22.9K subscribers
3.05K photos
3.26K videos
3 files
3.54K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Опа, уйга тез-тез келиб туринг,
Ота уйингизга тез-тез келиб туринг...

Опа-сингилларимизга юбориб қўямиз.

👉 DUNYODA
Куёвларга насиҳат

Аввало, Қуръони карим ва Суннатдаги насиҳатларнинг кўпчилиги эркакларга қаратилганини эслатишимиз лозим. Аммо, шу билан бирга, алоҳида уларга қаратилган насиҳатлар ҳам мавжуд. Мазкур насиҳатлардан баъзиларини тақдим этишга ижозат бергайсиз.

«Сен эр ўлароқ, билки, аёлинг аёл бўлганлиги учун сендан бошқача услуб билан тафаккур ва тасарруф қилади, унинг нафсониятини фаҳмлашинг ва эҳтиромини қозонишинг учун қуйидаги насиҳатларга амал қилишинг керак бўлади:

1. У ҳам сен каби тасарруф қилиши керак деб ўйлама. Чунки у сендан бошқача яратилган.

2. Уни эътиборсиз қолдирма. Унга муҳаббат, меҳр ва омонлик ҳадя эт. Чунки у аёллик табиати ила мазкур нарсаларга муҳтождир.

3. Унинг шикоятларини эътиборсиз қолдирма. Аёл киши ҳар доим маънавий ва меҳрли қўлловни истайди.

4. Унга совғалар тақдим қилишда бахил бўлма, чунки аёл зоти бахил эрни ёқтирмайди.

5. Аҳлини зиёрат қилишига қарши бўлма, агар бунга қарши бўлсанг, унинг муҳаббатини йўқотасан. Аёллар ўз аҳлига кўпроқ боғлиқ бўлади.

6. Гоҳ-гоҳи рашк қилишингни билдириб тур. Бу унинг аёллик иззат-нафсини рози қилиб туради.

7. Унга лутф кўрсат, аёллигини қондириб тур.

8. Унинг айбларини юзига солма. У танқидни ёқтирмайди.

9. Ундан юз ўгирма. Аёл киши ўзига қулоқ тутганни яхши кўради.

10. Унга хиёнат қилма. Аёл учун энг оғир нарса эрининг хиёнат қилишидир.

11. Унинг ўзини ҳам, ҳис-туйғуларини ҳам масхара қилма, чунки у нозик хилқатдир, жароҳатни кўтара олмайди.

12. У сендан талаб қилган нарсани унутма. Акс ҳолда унда «қадр-қийматим йўқ экан» деган тушунча пайдо бўлади.

13. Ундан ёрдамингни аяма. Чунки аёл зоти доимо ўзи ишонадиган ва суянадиган шахсга муҳтождир.

14. Оилавий масъулиятларинг ва ваъдаларингни зинҳор эътиборсиз қолдирма. Уларга амал қилишинг аёлингга бўлган муҳаббатингни ҳис қилдиради.

15. Унинг иккингизнинг муаммоларингизни ҳал қилиш бўйича таклифларини эътиборсиз қолдирма. Агар ундай қилсанг, бу унга аҳамият бермаганлигингни билдиради.

16. Ундан муаммоларни оқилона ва мантиқий ҳал қилишини талаб қилма. Чунки аёл киши одатда кўпроқ отифага – ҳис-ҳаёжонга берилган бўлади.

17. Уйнинг майда-чуйда ишларига кўп аралашма. Бу борада унга ишон. Бу унга уйнинг ҳақиқий бекаси эканини сездириб туради.

18. Уни мақтаб туришдан ғофил бўлма. Унинг кийими, зийнати, пиширган нарсаларини, уй тутишини мақтаб тур. Бу унинг аёллик туйғусини рози қилади.

19. Аёл кишининг ҳомиладорлик, туғиш ва ҳайз каби оғир ҳолатларни бошидан ўтказишини асло унутма. Ўша пайтларда унинг ҳис-туйғуларини янада кўпроқ риоя қилиш лозим.

20. Унинг шахсий ҳурриятини кўп чеклама. Хусусан, ижтимоий алоқаларда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Ражаб ойининг илк Жума айёми муборак бўлсин Азиз ҚАДРДОНЛАРИМ

🌹Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹Савобларнинг совғаси бўлак,
🌹Чин юракдан билдирай тилак,
🌹ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!


Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу ъалайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловотлар бўлсин…

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад… 🍀💐🍀

Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг! 🌙🕌👇

👉 DUNYODA
Forwarded from SA GROUP
❄️ Bazalt plitalari tashqi anomal sovuqni o'zida ushlab qoladi va uy ichiga o'tkazmaydi. Bu natijasida, isitish osonlashadi, isitish tizimlariga bo'lgan harajat va uskunalar qisqaradi va ichki issiqlik tashqariga chiqib ketmaydi.

☀️ Issiq kunlarda esa ushbu xususiyat teskarisiga o'z foydasini ko'rsatadi. Tashqi jazirama issiq havo uyingizni qizitib yuvormaydi va sovutish osonlashadi

Bazalt mineral plitalari zamonaviy qurilishlarning eng asosiy qismi hisoblanadi va keng qo'llaniladi.

Qurilishingiz uchun eng ishonchli mahsulot!

📞 +99890 150 00 00
📥 info@sabasalt.uz

Facebook | Instagram | Website
Фарзандлар беш хил бўлади:

1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.

2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.

3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.

4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.

5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.

Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Омин!
Эркак киши бешта нарса билан  бу  дунёда бахтли бўлади:

1. Эрга ҳамфикр аёли.
2. Эслик фарзандлар.
3. Содиқ биродарлар.
4. Яхши қўшнилар.
5. Ризқини ўз юртида топиши.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

👉 DUNYODA
Беморлик, фақирлик ва мухтожлик  сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.

2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.

3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.

4. Тик туриб таом ейишлик.

5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.

6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.

7. Намозни қазо қилишлик.

8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.

9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.

10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.

11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.

12. Ёлғон гапиришлик.

13. Тонг вақтида ухлашлик.

14. Шомдан кейин ухлашлик.

15. Ялангбош хожатхонага киришлик.

16. Хожатхонада гаплашишлик.

17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.

18. Фақирни камситишлик.

19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.

20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

"Мингта қимматбаҳо дур" китобидан.  Абдулқайюм Комил таржимаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукур ва зикрга бой кун бўлсин!


👉 DUNYODA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир Атеист аёлнинг Ислом динини қабул қилиши! Жуда ҳам таъсирли видеоролик! Кўз ёшларингизни тия олсангиз кўринг!

📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

👉 DUNYODA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жонимиз сизга фидо бўлсин я Расулуллоҳ

Қалбларни ларззага солган гўзал байт😢

👉 DUNYODA
Ёлғончи онамни топиб беринг.

8 ёшли боланинг онаси вафот этгандан сўнг отаси бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди. Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб:
- Ўғлим, янги онанг яхши эканми, деб сўраб қолди.
Бола жудаям беғуборлик билан жавоб берди:
- Олдинги онам менга ёлғон гапирардилар, иккинчи онам ундай эмас экан.
Ота:
- Нимага ўғлим?
Ўғил:
- Гапимга қулоқ солмасанг сенга овқат бермай қўяман«, дердилар. Гапларига қулоқ солмасам ҳам овқат берардилар. Янги онам, »агар ўйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ", дейдилар. Қачон ўйнаб қайтиб келсам овқат бермаяптилар.
Менга ёлғончи онамни топиб беринг.

👉 DUNYODA
​​​​​​​​ «ФОТИҲА» сураси:
АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

«ЯСИН» сураси:
Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

«ВОҚЕА» сураси:
Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

«МУЛК» сураси:
Қабр азобидан сақлайди ...

«КАФИРУН» сураси:
Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

«ИХЛОС» сураси:
Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

«ФАЛАҚ» сураси:
Кулфатдан сақлайди ...

