23.9K subscribers
3.05K photos
3.26K videos
3 files
3.54K links
Download Telegram
#Ҳикмат

Бир олийҳиммат киши хотини билан ажрашмоқчи бўлганида ундан:
— “Сенга унинг нима зиёни тегяпти?” – деб сўрабдилар.
— “Оқил киши ўз хотинининг айбини ошкор этмайди”, – деб жавоб берибди у.
Ажрашганидан сўнг яна сўрабдилар:
— “Нима учун ажрашдинг?”
У айтибди:
— “Энди бегона аёлнинг айбу камчилиги билан нима ишим бор?!”

"Ахлоқус солиҳийн" китобидан.


👉 DUNYODA
"Ким сенга Намозни қайта-қайта эслатиб насиҳат қилса, ўша одам сени энг қаттиқ яхши кўрадиган кишидир"

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

👉 DUNYODA
JUMA AYYOMINING BAROKATI SIZGA MUKAMMAL YOG'ILSIN, AZIZ DINDOSHIM!

Qiblaga yuzlanib shodlansa yurak,
Shu onda rahmatin yog'dirsa falak,
Ulug' zot bormi ALLOHdan bo'lak,
Мusulmon ahliga juma muborak!

Kunlarning shohidur "Juma" ayyomi,
Shu sabab ulug'dur bu kunning nomi.
Bugun sizga tilayman oltindan bir taxt,
ALLOHim nasib etsin ilohiy bir baxt...

Salovot aytishni unutmang:
📿ALLOHUMMA solli aʼla sayyidina Muhammad


👉 DUNYODA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Juma kuni ushbu 8 amalni bajarishni unutmang!

Juma Ayyom muborak aziz dindoshim!

👉
DUNYODA
• Ривоят қилишларича, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврида бир киши келиб, курғоқчиликдан шикоят қилибди. Ҳазрати Умар унга "Истиғфор айтинглар", деб жавоб берибдилар.
• Иккинчи бир киши келиб, камбағалликдан шикоят қилибди. Унга ҳам "Истиғфор айтинглар", деб жавоб берибдилар.
• Учинчи бир киши бефарзандликдан шикоят қилибди. Унга ҳам "Истиғфор айт", дебдилар.
• Яна бир киши камҳосилликдан, бошкаси эса сув танқислигидан шикоят қилибди. Уларга ҳам истиғфор айтишни буюрибдилар.

👉 DUNYODA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстлик худди бриллиант кабидир — камёб ва жуда қиммат, қалбакиси эса жуда кўп. Бир дастурхон атрофида ўтирди дегани, бу — ҳали дўст дегани эмас. Дўстлар шароб билан текширилмайди, улар мусибатда, ёрдами керак бўлганда ва йиллар давомида синалади.

👉 DUNYODA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#лайфхак

Ешикни очиш бу́йича ажойиб лайфхак😅

👉 DUNYODA
Биласизми, чаёнга қўйилган озгина спиртли ичимлик ҳам уни ақлдан оздиради. Чаён ўзини ўлдиради.

👉 DUNYODA
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам:
"Кимнинг учта қизи бўлса-ю, уларнинг хархашаларига, оғирликларига сабр қилса, Аллоҳ уни уларга кўрсатган раҳми туфайли жаннатга киритар", дедилар.
Бир киши:
"Иккита қизи бўлсачи, Эй Аллоҳнинг Расули?" деб сўради.
"Иккита қизи бўлса ҳам", дедилар.
Бир киши:
"Битта бўлсачи, эй Аллоҳнинг Расули?" деб сўради.
"Битта бўлса ҳам", дедилар"
Яна бир ривоятда: "ёки уч синглиси бўлсаю" деб келган.

👉 DUNYODA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозни бой бўлиш учун
ўқилмиди билиб олинг....


👉 DUNYODA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ

Отанинг қизига бўлган насиҳат-у дуосини бир кўринг😢


👉 DUNYODA
Совуқ бизни касал қилади!

Иссиқ бизга озор беради!

Қуёш қиздириб юборади!

Чанг чарчатиб юборади!

Шамол безовта қилади!

Жаннат бунчалар ҳам гўзал бўлмаса!

«У ерда қуёшни ҳам, совуқни ҳам кўрмаслар» (Инсон сураси, 13-оят).

Аллоҳим! Ўзимизни ҳам, яқинларимизни ҳам жаннатда жам қилгин!


👉 DUNYODA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлингни сўкманг!!!

Жуда ҳам ибратли экан! Барча эркакларга тегишли экан!


