GREENCARD - UZBEKISTAN
357 subscribers
294 photos
13 videos
30 files
95 links
Грин кард дастури ва иммиграция бўйича сўнгги янгиликларни ўзбек тилида ушбу канал орқали кузатиб боришингиз мумкин. Каналдан материал кўчирилганда манба кўрсатилсин.

Алоқа: @thereisnousernames
Download Telegram
Афсуски, судда қатнашаолмаганлар DV-2021 дастуридан умидини узаверса ҳам бўлади, хозирча, сабаби хукуматга қонун лойихаси киритилган, ушбу қонун лойихаси, охирги навбатда президент томонидан имзоланса, у қонунга айланади ва барча берилмай қорлиб кетган DV визалар берилиши муқаррар бўлади.
Лойиха қонунга айлангандан кейин қачон берилиши хақида маълумотим йўқ.
Қисқача хулосам, хозирги хаётимизда давом этаверамиз.
Сўзим якунида шуни айтмоқчиман, грин кард дастурида қатнашмоқчи яъни Ариза топширмоқчи бўлганлар менга мурожаат қилишлари мумкин. Ютуқ чиққандан кейин ҳам барча хужжатларни топширишда ва тайёрлашда ўз хизматимни таклиф этаман. Сифатли ва бехато тўлдириш бўйича менга ишонишингиз мумкин. Хозирча хаммага соғлик тилайман. Каналда қолинг ва грин кард дастури билан боғлик бўлган хабарларни кузатишда давом этинг.
2021 йил 1-октябрдан бошлаб Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказлари (CDC - Centers for Disease Control and Prevention) нинг панелли шифокорлар учун техник кўрсатмалари иммиграцион визага мурожаат этувчиларни, Қаллиқ виза олувчиларини ва иммиграцион бўлмаган визага мурожаат этувчиларни виза берилишидан олдин тиббий кўрикдан ўтиш доирасида COVID-19 вакцинаси билан тўлиқ эмланган бўлишилари керак. CDC, COVID-19 вакцинасини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) ёки АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA - Food and Drug Administration) орқали тасдиқланган бўлиши кераклигини талаб қилади.
Суд берган резерв визалари қандай тақсимланиши бўйича ўз фикримни билдириб ўтсам.

Аввалом бор Моррисон судида қатнашганлар 2022 йил апрел ойигача (балким ундан ҳам кечроқ бўлар) сухбатга киришни ўйламаса ҳам бўлади.

Резерв визалар қандай тақсимланади?

1. Давлат департаменти судда қанташган лекин уларнинг визалари берилмай қолиб кетган одамлар яъни маъмурий текширувга тушиб қолганлар билан шуғулланади.
2. Кимларнинг хужжатлари DQ* бўлган бўлса уларни ишини кўришни бошлайди.
3. DQ бўлмаганларнинг ишини олиб, хужжатлар қачон юборилганига ахамият беради. Сабаби кўп инсонлар яъни суд қатнашувчиларининг аксарияти DQ бўлмаган. Бунга асосий сабаб KCC ишламаган. Шу сабабли, хукумат хужжатлар қачон юборилганинга ахамият беради деб уйлайман.

Мана шу 3 та асосий факторларга қараб, резерв визалар тақсимланади. Визаларнинг тақсимланиши Goodluck холатида апрелдан кейин ёки бўлмаса чўзилиб кетиши хам эхтимолдан холи эмас.

*-Documentarily Qualified - яъни хужжатлар текширилган
Яна бир маълумотни ёзиб ўтсам, KCC (Kentucky Consular Center), DV-2021 билан боғлиқ бўлган аризаларни ва хужжатларни энди текширмайди, КСС даги ходимлар учун DV-2021 ёпилган, бу фақат судда қатнашмаганлар учун. Суд қатнашувчиларини ишини кўриш албатта судья Мехтанинг резерв визалар бўйича якуний қароридан кейин амалга оширилади.
Савол: DQ бўлмаган, суд қатнашувчилари учун сухбатга киришга имконият бўладими?
Жавоб: Ҳа, албатта имконият бор агарда хужжатларингиз kccdvdocuments@state.gov юборилган бўлса.
Грин-карта можароси бўйича суд қарори: 350 нафар ўзбекистонлик қатнашган иш бўйича 6914 та виза захирага олинди

👉 https://kun.uz/96670274

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
⚡️⚡️⚡️ DV-2023 грин кард дастури 6-октябрдан 9-ноябргача давом этади.
❗️❗️❗️ Грин кард дастурида қатнашмоқчи ва ўз омадини синаб кўрмоқчи бўлганларга кичик эслатма. Аризани грин кард дастури ёпилиши арафасида топширманг! Имконият борича вақтли топширишга харакат қилинг.
ҚИЗИЛ паспорт билан ўйнаш мажбурий.
2007 йилдан 2021 йилгача бўлган Ўзбекистондан ариза топширганларнинг статистикаси.
DV-2022 ғолиблари диққатига!
Агар сиз KCC*дан ҳужжатлар юборилиши учун сўровнома ёки "запрос" кутаётган бўлсангиз, сизга NVC** даги аризачилар сони бўйича қисқача маълумот бермоқчиман .
Ҳужжатлари NVCда текширилган ва 31 август ҳолатига кўра суҳбатга тайёр бўлган иммиграцион визага*** мурожаат этувчила сони 516 966 ташкил этади. Одатий йилда яъни пандемиядан олдин бу рақамлар 100 000 мингдан паст бўлган.

Яна шуни маълум қилиш керакки хозирги вақтда Давлат департаментининг расмий веб саҳифасида эълон қилинган иммигрант виза устуворлиги бўйича грин кард дастури 4-даражага тушиб қолган.

*KCC =Kentucky Consular Center
**NVC = National Visa Center
*** Иммиграцион визага = Хар хил тоифадаги иммиграцион визалар масалан Америка фуқаросини оиласи учун бўлган иммиграцион виза, доимий яшаш хуқуқига эга бўлган ва унинг оила аъзолари учун бўлган иммиграцион виза ва х.з.
Ҳурматли обуначилар!

Бугун кечки Тошкент вақти билан DV-2023 грин кард дастури соат 21:00 да бошланади. Ўз омадингизни синаб кўринг!
#DV2021 #Goodluck ва консолидацияланган (Jacob/Rosales) ҳолатлар бўйича янгилик: Кеча биз тузатилган/ўзргатирилган шикоятни судьяга тақдим қилдик. Биз даъвогарларнинг исмлари кўрсатилмаган ҳолатда омма учун кўрсатиш намунасини яратмоқдамиз.

Сабр қилганингиз учун раҳмат. ⬇️🇺🇿
Forwarded from Morrison Urena, LC
#DV2021 Goodluck & consolidated cases Update: Yesterday, we filed the amended consolidated complaint. We are in process of creating a version to share publicly that omits the names of plaintiffs.
Thank you for your patience. 🙏
Давлат департаменти резервация қилинган визалар бўйича янгиликни ўз саҳифасида эълон қилди.
Маълумотда, Goodluck билан боғлиқ бўлган ва ушбу судда 6,914 та визалар якуний ҳулосадан кейин берилиши ҳақидаги буйруқни иқтибос қилиб келтирган.