DUNYO XABARLARI
84.2K subscribers
14.9K photos
13.4K videos
6 files
7.99K links
ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️

РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama

@Dunyo_Xabarlari
Download Telegram
🇮🇳 Ҳиндистон шимолида террорчилар сайёҳларга ҳужум қилди

Жамму ва Кашмирдаги ҳужумда 28 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди. Қурбонларнинг барчаси Ҳиндистон фуқаролари, деб хабар беради CNN-News18.

Ўрмонлари, кўллари ва ўтлоқлари билан машҳур сайёҳлик маскани бўлган Байсарон водийсида 2-3 нафар қуролли шахс отда сайрга чиққан одамларга қарата ўқ узган.

Қайд этилишича, ҳужум учун жавобгарликни «Қаршилик кўрсатиш фронти» деб номланган гуруҳ ўз зиммасига олган.

👉 @dunyo_xabarlari
DUNYO XABARLARI
🇮🇳 Ҳиндистон шимолида террорчилар сайёҳларга ҳужум қилди Жамму ва Кашмирдаги ҳужумда 28 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди. Қурбонларнинг барчаси Ҳиндистон фуқаролари, деб хабар беради CNN-News18. Ўрмонлари, кўллари ва ўтлоқлари билан машҳур сайёҳлик маскани…
🇺🇿🇮🇳 Шавкат Мирзиёев Кашмирдаги теракт муносабати билан Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди

Давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этди.

«Давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», дейилади президент матбуот котиби хабарида.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россияда йирик артиллерия омбори портлади

Владимир вилоятидаги бир неча қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди.

Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, объект яқинида гумбурлаган овозлар эшитилган.

Ўқ-дориларнинг парчалари 5 км радиусга сочилиб кетган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇷🇺🇺🇦 Путин Украинадаги урушни ҳозирги фронт чизиғида тўхтатишни таклиф қилди — Financial Times

Бунинг эвазига Москва Қрим аннекциясининг АҚШ томонидан тан олиниши ва Россиянинг босиб олинган қолган ҳудудлар устидан амалда назорат ўрнатишига умид қилмоқда.

Ҳозирда Киевга Трамп ғалабани эълон қилиши учун баъзи позициялардан воз кечиш бўйича катта босим ўтказилмоқда, деди FT суҳбатдошларидан бири.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШнинг Нью-Жерси штатини ўрмон ёнғинлари қамраб олди. 3000 киши эвакуация қилинди

ОАВ маълумотларига кўра, қурбонлар ёки жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Ёнғин 35 кв. км майдондаги 1300 дан ортиқ бинога таҳдид солмоқда. Ёнғин сабаблари номаълум.

👉 @dunyo_xabarlari
🇷🇺🇺🇦 Россия дрони Украинадаги автобусга урилди, кўплаб қурбонлар бор.

23 апрелга ўтар кечаси Россия қуролли кучлари Днепропетровск вилоятининг Марганец шаҳрига дронлар билан ҳужум қилди.

Россия томони ҳолат юзасидан ҳали изоҳ бермади.

👉 @dunyo_xabarlari
🇯🇵🛬 Япониялик хонанда ўқиш ва ишга бирдек улгуриш учун ҳар куни университетга самолётда қатнайди.

Юдзуки Накасима ҳар куни университетга самолётда қатнаши учун кунига тўрт соат вақт сарфлаши ҳақида сўзлаб берди.

«Агар орзуга етишни истасангиз, бу йўл қанчалик мураккаб бўлмасин, жасур бўлинг ва дадил ҳаракат қилинг», — деди у.

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇹🇰🇿🇺🇿 Италия бош вазирининг Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифи қолдирилди.

Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Марказий Осиё давлатларига ташрифи қолдирилди.

Ташрифнинг янги муддатлари томонлар ўртасида келишиб олинади ва бу бўйича қўшимча маълумот берилади.

👉 @dunyo_xabarlari
🇰🇬 Қирғизистон полиэтилен пакетлар импортини ярим йилга тақиқлаши мумкин

Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги бу ҳақда тегишли таклифни ишлаб чиқди ва жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.

Тақиқ аҳоли саломатлигини сақлашга ва экологик тоза муқобилларни ишлаб чиқишни рағбатлантиришга қаратилган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇸 Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради.

Америкалик миллиардер ойидан бошлаб Tesla компаниясига эътиборини кучайтиради, чунки 2025 йил биринчи чорагида сотувлар 20 фоизга, фойда эса 71 фоизга камайган.

Маск, Tesla таъминот занжирлари туфайли «тарифлардан энг кам таъсирланганини» таъкидлади. У, шунингдек, тарифларни пасайтиришга чақирди ва таъкидлади: «Буни президент ҳал қилиши керак».

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Истанбулда 6,2 магнитудали зилзила юз берди

РИА Новостининг Истанбулдаги мухбири зилзиладан видео билан бўлишди.

Зилзиладан кейин шаҳарда интернет узилишлари бошланди.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зилзила вақти Мармар денгизининг ҳолати акс этган кадр

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оиладаги жанжалларни ҳал қилиш учун аввало, очиқ ва сабрли мулоқот зарур. Ҳар бир аъзо ўз фикрини айтиши керак, лекин ҳурмат сақланиши лозим. Ҳиссий ҳолатларни бошқариш ва ўзгаришларга очиқ бўлиш, жанжалларни енгил қилишга ёрдам беради. Асосий ечим — бир-бирини тушунишга интилиш ва муаммоларни ҳамкорликда ҳал қилишдир.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/0Vr9jr0Zaq4
Диний манипуляция орқали пиар қилмоқчи бўлган тадбиркор огоҳлантирилди

Тадбиркор Инстаграмга чўчқа терисидан бўлган оёқ кийимларни ахлатга ташлагани ҳақида такрорий равишда видео чиқариб, харидорларнинг ишончини қозонмоқчи бўлган.

Ушбу видеолар жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгандан сўнг, у ички ишлар томонидан чақирилган ва огоҳлантириш олган.

Дўстлар, ҳақиқий сифатли хизмат ва товарга эга бизнесларга бундай арзон пиар керак бўлмайди. Сизга берилаётган таклифларга эътиборли бўлинг. Диний, чиройли гапирилсада, мақсад шунчаки сизни чув тушириш бўлиши мумкин.

Яқинларингизга улашиб қўйинг!
🇺🇦🇷🇺🇬🇧 Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди.

Зеленский Қримни Россияники деб тан олмаслигини айтгач, Марко Рубио Лондондаги учрашувга келишдан бош тортди. Бунинг ортидан Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари ҳам сафарини бекор қилди.

Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига бошчилигидаги делегация эса барибир Лондонга борди. Сибига Британи ТИВ раҳбари Дэвид Лэмми билан иккитомонлама музокара ўтказди.

👉 @dunyo_xabarlari