22.9K subscribers
3.05K photos
3.26K videos
3 files
3.54K links
Download Telegram
#ибрат

ИНСОНГА ДЎСТ БЎЛМАЙДИГАН ТЎРТТА НАРСА

1.
ПУЛ — бугун менда, эртага Сизнинг қўлингизга ўтади.
2. МАНСАБ — бугун амал курсисига мен ўтираман, эртага эса бировлар.
3. ЖАЗМАН— бугун менга ишва қилса, эртага бошқаси билан кўнгилхушлик қилади.
4. ТОБУТ — бугун мени қабристонга олиб борса, эртага бировни олиб келади.

Шундай экан пулга ишониб, дўстдан, мансабга ишониб, биродарлардан, жазманга ишониб, ҳалол
жуфтингиздан айрилиб қолманг...

👉 DUNYODA
Ота-онага яхшилик қилиш диндир ва қарздир.

Биринчиси (яъни дин буюргани учун ота-онага яхшилик қилиш) туфайли жаннатга кирасан.
Иккинчиси туфайли фарзандларинг (ота-онага нима қилган бўлсанг, ўшани) ўзингга қайтаради.


👉 DUNYODA
Газли ширин ичимликлар мия хужайраларини ўлдиради...

Қандай таьсир қилади?

Қандли ичимликлар таркибидаги шакар глюкозага айланади.
Ва у моносахарид сифатида қон томир эндотелиясини ва миянинг кичик капиллярларини йўқ қилишга олиб келади.

Миянинг қон таъминоти бузилади, чунки бу томирлар охир-оқибат қон қуйқаларини ҳосил қилади, агар оддийроқ бўлса, қон ҳужайралари (тромбоцитлар) ва паст зичликдаги холестерин бляшка ҳосил қилади. Натижада мия хужайралари ўлади

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉 DUNYODA
#ибрат

Доноларнинг ушбу ўгитларини эслаб қолинг ва умр бўйи амал қилинг. Кам бўлмайсиз, ин шаа Аллоҳ!

1.
Асрашинг керак бўлган энг нафис нарса - вақтдир. Сен эса уни осонгина зое қилмоқдасан!

© Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда

2.
Одамнинг ўзи истамаса, ҳеч қандай ўгит-насиҳатлар унга тўғри йўл кўрсатолмайди.

© Р. Роллан

3.
Ҳеч қандай хато қилмаган одам, ҳеч нима қилмаган одамдир. Бу ҳаётдаги энг катта хато: ўзингни хатосиз ҳисобламоқдир.

© Юнус Эмро

4.
Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади. Фақат ўз фойдасини ўйлайдиганлар эса мағлубиятга учрайверади.

© Браян Трейси

5.
Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан.

© Маҳмуд аз-Замахшарий

6.
Муваффақият асосий мақсадингиз кўз олдингизда турганда келади. Мақсадингиз кўздан нари кетиши билан муваффақият ҳам кетади.

© Бернард Шоу

👉 DUNYODA
ХАММА БИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН 40 ФАРЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Исломда 5 фарз бор.
Иймонда 7 фарз бор.
Намозда 12 фарз бор.
Таҳоратда 4 фарз бор.
Таяммумда 4 фарз бор.
Ғуслда 3 фарз бор.
Амру маъруфда 1 фарз бор.
Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ҳайзда 1 фарз бор.
Нифосда 1 фарз бор.
Илм излашда 1 фарз бор.

🗯 Исломдаги 5 фарз:
1.Иймон;
2.Намоз;
3.Рўза;
4.Закот;
5.Ҳаж.

🗯 Иймондаги 7 фарз:
1.Аллоҳ Таолога иймон келтириш;
2.Фаришталарга иймон келтириш;
3.Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш;
4.Пайғамбарларига иймон келтириш;
5.Қиёмат кунига иймон келтириш;
6.Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш;
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш.

🗯 Намоздаги 12 фарз.
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:
1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши;
2.Жойи пок бўлиши;
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши;
4.Қиблани топиши;
5.Ният;
6.Ўз вақтида ўқиш.

