DUNYO XABARLARI
84.1K subscribers
14.9K photos
13.4K videos
6 files
7.99K links
ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️

РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama

@Dunyo_Xabarlari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇻🇦 Франция президенти Рим папаси билан видолашувга борди.

Эмманюэль Макрон рафиқаси Брижит билан Папа Францискнинг Авлиё Пётр соборидаги тобути олдида ҳурмат бажо келтирган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇵🇪 Перуда 5 минг йиллик мумиё топилди

Мумиёланган аёлнинг ёши 25-30 ёш атрофида бўлган. Орадан 5 минг йил ўтган бўлса ҳам унинг териси, сочлари ва тирноқлари сақланиб қолган.

Бундан ташқари, қабрда археологлар томонидан «аёлга тақдим этилган ҳадялар» деб атаётган кўплаб артефактлар мавжуд.

👉 @dunyo_xabarlari
🇻🇦Рим папасининг дафн маросимида 200 мингга яқин одам қатнашмоқда.

РИА Новости мухбирига кўра, маросим Ватиканда бошланди, сўнг понтификнинг жасади жойлаштирилган тобут Авлиё Пётр майдонига олиб чиқилди.

Маросимда Трамп, Зеленский ва Макрон ҳам иштирок этмоқда.

Маълумотига кўра, Зеленский одатдагидек расмий кийим топа олмаган ва дафн маросимига барча этикет қоидаларини бузган ҳолда қора камуфляж кийимда ташриф буюрган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇨🇦🇵🇸 Канада Ғазога озиқ-овқат ва гуманитар ёрдам учун 72 млн доллар ажратди.

Канада бош вазири Марк Карнининг маълум қилишича, бу пуллар фаластинликларга озиқ-овқат сотиб олиш ва бошқа гуманитар ёрдамлар етказиб бериш учун БМТга топширилган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇸🇺🇦 Трамп ва Зеленский Оқ уйдаги тортишувдан кейин биринчи марта учрашди

АҚШ ва Украина президентлари Рим папасининг дафн маросимида қатнашиш учун Ватиканга келишган. «Яхши учрашув бўлди. Кўп нарсаларни яккама-якка гаплашиб олдик», деди Зеленский.

Мулоқот тахминан 15 дақиқа давом этган, бир муддат суҳбатга Франция президенти Эмманюэль Макрон ва Британия бош вазири Кир Стармер ҳам қўшилган.

Трамп ва Зеленский музокараларни бугун оқшомда давом эттиришга келишиб олишган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇹🇷 Туркияда эркак дастлаб хотинини, кейин ўзини отиб ўлдирди.

Маълум бўлишича, эркак яқинда ажрашиши керак бўлган хотини билан кўришиб, у билан гаплашиб олмоқчи бўлган.

Суҳбат жанжалга айланиб кетиб, эркак аёли ва ўзини қурол билан отиб ўлдирган. Эр-хотин воқеа жойидаёқ ҳалок бўлган.

Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

👉 @dunyo_xabarlari
🇷🇺 Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин

РФ Таълим вазирлиги мигрантларнинг болаларини боғчага қабул қилишда уларда инфекцион касаллик йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома талаб қилиш таклифини илгари сурди. Ҳозирда фақат тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида маълумотнома сўралади.

Ҳужжатлар рус тилида ёки рус тилига тасдиқланган таржимаси билан бирга бўлиши керак. Агар ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, таълим ташкилоти аризани кўриб чиқмасдан қайтаради.

👉 @dunyo_xabarlari
🇮🇷 Эроннинг Бандар-Аббос портидаги портлашда 500 дан ортиқ киши жабрланди

Эрон ОАВнинг хабар беришича, ёқилғи сақланадиган резервуар ёниб кетиши оқибатида портда кучли портлаш содир бўлган.

Fars агентлиги маълумотларига кўра, портлаш шунчалик кучли бўлганки, уни Бандар-Аббос портидан камида 20 километр узоқликда жойлашган Кешм оролида ҳам эшитишган.

Портлаш оқибатида жабрланганлар сони 516 нафарга етган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇮🇷 Эроннинг Шаҳид-Ражаий портида янги портлашлар қайд этилди, ҳудудда ёнғин бўлмоқда

Эрон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда ёнғинни ўчириш учун мамлакатнинг барча кучлари сафарбар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 26 апрел  куни кундузи айни шу портда кучли портлаш содир бўлган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган, 750 киши яраланган.

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺 Россиянинг коинотдаги ядровий қуролланиш дастурига алоқадор махфий сунъий йўлдош назоратдан чиқиб кетди – Reuters

"Махфий “Космос-2553” суний йўлдоши катта эҳтимолик билан ишдан чиққан. У ядровий компонентли янги турдаги коинот қуролларини яратиш дастурига боғлиқ бўлган", дея хабар бермоқда агентлик таҳлилий маълумотларга асосланиб.

Россия “Космос-2553”ни 2022 йил февралда, Украинага кенг кўламли босқин бошланишидан сал олдин орбитага чиқарган эди.

АҚШ ҳукумати вакиллари, бу сунъий йўлдош Россиянинг коинотга Қўшма Штатлар сунъий йўлдошларини йўқ қила оладиган ядро қуролини жойлаштириш режалари билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Кремл эса бу айбловларни рад этмоқда.

“Космос-2553”нинг ноодатий ҳаракатларини дастлаб 2024 йил ноябрда LeoLabs компанияси радари қайд этган эди. Декабрда ўтказилган қўшимча кузатувлар сунъий йўлдошнинг назоратдан чиқиб кетгани ҳақида "юқори ишонч билан" хулоса чиқаришга имкон берди.

"Бу кузатув сунъий йўлдошнинг энди ишламаётганини ишончли тарзда кўрсатмоқда", дея маълум қилди Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази LeoLabs маълумотларини шарҳлаш чоғида.

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇴🇲🇮🇷 DW:  АҚШ ва Эрон ядро дастури бўйича музокараларнинг учинчи босқичини ўтказди

Ушбу учрашув 26 апрел куни Уммонда бўлиб ўтди. Музокарларнинг учинчи босқичида АҚШ делегациясига Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Эрон томонига эса мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи раҳбарлик қилди. Бундан ташқари, ҳар икки делегация таркибига махсус экспертлар ҳам киритилган. Тўғридан-тўғри бўлмаган мулоқотнинг учинчи босқичи натижалари ҳозирча номаълум.

Уммон Ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдийнинг маълум қилишича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар май ойи бошида давом этади. У 26 апрел кунги маслаҳатлашувлар барча иштирокчиларнинг "ўзаро ҳурматга асосланган келишувга эришиш" истагини намоён этганини қўшимча қилди.

"Музокараларнинг мақсади Эронга ядро қуролини яратишига йўл қўймаслик ва Қўшма Штатларнинг Теҳронга қарши санкцияларини бекор қилиш эвазига ядровий дастур бўйича янги келишув тузишдан иборат", деб ёзади DW.

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇺🇦🇷🇺 Макрон Римда Зеленский билан "жуда ижобий" фикр алмашганини маълум қилди

Франция президентининг сўзларига кўра, Украина етакчиси Киев ҳеч қандай шартларсиз ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эроннинг Шаҳид-Ражаий портида юз берган портлаш қурбонлари сони 5 кишига, яраланганлар сони эса 700 нафарга етди — Таsnim агентлиги.

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM