DUNYO XABARLARI
78.4K subscribers
15.1K photos
13.6K videos
6 files
8.02K links
ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️

РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama

@Dunyo_Xabarlari
Download Telegram
Саудия Арабистони сайёҳлик марказларида алкогол истеъмол қилишга рухсат бермоқда

Қироллик оиласи 2026-йилдан бошлаб НЕОМ ва Қизил денгиз лойиҳаси каби ривожланаётган ҳудудлардаги меҳмонхоналар ва дам олиш масканларини ўз ичига олган 600 га яқин белгиланган сайёҳлик марказларида чекланган миқдорда алкогол сотишга рухсат беришни режалаштирмоқда.

Фақат таркибидаги спирт миқдори 20 фоиздан кам бўлган пиво, вино ва сидр каби ичимликларгагина рухсат берилади. Кучли спиртли ичимликлар ва бошқа турдаги қаттиқ ичимликлар тақиқланган ҳолда қолади.

Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш фақат белгиланган жойларда чекланиб, уларни ташқарига олиб чиқиш мутлақо тақиқланади.
🇺🇿 Агар Ўзбекистонда ядровий ҳолат содир этилса, халққа товон пули тўланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси”га қўшилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланди. Унга кўра, ядровий фалокат содир бўлган тақдирда Ўзбекистон аҳолисига товон тўлаш тизими жорий этилади.

👉 @dunyo_xabarlari
🎉 Yangi Funksiya: Uchrashuv AI — Uchrashuvlaringizdan Amaliy Xulosa!

Endi KotibAI yordamida har bir uchrashuvdan so‘ng aniq, tushunarli va maqsadga yo‘naltirilgan "Meeting" xulosalariga ega bo‘ling!

Muhokama mavzulari va asosiy g‘oyalar
Amaliy xulosalar va bajarilishi kerak bo‘lgan vazifalar
Kim nima qilishi kerak va qachongacha
Aniq, tartibli va foydali yakun

Bu yangi funksiya orqali siz vaqtni tejaysiz, muhim fikrlarni boy bermaysiz va har bir yig‘ilishdan maksimal foyda olasiz!

🚀 Uchrashuv AI bilan — Uchrashuvlaringizni amalga yo‘naltirilgan natijalarga aylantiring!

Hoziroq /start buyrug'ini bosing va yangi funksiyani birinchilardan bo'lib foydalaning

@kotibaibot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суратга олиш босқичлариданоқ катта шов-шувларга сабаб бўлган «Уч қаҳрамон» фильмини қаерда томоша қилиш мумкин?

Жанговар саҳналарга бой, ўткир драма жанридаги ушбу фильм кўплаб томошабинлар томонидан илиқ қарши олинди. Кинокартина ички ишлар тизими ходимларининг фидойилигини кўрсатиши билан бирга, халқ ва давлат ўртасидаги мустаҳкам алоқани бадиий услубда ифода этади.

Фильмни Kinopoisk платформаси орқали томоша қилинг

https://www.kinopoisk.ru/film/5448653/ 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Путин олов билан ўйнамоқда — АҚШ президенти

"Владимир Путин тушунмаяпти, агар мен бўлмаганида, Россия билан аллақачон ўта ёмон воқеалар юз берган бўларди, мен жудаям ёмон нарсаларни назарда тутяпман. У олов билан ўйнашмоқда!" — деб ёзди Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғазога юборилаётган ёрдам тўсилгани учун Швеция Исроил элчисини чақиртирди

Швеция Ташқи ишлар вазирлиги Ғазодаги оғир вазият юзасидан Исроил элчисини чақириб, Исроилдан ёрдам етказишни тўлиқ тиклашни талаб қилди.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇳🇴 Павел Дуров Норвегияда бўлиб ўтган инсон ҳуқуқлари бўйича анжуманда «кимнингдир активи» бўлгандан кўра, ўлимни афзал кўришини айтди.

Павел Дуров маълум ҳукумат тузилмаларига қарам экани ҳақидаги айбловларга шундай жавоб берди.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 SpaceX компаниясининг Ой ва Марсга парвозлар учун мўлжалланган Starship ракетасининг парвози авария билан якунланди

Кема орбитага чиқди, бироқ ярим соатдан кейин унинг баландликни назорат қилиш тизими ишламай қолди ва у назоратсиз айлана бошлади.

Ер атрофида бир марта айлангандан сўнг, Starship бошқарувни йўқотди ва Ҳинд океани устидан атмосферага кира бошлади. Кема билан алоқа учиришдан 10 дақиқа ўтиб узилди.

Ракета аввал ҳам саккиз марта учирилган, шундан атиги тўрт марта учириш муваффақиятли бўлган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇬🇧🇺🇸🇨🇦 Трампнинг Канадани АҚШнинг 51-штатига айлантириш баёнотлари фонида Буюк Британия қироли тарихий ташриф билан Оттавага борди

Карл III Британия Ҳамдўстлиги давлат раҳбари сифатида бугун парламентда нутқ сўзлади.

Telegraph’нинг ёзишича, қирол нутқида бутун дунёга Канада сотилмаслиги ҳақида хабар йўллаган. Шунингдек, Карл III Оқ уй раҳбарини эслатмасдан, Оттава дуч келаётган мислсиз муаммолар борлигини қайд этган.

Washington Post эса монархнинг ташрифи Трампнинг пичинглари ортидан рамзий маънога эга эканини таъкидлаган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇸 АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

Доналд Трамп маъмурияти АҚШ элчихоналарига бутун дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини белгилашни зудлик билан тўхтатишни буюрди. Давлат департаменти барча виза аризачиларининг ижтимоий тармоқларини текшириш тартибини жорий қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

«Бу кўрсатма виза жараёнларининг жиддий кечикишига ва Трамп «чап қанот мафкурасини тарғиб қилади» деб айблаган кўплаб университетларга зарар етказиши мумкин. Бу олий ўқув юртлари кўп ҳолларда хорижий талабалардан тушадиган даромадга таянади».

👉 @dunyo_xabarlari
🇮🇱🇺🇸 Исроил Трамп маъмуриятини Эроннинг ядровий объектларига ҳужум қилиш режаси ҳақида огоҳлантирди

Бу ҳақда New York Times хабар бермоқда.

Нашрга кўра, бу қарор АҚШ Теҳрон билан келишувга эришган тақдирда ҳам ўзгармаслиги мумкин.

👉 @dunyo_xabarlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда бир нафар битирувчиси бор мактаб ҳақида эшитганмисиз?

Мамлакатимизда таълим соҳасига бўлган эътибор йилдан йилга ижобийлашиб бормоқда. Бунинг исботи ўлароқ Қашқадарёдаги бир нафар битирувчи учун таълим бериб келаётган мактабни кўрсатиш мумкин.

Китоб тумани тоғ бағридаги кичик мактаб филиалида барча синфларда 15 нафар ўқувчи таълим олади. Улар орасида 11-синфда битта ўқувчи бор, унга ҳар куни дарс бериш учун ўқитувчилар бир неча километр йўл босиб келишади.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ мудофаа вазири пайпоғигача ватанпарвар эканини айтди.

Пентагон раҳбари Пит Хегсет америкаликларга ватанпарварликни тарғиб этиш мақсадида кийимларига АҚШ байроғини тушириб олганини кўз-кўз қилган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇷🇺 Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади

Россия пойтахтида такси ҳайдовчилари учун мажбурий имтиҳон жорий қилинди: улар тест топшириб, шаҳардаги муҳим объектлар жойлашуви ҳақидаги билимларини кўрсатиши керак.

Бу тестдан ўтмай туриб кира қилишга чиққанлар жаримага тортилади. 2023 йилда Москвада таксичилик қилаётган ўзбекистонликлар сони 5 мингга яқин экани айтилганди.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇫 Афғонистонда 286 минг долларлик янги тўғонни сув ювиб кетди

Афғонистоннинг Хост вилояти Гурбез туманида жойлашган янги сув омборининг тўғони очилганидан бир неча кун ўтиб, кучли ёмғир ва сел оқибатида вайрон бўлди.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺🇪🇺 Украина Сиёсат институти директори Руслан Бортник: “Агар Киев қуласа, Европа тишларигача қуролланган Россия қаршисида яланғоч қолади”.

Бортникнинг фикрича, агар Россия Украинани эгаллаб олса, Европа учун жанг бошланади. “Россиянинг Украинага ҳужумидан мақсад Европага етиб бориш”, деб ҳисоблайди сиёсатшунос.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚠️ Яшнободда "Cobalt" ҳайдовчиси мушукни уриб кетгандан сўнг аёлни капотда судраб кетди 😱

Бугун ҳолат бўйича суд иши бўлиб ўтди.

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇹🇺🇿 Италия бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Самарқандга келди

Самарқанд халқаро аэропортида бош вазирни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 29 май куни бўлиб ўтади.

👉 @dunyo_xabarlari