DUNYO XABARLARI
84.6K subscribers
14.8K photos
13.3K videos
6 files
7.99K links
ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️

РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama

@Dunyo_Xabarlari
Download Telegram
🇰🇷 Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Чже Ин порахўрликда айбланди.

У собиқ куёвига авиакомпанияга ишга жойлашишга ёрдам берганликда гумон қилинмоқда.

Мун Чже Ин жаноб Со ишга киришгач, қизининг оиласига молиявий ёрдам беришни тўхтатганига ишонилади.

Прокурорларнинг таъкидлашича, собиқ президент авиакомпаниядан маош кўринишида тахминан 223 миллион иен (151 959 доллар) ва бошқа имтиёзлар олган.

👉 @dunyo_xabarlari
DUNYO XABARLARI
🇺🇦🇷🇺🇬🇧 Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди. Зеленский Қримни Россияники деб тан олмаслигини айтгач, Марко Рубио Лондондаги учрашувга келишдан бош тортди. Бунинг ортидан Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари ҳам сафарини бекор қилди. Украина ташқи…
🇺🇸🇬🇧🇺🇦🇷🇺 Трамп Лондондаги Украина музокараларини ижобий баҳолади.

Президент вазиятни ҳал қилиш учун «иккита кучли, ақлли одам келишиб олиши» кераклигини қўшимча қилди.

АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог ҳам Лондондаги музокараларни конструктив ва ижобий деб баҳолади.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алданиб, Умра зиёратига бориб, қайта олмаган 580 киши Ўзбекистонга олиб келинди

Фуқаролар чартер рейс орқали 22 апрель куни қайтариб олиб келинди.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россиянинг Киевга тунги ҳужуми оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар сони 70 га яқинлашди. Россия қўшинлари ҳужумда баллистик ракета ва дронлардан фойдаланган.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкентдаги энг тез автомобиль

1500 🐎

0 дан 100 гача 1.9 секунд.

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
131 млн доллар, 5 800+ ускуна, 11 000+ шифокор – ҳаммаси халқ учун!

Швейсарияда мусодара қилинган 131 миллион доллар ноқонуний актив энди Ўзбекистон халқининг соғлиғи ва таълими учун хизмат қилмоқда. Ушбу маблағ эвазига 230 та перинатал марказга 5 841 дона замонавий тиббий ускуна етказилди, яна 1 400 дан ортиқ жиҳоз олиб келиниши режалаштирилган.

Бундан ташқари, БМТ ҳамкорлигида 11 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходими замонавий стандартлар асосида ўқитилди. 29 та миллий протокол ва қўлланмалар жаҳон тажрибаси асосида янгиланди. Бу эса тиббий хизмат сифатини анча юқори босқичга олиб чиқмоқда.

Таълим соҳасида ҳам муҳим ишлар бошланган: мактабларда IT инфратузилмаси кенгайтирилмоқда, санитария ва иситиш тизимлари яхшиланмоқда, бошқарув жараёнларига жамоатчилик жалб этилмоқда.

Бу нафақат пулларнинг қайтарилиши, балки адолатнинг тикланиши ҳамдир. Халқ манфаати йўлида хизмат қилаётган бу ташаббус чинакам эътирофга лойиқ!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Атамалар шунчалик тез кириб келадики, уни ўзбеклаштиришга тезкорлик етмайди”-эколингвист Намоз Расулов.

Тўлив версия: https://youtu.be/2yBkn7wrCe0?si=RqPt0DTVHrgHR2DO
🇵🇰🇮🇳 Покистон бўйлаб Ҳиндистонга қарши оммавий намойишлар бошланди.

Кашмирда сайёҳларга қуролли ҳужум уюштирилгани ортидан Покистонда минглаб одамлар Ҳиндистон таҳдидларига қарши норозилик намойиши ўтказмоқда.

Иштирокчилар расмийлардан кескин жавоб талаб қилмоқда.

👉 @dunyo_xabarlari
Ўзбекистонда аёлларнинг камситилиши, инсонларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўйилмайди!

Шунақа ўзича “ибратли видео” оладиганлар аёлларни ўзига мавзу қилиб олган. Бу каби видеолар аҳоли орасида фитна тарқатиш, жанжалларга сабаб бўлишдан бошқа нарсага хизмат қилмайди ўзи.

Инстаграмда “Одамлар” номи остида блог юритадиганлар ҳам аёлларни камситувчи видеолар олиб келган.

Уларнинг видеолари жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгандан сўнг уларга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилган ва “вайнерлар” пушаймонлигини маълум қилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Ўқувчилар 9100 та китобни қўлма-қўл ташиди.

АҚШнинг Мичиган штатидаги китоб дўкони кўчиш жараёнида китобларни ноодатий усулда ташиган. Дўкон китобларни ташишда харидорлардан ёрдам сўраган.

Ёрдамга келган 300 киши 9100 та китобни қўлдан қўлга узатган ҳолда янги манзилга кўчирган.

2 соатдан камроқ вақт олган ушбу китоб ташиш жараёнининг видеоси ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш билан қарши олинмоқда.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇰🇮🇳Покистон Ҳиндистон билан урушга тайёрлигини эълон қилди

Раҳмат, Моди (Ҳиндистон бош вазири), сен миллатимизни бирлаштирдинг. Урушни хоҳлайсанми? Покистон тайёр, дейилади Покистон Мудофаа вазирлигининг Х`даги саҳифасида

Вазирлик ракета учирилгани акс этган видеони саҳифасига жойлаган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇹🇭 Таиланддаги пляж яқинида самолёт қулаб тушди, беш киши ҳалок бўлди

DHC-6-400 Twin Otter самолёти бир нечта парашютчиларни машғулотларга олиб бориш учун Хуахина аеропортидан учгани айтилмоқда.

Ҳалокат сабаби ва жароҳатланганлар сони аниқ эмас.

👉 @dunyo_xabarlari