GREENCARD - UZBEKISTAN
359 subscribers
294 photos
13 videos
30 files
95 links
Грин кард дастури ва иммиграция бўйича сўнгги янгиликларни ўзбек тилида ушбу канал орқали кузатиб боришингиз мумкин. Каналдан материал кўчирилганда манба кўрсатилсин.

Алоқа: @thereisnousernames
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️ Reduce Green Card Backlog/Recapture Unused Visas/Early Adjustment of Status
- Recapture unused visas for family and employment-based immigrants (FYs 1992-2001)
- Diversity Visas (FYs 2017-2021)

https://www.whitehouse.gov/build-back-better/
Расмий маълумот. Тошкент сентябр ойида DV-2021 грин кард лотереяси ғолибларига 32 та виза берган маълум бўлди.
Жами 64 та DV (Diversity Visa - Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси дастури) визалар Ўзбекистон фуқароалрига берилган
DV-2023 грин кард дастури ёпилишига 10 кун қолди.
VOYAGER лойиҳасида янгилик: Эртага Сенат парламентарийси грин кард лотореяси визаларни қайтариб олиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиш учун қонун лойихаси жараёни ҳақидаги далилларни эшитади. #DV2021 #DV2020
Янглишмасам 2,5 млндан зиёд Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маьлумотлар базаси АҚШ давлат департаментининг Кентуки консуллик марказида шаклланган. Бу маьлумотлар энг тўғриси ва хақиқийси ҳисобланади. Буларнинг барчаси грин кард дастурида қатнашган ва қатнашиб келаётган Ўзбекистон фуқаролари. 🤫😅

#telegram #facebook #youtube #vpn #blockage #noaccess
#DV2023 Грин кард дастури тугашига саноқли кунлар қолди. Грин кард дастури бу лотерея, унда ютуққа эришиш фақат омадга боғлиқ. Аризани тўғри тўлдирмаслик, суҳбат вақтида виза олиш имкониятидан маҳрум қилиш эхтимолини келтириб чиқаради.
Ариза вақтида расмга катта эътибор бериш асосий омиллардан.

Ўз омадингизни синаб кўринг ва шу ўринда қайтариб айтмоқчиманки, ариза топширишни хохловчилар учун кичик хизматимни таклиф қиламан. Шошилинг. Оз вақт қолди.
Forwarded from TROLL.UZ
Эртага охирги кун...

Завтра последний день...

@trolluz
#GoodluckvBiden #DV2021 Ҳукумат адвокатлари судя Меҳтанинг 2021-йил 9-сентябрда чиқарилган қарори устидан шикоят қилишди. (Бу 2021-йил 30-сентябрьда чиқарилган буйруққа апелляция эмас.) 6914 та виза учун кураш давом этмоқда. Якуний қарор тахминий санани хисобга олган ҳолда 2022 йилнинг апрел ойидан олдин бўлиши мумкин эмас.
⚡️⚡️⚡️ #DV2022 Грин кард дастури бўйича Кук, Сискинд ва Холл жамоаси 2022 йилнинг январ ойида хукуматни (АҚШ давлат департаментини) судга беришни мўлжал қиляпти.
Америкада ўртача иш ҳақи штатдан штатга жуда фарқ қилади. АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси маълумотларига кўра, бутун мамлакат бўйлаб солиқларни ҳисобга олмаганда - ҳафтасига 865 доллар, ойига 3800 доллар ва йилига 45 600 доллар. Аммо Миссисипида бу кўрсаткич 68 минг долларга, Ваёмингда - 61 минг долларга, Ню-Йоркда - 60 минг долларга этади. Энг кам йиллик даромад Гавайи (40 минг доллар), Аляска (42 минг доллар) ва Висконсин (44 минг доллар)да. Бундан ташқари, аёллар эркакларникига қараганда 19,5% камроқ олади.

