GREENCARD - UZBEKISTAN
357 subscribers
294 photos
13 videos
30 files
95 links
Грин кард дастури ва иммиграция бўйича сўнгги янгиликларни ўзбек тилида ушбу канал орқали кузатиб боришингиз мумкин. Каналдан материал кўчирилганда манба кўрсатилсин.

Алоқа: @thereisnousernames
Download Telegram
Давлат департаменти резервация қилинган визалар бўйича янгиликни ўз саҳифасида эълон қилди.
Маълумотда, Goodluck билан боғлиқ бўлган ва ушбу судда 6,914 та визалар якуний ҳулосадан кейин берилиши ҳақидаги буйруқни иқтибос қилиб келтирган.
Ўзргатирилган ва очиқланган шикоят бўйича ва суддан ёрдам сўраш илтимосномаси.

Умумий гаплар ва давлат департаменитининг суд иштирокчиларига бўлган ноқонуний ишлари ёритиб берилган.
ВА;
Конгресс қабул қилган, қонунлардан иқтибослар келтирилган. Бу хозирча адвокат Моррисоннинг резерв қилинган визалардан кейин судга биринчи шикояти.
Давлат департаменти ҳам тез орада жавоб бериши керак деб ўйлайман.
63-main.pdf
552.6 KB
Тўлик матн билан танинишиш учун
Савол: Резерв қилинган визаларни тақсимланиши хақидаги фикрингизни билишни хоҳлайман. Сиз давъвогарлар томонидан ҳужжатларни kccdvdocuments.state.gov топшириш санасини ўз эътиборингизга оласизми? Ўйлашимча, кўп суд қатнашчилари DQ* эмас. Ҳужжатларини 2020 йил сентябр, октябр ва ноябр ойларида юборилганларнинг тақдири қандай бўлади?

Жавоб: Мен ўйлайдиган нарса муҳим эмас. АҚШ давлат департаменти сентябр ойида бўлган каби суҳбатга ким тайинланишини ҳал қилади - махсус кейс рақам, DQ ҳолати ва элчихона шароитлари
Ростини айтсам, ҳар қандай даъвогарнинг DQ эканлигини билиш мумкин эмас. KCC** электрон почта хабарига ишониш хато бўлади.

6914 та виза берилишидан олдин ҳар қандай вазиятда умидни узиш эрта бўлади.

* - Documentarily qualified/Documentarily Complete - Хужжатлар текширилган ёки кўрилган

