DUNYO XABARLARI
84.4K subscribers
14.8K photos
13.4K videos
6 files
7.99K links
ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️

РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama

@Dunyo_Xabarlari
Download Telegram
Ўзбекистонда Пасха байрами кенг нишонланди

Кеча, 20 апрель куни мамлакатимиз бўйлаб “Пасха” (Исо Масиҳнинг қайта тирилиши) диний байрами бўлиб ўтди.

Ўзбекистондаги юзлаб черковларда насронийлар ўзларининг муқаддас байрамини шукроналик билан ўтказди.

Ҳозирги глобаллашган дунёда диний бағрикенглик мамлакатлардаги тинчликнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда 16 та диний конфессия фаолият юритади ва уларнинг барчасига ўз байрамларини нишонлаш ва мажбуриятларини ато этиш учун имкониятлар яратилган.
🇩🇪 «Германия 2027-йилда урушга тайёр бўлиши керак» — британиялик ҳарбий эксперт

Мутахассис Эд Арнолднинг фикрича, НАТО давлатлари 2 йил ичида Россия билан ҳарбий тўқнашувга киришиши мумкин. Бу эҳтимол Сувалки коридорида содир бўлади. Аммо бошқа жойларда ҳам кескинлик бошланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Арнолд Германия биринчи навбатда оғир ҳарбий техника арсеналини тўлдириши кераклигини айтди.

👉 @dunyo_xabarlari
🇰🇿🇦🇫 Қозоғистон Афғонистон халқига гуманитар ёрдам юборди.

Балх вилоятидаги Ҳайратон темир йўл вокзалида Қозоғистон томонидан Афғонистон халқига юборилган инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтган.

Гуманитар ёрдамнинг умумий ҳажми 2,2 минг тоннани ташкил этади. Булар ўсимлик мойи, буғдой уни, гуруч ёрмалари, қишки ва ёзги чодирлар, адёл.

👉 @dunyo_xabarlari
DUNYO XABARLARI
🇻🇦 Рим папаси Франциск вафот этди Рим папаси Франциск вафот этди, деб хабар бермоқда Reuters Ватиканга таяниб. «Унинг бутун ҳаёти худога ва унинг черковига хизмат қилишга бағишланди», — дейилади нашрда. 👉 @dunyo_xabarlari
🇻🇦 Рим папасининг ўлим сабаби маълум қилинди.

Ўлим сабаби сифатида инсулт, унинг ортидан кома ва юрак етишмовчилиги кўрсатилган. Ватикан шифокори томонидан берилган ўлим гувоҳномасига кўра, Франциск 21 апрель куни соат 7:35 да, ўзи яшаган қароргоҳда вафот этган.

Понтифик ўз васиятига кўра, Римдаги Авлиё Мария Мажора базиликасидаги тупроқда дафн этилади.

👉 @dunyo_xabarlari
⚡️🇷🇺 Россия ноқонуний мигрантларга ўз ҳолатини қонунийлаштириш муҳлатини узайтириши мумкин

Россияда ноқонуний бўлиб турган мигрантлар 2025 йил 30 апрелга қадар мамлакатни мустақил равишда тарк этиши ёки ҳолатини қонунийлаштириши керак эди.

Энди бу муҳлат сентябргача узайтирилиши мумкин.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸 Трамп Украина бўйича тинчлик режаси тафсилотларини очиқлади

New York Post нашрига кўра, Трамп уч кундан кейин тинчлик режасини тақдим этишга тайёр. Украина Россияга ҳудудининг 20 фоизини де-факто бериши мумкин

Режа лойиҳасида ўт очишни тўхтатишни назорат қилиш учун халқаро тинчликпарвар кучларни жойлаштириш кўзда тутилган.

Мониторинг нейтрал давлат вакилларидан иборат қўшма комиссия томонидан амалга оширилади.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇸 Илон Маск давлат хизматидан кетмоқда

Америкалик тадбиркор ва АҚШ Давлат самарадорлиги департаменти раҳбари Илон Маск одамларнинг тинимсиз салбий танқидларидан чарчагани сабабли ҳукуматдаги лавозимидан кетмоқчилигини маълум қилди.

АҚШ Президенти Доналд Трамп Маскнинг қарорини ўзгартиришига ва ишда олиб қолишга уринишини айтган. Маълум бўлишича, SpaceX раҳбари ҳукуматдаги лавозимидан шу йилнинг май ойида кетади.

👉 @dunyo_xabarlari
🇨🇳🇺🇿 Хитойдан Ўзбекистонга илк юк поезди йўлга тушди.

Хитойнинг Чунцин шаҳридан Ўзбекистонга маҳаллий ишлаб чиқарилган полиефир гранулалари юкланган поезд жўнаб кетган.