«НАС» сураси:
Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

«ЮСУФ» сураси:
Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉 DUNYODA
Ҳаммамизга билишимиз керак бўлган саволларга жавоблар

1. Қуръоннинг маъноси нима?
- «Қироат» «Ўқиш»
2. Дастлабки тушган жойи?
- Макка, Хиро ғори
3. Дастлабки тушган куни?
- Қодир куни.
4. У кимнинг сўзи?
- Аллоҳнинг
5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
- Жаброил (а.с)
6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
- Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)
7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёматга қадар қўриқловчи ким?
- Аллоҳ
8. Уни қандай ушлаш керак?
- Таҳоратли ҳолда.
9. Қуръонда Қуъронни қандай номлар билан зикр этилган?
- Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.
10. Маккада нечта сура тушган?
- 86 та
11. Мадинада нечта сура тушган?
- 28 та
12. Қанча порадан иборат?
- 30 та
13. Қанча сура бор?
- 114 та
14. Қанча оят бор?
- 6236 та
15. Қуръонда Аллоҳнинг номи нечта марта берилган?
- 2698 марта.
16. Намоз ҳақида неча марта айтилган?
- 700 марта.
17. Муҳаммад (с.а.в) қандай ном билан номланган?
- Соф сурасининг 6- оятида Аҳмад деган ном билан номланган
18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта номланган?
- Муҳаммад (с.а.в)- 4 марта, Аҳмад Аҳмад (с.а.в)-1 марта
19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
- Пайғамбар Мусо (а.с) нинг
20. Қуръон оятларини дастлаб ким санаб чиққан?
- Ҳалима онамиз
21. Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
- Каъба!
22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
- Пайғамбар Исо (а.с) Мариям ўғли
23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
- Қиёмат куни.
24. Энг узун сура қайси?
- Бақара сураси.
25. Энг қисқа сура қайси?
- Кавсар сураси.
26. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) га Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
- 40 ёшда.
27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар бўлганлар?
- 13 йил
28. У зот Мадинада нечи йил пайғамбар бўлиб турдилар?
- 10 йил
29. Қуръони Каримнининг нозил бўлиши?
- 22 йилу, 5 ой, 14 кун.
30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
- Фотиха
31. Аллоҳ Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
- Фотиха
32. Энг биринчи сура?
- Фотиха
33. Қуръонда номи айтилган ёлғиз аёл?
- Мариям (а.с)
34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
- Намл сурасида.
35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
- 6 та Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброҳим, Нуҳ, Муҳаммад сураси.
36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
- 99 та.
37. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
- Одам имононининг синови.
38.Қуръонда номланган масжидлар нечта?
- 5 та. Улар: Масжид ул- Харам, Масжид ул- Зирар, Масжид ул- Набави, Масжид ул-Акса, Масжид ул- Куба.
39. Қуръонда номи айтилган ва 3- авлод пайғамбарининг номи?
- Иброҳим (а.с)
40. Номи айтилган фаришталар?
- Жаброил, Микайл, Харут, Марут.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

👉 DUNYODA
Аёл уйига эрнинг рухсатисиз ҳеч кимни қўймаслиги керак.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл кишининг эри уйда бўлса, унинг изнисиз нафл рўза тутиши, унинг изнисиз уйга бировни киритиши ҳалол эмас», дедилар».
Аёл уйига эрнинг рухсатисиз ҳеч кимни қўймаслиги керак. Эрининг ижозатисиз уйдаги бирон нарсани ўзининг яқинларига ҳам бериб юбориши керак эмас. Фақатгина муҳтож бўлишса, озиқ-овқатни исроф қилмай берса бўлади, бундан бошқа нарсани на акасига, на опасига, на отасига эридан берухсат беришга ҳаққи йўқ экан. Агар шундай қилиб бераётган бўлса, аёл гуноҳкор бўлади, эри эса ўзи билмаган ҳолда савобга қолади.

👉 DUNYODA
🌞 Жаҳаннамнинг иссиғи

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир. Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб: «Эй, Роббим, ич-этимни еб юбордим», деди. Бас унга икки нафасга изн берди. Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга, сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир", дедилар (Бешовлари ривоят қилишган).

