DUNYO | TEZKOR YANGILIKLAR⚡️
1.88K subscribers
415 photos
178 videos
7 files
535 links
Дунё ва Ўзбекистондаги энг сўнгги, муҳим ва ишончли янгиликлар бир жойда.
Сиёсат, жамият, иқтисодиёт ва долзарб воқеаларни тезкор ёритамиз.

👉 Тезкорлик • Аниқлик • Ишончлилик
Download Telegram
❗️Электромобилда такси қилувчиларга имтиёзлар берилади

Давлат дастури лойиҳасига кўра, йил охиригача электромобилда такси хизматини кўрсатаётган ўзини ўзи банд қилганлар сони 300 минг нафарга етказилади.

Шу мақсадда электромобилда такси қилувчи фуқароларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
ижтимоий солиқ тўловига 30% гача чегирма;
аэропорт ва вокзаллар каби давлат автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланиш.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Илон Маск сиёсий фаолиятга қайтмоқда — WSJ

Миллиардер Трамп билан келишмовчиликларни ҳал қилди ва республикачи Нейт Моррисни Сенатга номзодини қўллаб-қувватлаш учун 10 млн доллар ажратди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Муносабат

🔞БОҒЧАДА БОЛА УХЛАМАГАНИ УЧУН КАЛТАКЛАНДИМИ? УНИНГ ҲОЗИРДА АҲВОЛИ ҚАНДАЙ?

- БОЛАМНИ ШИФОКОРГА ОЛИБ БОРДИК, ҲОЗИР У СТРЕССДА - боланинг онаси

Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда, боғча опа эса ишдан бўшатилган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Трамп Канадага таҳдид қилди

“Агар бош вазир Марк Карни Канадани Хитой моллари ва маҳсулотларини Қўшма Штатларга ўтказадиган портга айлантираман деб ўйлаётган бўлса, у қаттиқ адашади.

Хитой Канадани бутунлай ютиб юборади, йўқ қилади, шу жумладан мамлакатнинг бизнеси, ижтимоий тузилиши ва умумий турмуш тарзини йўққа чиқаради. Агар Канада Хитой билан битим тузса, мамлакатга дарҳол 100 фоизлик савдо божи солинади”, деди АҚШ президенти.


https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР_ТАСВИРЛАР
⚡️Telegram мессенжерида «ALFA» номли гуруҳ очиб, ўзларини шу ном билан атаб келган, 6 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
❗️“Ўзбекнефтгаз” собиқ раҳбари қамоққа олингани айтилмоқда

Манбаларга кўра, Баҳодир Сиддиқов давлат маблағларини талон-торож қилиш ва коррупцияга оид айбловлар билан ҳибсга олинган. У билан бирга компаниянинг яна бир неча собиқ раҳбар ходимлари, жумладан муовинларидан бири ҳам қўлга олинган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
🇯🇵Минглаб японлар пандалар билан хайрлашиш учун Токиодаги Уено ҳайвонот боғига келди

Иккита панда ўзининг ватани ҳисобланган Хитойга қайтарилади. Япония сўнгги 50 йилда илк бор ўз ҳайвонот боғларида пандаларсиз қолади.


https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
#Диққат

❗️Техникумларда дуал таълимда ўқиётган ўқувчиларга стипендия тўлаш йўлга қўйилади

Ҳар бир ўқувчига фанларни ўзлаштиришидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида стипендия тўланиши кўзда тутилмоқда.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«20 минг доллар пулимни ҳавога совуриб, уч ой қамалиб, депорт олиб, мана қайтиб келяпман» - АМEРИКА ОРЗУСИГА ЕТОЛМАГАН ЎЗБEК!

🇺🇸🇺🇿 АҚШга ноқонуний борган ўзбекистонликлар дуч келган қийинчиликлари ҳақида гапирди


Улар Мексика орқали ўтган ҳақиқий йўллари қандай бўлгани, сафар қанча вақт олгани, эмиграцияга уриниш қанчага тушгани ва манзилда қандай қийинчиликларга дуч келганликларини маълум қилган.

Ушбу мамлакатда қайтарилган ўзбекистонликлар сони қарийб 700 нафарга етди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1👍1🔥1
#ТЕЗКОР

‼️Генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов қамоққа олингани маълум қилинди.

ИИВнинг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаевга нисбатан тергов бошланган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. У ўтган йил ноябрида лавозимидан олинганди. Ушбу генералнинг қамоққа олиниши – давлат раҳбари 2026 йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича «фавқулодда ҳолат» эълон қилиши ортидан юз бермоқда.