Бу ҳолат Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги йирик шаҳардан Марказий Осиёга темир йўл орқали мунтазам юк ташиш йўналишининг очилганини билдиради.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 ОСИЁНИ ТИТРАТГАН ЙИГИТЛАРИМИЗ ЖОНИВОРГА АЙЛАНИБ ҚОЛГАНДА‼️

Кечагина Саудия Арабистонини мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлган футбол бўйича Ўзбекистон U17 терма жамоаси учун ажойиб видео ишлашибди.

Видеони футболни севиб томоша қиладиган танишларингизга юбориб қўйинг🔥

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Японияда қўлида қурол билан ўзини ўйин қаҳрамонидек тутган стример қўлга олинди.

У Осака кўчаларида пневматик милтиқ кўтариб, ўзини ўйин қаҳрамонидек тута бошлаган ва буни жонли эфирда намойиш этган.

Одамлар орасида таҳлика уйғотган бу хатти-ҳаракатлар полиция эътиборини тортган. Охир-оқибат, йигит ресторанда тўхтатилиб, қурол мусодара қилинган.

Стример эса кейинроқ «ўйинга берилиб кетганим учун шундай қилдим», деб айтган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трампнинг Украина бўйича режаси баъзи шартлари эълон қилинди — ОАВ

Режада ўт очиш тўхтатилганидан сўнг Европа қўшинларини Украинага жойлаштириш назарда тутилган.

Қўшин «руслар, украиналиклар ва НАТО аъзоси бўлмаган учинчи давлат» вакилларидан иборат «қўшма комиссия»га ўхшаш бўлади.

👉 @dunyo_xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿🇺🇿 Қозоғистонликлар ҳам футболимизга қойил қолишяпти🔥

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси финални 9 нафар футболчи билан ўтказиб, 2 та гол уриб, Осиё Кубогини ютди! Шу жамоа келажакдаги чемпионлар, деб таъриф беришяпти қўшниларимиз

👉 @dunyo_xabarlari
🇷🇺🇮🇷 Россия ва Эрон стратегик шерикларга айланди.

Агар томонлардан бирига ҳужум қилинса, иккинчи томон «тажовузчига ҳар қандай ҳарбий ёки бошқа ёрдам кўрсатмаслиги» ва низони ҳал қилишга кўмаклашиши керак.

КХДР билан тузилган битимдан фарқли ўлароқ, Эрон билан тузилган ушбу битимда иштирокчилардан бирига тажовуз қилинганда ҳарбий ёрдам кўрсатиш банди мавжуд эмас.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇸🇻🇦Трамп илк хорижий сафарида дафн маросимига боради

АҚШ Президенти Доналд Трамп кеча, 21 апрель куни вафот этган Рим папаси Франциск билан видолашув маросимида иштирок этади.

Трамп 20 январьда бошланган иккинчи муддатининг биринчи чет эл сафари доирасида дафн маросимида қатнашиб, понтифик хотирасини шахсан улуғлашини тасдиқлади.

👉 @dunyo_xabarlari
Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади

Диний қўмита ҳузуридаги ушбу институт исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари йўналишларида мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга масъул муассаса бўлиб фаолият юритади.

Институт қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Шунингдек, Академияга қарашли Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Зарбулоқ кўчаси, 14-уй манзили бўйича жойлашган ётоқхона биноси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Институтга бепул ўтказилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ушбу бинони сақлаш учун Ўзбекистон халқаро ислом академиясига 2025 йил учун ажратилган бюджет маблағларининг қолдиқ қисмини Институтга ўтказиб бериш юкланган.
❗️Юз кишидан ортиқ одамни тўйига таклиф қилганлар жаримага тортилади.

Манбаларга кўра, 100 нафардан ортиқ меҳмон чақирилган тўй учун тўй эгаси ва ресторанга катта жарима, такрорланса оғирроқ жазо белгиланиши мумкин.

Камчиқим тўйлар эса рағбатлантирилади. Бундай қонунлар исрофгарчиликнинг олдини олишга хизмат қилади.

👉 @dunyo_xabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Автомашиналар нархи арзонламоқда

Иккиламчи бозордаги нарх таҳлил қилинди.

👉 @dunyo_xabarlari
🇮🇳 Ҳиндистон шимолида террорчилар сайёҳларга ҳужум қилди

Жамму ва Кашмирдаги ҳужумда 28 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди. Қурбонларнинг барчаси Ҳиндистон фуқаролари, деб хабар беради CNN-News18.

Ўрмонлари, кўллари ва ўтлоқлари билан машҳур сайёҳлик маскани бўлган Байсарон водийсида 2-3 нафар қуролли шахс отда сайрга чиққан одамларга қарата ўқ узган.

Қайд этилишича, ҳужум учун жавобгарликни «Қаршилик кўрсатиш фронти» деб номланган гуруҳ ўз зиммасига олган.

👉 @dunyo_xabarlari