Энг кам соатлик иш ҳақи федерал даражада белгиланган ва 2020 йил учун 7,25 долларни ташкил қилади. Аммо кейин яна: ҳар бир давлатнинг ўз даражаси бор. Масалан, Ваёминг ва Жоржияда - 5,15 доллар, Колумбияда - 14,0 доллар (Америкадаги энг юқори даража), Вашингтонда - 13,5%, Массачусетсда - 12,75 доллар, Калифорнияда - 13 доллар. Бешта штатда бундай концепция умуман йўқ, яна 12 таси эса ҳар йили истеъмол нархлари индексига қараб миқдорни ўзгартиради.

Мамлакатда энг ёмон иш ҳақи бу малакасиз ишчилардир:

фаррош, ҳовли тозалигига қаровчи ходим (дворник) - 25 000 доллар;
маъмур, котиб - 34 000 доллар;
омборчи - 27 000 доллар;
колл-марказ оператори - 33 000 доллар;
Гиргиттон (официант) - 20 000 доллар;
Махсус маълумотга эга бўлмаган офис ходими - 30 000 доллар;
кассир, тез овқатланиш ишчиси - 20 000 доллар;
сотувчи - 25 000 доллар;
курер-пакер - 20 000-25 000 доллар;
уй бекаси (уй хўжалиги хизматларининг тўлиқ спектри, инглиз тилини билиш) - соатига 15-20 доллар.

Диплом ва махсус билимга эга бўлмаган ходим учун ўртача ставка 10-13 долларни ташкил қилади. Қурувчилар, юк машина хайдовчилари, электрчилар соатига 20-25 доллар олади.

#immigration #dvlottery #salary #jobs #USA #departmentoflabor
Декабр ойидаги виза бюллетени чиқди. Январ ойига Европа региони учун 10,000
Адвокат Моррисон DV-2022 бўйича хукуматни судга бериш бўйича аниқ кунни эълон қилди. Бу даъво DV-2022 танлови иштирокчиларига DV-2021 грин кард дастури қатнашчиларига нисбатан қўлланилганидек, ноқонуний деб топилган босқичли ёндашув визасига устуворлик бериш схемаси қўлланилишига қарши чиқиш имконияти бўлади.

Иштирок этишнинг охирги муддати: 2021 йил 13 декабр

Судга шикоят топшириш санаси: 2021 йил 20 декабр

Ушбу даъвода иштирок этиш учун DV-2022 танлови иштирокчилари:

(1) DS-260 топширилган бўлиши керак
(2) DV-2022 аризасига оид бошқа суд жараёнларида даъвогар сифатида номланмаслик.

Даъвода даъвогар сифатида иштирок этиш учун адвокат тўлови ҳар бир DV-2022 танловчиси учун 1 500 долларни ташкил қилади. Ушбу тўлов оиланинг катталигидан қатъи назар, барча оила аъзоларининг иштироки нархини ўз ичига олади.

Адвокатлик тўловларини тўлаш шартлари қуйидагилардан иборат:
(1) иштирок этиш учун дастлабки тўлов $500 бўлади ва
(2) 1000 долларнинг қолган қисми DV-2022 ғоилиби АҚШга кирганида тўлиқ тўланади. ⬇️⬇️⬇️
GREENCARD - UZBEKISTAN pinned «Адвокат Моррисон DV-2022 бўйича хукуматни судга бериш бўйича аниқ кунни эълон қилди. Бу даъво DV-2022 танлови иштирокчиларига DV-2021 грин кард дастури қатнашчиларига нисбатан қўлланилганидек, ноқонуний деб топилган босқичли ёндашув визасига устуворлик…»
⚡️⚡️⚡️ BBB (Build Back Better) Қонун лойиҳаси вакиллар палатасидан ўтди. Кейинги иш Сенатга қолди. Сенат ҳам қабул қиладиган бўлса, ишлатилмай қолиб кетган визалар (DV-2017, DV-2018, DV-2019, DV-2020 ва DV-2021) берилиши қонунга айланади.