🗯 Намознинг ичидаги 6 фарз:
1.Такбири таҳрима (Дунё ишларини ҳаром қилиб, охират ишларини ҳалол қилувчи такбир. "Аллоҳу Акбар" деб намозга кирилади);
2.Қиёмда туриш;
3.Қироат қилиш;
4.Руку;
5.Сажда;
6.Қаъдаи охир (Аттаҳиёти миқдорида ўтириш)

🗯 Тахоратдаги 4 фарз:
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш;
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш;
3.Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4.Икки оёқнинг тўпиқлари билан бир борадан ювиш.

🗯 Таяммумнинг 4 фарзи:
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар);
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масҳ тортиш;
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масҳ тортиш.

🗯 Ғуслдаги 3 фарз:
1.Оғизга сув олиб ювиш;
2.Бурунга сув олиб ювиш;
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш.

🗯 Амру маъруфда 1 фарз бор.
Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш.

🗯 Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб, бошқаларни ҳам қайтариш.

🗯 Ҳайзда 1 фарз бор.
Ҳайз хукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ. (Бир умр ҳайз кўрмаса, намоз ўқийверади).
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

Илм излашда 1 фарз бор.
Илм излаш, ўқиш фарз

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉 DUNYODA
Оталар ҳақида:

1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

Оналар ҳақида:

1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
Замзам қудуғи!

Ҳожар онамиз ёш гўдаги Исмоил (алайҳиссалом) билан чўлу-биёбонда сувсиз ва озуқасиз қолган вақтларида сафо тепалигига чиқиб ўғли Исмоил учун сув сўраб Аллоҳга илтижо қилади. Сўнгра у тепаликдан тушиб Марва тепалигига йўл оладилар ва у тепаликга ҳам чиқиб дуо қиладилар. Икки тепалик орасида шу тариқа етти марта дуо қилаверадилар.

Шунда Аллоҳ Жаброил алайҳиссаломни юборади ва у замзам қудуғи ўрнини ишқайди ва ўша жойдан сув отилиб чиқади, замзам қудуғи шу тариқа пайдо бўлади.

Субҳаналлоҳ!

👉 DUNYODA
#ибрат #танқид

Ҳаётимдаги ўзгариш нуқтаси онам менга ойнайи жаҳонни кўришни ман қилиб китоб ўқишга мажбурлаган кундан бошланган...

©️ Бен Карсон

P.S.:
Бугун бизнинг болаларимиз телефондаги майнавозчиликлардан ортмаяпти. Яна "Ҳозирги ёшлар бузилиб кетяпти" деб оғиз кўпиртирамиз!

👉 DUNYODA
​​Жуда фойдали маслаҳатлар

Саломатлик:

1.Кўп сув ичинг.
2.Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4.Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5.Кўп китоб ўқинг.
6.Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7.7 соат ухланг.
8.10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.

Шахсият ҳақида.

1.Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2.Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3.Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4.Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5.Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6.Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7.Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8.Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9.Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10.Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11.Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12.Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13.Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз.

Одамлар билан:

1.Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2.Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3.Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4.Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5.Одамларга кулиб боқинг.
6.Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7.Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

Ҳаёт:

1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2.Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4.Яхшиси ҳали олдинда.
5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 DUNYODA
АЁЛИНГНИ АВАЙЛА

Хўрлик ёши бўлади тахир,
Уруш, жанжал кимга ҳам керак,
Ўзни суюмоқ ҳудбинлик ахир,
Аёлингни авайла эркак.

Кўзларига кўз ёш тўлмасин,
Дилда меҳр боғи сўлмасин,
Ўттизида ўтин бўлмасин,
Аёлингни авайла эркак.

Шароб сарҳуш, шер қилар кимни,
Кимни тўнғиз,кимларни жинни,
Ожиз урар билгин хотинни,
Аёлингни авайла эркак.

Кимда ҳаққинг,кимда қарзинг бор,
Ўзинг билган ҳаёт тарзинг бор,
Фриштангдан нима арзинг бор,
Аёлингни авайла эркак.

У яхши дўст,у азиз сирдош,
Сирларингни қилмайди ҳеч фош,
Сенинг учун бир умр йўлдош,
Аёлингни авайла эркак.

Алвон гуллар шонасидир у,
Дуру,маржон донасидир у,
Болаларинг онасидир у,
Аёлингни авайла эркак.

Элда ёруғ юзинг учун сен,
Эрман деган сўзинг учун сен,
Билсанг фақат ўзинг учун сен,
Аёлингни авайла эркак.

👉 DUNYODA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​БУНАҚА ЧЕГИРМА ҲАЛИ БЎЛМАГАН😱?

327.000 сўмга кондиционер😳

Қиш ва ёз мавсуми учун мўлжалланган Витек Кондиционери!

💥 Мутлақо хавфсиз.
💥 40 градусгача иситади.
💥 16 градусгача совутади.
💥 Пулт орқали бошқарилади.

😊 Ссилкага киринг, буюртма беринг.
Ёқмаса қайтариб юборинг!

💰 Эски нархи 870.000 сўм
😍 Ҳозирда чегирмада 327.000 сўм

🎁Шошилинг... Акция муддати тугашига оз колди

🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!
Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.
Эр ва ҳотин суҳбатидан
    
Эр:
— Кўпчилик бола асраб оляпти экан, биз ҳам битта қиз асраб оламизми, нима дейсан, хотин?

Ҳотин:
— Вой, ўзимнинг меҳрибоним, жуда яхши ўйлабсиз, қачон асраб оламиз.

Эр:
— Мен битта қиз топиб қўйдим, ёши 32 да, мендан тўрт ёш кичкина экан...

Шундан кейин бу эрни ҳеч ким кўрмабди... 😅

👉 DUNYODA
Шифо Аллоҳдандир...

Агар шифо шифокорнинг қўлида бўлганида эди, тузалмаган бемор қолмас эди. Лекин баъзилар тузалади, баъзилар вафот топади, айримлар эса, ўша дардлари билан узоқ давр азоб чекади. Демак, шифо шифокор ёки дорида эмас, Аллоҳнинг измидадир.

2. Шифо шифокорнинг қўлида бўлганида шифокорларнинг ўзлари хасталикка чалинмас эдилар.

3. Шифокор бир сабаб, холос. Шифони берувчи Аллоҳ. Агар Аллоҳ шифо беришни истаса, дори беморнинг тузалишига сабаб бўлади. Истаса, дори-дармонсиз ҳам шифо беради.

Аллоҳ берган дарди учун ҳам, берган шифоси учун ҳам шукр қилайлик. Ҳар бир ўтган дақиқамиз учун қалбимизни Аллоҳнинг зикри билан тўлдирайлик
Аллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин...

👉 DUNYODA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА АЙЁМИНИНГ БАРОКАТИ СИЗГА  МУКАММАЛ ЁҒИЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ!

Қиблага юзланиб шодланса юрак,
Шу онда раҳматин ёғдирса фалак,
Улуғ зот борми АЛЛОҲдан бўлак,
Мусулмон аҳлига жума муборак!

Кунларнинг шоҳидур "Жума" айёми,
Шу сабаб улуғдур бу куннинг номи.
Бугун сизга тилайман олтиндан бир тахт,
АЛЛОҲим насиб эцин илоҳий бир бахт...

Саловот айтишни унутманг:
📿АЛЛОҲУММА солли аъла саййидина Муҳаммад

👉 DUNYODA
Савол - жавоб

1) Роббинг ким?
1) Роббим Аллоҳ..
2) Дининг қайси?
2) Диним ислом..
3) Пайғамбаринг ким?
3) Пайғамбарим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам..
4) Китобинг қайси?
4) Китобим Қурони Карим..
5) Тилагинг нима?
5) Тилагим иймон..
6) Қибланг қайси?
6) Қиблам Кабатуллоҳ..
7) Миллатинг қайси?
7) Иброҳим Ҳалиллулоҳ миллати..
8) Мазхабинг қайси?
8) Имоми Азам Абу Ханифа мазхаби..
9) Дўстларинг ким?
9) Дўстларим Чоҳор ёрлар..
10) Улар кимлар?
10) Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, Ҳазрати Умар, Ҳазрат Усмон, Ҳазрат Алидир..
11) Қачондан бери мусулмонсан?
11) Алмисоқдан бери..
12) Алмисоқ нима?
12) Аллоҳ таоло руҳимизни яратиб улардан фада олган кун..
13 )Эътиқодинг қайси?
13) Аҳли суннат ва Жамоат этиқоди..
14) Кимни яхши кўрасан?
14) Аллоҳ таолони..
15) Ундан кейинчи?
15) Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу  алайҳи ва салламни..
16) Ундан кейинчи?
16) Ота-онамни..
17) Ундан кейинчи?
17) Барча мўминларни..
18) Сени ким яратган?
18) Аллоҳ таоло..
19) Нима учун яратган?
19) Ўзига ибодат қилиш учун..
20) Ибодат дегани нима?
20) Аллоҳнинг айтганларини қилиш учун..
21) Иймон калимасини айтинг!.
21) Ла илаха иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ..
22) Маъноси нима?
22) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ
Муҳаммад унинг элчиси.

