Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
18.7K subscribers
15.6K photos
5.05K videos
47 files
11.4K links
Download Telegram
​​Ҳозир: Матбуот уйида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи О.Ходжаев иштирокида Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида амалга оширилаётган ишларга бағишланган анжуман бўлиб ўтмоқда...

-------

Сейчас: В Доме печати проходит пресс-конференция с участием заместителя хокима Самаркандской области, начальника управления инвестиций и внешней торговли О.Ходжаева по проделанной работе в Год активных инвестиций и социального развития...
​​САМАРҚАНДДА 10 ОЙДА 170 МИЛЛИОН ДОЛЛАР ИНВЕСТИЦИЯ ЎЗЛАШТИРИЛДИ

Ҳозиргача вилоятимизда хорижий инвестициялар иштирокида 500 дан ортиқ корхона ташкил этилган. Биргина, 2019 йилнинг ўтган 10 ойида 170 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва муаммоларига ечим топиш мақсадида ҳафтанинг чоршанба кунлари “Инвестиция куни” тадбирлари ўтказилиб, ҳозиргача 300 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди ва ҳар бир масала тезкорлик билан ҳал этилмоқда.

Бу тўғрисида вилоят Матбуот уйида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ойбек Ходжаев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

- Ургут эркин иқтисодий зонасида 59 инвестор томонидан 228,4 миллион долларлик 67 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобидан 4489 та янги иш ўрни яратилиб, 348 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда, - дейди О.Ходжаев. - Шундан 45 миллион долларлик товарлар экспортга чиқарилиши белгиланган. Ҳозиргача 112,5 миллион доллар сармоя киритилиб, 35 та лойиҳа ишга туширилди. Йилнинг ўтган 10 ойида мазкур корхоналарда 618 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 19,1 миллион долларлик товарлар экспортга чиқарилди.

Албатта, сармоя киритиш истагидаги тадбиркор тайёр бинода ишлаб чиқаришни бошлашни истайди. Шунинг учун вилоятимиздаги 2755 та бўш турган бинолар хатловдан ўтказилиб, хусусий мулкдорларга тегишли бўлган 1048 та объектни ишга тушириш учун қиймати 1 триллион 268 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилди. Ҳозиргача ушбу объектларда 378 миллиард сўмлик 495 та лойиҳа фойдаланишга топширилиши ҳисобидан 2 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.


Каналга қўшилинг:
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Президент фармацевтикани ривожлантириш ва аҳолини дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Дори воситалари истеъмол ҳажмининг камида 50 фоизини маҳаллийлаштириш, Қибрай туманида замонавий технопарк ҳамда Буюк Британия олий таълим даргоҳи филиалини ташкил қилиш ва бошқалар юзасидан кўрсатмалар берилди.
Давлат тиббиёт муассасалари учун дорилар хариди, уларни сақлаш ва етказиб бериш янги тартибда амалга оширилиши белгиланди.
www.president.uz/uz/3000
--
Президент провел совещание по вопросам развития фармацевтической отрасли и обеспечения населения лекарственными средствами.
Дан ряд указаний, в том числе по локализации не менее 50 процентов внутреннего потребления, организации в Кибрайском районе современного технопарка и созданию филиала британского вуза.
Определено внедрение нового порядка закупки, хранения и доставки лекарств для государственных медицинских учреждений.
www.president.uz/ru/3000
​​🌤 САМАРҚАНДДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУЗАТИЛАДИ?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​“INVEST IN SAMARKAND” I ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИ ЎТКАЗИЛАДИ

Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Самарқандда “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми ва “Made in Samarkand” номли вилоят ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси ўтказилади.

Илк бор ўтказилаётган мазкур форумнинг мақсади вилоят иқтисодий салоҳиятини янада ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, инвесторларни ҳудуд имконияти ва салоҳияти билан таништиришга қаратилган.

Шунингдек, туризмни ривожлантириш, сайёҳлар учун янги дам олиш масканларини барпо этиш, вилоятнинг даромад манбаини кенгайтириш кўзланган форумда 300 дан ортиқ хорижий сармоядор иштирок этиши кутиляпти.


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Как ведется инвестиционная политика в Самаркандской области?
НОРМУРОДОВ ҲАСАН НОРБЕКОВИЧНИ ҚУТЛУҒ ЁШИ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ!
​​Айни пайтда вилоят ҳокимлигида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш вилоят комиссиясининг йиғилиши ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Норбоева иштирок этмоқда...


Каналга қўшилинг:
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В ОБЛАСТНОМ ХОКИМИЯТЕ ПРОШЛО СОБРАНИЕ НАЦИОНАЛЬНОЙ КОМИССИИ ПО ПРОТИВОДЕЙСТВИЮ ТОРГОВЛЕ ЛЮДЬМИ И ПРИНУДИТЕЛЬНОМУ ТРУДУ
​​⛅️ Бугун Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.


Каналга қўшилинг:
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​ПАСТ ДАРҒОМДА 3,283 МИЛЛИАРД СЎМ ЭВАЗИГА ГЭС ҚУРИЛЯПТИ

Паст Дарғом тумани Дўстлик массивида 3,283 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилаётган микро гидроэлектр станциясида айни пайтда қурилиш ишлари якунланиш арафасида.

“Tupalang HPD BUILDING” унитар корхонаси томонидан қурилаётган ушбу иншоот жорий йилнинг декабрь ойида ўз фаолиятини бошлайди.

Янги микро ГЭС ишга тушгач, соатига 230 киловатт электр энергияси ишлаб чиқарилади.


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

“2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2020 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

2020 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:

- 4 январь – шанба 2 январь – пайшанбага;

- 29 август – шанба 31 август – душанбага.

Шунингдек, 2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ ҲАСАН НОРМУРОДОВГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ!
​​#БИЛАСИЗМИ?

Газ таъминоти ташкилоти қуйидагиларга мажбур:

Истеъмолчиларга йўриқномалар бериш ва хонада ўрнатилган газ приборларидан хавфсиз фойдаланиш масалалари бўйича эслатмани топшириш. Эслатмада газ таъминоти ташкилотининг авария хизмати телефон рақамлари кўрсатилади.

Тасдиқланган жадваллар ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш:

- кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда — икки йилда бир марта;

- турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари — йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш — ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал.

Тасдиқланган тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда таъмирлаш:

- табиий газ сизиб чиқишида — дарҳол;

- овқат тайёрлаш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;

- иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;

- иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) — икки кун давомида;

- газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда — беш кун давомида.

Қарор билан танишиш учун веб-ҳавола:
http://lex.uz/docs/3505789


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Дафн этиш учун нафақа Давлат бюджетидан ажратилади

“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–584-сон, 14.11.2019 й.)

Қонун билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати қуйидаги 2 та фаолият тури билан тўлдирилди:

- Тўлов тизими операторларининг фаолияти;

- Тўлов ташкилотларининг фаолияти.

Шунингдек, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонун утилизация йиғимини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф муҳитни транспорт воситаларидан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади.

Бундан ташқари, “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вафот этган шахсни дафн этиш учун нафақа эндиликда Давлат бюджети ҳисобидан берилади.

Илгари Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонуннинг тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятининг лицензияланишига оид қисми “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.

Утилизация йиғими назарда тутилган нормалар мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юксакларда ҳилпирар юртим байроғи
​​Юксакларда ҳилпирар юртим байроғи

Пойтахтимиздаги энг улкан байроқ 2018 йил 16 июль куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдидаги сайилгоҳда ўрнатилган, баландлиги 65 метр. Давлат байроғининг узунлиги 20 метр, эни 10 метр.

Жорий йил 20 мартда Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари чорраҳасида ўрнатилган Давлат байроғининг баландлиги 57 метр.

Нукус шаҳар марказидаги байроқ 2018 йил Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллик тантаналари арафасида ўнатилган. Баландлиги 55 метр.

Андижонда баландлиги 64 метрлик махсус устун чўққисига мустаҳкамланган байроқ кўҳна Эски шаҳар ҳудудидаги хиёбонда ўрнатилган. Байроқнинг узунлиги 14, эни 7,5 метр, оғирлиги эса 33 килограммдир.

Бухоро шаҳридаги «Фавворалар майдони» боғига жорий йил 16 мартда баландлиги 60 метр, ҳажми 16 метрга 8 метр бўлган давлат байроғи ўрнатилган.

Самарқандда шундай улкан байроқ 2018 йил 7 декабрда шаҳарнинг Кўксарой майдонида ўрнатилган. 60 метрлик флагштокдаги ушбу байроқнинг узунлиги 20 метр, эни 10 метр.

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳри узра ҳилпираётган байроқнинг баландлиги 32 метр, узунлиги 5, эни 3 метр.

Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида 2017 йилда 44 метр баландликдаги флагштокка ўрнатилган байроқнинг ҳажми 6,5 метрга 4,5 метр.

Навоий шаҳрининг Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғидаги салобатли байроқ 2018 йилда ўрнатилган. Унинг баландлиги тутқичи ва устуни билан биргаликда 62,5 метр. Узунлиги 20, эни 10 метр.

Куни кеча Наманган вилояти Косонсой тумани марказида ҳам улкан байроқ ўрнатилди. Давлатимиз байроғи қабул қилинган кун олдидан осмон узра ҳилпирай бошлаган байроқнинг баландлиги 60 метр.

2018 йил ноябрда Урганч шаҳри марказида жойлашган Амир Темур номидаги истироҳат боғида ўрнатилган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи баландлиги 60 метр.


Каналга қўшилинг:
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​⛅️ Бугун Самарқандда қандай об-ҳаво кузатилади?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​САМАРҚАНД ВА САКАРЯ ШАҲРИ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИ КУЧАЙТИРМОҚЧИ

Туркия давлатининг атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари Мужоҳид Демиртош бошчилигидаги “Турк Дунёси лойиҳалари фестивали ва маҳаллий бошқарувлар семинари” вакилларидан иборат делегация аъзолари Самарқандга келди.

Делегация аъзолари дастлаб, Пайариқ туманидаги Имом ал Бухорий мажмуаси ҳамда шаҳримиздаги диққатга сазовор масканларда бўлишди. Шунингдек, ташриф давомида Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ҳам учрашув ўтказилди. Учрашувда томонлар ўзаро фикр алмашиб, келгусида иқтисодиёт, фан-техника, маданият таълим, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга оид режалари билан ўртоқлашишди.


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​ФУДЖИЯМА ЁШИНОРИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Самарқанд шаҳрига Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Фуджияма Ёшинори ташриф буюрди.

Меҳмон ҳокимлик вакиллари ҳамроҳлигида "SamAuto" корхонасида бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, меҳмон Самарқанддаги қадимий қадамжолар ва диққатга сазовор жойларда бўлди. Мутахассислар билан Самарқанднинг инвестицион жозибадорлиги ва Япониялик тадбиркорлар билан ҳамкорликда қайси лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида фикр алмашди.


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида ўрнатилган байроқ атрофида байрам сайли ўтказилмоқда...


Каналга қўшилинг:
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA