.꯭🌸꯭ᬼ⃝⃪⃘꯭⃡🍒꯭ᬼ꯭⃝⃪⃘⃡🍫꯭꯭꯭𝐊꯭꯭꯭꯭𝆺꯭𝅥𝅱𝐚𝆹꯭𝅥𝅱𝐑𝆺꯭𝅥𝅱𝐚𝆺꯭𝅥𝅱𝐋𝆹꯭𝅥𝅱𝐞𝆺꯭𝅥𝅱𝐕𝆹꯭𝅥𝅱𝛂𝆺꯭𝅥𝅱∞꯭꯭࿆ᬼ⃝⃪⃘꯭⃡🍒ᬼ꯭⃝⃪⃘⃡🌸꯭𒐪𒐪𒐪𒐪𒐪𒐪𒐪𒐪𒐪𒐪𒐪
1 subscriber
181 photos
305 videos
26 links
Olovning soyasi bo’lmaydi..
Shundan inson ichi yonib kuyayotgan bo’lsa ham,tashqarisida ko’rinmaydi..
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОПА СИНГИЛ

Бир бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул,
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.

Жигар опа, жигар сингил меҳрибони,
Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони,
Доим муштоқ кутар ота хонадони,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.

Нима кутса шуни кўрсин тақдиридан,
Юзи ёруғ бўлиб турсин Ҳақ нуридан,
Айирмасин жигарларни бир биридан,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
 
Майлими                         

Бир бор сизга эркалик қилиб,
Қалбимдаги ишққа зўр бериб,
Ҳеч ошмаган ҳаддимдан ошиб,
Меникисиз, десам майлими?

Соғинчларга тўлиқиб борсам,
Васлингизга ошиқиб борсам,
Ишқингизга зориқиб борсам,
Бағрингизга сингсам майлими?

Тафтингизда мум каби эриб,
Яна қалбим шу ишқда ёқиб,
Кўзингизга оҳиста боқиб,
Соғиндим, деб айтсам майлими?

Ой чиқсаям сизни қизғаниб,
Кун чиқсаям сизни қизғаниб,
Хаммасидан сизни кизганиб,
Рашк-ҳасадда куйсам майлими?                                                

Юрак, ақлим суриб бир четга,
Дунёларни суриб бир четга,
Ҳаммасидан воз кечиб шартта,
Ёнингизга борсам майлими?

Вужудимда руҳимсиз, дея,
Кўксимдаги юраксиз, дея,
Ҳаммадан кўп кераксиз, дея,
Ўзингизга айтсам майлими?

Борлигимни ёритган бир нур,
Сиз жонимга жон бўлган ҳузур,
То ҳаётман, жоним, бир умр,
Қалбимдасиз десам майлими?

©Шайдо
СЕВИБ ҚОЛАЯПМАН

Ёлғиз қолиб сен ҳақингда хаёл суриб,
Бу ташвишли дунёсидан тонаяпман,
Ҳали сени кимлигингни билмай туриб
Аста, аста сени севиб қолаяпман.
❤️🍃
Юрагимни қамал қилди ишқ лашкари,
Ҳисларимни маҳзун куйга солаяпман,
Исмингни ҳам билмай туриб ўзим ҳали,
Аста, аста сени севиб қолаяпман.
❤️🍃
Сенга бир сўз айтолмасдан, ҳаяжондан,
Бир ёқимли қийноқларда ёнаяпман,
Ўзимча рашк қилиб сени бошқалардан,
Аста, аста сени севиб қолаяпман.
❤️🍃
Дунёда йўқ бугун гўё мендан бахтли,
Ҳижронларни текин сотиб олаяпман,
О, муҳаббат,севиб яшаш қандай тотли,
Аста, аста сени севиб қолаяпман.

@Yurak_Amri777
Мен ўтмишни мақтамайман йўқ,
Уни тубдан тушунганим йўқ.
Факат унда меҳр бор эди,
Яратганга шукр бор эди!

Қариндошлар бўлар эди жам,
Дошқозонда қайнарди таом.
Ёлғон эмас соф эди кулгу,
Ҳатто баҳам кўрилган қайғу!

Қолоқ билиб ўтмиш даврни,
Оқибатни унутиб қўйдик.
Ота-она қавму-қариндош,
Ришталарин йўқотиб қўйдик.

Тирикчилик-ташвиш азалдан,
Бўлган иймон, ортиқ гўзалдан.
Меҳнат билан қабарган қўллар,
Ризқ насиба эди ҳалолдан.

Дабдабага йўқ эди ҳавас,
Ҳовли жойлар қилинмас қиёс.
Пастқам одми бўлсада уйлар,
Унда ўрик гулларди қийғос.

Оқ саллали боболар қатор,
Жам эдилар намозда такрор.
Момоларчи айтиб алласин,
Набиралар суярди бисёр.

Йиллар ўтди, улғайдик шодон,
Замонага мослашди диллар.
Бугун ўтмиш қумсади кўнгил
Ва ёзилди, ушбу сатрлар...

Рафаэл Сайдуллаев
* * *

Жуда йироқлашиб кетмайлик, дўстим,
Омонат дунёда қанча омонмиз?!
Дунё дунёлигин қилаверар жим,
Фурсатлар қадрига етмас ёмонмиз!

Жуда йироқлашиб кетмайлик...
Ахир,
Беш кунлик умрнинг меҳмонларимиз.
Турмуш ташвишида югуриб зир-зир,
Қачон икки бўлар дея биримиз!

Жуда йироқлашиб кетмайлик...
Майли,
Ойда бир, йилда бир келинг ҳол сўраб.
Қадр-оқибатлар сиз, мен туфайли,
Эски иморатдек бормоқда нураб.

Жуда йироқлашиб кетмайлик...
Асли,
Одамнинг тафтини олгучи одам.
Одам Ато билан Ҳавонинг насли,
Қариндош-уруғмиз нима бўлса ҳам!

Жуда йироқлашиб кетмайлик...
Кўнгил,
Дўстнинг дийдорига ҳамиша ташна.
Тирикчилик дея аталар савл,
Ўртага жудолик солмасин, ошна!

Малика Тавфиқ
Рухсат Беринг ўзингизга БАХТДАН бахтиёр яшашга.

Рухсат Беринг ўзингизга севилиб яшашга.

Рухсат Беринг ўзингизга қалбингиз ҳоҳлаган нарсаларни кўришга, ейишга, КИЙИШГА боришга....

Рухсат Беринг ўзингизга самимият ила суҳбатлашишга.

Рухсат Беринг ўзингизга ёш болалардек қувнаб сакраб кулишга.

Рухсат Беринг ўзингизга мазза қилиб куйлаб қўшиқ айтишга.......

Аслида хаммаси ИЧИМИЗДА КАЧОНКИ БИЗ ЎЗИМИЗГА рухсат берсаккина бу руёбга АЙЛАНАДИ.
Тун қўйнидан таралар зиё,
Йўл юрганга ой нур тутади.
Дарвешлардан чиқмиш авлиё,
Аллоҳ азиз қилса етади.

Дилга етган жафосини қўй,
Қилиб қўйган хатосини қўй,
Бандасининг баҳосини қўй,
Аллоҳ азиз қилса етади.

Гарчи сени хор қилмоқ бўлар,
Бир тийинга зор қилмоқ бўлар,
Ҳар нарсага қодирми улар,
Аллоҳ азиз қилса етади.

Итаришса кўксингдан гоҳо,
Назарига олишмай асло,
Сен улардан ранжима, илло
Аллоҳ азиз қилса етади.

Қадриятнинг ўлчови иймон,
Сенсан, балки, Ҳазрати Инсон,
Ким Юсуфдир, кимдир Сулаймон,
Аллоҳ азиз қилса етади.

Кибр—шайтон қилган жиноят,
Ҳамма неъмат Ҳақдан иноят,
Ҳатто, кофир топар ҳидоят
Аллоҳ азиз қилса етади.

Ҳар бандани ниҳоясида,
Ҳаёт деган ҳикоясида,
Қиёмат кун Арш соясида,
Аллоҳ азиз қилса етади.

Бандасининг баҳосини қўй...

Умму Амина
* * *

Гар ёдинга тушсам, ахтариб борсанг,
Хижрон деб аталмиш чўллардаман мен.
Сен мени қачондир қолдириб кетган,
Ўша бахтиқаро йўллардаман мен.

Менинг кўз ёшимдан яралган уммон,
Уммонга уланган кўллардаман мен.
Қуёшин йўқотган бечора осмон,
Довуллар, бўронлар, дўллардаман мен.

Ҳамон ёдинг билан, илинжинг билан,
Йиллардек судралар кунлардаман мен,
Болишлар тош бўлиб, тўшаклар тикан,
Жонимни тимдалар тунлардаман мен.

Ишқий ёнғинларнинг сўнгида қолган,
Кўкларга соврилган куллардаман мен.
Ошиқлар юртининг шоири бўлган,
Мудом зохирзабон тиллардаман мен.

Не золим Кабасин вайрона этган,
Оллоҳ уйим деган диллардаман мен.
Бодом гулларидек тўкилиб кетган,
Совуқ елвизаклар, еллардаман мен.

Саждадан бош олсанг тегрангда гирён,
Ўнгларингда ўзим, сўллардаман мен.
Кўнгил деб аталмуш бор бути вайрон,
Дуога очилган қўллардаман мен.

ЯГОНА
* * *

Жоним десанг, жоним қолмас вужудимда,
Тирноғимдан сочимгача кетар титраб.
Сен ёв бўлиб ёпирилган ҳудудимда,
Лашкарларинг мағрур менга милтиқ тираб!

Жоним десанг, тўфон турар томирларда,
Юрагимда зилзилалар бўлар содир.
Ё алҳазар, битта сўзинг бир лаҳзада,
Маликани қул қилмоққа бўлса қодир!

Жоним десанг, қайсарлигим топгай қирон,
Тош юракдан типирчилаб тошар кўнглим.
Оқ ва қора ранги қолган олам жаҳон,
Етти рангда товланади бирам сўлим!

Жоним десанг, кўзимдан ўт кетар чақнаб,
Ва ўт кетган уй ичида урарман чарх.
Шу сўзларинг савдогарга кетар ўхшаб,
Жон ҳаққига қўйиб қўйган арзимас нарх!

Жоним десанг, ёлғонми-рост, фарқи борми,
Қўшиқ каби ёд оламан суҳбатингни.
Ишқ дунёсин сарҳатлари шунча торми,
Битта сўзга жойлаб қўйса тухматингни!

ЯГОНА