Яқинларингизга хам улашинг !
​​​​​​#Биласизми?

Ҳожатхонага  кириш,  ўтириш  ва  чиқиш одоблари🚽       

       1) ҳожатхонага  чап  оёқ  билан  кирилади;

       2) ҳожатхонага  “Аллоҳумма  инний  аъузубика  минал  хубси  ва  хобаиси” (маъноси: “Аллоҳим,  сендан  эркак  ва  аёл  шайтонларнинг  ёмонлигидан  паноҳ  тилайман”) деб,  кейин  кириш  керак;

       3) ҳожатхонада  узоқ  ўтирмасдан  ҳожатни  тез чиқариб,  чиқиш  керак; 

       4) тик  турган ҳолда бавл  қилиш  мумкин  эмас.  Чунки  сийдикнинг  кўзга  кўринмайдиган  заррадек  томчилари  кийимнинг  тиззадан  пастки  қисмларига  сачраб,  уларни  ифлослантириб  қўяди.  Сийдик ва  бошқа  ифлос нарса  теккан  либосда  намоз  ўқиш ножоиз. Шунинг  учун  кичик  ҳожатга  кирганда  ҳам,  ўтириб  сийиш  керак;

       5) ўтирганда  иккала  оёғи  ораси  кенг  қўйилади;

       6) ўтирганда  чап  томонга  мойил  бўлиб  ўтирилади;

       7) ҳожат чиқараётганда  қиблага  юзланиб  ё  орқасини  ўгириб  ўтирилмайди;

       8) биров  билан  саломлашиш,  саломига  алик  олиш,  гаплашиш  мумкин  эмас;

       9) аксирса  “Алҳамдулиллаҳ”ни  фақат  қалбидан  ўтказади,  лекин  тили  билан  айтмайди.  Аксирган  кишига  ҳам  жавоб  бермайди;

       10) азонни  эшитганда  азон  жавобини  айтмайди;

       11) авратига  ва  ахлатига  қарамайди;

       12) тупурмайди,  йўталмайди,  бурнини  қоқмайди;

       13) ҳар  тарафга  алангламасдан,  осмонга  қарамай  ўтиради;

       14) ҳожатхонадан  ўнг  оёғи  билан  чиқади;

       15) чиқаётганда  “Ғуфронака” (“Ўзинг  кечир”)  дейди.

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 DUNYODA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Опа, уйга тез-тез келиб туринг,
Ота уйингизга тез-тез келиб туринг...

Опа-сингилларимизга юбориб қўямиз.

👉 DUNYODA
Куёвларга насиҳат

Аввало, Қуръони карим ва Суннатдаги насиҳатларнинг кўпчилиги эркакларга қаратилганини эслатишимиз лозим. Аммо, шу билан бирга, алоҳида уларга қаратилган насиҳатлар ҳам мавжуд. Мазкур насиҳатлардан баъзиларини тақдим этишга ижозат бергайсиз.

«Сен эр ўлароқ, билки, аёлинг аёл бўлганлиги учун сендан бошқача услуб билан тафаккур ва тасарруф қилади, унинг нафсониятини фаҳмлашинг ва эҳтиромини қозонишинг учун қуйидаги насиҳатларга амал қилишинг керак бўлади:

1. У ҳам сен каби тасарруф қилиши керак деб ўйлама. Чунки у сендан бошқача яратилган.

2. Уни эътиборсиз қолдирма. Унга муҳаббат, меҳр ва омонлик ҳадя эт. Чунки у аёллик табиати ила мазкур нарсаларга муҳтождир.

