DUNYO | TEZKOR YANGILIKLAR⚡️
1.89K subscribers
415 photos
178 videos
7 files
535 links
Дунё ва Ўзбекистондаги энг сўнгги, муҳим ва ишончли янгиликлар бир жойда.
Сиёсат, жамият, иқтисодиёт ва долзарб воқеаларни тезкор ёритамиз.

👉 Тезкорлик • Аниқлик • Ишончлилик
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«20 минг доллар пулимни ҳавога совуриб, уч ой қамалиб, депорт олиб, мана қайтиб келяпман» - АМEРИКА ОРЗУСИГА ЕТОЛМАГАН ЎЗБEК!

🇺🇸🇺🇿 АҚШга ноқонуний борган ўзбекистонликлар дуч келган қийинчиликлари ҳақида гапирди


Улар Мексика орқали ўтган ҳақиқий йўллари қандай бўлгани, сафар қанча вақт олгани, эмиграцияга уриниш қанчага тушгани ва манзилда қандай қийинчиликларга дуч келганликларини маълум қилган.

Ушбу мамлакатда қайтарилган ўзбекистонликлар сони қарийб 700 нафарга етди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1👍1🔥1
#ТЕЗКОР

‼️Генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов қамоққа олингани маълум қилинди.

ИИВнинг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаевга нисбатан тергов бошланган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. У ўтган йил ноябрида лавозимидан олинганди. Ушбу генералнинг қамоққа олиниши – давлат раҳбари 2026 йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича «фавқулодда ҳолат» эълон қилиши ортидан юз бермоқда.

Яна, жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсунов ҳам терговда ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
2
🇨🇳 Чипслар, сериаллар ва соат 10 гача ухлаш: 101 ёшли хитой аёли узоқ умр сирини айтди.

Кекса аёл Цзян Юэцин кечгача сериаллар кўради, эрталаб соат 10 гача ухлайди, тўшакда ётган ҳолда чипс, ёнғоқ ва бошқа снэкларни истеъмол қилади. У ҳаётни қатъий жадвал асосида яшамайди.

Натижада эса, у ўзини жуда ҳам яхши ҳис қилади, уй ишлари ва овқат тайёрлашга ҳам кучи етади. Унинг 7 нафар фарзанди бор ва кампирнинг барча тишлари жойида.

Юэциннинг айтишича, узоқ умрнинг асосий сири ҳаётдан хавотирни олиб ташлаш, натижа ортидан қувмаслик ва ҳар куни бир пиёла яшил чой ичишдир.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
2
🇺🇸 Авианосец “Abraham Lincoln” Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий кампанияга тайёргарлик доирасида Яқин Шарққа етиб келди.
АҚШ мамлакат мудофаа тизимини кучайтиришга ваъда берди. Яқин кунларда минтақага THAAD ракетага қарши мудофаа батареяси етказиб берилиши кутилмоқда.



🇮🇷 Эрон Миллий хавфсизлик комиссияси раиси:
«Умид қиламанки, агар АҚШ ўзини худбин деб билган президентнинг нотўғри ҳисоб-китоблари асосида яна бир аҳмоқликка қўл урса, минтақадаги уларнинг аскарлари аллақачон оилалари билан хайрлашиб бўлган бўлади».



🇮🇷 Эрон Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси:
Форс кўрфази кейинги 24 соат ичида алангаланади.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
🇺🇸 USS Abraham Lincoln якшанба куни Яқин Шарққа, Эронга яқин ҳудудга етиб келди, деб хабар берди Исроилнинг Channel 13 телеканали.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
❗️⚡️🥇 Ўша кун келди: Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи илк бор 10 млн сўмдан ошди!

Марказий банк 26 январь куни учун олтин қуймаларини сотиш ва сотиб олиш нархларини эълон қилди.

Яқинларга ҳам улашинг.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
⚡️ОДИЛХОН ҚОРИ Юнусхон ўғли судга келмасдан БААга чиқиб кетгани учун эҳтиёт чораси гаровдан қамоққа ўзгартирилиб, қидирув эълон қилинган эди.

Ҳозирда Поп туман ИИБ ВСҲда экани айтилмоқда.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
❗️Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди


Маълум қилинишича, бир ҳафта олдин суд залида қамоққа олинган Одилхон Исмойиловга нисбатан Жиноят кодексининг 167 модданинг 3-қисми (“а” ва “в” бандлари) бўйича йирик миқдорда ўзлаштириш ёки растрата қилиш, яъни ишониб топширилган мол-мулкни талон-торож қилиш, 179-модда билан сохта тадбиркорлик, 189-модданинг 1-қисми билан савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, 209-модданинг 2-қисми (а банди) билан мансаб сохтакорлиги, яъни хизмат мавқеидан фойдаланиб расмий ҳужжатларга ёлғон маълумот киритиш айблари қўйилган.

Бундан ташқари, унга 227-модданинг 2-қисми (а банди) ҳамда 228-модданинг 2 ва 3-қисмлари бўйича ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ва бланкларни тайёрлаш, қалбакилаш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, шу жумладан акциз маркалари ва бошқа давлат белгиларини ноқонуний қўллаш билан боғлиқ айбловлари ҳам қўйилган.

Маълумот ўрнида, Одил қори Юнусхон ўғли Тошкентдаги “Шайх Зайниддин” (Кўкча) масжиди, “Фирдавс” масжиди ва “Хўжа Аламбардор” (Камолон) масжидида имом хатиблик қилган. Шунингдек у бир муддат “Вақф” фонди раҳбариятида ишлаган.


https://t.me/+05YgQSHZVWoxNjYy
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда минглаб фуқаро навбатдаги молиявий пирамидага чув тушди. Бу сафар Пионеер Глобал Медиа номи остидаги платформа 6 ой ичида осон пул топиш илинжидаги фуқаролар чўнтагини қоқиб олди. Одамлар кўнглига “10 та тухум, 4 та шашлик ва 3 та банан” билан кириб борган ПГМ уларнинг миллионлаб пулини ўзлаштирди.

Kun.uz’ning ўрганишича, ушбу молиявий пирамида 2025-йил май ойида тарғиботни бошлаб, июн-июль ойларида фаоллаша борган. Аввало ортидан кўпроқ одам эргаштириб, гуруҳ туза олганлар рағбатлантирилган. Уларга дастурхон атрофида тадбир ўтказиш, жамоаси аъзоларига турли маҳсулотлар тарқатиш учун маблағлар ажратилган. Кўпинча мева, тухум, ёғ, макарон, сут, гуруч ва шу каби маҳсулотлар тарқатилган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
8015153.pdf
2.4 MB
#Диққат #Тарқатинг

«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятига оид Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорни туроператорларга, Ҳаж ва Умрага бормоқчи бўлганларга юбориб қўйинг.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
#Диққат

⚡️​​Талаба фарзандли бўлганида унга ОТМ томонидан бир марталик 893 513 сўм "суюнчи пули" берилади
!

Талаба олий таълим муассасасига аризани бола туғилган кунидан бошлаб олти ойдан кечиктирмай тақдим этади ва унга раҳбарият томонидан белгиланган нафақа пулини 10 кундан кечиктирмай тўлаб бериш мажбурий ҳисобланади. Ҳозирги кунда нафақа пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизини ташкил этади.

❗️2026 йил ҳозирги ҳолатда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 271 000 сўм этиб белгиланган.

Керакли ҳужжатлар:
ОТМ ректори номига ариза;
Паспорт нусхаси;
Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.

Талабаларга юборинг.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
🇺🇿Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасига ташриф буюради ва соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Президент Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказади.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Энди сизларни назорат қиладиган тизим қиламан” — Президент

Давлат раҳбари пойтахтдаги ички ишлар ва прокуратура раҳбарларига нисбатан кескин муносабат билдирди.

“Нечида ишга келасан, нима иш қиляпсан ва нима учун ойлик оляпсан — ҳаммаси назоратда бўлади. Ўзбекистон пойтахтини кимга ишониб қўйганман Президент бўлиб?” — деди Президент.


Шунингдек, Президент Тошпулатов ва Валиевга аниқ топшириқ бериб,
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Султонхўжаев ҳамда шаҳар прокурори Ўрмоновга “ҳайфсан” эълон қилишни буюрди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жиноий тўдалар фаолияти кўп қаватли уйлар ва автомашиналар олди-сотдиси, молиявий пирамидалар ташкил қилиш, Ҳаж ва Умра зиёратига юборишда анча кўпайгани кўрсатиб ўтилди.

Президент айтган айрим мисоллар:

🔹"Kredit House", "Infinstroy Invest" қурилиш корхоналари 2 минг нафар фуқарони алдаб, 490 миллиард сўм пулларини ўзлаштирган;

🔹 "Umid Avtolizing", "Halol Avtolizing" компанияси каби фирмалар жами 1 минг 800 нафар фуқарога автомашина етказиб беришни ваъда қилиб, уларнинг 80 миллиард сўмини қўлга киритган;

🔹 "Jalolquduq Aviatrans" корхонаси Умра зиёрати бўйича 534 нафар фуқарони алдаб, шунчаки Саудия Арабистонига юбориш билан чекланган. Етказилган зарар 18 миллиард сўм бўлган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
⚡️🚬 Ўзбекистонда ўсмирлар ўртасида оммавий рейдлар бошланди: вейп чекиш, мактабдан қолиш ва спиртли ичимликлар истеъмоли учун жарималар қўлланилади.

Эндиликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёшлар орасида вейп чекиш ёки алкоголь истеъмоли аниқланганда, жаримани жойида расмийлаштириш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, мактаб интизоми ҳам қатъий назоратга олинди: дарс қолдириш, хулқ-атвор қоидаларини бузиш ва дарсларда қатнашмаслик ҳолатлари қайд этилади, жавобгарлик эса ота-оналар зиммасига юкланади.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
⚡️«Нипаҳ вирусининг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли жуда паст» — Нурмат Отабеков

Мутахассис вируснинг асосан ҳайвонлар орқали юқишини, айрим ҳолатларда эса бемор билан яқин алоқада бўлганларда аниқланиши мумкинлигини қайд этди. Ҳозирча унга қарши махсус вакцина мавжуд эмаслиги сабабли чет элга сафар қилаётган фуқароларга гигиена қоидаларига риоя этиш тавсия қилинмоқда.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️1 апрелдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари нақд пулга сотилмайди

2026 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларини харид қилишда тўловлар фақат нақдсиз шаклда амалга оширилади.

💳 Тўлов усуллари:
— банк карталари;
— электрон тўлов иловалари;
— QR-код орқали тўлов.

Нақд пул қабул қилинмайди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
#ТЕЗКОР

‼️Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Джураев Рустам Мирзаевич лавозимидан озод этилиб, ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлангани айтилмоқда.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
#Тезкор

⚡️Доллар курси 3-кун кетма-кет ўсишда давом этмоқда

29 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 168,98 сўмдан (+40,96 сўм) ҳисобланади.👇

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️🇰🇿🦠 Қозоғистонда «Nipah» вируси сабаб назорат кучайтирилди

Мамлакатнинг барча чегара ўтиш пунктларида «Nipah» вируси билан боғлиқ эпидемиологик вазият сабаб каратин ва санитария назорати кучайтирилди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi