DUNYO XABARLARI
83.7K subscribers
14.9K photos
13.4K videos
6 files
7.99K links
ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️

РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama

@Dunyo_Xabarlari
Download Telegram
🇷🇺 Россияда автомобил портлаши оқибатида рус генерали ҳалок бўлди — ОАВ

Марҳум Россия Қуролли кучлари бош штаби генерали Ярослав Москалик экани айтилмоқда. Автомобилга портловчи модда қўйилган ва у масофадан туриб фаоллаштирилган.

Ҳозирча Ярослав Москалик ҳалок бўлгани расман тасдиқланмаган.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон Ҳинд дарёсининг Покистонга оқимини тўсиб қўйди.

Ҳиндистон Ҳинд дарёсининг Покистон томонга оқимини бутунлай тўсди, яъни тўғонлар ва каналлар орқали сув оқимини тартибга солувчи барча тўрт шлюзни ёпди.

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸 Кремлда Россия президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда.

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кушербаев тадбиркорнинг мулки тўғрисида айтган гапи нотўғри бўлиб чиқди

Бир неча кунлар олдин, собиқ халқ ноиби Расул Кушербаев хорижлик тадбиркорларни мулки ноқонуний бузилмоқда, деб гапириб чиққанди.

Аниқланишича, бу фикрлар нотўғри ва ёлғон бўлиб чиқибди. Бу ҳақда тегишли изланиш қилган ҳуқуқшунос-олим Насимбек Азизов батафсил муносабат билдирибди.

Олимни фикрига кўра, у жой турк тадбиркориники эмас экан, у мулкдор ҳам эмас экан, жой ноқонуний бузилмаган экан, огоҳлантириш хати ва суднинг қарори ҳам чиқарилган экан.

Марҳамат, қуйидаги линк орқали ҳақиқий экспертнинг асосланган фикри билан танишингиз мумкин.

👉 @dunyo_xabarlari
🇰🇬 Қирғизистонда 300 дан ортиқ ниқоб кийган аёллар огоҳлантирилди

Янги қонунга кўра, жамоат жойларида юзни беркитувчи диний кийим кийиш 20 минг сом миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Милиция ходимлари биринчи маротаба аёлларни фақат огоҳлантириш билан чекланди.

👉 @dunyo_xabarlari
Эксперт EFFECT.uz нега жаримага тортилганини оддий қилиб тушунтириб берибди

Хабарингиз бор, шу кунларда EFFECT.uz интернет нашри раҳбари жарима тортилгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Ҳуқуқшунос, айнан нима учун ушбу интернет нашри жавобгарликка тортилганини тушунтирди.

Тушунтиришга қараганда, ушбу интернет нашри эълон қилган мақолада ёлғон маълумотни тарқатган ва шу билан бошқа фуқароларнинг қадр-қиммати камситилиши ва обрўсизлантирилишига олиб келган.

Шунга, ҳар ҳар бир фаол, журналист ва блогер ҳар бир сўз учун масъулият ва жавобгарликни ҳис қилиши жуда муҳим.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇿🇰🇬 Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришди

“Чашма” булоғи Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларининг умумий бойлиги экани таъкидланди. Бу булоқ Ўзбекистон фуқаролари фойдаланиши учун эркин ва тўсиқсиз бўлиши, ўзбек томони булоқнинг учдан икки қисмидан фойдаланиши белгиланмоқда.

Сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар ўзбек томони билан келишилади.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
DITTO ҲАМ ПИЧОҚБОЗЛИКДА АЛОҚАСИ БОРЛИКДА АЙБЛАНМОҚДА! ҚЎЛИГА КИШАН ТАҚИБ УЙИДАН ОЛИБ КЕТИЛГАН.

23-апрель куни Дубайдаги пичоқбозликда инстаграмда фаолият олиб борадиган DITTO лақабли асли исми Дилшод Умиров бўлган шахсни ҳам уйидан Дубай полицияси кишан тақиб олиб кетгани айтилган аудио хабар тарқалмоқда!

БАТАФСИЛ БИЗДА!

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина 5 минг тонна буғдой ортилган Россия кемасини ҳибсга олди

РФнинг «соядаги флоти» таркибига кирувчи кема Осиё давлатларидан бирининг байроғи остида ноқонуний рейд амалга оширган.

«Кемада ўтказилган тинтув давомида рашистлар томонидан Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўғирлаш фактларини исботловчи ҳужжатлар, навиация қурилмалари ва бошқа далилий ашёлар топилди», — дейилади идора пресс-релизида.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇸🇺🇿 “Доналд Трамп Ўзбекистонга таклиф қилинди. Президент минтақага келиши учун ҳозир энг тўғри вақт” – АҚШ элчиси

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, президентнинг махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШга сафари чоғида президент Мирзиёевнинг Доналд Трампга ташриф таклифини етказган.

АҚШ элчиси Жонатан Ҳеникка кўра, Оқ уй бундан мамнун ва таклифни жиддий ўрганмоқда. Мустақилликка 30 йилдан ортиқ вақт ўтаркан, АҚШ президенти минтақага келиши учун ҳозир энг тўғри пайт, дея қўшимча қилди Ҳеник.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇻🇦 Трамп Рим папасининг дафн маросимида иштирок этиш учун Римга келди

У парвоз вақтида Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кескинликка тўхталиб, «улар бир ярим минг йилдан бери шундай яшаяпти, ўзлари келишиб олади», деган.

Трамп бугунги ташрифи давомида Авлиё Пётр ибодатхонасига боради ва шу куннинг ўзида Римдан қайтиб кетади.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷🇩🇰 Туркияда миясидан операция қилинган эркак она тилини унутиб, дан тилида гапира бошлади.

Коня шаҳрида яшовчи, етти фарзанднинг отаси Раҳми Карадемир тиззасидан ўтказилган операциядан икки кун ўтиб, тўсатдан ўнг қўли ва оёғи фалаж бўлиб, гапира олмай қолган.

Текширувлар натижасида унинг мияси чап томонидаги катта қон томирларидан бирида ивиб қолган қон аниқланиб, зудлик билан олиб ташланган.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇻🇦 Франция президенти Рим папаси билан видолашувга борди.

Эмманюэль Макрон рафиқаси Брижит билан Папа Францискнинг Авлиё Пётр соборидаги тобути олдида ҳурмат бажо келтирган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇵🇪 Перуда 5 минг йиллик мумиё топилди

Мумиёланган аёлнинг ёши 25-30 ёш атрофида бўлган. Орадан 5 минг йил ўтган бўлса ҳам унинг териси, сочлари ва тирноқлари сақланиб қолган.

Бундан ташқари, қабрда археологлар томонидан «аёлга тақдим этилган ҳадялар» деб атаётган кўплаб артефактлар мавжуд.

👉 @dunyo_xabarlari
🇻🇦Рим папасининг дафн маросимида 200 мингга яқин одам қатнашмоқда.

РИА Новости мухбирига кўра, маросим Ватиканда бошланди, сўнг понтификнинг жасади жойлаштирилган тобут Авлиё Пётр майдонига олиб чиқилди.

Маросимда Трамп, Зеленский ва Макрон ҳам иштирок этмоқда.

Маълумотига кўра, Зеленский одатдагидек расмий кийим топа олмаган ва дафн маросимига барча этикет қоидаларини бузган ҳолда қора камуфляж кийимда ташриф буюрган.

👉 @dunyo_xabarlari