DUNYO | TEZKOR YANGILIKLAR⚡️
1.88K subscribers
415 photos
178 videos
7 files
535 links
Дунё ва Ўзбекистондаги энг сўнгги, муҳим ва ишончли янгиликлар бир жойда.
Сиёсат, жамият, иқтисодиёт ва долзарб воқеаларни тезкор ёритамиз.

👉 Тезкорлик • Аниқлик • Ишончлилик
Download Telegram
Google доллари бор ўзбекистонликларни синовдан ўтказмоқда

Платформадаги номаълум хато туфайли доллар курси бирданига 2 баравар пасайиб кетганини кўрсатмоқда.

Аслида эса долларнинг расмий курси эртага ҳам ошади. Биржанинг бугунги савдоларига кўра, курс 30-31 сўм ошиб, тахминан 12 230 сўмгача етади.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
#Қўрқинчли_хабар

Ўзбекистонда ўлим сони ошиб кетибди😨

Ўзбекистонда 2025 йилда ўлим кўрсаткичи чоракдан-чоракка ўсиб борди

Ўтган йил охирига келиб, вафот этганлар сони йил бошига нисбатан тўрт баравардан кўпроқ ошди. Кўп ҳолатларда фуқаролар қон айланиш тизими касалликларидан вафот этган.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, асосан ўлим юрак қон томир ва ракдан экан, соғлом турмуш тарзига ўтинг

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
❗️ «Ёш ва шижоатли»: Ўзбекистон Бош вазирига янги маслаҳатчи тайинланди

Отабек Рахмонов коррупцияга қарши курашиш бўйича комплаенс ва ички назорат масалаларида Бош вазирнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Мазкур тайинлов Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ амалга оширилди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
2👌2
#Диққат #Тарқатинг

❗️Бугун аҳолини ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олишнинг охирги куни.

Шу вақт ичида 29 миллиондан ортиқ фуқаролар онлайн рўйхатдан ўтибди.

Ҳозирга қадар census.stat.uz портали орқали жами хонадонларнинг 79 фоизида истиқомат қилувчи фуқаролар онлайн рўйхатдан ўтишни муваффақиятли якунлади.

Кейин нима бўлади?
Рўйхатга олишнинг 2-босқичида 4–28 февраль кунлари маҳалла еттилиги вакиллари умуман рўйхатдан ўтмаган ёки камчиликлар билан рўйхатдан ўтган хонадонларда уйма-уй юриб, рўйхатдан ўтказишни амалга оширади.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
UEFA 2025/2026-йилги Чемпионлар Лигасининг умумий гуруҳ босқичи доирасида майдонда энг юқори тезликка эришган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 34,7 км/соат тезлик билан рўйхатнинг иккинчи поғонасидан жой олди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
8024805.pdf
1.2 MB
#Диққат #Тарқатинг

⚡️⚡️Бир неча бор қилган танқидларимиздан сўнг уйда яшамайдиган шахсларни рўйхатдан чиқариб ташлашга оид Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
#Расман

⚡️Метанлар очилади

Эртага, 2-февралдан бошлаб «метан заправка»лар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади

Фарғона водийсида «метан заправка»ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланади.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.

Хабарни тарқатинг

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ
☄️🌞Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади

Хусусан, Тошкентда 2-февраль куни ҳаво ҳарорати 18 даражагача илиқ бўлади. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин.

Чилла чиқишига ҳам саноқли кунлар қолди, буёғига баҳор.


https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Расман
❗️Бугундан "права" учун назарий дарсларда қатнашиш мажбурий бўлмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 2025 йил 25 октябрдаги тегишли қарори билан 2026 йил 1 февралдан бошлаб А ва Б тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун фуқаролар ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштиришлари мумкин бўлади.

Фақатгина мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларни тўлиқ ўташлари лозим. Ушбу маълумотлар электрон тарзда шакллантирилади.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️ Яхши янгилик: Ўзбекистонда бола нафақаси (БОЛА ПУЛИ) сезиларли даражада оширилиши кутилмоқда!!

2026-йилдан бошлаб болалар нафақалари миқдорини инфляцияни ҳисобга олган ҳолда ҳар йили ошириш режалаштирилди
, деб хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Таъкидланишича, нафақалар 3,5 йил давомида ўзгаришсиз қолган ва 2025-йил июль ойида атиги 10% га оширилган. Энди тўловлар инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорда индексланиши режалаштирилган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
⚡️1 апрелдан Ўзбекистонда бензин ва метан учун нақд пулда тўлаш тақиқланади

2026 йил 1 апрелдан бошлаб АЗСларда ёқилғи, электромобилларни қувватлаш, шунингдек, электр, газ ва сув хизматлари учун нақд пулда тўлаш мумкин бўлмайди. Фақат банк карталари ва электрон тўловлар қабул қилинади.

Бу қарор соя иқтисодиёти ва «кулранг» схемаларга қарши кураш билан изоҳланмоқда: ҳар бир тўлов қайд этилади, назорат кучайтирилади. Мамлакат тўлиқ рақамли тўлов тизимига ўтмоқда.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️1 февралдан «A» ва «B» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун энди назарий билимларни ўқув марказига бормасдан ҳам ўрганиш мумкин.

Яъни, хоҳласангиз • онлайн курсларда, • офлайн курсларда, • ёки ўзингиз мустақил тайёрланиб ўқийсиз.

Амалиёт машғулотлари эса мажбурий бўлиб қолади.

Бу машғулотлар  давлат ёки нодавлат авто ўқув марказларида тўлиқ ўтилиши шарт.

Амалиётни тўлиқ тугатгандан кейин  • назарий имтиҳон, • амалий имтиҳон топширилади.

Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтсангиз, ҳайдовчилик гувоҳномасини оласиз.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
⚡️❗️ Андижонда 7 та жўжа ўғирлаган эркак 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

Андижон вилоятида жамоатчиликни ларзага солган ҳукм чиқарилди. Қўшнисининг уйига ноқонуний кириб, 7 та жўжани ўғирлаган 39 ёшли эркак 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Тергов давомида аниқланишича, у жиноят содир этиш вақтида болага нисбатан куч ишлатган. Шунингдек, судланувчи илгари ҳам 7 марта турли жиноятлар учун жавобгарликка тортилган рецидивист экани маълум бўлди.

Ҳукмга кўра, у жазони алоҳида тартибли колонияда ўтайди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
“Лайк" ва "обуначилар йиғиш" учун қилинган ҳуқуқбузарлик жавобгарликка сабаб бўлади

Ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, ҳақорат қилиш, уятли сўзлар билан сўкиш каби майда безорилик ҳолатлари учун маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, “лайк” тўплаш, обуначилар сонини ошириш ёки турли контент орқали эътибор қозониш мақсадида ҳуқуқбузарлик содир этиш, уни тасвирга олиб интернет тармоқларида тарқатиш орқали қонун-қоидаларни менсимасликни тарғиб этганлик учун ҳам маъмурий жарима қўллаш назарда тутилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишида биринчи ўқишда муҳокама қилинган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Аҳолини рўйхатга олиш бўйича мажбурий топшириқ берган ҳокимликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ҳокимликлар ходимларни «мажбурий топшириқ» ниқоби остида аҳолини рўйхатдан ўтказиш тадбирларига жалб қилгани аниқланди. Меҳнат инспекцияси бу ҳолатни қонунбузилиш деб баҳолаб, масъулларга огоҳлантириш юборди ва Меҳнат кодекси талабларини эслатди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
❗️Кечаси ишлаш юрак хуружи хавфини оширади.

320 000 киши иштирок этган тадқиқотга кўра, тунги сменалар, тонг отмасдан олдинги муддатлардаги ишлар юрак хуружи хавфини 16% га ва юрак-қон томир муаммоларининг умумий даражасини 79% га оширган.

Америка юрак ассоциацияси олимлари томонидан ўтказилган 39 ёшдан 74 ёшгача бўлган одамларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, кундузги машқлар тунги фаолликнинг зарарини қопламайди.

Агар назорат қилинмаса, шифокорлар салбий таъсирларни ҳеч бўлмаганда қисман камайтириш учун пешингача ухлашни ва носоғлом одатлардан воз кечишни тавсия қиладилар.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌥 Сешанба тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Доллар яна ошади

Валюта биржасидаги бугунги савдоларга кўра, долларнинг расмий курси яна 17-18 сўмга ошиши прогноз қилинмоқда.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
⚠️❗️Аҳолини онлайн рўйхатга олиш платформаси — census.stat.uz ишламай қолди.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилмаган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 17–31 январь кунлари аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш жараёнлари
census.stat.uz сайти орқали амалга оширилган эди.

Kun.uz хабар беришича, сайтга киберҳужум уюштирилган ва хакерлар томонидан бузилган бўлиши мумкин. Аммо ушбу маълумотлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Расмий маълумотлар тақдим этилса, қўшимча ахборот берилади.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДАХШАТ

РОССИЯ, УФА ШАХРИДА 9-СИНФ ЎҚУВЧИСИ ЎҚИТУВЧИСИНИ ОТИБ ТАШЛАДИ!

У макт
абга пневматик қурол билан бостириб кирган ва ўқитувчисини отиб ташлаган.

Тезкор тадбир орқали қўлга олинганлиги айтилмоқда!

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
#Диққат
❗️Тошкент–Чорвоқ йўлининг айрим қисмларида тезлик 80 км/соатга туширилади

Йўл-транспорт ҳодисалари кўпайгани сабаб Тошкент–Чорвоқ автомобиль йўлининг айрим участкаларда рухсат этилган тезлик 100 км/соатдан 80 км/соатгача пасайтирилди. Тегишли қарорни Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгаши қабул қилди.

Маълумотларга кўра, 2025 йилда ушбу йўналишда 63 та ЙТҲ содир бўлиб, 15 киши ҳалок, 50 киши жароҳатланган.

Чекловлар 4Р-12 йўлининг аҳоли пунктларидан ташқари жойлашган Юқори Чирчиқ ва Бўстонлиқ туманларидаги бир қатор километражларда жорий этилди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM