт экворорамиз" номли чиқиш бўйича
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жиззах вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан мазкур ҳолат ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчаси "Дўстлик" МФЙ Халқлар Дўстлиги кўчасининг икки томонига экилган 75 туп дарахтлар атрофи "Файз-Барака" МЧЖ томонидан йўлак қуриш ишлари давомида бетонлаб юборилган. Дарахтларнинг барчаси 38 туп арча, 7 туп ясень, 1 туп тут, 1 туп акация, 1 туп гилос, 4 туп қайрағоч, 7 туп эльдор қарағайи, 12 туп айлант дарахтларининг тагидаги бетонлар бузиб олинди ва дарахтларнинг таги юмшатилиб, парвариш қилинди.
МЧЖнинг ушбу ишга йўл қўйган ходимларга нисбатан расмий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.

Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати.
Куни кеча Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари Жусипбек Казбеков Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси директори Борис Эрг, Михаэль Зукков фондининг Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлими бошлиғи Йенс Вундерлих, “Марказий Осиё чўллари бўйича ташаббус” лойиҳаси координатори Кристиан Вельшер билан учрашди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз Иттифоқ сафига қўшилган 92-чи ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи давлат бўлди.
Батафсил: http://eco.gov.uz/yz/site/news?id=2161
Forwarded from Waste.uz (Anvar Sher)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Экорейд: муаммолар жойида ҳал этилмоқда
#4dec #uzbekiston2
Forwarded from Waste.uz (Anvar Sher)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ишлар таҳлили
#4dec #uzbekiston24
#ТЕЗКОР_РЕЙД
#Ўсимлик_дунёсига_зарар_етказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Элликқалъа туман инспекцияси томонидан ўтказилган назорат тадбири натижасида Элликқалъа туман "Қириққиз" ОФЙда яшовчи фуқаро Р.Д томонидан ноқонуний равишда давлат захира еридан саксовул ўсимлигини чопиб олинган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан жами 1 350 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 1 580 400 сўм даъво ҳисобланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқларда "Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи катта йўл ёқасидаги хазон ва шох-шаббалар ёқиб юборилганлиги айтилмоқда" номли хабар тарқалди.
Мирзаобод тумани инспекция инспекторлари томонидан ўрганиш олиб борилганда қуйидагилар маълум бўлди:
Мирзаобод тумани "Деҳқонобод" МФЙ ҳудудидан ўтган ички йўл ёқасидаги зовурнинг ички қисмидаги қамиш ва ажриқлар номаълум шахс томонидан ёқиб юборилганлиги аниқланиб, ёнғин бартараф этилди.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
ДАРАХТЛАР КЎЧИРИБ ЎТҚАЗИЛДИ
Мирзачўл тумани Гагарин шаҳридаги йўл ёқасига экилган, кейинчалик МЧЖ томонидан бетонлаб қўйилган дарахт кўчатлари бугун эрта тонгдан вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан бетон ариқ ёқасидаги тупроқ ерга кўчириб ўтқазилди. Кўчириш имкони бўлмаган кўп йиллик дарахтларнинг таги юмшатилди.

Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Конституция - инсон ҳуқуқлари кафолати.Ушбу репортажда Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот котиби ГулнозаТўхтасинова ҳам интервью берган.
#30nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
JAYRON OVCHILARI QO'LGA OLINDI.

Qoraqalpog'iston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qo'mitasi Taxtako'pir hamda Qorao'zak tuman inspeksiyalari tomonidan ekologik tezkor reyd tadbirlari olib borildi.
Ushbu reyd tadbiri davomida Qorao'zak tumani "Qorao'zak" OFYda yashovchi fuqarolar tomonidan O'zbekiston Respublikasi "Qizil kitobi"ga kiritilgan 1 dona jayron hamda tegishli ruxsatsiz 10 dona quyon ovlanganligi aniqlandi.
Hozirgi kunda mazkur holat yuzasidan Orol tabiatni muhofaza qilish prokuraturasi tomonidan tergovga qadar tekshirish harakatlari olib borilmoqda.

❗️Ma'lumot uchun noyabr oyi davomida noqonuniy jayron ovlash bilan bog'liq aniqlangan ikkinchi holat.

Qoraqalpog‘iston Respublikasi ekologiya qo‘mitasining matbuot xizmati
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Bugun, 6 dekabr
☀️ +14°...+4°, Ochiq havo

Hozir: 🌤 +3°, ⬅️ 5 m/s

Tong: ☀️ +5°
Kun: ☀️ +12°
Oqshom: 🌤 +10°

Namlik: 70%
Shamol: Shimoli-sharqiy, 5 m/s
Bosim: 768 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:36
Quyosh botishi: 16:55
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан Миришкор туман Помуқ қишлоғи ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбир ўтказилди

Назорат тадбири давомида фукаро Б.А ёввойи ҳолда ўсувчи саксовул ўсимлигини чопиб синдириб олиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима ва 405 минг сўм етказган зарари ундириш қўлланилди.

Атроф муҳит мусаффолигига барча бирдек масъул.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Жиззахвилояти
4 декабрь куни Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳудудидаги 173 гектар ер майдонига 144 000 туп мевали дарахт кўчатлари экилди. Туман ҳокимлиги, ташкилотлар меҳнат жамоалари иштирокида 3 хил мевали дарахт ниҳоллари ерга ўтқазилди. Бодом, гилос ва ёнғоқ кўчатларини агротехник тадбирлар асосида экилишини назорат қилиш ишларига вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва туман инспекция ходимлари бош-қош бўлишди.