DUNYO XABARLARI
84.2K subscribers
14.9K photos
13.4K videos
6 files
7.99K links
ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️

РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama

@Dunyo_Xabarlari
Download Telegram
🇷🇺 Рамзон Қодировнинг вояга етмаган ўғли Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимини эгаллади.

17 ёшли Адам Қодиров янги лавозимга тайинланди — энди у Хавфсизлик кенгаши котиби. 2024 йил июлдан бери мазкур лавозимни Чеченистон етакчисининг жияни эгаллаб келаётганди.

Адам Қодиров Хавфсизлик кенгашида лавозимга айнан қачон тайинлангани номаълум.

👉 @dunyo_xabarlari
🇷🇺🇸🇾 Россия Башар Асадни Сурияга топширишдан бош тортди.

Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръа Россия томони Башар Асадни мамлакатнинг янги ҳукуматига топшириш сўровини рад этганини маълум қилди.

Башар Асад мамлакатни 2000 йилдан, унинг оиласи эса 1971 йилдан бери бошқариб келаётган эди.

👉 @dunyo_xabarlari
🇻🇦 Янги Рим папаси ким бўлади?

Экспертлар РИА Новостига янги Рим папаси лавозимига асосий даъвогарларни санаб ўтди:

Асосий даъвогарлар:
▪️Ватикан давлат котиби – кардинал Пьетро Паролин
▪️Папанинг Украина бўйича махсус вакили – кардинал Маттео Дзуппи

Африка ва Осиёдан номзодлар:
▪️Конгодаги Киншаса архиепископи – Фридолин Амбонго Безунгу
▪️Манила (Филиппин) собиқ митрополити – Луис Антонио Гоким Тагле

Бошқа эҳтимолий номзодлар:
▪️Буюк Британия кардинали – Тимоти Рэдклифф
▪️АҚШдаги Апостол нунциуси – Кристоф Пьер
▪️Венгриядан кардинал – Петер Эрдё

👉 @dunyo_xabarlari
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон Покистон билан асосий чегара пунктини ёпиб, сув оқимини тўсди.

Кашмирдаги терактдан сўнг Аттари назорат-ўтказиш пункти ёпилди. 1960 йилги Инд дарёси сувларидан фойдаланиш бўйича битим дарҳол тўхтатилди.

Покистон фуқаролари учун SAARC доирасидаги визасиз кириш тартиби бекор қилинди. Илгари берилган барча SPES визалари ноллаштирилади.

Покистон фуқаролари мамлакатни 48 соат ичида тарк этиши керак. Бундан ташқари покистонлик ҳарбий маслаҳатчилар Ҳиндистондан чиқариб юборилади.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Эрдўғон зилзиладан сўнг Истанбулга борди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбул вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига борган.

Ташриф давомида содир бўлган зилзилалар бўйича кенг қамровли брифинг ўтказилган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇷🇺🇺🇦 Россия Украина шаҳарлари бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади

Россиянинг Украина бўйлаб навбатдаги марта ёпирилма зарбалари оқибатида Киевда камида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 70 дан ортиқ киши яраланди. Жами тўққиз регион зарбалар остида қолган.

Киев области ўққа тутилиши натижасида Буча районидаги беш қаватли уйлар, Запорижжяда турар жой биноси ва маъмурий бинолар шикастланган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇰🇷 Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Чже Ин порахўрликда айбланди.

У собиқ куёвига авиакомпанияга ишга жойлашишга ёрдам берганликда гумон қилинмоқда.

Мун Чже Ин жаноб Со ишга киришгач, қизининг оиласига молиявий ёрдам беришни тўхтатганига ишонилади.

Прокурорларнинг таъкидлашича, собиқ президент авиакомпаниядан маош кўринишида тахминан 223 миллион иен (151 959 доллар) ва бошқа имтиёзлар олган.

👉 @dunyo_xabarlari
DUNYO XABARLARI
🇺🇦🇷🇺🇬🇧 Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди. Зеленский Қримни Россияники деб тан олмаслигини айтгач, Марко Рубио Лондондаги учрашувга келишдан бош тортди. Бунинг ортидан Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари ҳам сафарини бекор қилди. Украина ташқи…
🇺🇸🇬🇧🇺🇦🇷🇺 Трамп Лондондаги Украина музокараларини ижобий баҳолади.

Президент вазиятни ҳал қилиш учун «иккита кучли, ақлли одам келишиб олиши» кераклигини қўшимча қилди.

АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог ҳам Лондондаги музокараларни конструктив ва ижобий деб баҳолади.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алданиб, Умра зиёратига бориб, қайта олмаган 580 киши Ўзбекистонга олиб келинди

Фуқаролар чартер рейс орқали 22 апрель куни қайтариб олиб келинди.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россиянинг Киевга тунги ҳужуми оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар сони 70 га яқинлашди. Россия қўшинлари ҳужумда баллистик ракета ва дронлардан фойдаланган.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкентдаги энг тез автомобиль

1500 🐎

0 дан 100 гача 1.9 секунд.

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
131 млн доллар, 5 800+ ускуна, 11 000+ шифокор – ҳаммаси халқ учун!

Швейсарияда мусодара қилинган 131 миллион доллар ноқонуний актив энди Ўзбекистон халқининг соғлиғи ва таълими учун хизмат қилмоқда. Ушбу маблағ эвазига 230 та перинатал марказга 5 841 дона замонавий тиббий ускуна етказилди, яна 1 400 дан ортиқ жиҳоз олиб келиниши режалаштирилган.

Бундан ташқари, БМТ ҳамкорлигида 11 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходими замонавий стандартлар асосида ўқитилди. 29 та миллий протокол ва қўлланмалар жаҳон тажрибаси асосида янгиланди. Бу эса тиббий хизмат сифатини анча юқори босқичга олиб чиқмоқда.

Таълим соҳасида ҳам муҳим ишлар бошланган: мактабларда IT инфратузилмаси кенгайтирилмоқда, санитария ва иситиш тизимлари яхшиланмоқда, бошқарув жараёнларига жамоатчилик жалб этилмоқда.

Бу нафақат пулларнинг қайтарилиши, балки адолатнинг тикланиши ҳамдир. Халқ манфаати йўлида хизмат қилаётган бу ташаббус чинакам эътирофга лойиқ!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Атамалар шунчалик тез кириб келадики, уни ўзбеклаштиришга тезкорлик етмайди”-эколингвист Намоз Расулов.

Тўлив версия: https://youtu.be/2yBkn7wrCe0?si=RqPt0DTVHrgHR2DO