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни соя бўлмайдиган - Қиёмат кунининг жазирамасидан Ўз паноҳида сақласин! 🤲 Соя-салқин жойда Роббимиз, Расулимиз алайҳиссалом билан бирга учрашиб, барчамиз биргаликда Жаннатга кирайлик.

‼️Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг👇🏻👇🏻

👉 DUNYODA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
40 йилдан бери қабр қазийдиган гўрковнинг айтган сирлари

«Қабр одамларга боғлиқ, тили ширин одам билан саҳий одамни йўли очиқ, тупроғи юмшоқ бўлади. Бахил одамни тупроғи қаттиқ чиқади; Бир сафар қабрдан илон чиққан; Майит қабрга тушмаган».

Ибрат учун айтилган ушбу сирларни, барча кўриши ва хулоса чиқариши керак
!

📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

Албатта яқинларга улашинг 👇

👉 DUNYODA
​​АЁЛ...

• Аёл қаҳва ☕️ кабидир:
— пишгунича аччиқ бўлади, пишгандан сўнг ҳузур беради.

• Аёл бола 👩‍🦲 кабидир:
— бошида гапиришини жуда хоҳлайсан, кейин қачон жим бўлишини кутиб яшайсан.

• Аёл денгиз 🌊 кабидир:
— қачон сокин бўлишини ва қачон тўфон кўтарилишини билмайсан.

Аёл термост 🌪 кабидир:
- Ҳар қандай эски муаммони  қайноқ ҳолда тутиб тура олади.

• Аёл мушук 🐈 кабидир:
— ўзи мулойим бўлади, аммо тирноғи ўткир!

• Аёл гул 🌹 кабидир:
— эътибор берганинг сари гўзаллашади, эътибор сусайса сўлади...

Аёлларни эхтиёт қилинг.

👉 DUNYODA
ҚИЁМАТ КУНИ ЎҒЛИНГИЗ АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ТУРИБ:

– Отажон, нима учун мени чет элга саёҳатга олиб бормагансиз, деб даъво қилмайди.
– Отажон, нима учун менга компьютер ва уяли телефон олиб бермагансиз, деб даъво қилмайди.
– Отажон, нима учун менга данғиллама ҳовли қуриб бермагансиз, мазали таомлар билан сийламагансиз, деб даъво қилмайди.


☝️ЛЕКИН ҚИЁМАТ КУНИ:

– Отажон, Аллоҳга қандай ибодат қилишни нима учун ўргатмагансиз?!
– Отажон, нима учун менга Қуръон ўқишни ўргатмагансиз?!
– Отажон, нима учун намоз ўқимаганимда мени бундан қайтармагансиз?! деб даъво қилиши аниқдир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эркакларга_маслаҳат

Эркак кишини 3 та нарса синдиради, шу учта нарсани қилманг барака топасиз... 👇🏻👇🏻

Албатта яқинларга улашинг 👇

👉 DUNYODA
🌹Ассаламу Алайкум🌹
🌹ва роҳматуллоҳи🌹
🌹ва барокатуҳ🌹

🌸🍃Янги кун, янги имкониятлар муборак!!!
Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокотли ўтсин!🤲
🌹 Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!
🌹 Бизни Ўзингга энг яқинлардан, Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!.
🌹 Аҳволимизни ўнгла!
Ризоингни қалбларимизга жойла!
🌹🌼Авф ва жаннатингдан маҳрум этма!
🌹🌸Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!
🌹Муҳаббатингни нафсимизга жойла!
🌹🕊Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма! Амийн

Албатта яқинларга улашинг
👇

👉 DUNYODA
#Ҳикмат

Тўртта нарсани тўртта жойга олиб қўйинг:
Уйқуни қабрга.
Роҳатни сирот кўпригига.
Мақтанишни мезонга.
Орзу-ҳавасни жаннатга.

©Абу Бакр Сиддиқ(р.а.)

Албатта яқинларга улашинг 👇

👉 DUNYODA