** - Kentucky Consular Center - Кентаки Консуллик Маркази (Грин кард дастурида билан боғлиқ барча ишларни кўрадиган виза маркази, ушбу марказ АҚШ давлат департаментига қарашли.)
Грин карда дастурида иштирок этиш учун асосий 2-та талаблардан:
1-талаб: Вакиллари дастурда қатнашиши мумкин бўлган давлатларда туғилган шахслар рўйхатдан ўтишга ҳақли бўлиши мумкин.
Агар сиз мувофиқ давлатда туғилган бўлмасангиз, сизнинг иштирок талабларига жавоб беришингизнинг яна икки эҳтимоллиги бор.
- Турмуш ўртоғингиз мувофиқ давлатда туғилганми? Жавобингиз ижобий бўлса, сиз турмуш ўртоғингизнинг туғилган давлатига тегишлиликни даъво қилишингиз мумкин. Бундай ҳолларда, сараланган аризада сизнинг ва турмуш ўртоғингизнинг исмлари кўрсатилган бўлиши, DV визаларини олиш талабларига мувофиқ бўлишингиз ва визаларни олишингиз, ҳамда АҚШга бир вақтда сафар қилишингиз шарт бўлади.
- Сиз маҳаллий аҳолиси дастурда қатнашиш талабига номувофиқ давлатда туғилгансиз-у, лекин ота-онангиздан бирортаси ҳам бу давлатда туғилмаган ёки улар сиз туғилган вақтда ўша давлатда қонуний равишда доимий истиқомат қилмаганми? Жавобингиз ижобий бўлса, сиз ота-онангиздан бирининг туғилган давлатига, агар унинг маҳаллий аҳолиси DV-2023 дастурининг талабларини қониқтирувчи давлат бўлса, тегишлиликни даъво қилишингиз мумкин.
2-талаб: Ҳар бир мурожаатчи DV дастурининг таълим/иш тажрибаси талабига жавоб бериши шарт:
- энг камида ўрта ёки унга тенглаштирилиб, 12 йиллик расмий бошланғич ва ўрта таълимни муваффақиятли тамомлаш деб белгиланувчи таълимга эга бўлиш;
ЁКИ
- сўнгги беш йил ичида энг камида икки йиллик тайёрлов ёки тажриба талаб қилувчи фаолиятда икки йиллик иш тажрибага эга бўлиш. Мувофиқ меҳнат малакасини аниқлаш учун Давлат Департаменти АҚШ Меҳнат Департаментининг O*Net OnLine маълумотлар базасини қўллайди.
❗️❗️❗️МУХИМ ЭСЛАТМА: Давлат Департаменти биттадан ортиқ киритилган аризаларни аниқлаш учун мураккаб технологиялардан фойдаланади. Биттадан ортиқ ариза топширган мурожаат этувчилар дастурдан четлатилади (дисквалификация).
DV-2023 грин кард дастури тугашига 27 кун қолди. Ўз омадингизни синаб кўринг.
Forwarded from Morrison Urena, LC
242 Gomez order.pdf
162.9 KB
#DV2020 Update. Judge Mehta has issued his order in Gomez saying that the reserved DV2020 visas must be issued by Sept. 30, 2022. Note: this has no impact Goodluck or DV-2021.
⚡️⚡️⚡️DV-2020 9095 та сақланган визалар 2022 йил 30-сентябргача берилиши керак - Суд қарори.
Бироқ, суд айбалнувчилардан уларнинг сонини кўрсатувчи, DV-2020 захираланган визалари бўйича даврий ҳисоботларни топширишни талаб қилади. АҚШ давлат департаменти биринчи шундай ҳисоботни 2022 йил 11-январгача топшириши ва кўшимча ҳисоботларни хар 60 кун ичида барча визалар берилгунгача топшириб бориши керак.

Ха айтганча, ушбу қарор DV-2021 суд иштирокчиларига умуман таъсири йўқ.
Савол: Гомез #DV2020 сақланган визаларини берилиши #DV2022 га таъсири қандай бўлади?

Жавоб: #DV2022 жараёни Давлат департаментининг виза устуворлиги "босқичма-босқич ёндашуви" билан боғлиқ фавқулодда қийинчиликларга дуч келади. Захираланган #DV2020 ва #DV2021 визаларнинг берилиш таъсири бу тўсиққа нисбатан аҳамиятсиз бўлади.
DV-2023 учун ариза топширдим. Сиз-чи ўз омадингизни синаб кўрдингизми?
#DV2022 декабр ойи учун бюллетень чиқди. Европа учун 7,300.

Декабр ойида сухбатга кирадиганлар кейс рақами 7,300 гача бўлиши керак.
⚡️⚡️⚡️8-ноябрдан АҚШ ҳукумати вакцина олганларга ўз эшикларини очади-Оқ уй. Таъқиқ асосан Европа, Бразилия, Ҳиндистон ва Хитой давлатларига қўйилган эди.
#DV2022 ғолиб бўлганларнинг диққатига! Агарда сиз DS-260 анкетасини тўлдириб ва уни аллақачон топширган бўлсангиз, зудлик билан йўриқнома асосида келтирилган қоидаларга риоя қилган ҳолда барча хужжатларингизни KCCга юборишингизни сўрайман.
DHSFY2022_Final.PDF
171 KB
VOYAGER лойиҳасида янгиланиш: Сенатнинг харажатлар тўғрисидаги драфт қонун лойиҳаси, агар қонун лойиҳаси имзоланадиган бўлса, 2020 ва 2021 йиллар учун ишлатилмай қолган Грин кард (Diversity Visa) визаларини олиш имконияти бўлади. Жанг давом этмоқда