🌿🍃Душа моя полна🍃🌿
1.08K subscribers
30K photos
13K videos
85 files
464 links
🌿 ➧Неповторимый контент🧨🌸

🌿 ➧Музыκα со вκусом, видео, фотки.Тут интересно ♥️🍃

🌿 ➧Нαслαждαūся лучшеū музыκoū! ♬🤗

🌿 ➧По вопросам :

🌿 ➧ —Чем оригинальный канал,тем больше её копируют 🖤🍃

Реклама запрещено 📌
Download Telegram
Ex bu ko'ngil qurg'ur nimalarni xohlamaydiya 😁😂🤦‍♂

#lev_andijana

@dushamoya_polna🍃
Boshlang'ich sinf paytimda qizlar men bilan bir partada o'tirishni yaxshi ko'rishardi. Chunki u paytlari ularda hali "Did" degan narsa bo'lmagan 😂😁

P/S: A'lochi bo'lganim uchun deb o'ylayman 😉🤓

#lev_andijana

@dushamoya_polna🍃
УЙДАГИ ТАШКИЛОТЛАР 😅

🧔🏻‍♂ОТА
• Умрининг охиригача мутлақ президент;
• Ташқи ишлар вазири;
• Божхона қўмитаси раиси (Уйга кириб келадиган маҳсулотларнинг ҳалоллигини текширади)
• Пул фабрикаси

👩🏻ОНА
• Адвокат (ота урушганда доим тарафингизни олади)
• Портал (ҳамма дардларингизни тинглаб, отангизга етказиб, муаммоларингизни ҳал қилиб беради)
• Бухгалтер (кирим-чиқимни, оилада пул айланишини назорат қилади)

👩🏻‍🦱ОПА
• Сотти (онанинг ўнг қўли)
• Ўринбосар (она уйда бўлмаганда ўзидан хўжайин ясаб оладиган, ҳали тажрибаси йўқ бошлиқ)

👱🏻‍♀СИНГИЛ
• Ўртадаги одам (ҳам сандондан, ҳам болғадан таёқ ейди).
• Разведкачи (опанинг сирларини онага етказиб туради).

👨🏻АКА
• Квартирант (уйга ишдан чарчаб, фақат ухлашга келади).
• Қўриқчи (уйдаги опа-сингилларини ҳимоя қилиб юради)

👦🏻УКА
• Олигарх (айтгани айтган, дегани деган)
• Уйда отага ҳам сўзи ўтадиган, ташқи ва ички кучларга эга.

15 май - «Халқаро оила куни»

Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз!

#lev_andijana

@dushamoya_polna🍃
Qiz "Go'zallik qurbonlik talab qiladi" dedi va mo'ylovlaridan voz kechdi 😁🤦‍♂

#lev_andijana

@dushamoya_polna🍃
Bozorda perashki yeb o'tirganimda dollarchi akalar kelib, dollar bormi uka deb so'radi 😂🤦‍♂. Rosa xo'rligim keldi 😂😕

#lev_andijana

@dushamoya_polna🍃
Олмани "қарс" этиб тишласангиз, ичида қурт сизга қараб турган бўлса бу ёмон...

Агар олмани "қарс" этиб тишласангизу, ичида яримта қурт турган бўлса, бу унданам ёмон-да 😂😁🤦‍♂

#lev_andijana

@dushamoya_polna🍃
Hurmatli bo'lajak umr yo'ldoshim. To'ydan keyin divanning rozetka bor tarafida man yotaman, aytib qo'yay 😁🙄

#lev_andijana

@dushamoya_polna🍃
Жарроҳ доктор касалхонага кириб келди. Беморни операция қилишдан аввал дуо қилди. Сўнгра амалиёт хонасига кириб кетаётганда, касал боланинг отаси жарроҳ докторга юзланиб бор овози билан:
— Нимага кеч қоласиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остида бўлса, инсофингиз борми ўзи? — деб бақириб кетди.
Доктор совуқ табассум қилиб, жавоб берди:
— Илтимос, тинчланинг. Амалиётимни эсон-омон тугатиб олгунимча мени дуо қилиб туринг. Ишончингиз комил бўлсин. Ўғлингиз Аллоҳнинг паноҳида.
Ота деди:
— Ака, сизни уялтириш ниятим йўқ. Агар сизнинг ўғлингиз ҳаётидан жудо бўлаётган бир пайтда, тинчланган бўлардингизми? Бошқаларга насиҳат қилиш бунчалар осон иш бўлмаса.

Доктор индамасдан амалиёт хонасига кириб кетди. Сўнгра икки соатдан кейин шошиб чиқиб беморнинг отасига:
— Амалиётим муваффақиятли ўтди. Аллоҳга беадад шукр. Ўғлингизни ахволи жуда ҳам яхши. Мени маъзур тутасиз. Бошқа борадиган жойим бор, деб беморнинг отасидан ҳеч қандай саволини ҳам тингламасдан чиқиб кетди. Чиқиб кетаётган хамширадан ота сўради.
—-Бунчалар мағрур бўлмаса бу доктор?
ҳамшира:
— Ўғиллари автоҳалокатда нобуд бўлганди. Шунга қарамасдан, ўғлингизни аҳволини билганларидан кейин йўқ демасдан, тезда етиб келдилар. Ўғлингизни ҳаётини сақлаб қолганларидан кейин, ўғилларини дафн этиш учун яна шошилиб кетдилар.