3. Унинг шикоятларини эътиборсиз қолдирма. Аёл киши ҳар доим маънавий ва меҳрли қўлловни истайди.

4. Унга совғалар тақдим қилишда бахил бўлма, чунки аёл зоти бахил эрни ёқтирмайди.

5. Аҳлини зиёрат қилишига қарши бўлма, агар бунга қарши бўлсанг, унинг муҳаббатини йўқотасан. Аёллар ўз аҳлига кўпроқ боғлиқ бўлади.

6. Гоҳ-гоҳи рашк қилишингни билдириб тур. Бу унинг аёллик иззат-нафсини рози қилиб туради.

7. Унга лутф кўрсат, аёллигини қондириб тур.

8. Унинг айбларини юзига солма. У танқидни ёқтирмайди.

9. Ундан юз ўгирма. Аёл киши ўзига қулоқ тутганни яхши кўради.

10. Унга хиёнат қилма. Аёл учун энг оғир нарса эрининг хиёнат қилишидир.

11. Унинг ўзини ҳам, ҳис-туйғуларини ҳам масхара қилма, чунки у нозик хилқатдир, жароҳатни кўтара олмайди.

12. У сендан талаб қилган нарсани унутма. Акс ҳолда унда «қадр-қийматим йўқ экан» деган тушунча пайдо бўлади.

13. Ундан ёрдамингни аяма. Чунки аёл зоти доимо ўзи ишонадиган ва суянадиган шахсга муҳтождир.

14. Оилавий масъулиятларинг ва ваъдаларингни зинҳор эътиборсиз қолдирма. Уларга амал қилишинг аёлингга бўлган муҳаббатингни ҳис қилдиради.

15. Унинг иккингизнинг муаммоларингизни ҳал қилиш бўйича таклифларини эътиборсиз қолдирма. Агар ундай қилсанг, бу унга аҳамият бермаганлигингни билдиради.

16. Ундан муаммоларни оқилона ва мантиқий ҳал қилишини талаб қилма. Чунки аёл киши одатда кўпроқ отифага – ҳис-ҳаёжонга берилган бўлади.

17. Уйнинг майда-чуйда ишларига кўп аралашма. Бу борада унга ишон. Бу унга уйнинг ҳақиқий бекаси эканини сездириб туради.

18. Уни мақтаб туришдан ғофил бўлма. Унинг кийими, зийнати, пиширган нарсаларини, уй тутишини мақтаб тур. Бу унинг аёллик туйғусини рози қилади.

19. Аёл кишининг ҳомиладорлик, туғиш ва ҳайз каби оғир ҳолатларни бошидан ўтказишини асло унутма. Ўша пайтларда унинг ҳис-туйғуларини янада кўпроқ риоя қилиш лозим.

20. Унинг шахсий ҳурриятини кўп чеклама. Хусусан, ижтимоий алоқаларда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Ражаб ойининг илк Жума айёми муборак бўлсин Азиз ҚАДРДОНЛАРИМ

🌹Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹Савобларнинг совғаси бўлак,
🌹Чин юракдан билдирай тилак,
🌹ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!


Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу ъалайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловотлар бўлсин…

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад… 🍀💐🍀

Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг! 🌙🕌👇

👉 DUNYODA
Forwarded from SA GROUP
❄️ Bazalt plitalari tashqi anomal sovuqni o'zida ushlab qoladi va uy ichiga o'tkazmaydi. Bu natijasida, isitish osonlashadi, isitish tizimlariga bo'lgan harajat va uskunalar qisqaradi va ichki issiqlik tashqariga chiqib ketmaydi.

☀️ Issiq kunlarda esa ushbu xususiyat teskarisiga o'z foydasini ko'rsatadi. Tashqi jazirama issiq havo uyingizni qizitib yuvormaydi va sovutish osonlashadi

Bazalt mineral plitalari zamonaviy qurilishlarning eng asosiy qismi hisoblanadi va keng qo'llaniladi.

Qurilishingiz uchun eng ishonchli mahsulot!

📞 +99890 150 00 00
📥 info@sabasalt.uz

Facebook | Instagram | Website
Фарзандлар беш хил бўлади:

1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.

2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.

3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.

4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.

5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.

Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Омин!