Анвар қори Турсунов

👉 DUNYODA
#диққат

8 соатдан кўп ухлаш умрни 5-7% га қисқартиради.

👉 DUNYODA
Чиройли гулни, ёқимли кечани, яхши дўстни ҳар ким хоҳлайди. Муҳими гулни тикони билан, кечани зулмати билан, дўстни барча камчилиги билан сева билишдир.

© Шамс Тебризий.

👉 DUNYODA
Ҳар бир нарсанинг ҳикмати бор!
Ҳаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат эканини биласизми? Чунки улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини билмаган бўлар эдик.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

👉 DUNYODA
Жаннат тўлови

Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳаммомга бордилар. Лекин пуллари бўлмагани учун, қанча ялинсалар ҳам, ичкарига қўйишмади. Бўйинлари эгик ҳолда ортга қайтаётган Иброҳим Адҳам шундай ҳайқириб йиғладиларки, бир зумда атрофларига одамлар тўпланди. Бири олиб, бири қўйиб ҳазратни юпата кетишди:

– Бунчалик қайғу чекишингизга ҳожат йўқ, сиз учун ҳаммомга, мана, биз пул тўлаймиз!

 Шунда Иброҳим Адҳам йиғилганларга:

– Сизлар мени ҳаммомга киритишмагани учун йиғлаяпти деб ўйлаяпсизми? – дедилар. – Йўқ, асло бундай эмас. Бу дунёдаку пулинг йўқ деб ҳаммомга киритишмаяпти. Бироқ охиратда яхши амалларинг йўқ, дея жаннатга қўймасалар, ҳолим нима кечади? Шуни ўйлаб йиғлаяпман.


👉 DUNYODA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиёматда 3 хил таом ҳисоб-китоб қилинмас экан:
Саҳарлик, ифторлик ва дўстлар билан ейилган таом.

Дўстларим йиғилиб турайлик, йиғилишда ҳикмат бор
.

👉 DUNYODA
Фарзанд ота- онасининг кўнглини кўтариш учун:

- Ота- онанинг мол-мулкларини ва керакли нарсаларини муҳофаза қилиш.

- Ота- онанинг рухсатисиз бирор нарса олмаслик.

- Ота- онага роҳатбаҳш нарсаларни ҳозирлаш.

- Ота-она ухлаётганларида уларни безовта қилмаслик.

- Ота- онанинг хоналарига уларнинг изнисиз кирмаслик.

- Ота- онадан олдин таомга қўл ўзатмаслик.

- Яхши нарсаларни ўзидан олдин ота-онага тақдим қилиш.

- Ота-она ҳузурида ёнбошламаслик.

- Ота- она ҳузурида оёқ узатмаслик.

- Ота- онадан барча ишларда маслаҳат сўраш.

- Ота-онанинг фикрлари ва тажрибаларидан фойдаланиш.

- Ота- она насиҳатларини бажонидил қабул қилиш.

- Ота-она ҳақларига дуода бўлиш ва бошқалар киради.

☝️🍃🌹АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!✔️
#Шеърият

БЕЗАК

Қадим замонларда бўлган воқеа
Юракка ажиб бир оройиш берди:
Подшо катта соврин қўйиб ўртага,
Масжидни безашга фармойиш берди.

Айтди: "Ким энг буюк зийнат келтирса,
Масжидни безаса ўша матоҳ-ла,
Менинг мукофотим катта бўлар... ва
Аллоҳ ажрлагай жаннатий боғ-ла!"

Кимдир устун учун безак, ким эса,
Мезана тўрига келтирди тилло.
Хонаи туҳурга ким қайғу еса,
Ким сиёҳ улашди, ёзишга имло.

Подшо кузатарди авомни сокин --
Зарга чайилганди ҳар тошу кесак,
Рози бўлолмади булардан локин,
Унинг хаёлида антиқа безак.

Бу шундай безакки, инсон ҳаёти
Кўрсин то ўлгунча чашми зиёни.
Одамлар бу рангни кўрган заҳоти,
Унутиб қўйсинлар икки дунёни!

... Бир зот кириб келди кураш авжига,
Мени ғолиб денглар, деди жой олиб.
Ва, киринглар, деди... Масжид ичига
Мурғак икки бола кирди уялиб.

Ўрнидан қўзғалиб кетди шаҳаншоҳ,
Бу зўр топқирликка чалворди қарсак.
Деди: "Масжид учун топилмас илло
Намозхон боладан гўзалроқ безак
!"

© Хайрулла Ҳамидов