P.S.: Бошқалар ҳақида хулоса чиқаришга шошилманг, зеро биз бошқаларни ички кечинмаларини доимо билишга ожизмиз.

#lev_andijana

@dushamoya_polna🍃
Bir qiz bilan uchrashishga kelishgandik. Sizni qanday taniyman degandi. “Ishqilib shu yigit bo'lmasinda" deganizda, xuddi o'sha yigit men bo'lib chiqaman deb aytdim 😂🤣🤦‍♂

#lev_andijana

@dushamoya_polna🍃
ҚАБРДА ҲАМ РАШК ҚИЛАМАН!

(Ҳаётий ҳикоя)

Бир йигит дину диёнатли ва гўзал хулқли қизга уйланди. Икки ёш бахтли ҳаёт кечира бошлади...
Орадан уч йил ўтди. Аммо тақдир тақозоси билан Аллоҳ таоло фарзанд бермади. Қатор шифокорлар ҳузурига боришди. Охир оқибат текширувлар хулосасига кўра аёл фарзанд кўра олмаслиги маълум бўлди. Бундан хабар топган куёвнинг яқинлари унга оиласи билан ажрашиб, бошқа бир аёл ила ҳаёт кечириши зарурлигини айтишди.

Икки ўт орасида қолган йигит онаси ва яқинларига қатъият ила: “Аёлимни туғмайдиган пуштсиз деб ўйлайсизми? Аслида, ҳақиқий бепуштлик фарзанд кўрмасликда эмас, балки эр-хотин ўртасида мустаҳкам туйғу ва покиза муҳаббатнинг йўқлигидадир. Мен ундан розиман. У ҳам мендан рози. Бошқа бу мавзу ҳақида сўз очманглар”, деди. Орада фарзанд бўлмаслиги икки ёшнинг бир-бирига нисбатан меҳр-муҳаббатнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлди.

Шу зайлда орадан тўққиз йил ўтди. Кунларнинг бирида аёл ўзида баъзи бир ўзгаришларни сезди. Шифокорга мурожаат қилишганда, унда оғир ҳасталик борлиги, узоғи билан яна беш йил умри қолганини айтишди. Аёлнинг ҳолати борган сари оғирлашиб борарди. Шифокорлар аёлнинг турмуш ўртоғига: “Аёлингиз шифохонада бўлгани яхши. Доимо шифокорлар назоратида бўлади дейишди”. Бироқ эр бу таклифга рози бўлмасдан, тиббий муолажа учун керак бўладиган барча нарсани уйда муҳайё қилишини айтди. Уйида аёлининг тиббий даволаниши учун зарур бўлган барча нарсаларни тайёрлади ва битта ҳамширани унга қараши учун ёллади.

Йигит ишхонасининг раҳбари мазкур воқеадан хабар топиб, унга ҳар куни ишга икки соатга келиб, қолган вақтда эса, оиласига қараши учун рухсат берди. Эр ишдан қайтгандан сўнг аёлига таом пишириб, унга ўз қўли билан едирар, сўнгра уни бағрига босиб, кўнлини кўтарадиган нарсалар айтиб берарди.
Аёли вафотидан олдин бирор кишига билдирмасдан ҳамширага кичкина қути бериб, уни фақатгина оламдан ўтганидан кейингина эрига беришини тайинлади.

Аёлнинг аҳволи оғирлашиб, ҳаётдан кўз юмди. Эртаси куни ҳамшира келиб, ўзига топширилган омонатни йигитга топширди.
Эр қутини очганда унинг ичида тўйдан кейин аёлига ҳадя қилган атирнинг бўш идиши, тўй куни бирга тушган расми ва “Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман” деб ёзилган кумуш узук турарди.
Унинг остида хат бўлиб унда қуйидагилар ёзилган эди: “Суюкли, меҳрибон, жуфти ҳалолим! Мендан айрилиб қолганингизга маҳзун бўлманг. Аллоҳга қасамки, агар менга иккинчи маротаба умр берилганида ҳам ҳеч иккиланмасдан, албатта, сиз билан яшашни танлардим. Лекин сиз хоҳлайсиз, мен ҳам хоҳлайман. Бироқ, Аллоҳ таоло нимани хоҳласа шу бўлади. Суюкли меҳрибоним! Сизга мени охирги айтадиган сўзим, вафотимдан кейин бирор солиҳа аёлга уйланинг. Сиз вазифангизни аъло даражада бажардингиз. Умид қиламанки, қиз фарзанд кўрсангиз мени исмимни қўясиз. Шуни билинг-ки, қабрда бўлсам ҳам сизни янги оилангиздан рашк қиламан!"

#lev_andijana

@dushamoya_polna🍃