GREENCARD - UZBEKISTAN
360 subscribers
294 photos
13 videos
30 files
95 links
Грин кард дастури ва иммиграция бўйича сўнгги янгиликларни ўзбек тилида ушбу канал орқали кузатиб боришингиз мумкин. Каналдан материал кўчирилганда манба кўрсатилсин.

Алоқа: @thereisnousernames
Download Telegram
Вашингтон ва Нью Йорк вакти билан 11да, Тошкент вакти билан эса 20:00да бўладиган бўлди. Аввалги постда Калифорния вакти билан ёзилган эди. Суд эшиттиришига 50 мин қолди.
12 дақиқа қолди суд бошланишига...
Молиявий 2021 йил учун 13,199 виза берилган, хозирги вақтгача...
Суд бошланиш арафасида. Воқеалар ривожини ўзбек тилида, қисқача қилиб ёритиб бораман.
Ютуб орқали, хозирги вақтда, 930 та одам суд бошланишини кутяпти.
Суд бошланди.
Кук жамоаси ўз мижозлари учун (Goh plaintiffs) 2000 мингдан зиёд виза сақланиб қолиши керак деб фикр билдирди
Моррисон жамоасидан Рафаэл Юрина сўзга чиқди
Хозирча умумий гаплар ва фикрлар, ютуқ эгаларнинг хаққоний ютгани ва улар Америкага келиб доимий яшаш хуқуқига эга эканлиги хақида фикрлар билдирилябди
Моррисон жамоасидан олдин, Чарлес Кук жуда зўр фикрларни билдириб ўтди. Тажрибали адвокатлиги яққол кўриниб турибди.
Кук микрофонни олди яна 😇🥳
Алстерберг - мақсад суд қатнашувчиларни олдинги ўринга қўйиш
Судья - Судда қатнашмаганлар молиявий йил бўйича ютуқдан қуруқ қоладими?
Алстерберг - Ха
Судья - Агар визалар сақланиб қолса, улар факат суд қатнашувчиларига тегиши керакми?
Алстерберг - Ха, фақат уларга. Қатнашмаганлар эса омаддан қуруқ қоладилар.
Суд тугади.
Алстерберг - Давлат прокурори
Судья қарорни 30-сентябргача бермоқчи
Судья давлат прокурорига эртагача вақт берди, қанча виза унинг фикрича резерв қилиниши керак кейин судья икки томонни фикрларини олиб, якуний қарорни беради.
Пайшанба якуний қарор! Янгиликни кузатиб боринг! Хозирча хаммага хайрли тун!
DV-2021 суд қатнашувчилари диққатига!

Грин кард дастуридаги молиявий йил якунланиб бораркан (30-сентябрь). Судда қатншганлар, ceac.state.gov орқали DS-260 форма ва тасдиқлаш саҳифасини сақлаб кўйишингизни илтимос қиламан! 30-сенятбрдан кейин DS-260 форма автоматик равишда бекор қилинади. 1/2
Судда қатнашганларнинг барчаси Моррисон жамоаси томонидан, давлат департаментига, рўйхат қилинади, ушбу рўйхатдаги суд иштирокчиларининг барча хужжатлари 30-сентябрдан кейин тизимда сақланиб қолинадиган бўлади. 2/2
Давлат департаментининг расмий хисоботида айтилишича, бу суд умуман визаларни сақлаб колиши керак эмас ва унда ваколатлар йўқ деб Конгресс қабул қилган қонунлардан иқтибос келтирибди.