Яна, жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсунов ҳам терговда ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
2
🇨🇳 Чипслар, сериаллар ва соат 10 гача ухлаш: 101 ёшли хитой аёли узоқ умр сирини айтди.

Кекса аёл Цзян Юэцин кечгача сериаллар кўради, эрталаб соат 10 гача ухлайди, тўшакда ётган ҳолда чипс, ёнғоқ ва бошқа снэкларни истеъмол қилади. У ҳаётни қатъий жадвал асосида яшамайди.

Натижада эса, у ўзини жуда ҳам яхши ҳис қилади, уй ишлари ва овқат тайёрлашга ҳам кучи етади. Унинг 7 нафар фарзанди бор ва кампирнинг барча тишлари жойида.

Юэциннинг айтишича, узоқ умрнинг асосий сири ҳаётдан хавотирни олиб ташлаш, натижа ортидан қувмаслик ва ҳар куни бир пиёла яшил чой ичишдир.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
2
🇺🇸 Авианосец “Abraham Lincoln” Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий кампанияга тайёргарлик доирасида Яқин Шарққа етиб келди.
АҚШ мамлакат мудофаа тизимини кучайтиришга ваъда берди. Яқин кунларда минтақага THAAD ракетага қарши мудофаа батареяси етказиб берилиши кутилмоқда.



🇮🇷 Эрон Миллий хавфсизлик комиссияси раиси:
«Умид қиламанки, агар АҚШ ўзини худбин деб билган президентнинг нотўғри ҳисоб-китоблари асосида яна бир аҳмоқликка қўл урса, минтақадаги уларнинг аскарлари аллақачон оилалари билан хайрлашиб бўлган бўлади».



🇮🇷 Эрон Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси:
Форс кўрфази кейинги 24 соат ичида алангаланади.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
🇺🇸 USS Abraham Lincoln якшанба куни Яқин Шарққа, Эронга яқин ҳудудга етиб келди, деб хабар берди Исроилнинг Channel 13 телеканали.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
❗️⚡️🥇 Ўша кун келди: Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи илк бор 10 млн сўмдан ошди!

Марказий банк 26 январь куни учун олтин қуймаларини сотиш ва сотиб олиш нархларини эълон қилди.

Яқинларга ҳам улашинг.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
⚡️ОДИЛХОН ҚОРИ Юнусхон ўғли судга келмасдан БААга чиқиб кетгани учун эҳтиёт чораси гаровдан қамоққа ўзгартирилиб, қидирув эълон қилинган эди.

Ҳозирда Поп туман ИИБ ВСҲда экани айтилмоқда.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
❗️Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди


Маълум қилинишича, бир ҳафта олдин суд залида қамоққа олинган Одилхон Исмойиловга нисбатан Жиноят кодексининг 167 модданинг 3-қисми (“а” ва “в” бандлари) бўйича йирик миқдорда ўзлаштириш ёки растрата қилиш, яъни ишониб топширилган мол-мулкни талон-торож қилиш, 179-модда билан сохта тадбиркорлик, 189-модданинг 1-қисми билан савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, 209-модданинг 2-қисми (а банди) билан мансаб сохтакорлиги, яъни хизмат мавқеидан фойдаланиб расмий ҳужжатларга ёлғон маълумот киритиш айблари қўйилган.

Бундан ташқари, унга 227-модданинг 2-қисми (а банди) ҳамда 228-модданинг 2 ва 3-қисмлари бўйича ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ва бланкларни тайёрлаш, қалбакилаш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, шу жумладан акциз маркалари ва бошқа давлат белгиларини ноқонуний қўллаш билан боғлиқ айбловлари ҳам қўйилган.

Маълумот ўрнида, Одил қори Юнусхон ўғли Тошкентдаги “Шайх Зайниддин” (Кўкча) масжиди, “Фирдавс” масжиди ва “Хўжа Аламбардор” (Камолон) масжидида имом хатиблик қилган. Шунингдек у бир муддат “Вақф” фонди раҳбариятида ишлаган.


https://t.me/+05YgQSHZVWoxNjYy
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда минглаб фуқаро навбатдаги молиявий пирамидага чув тушди. Бу сафар Пионеер Глобал Медиа номи остидаги платформа 6 ой ичида осон пул топиш илинжидаги фуқаролар чўнтагини қоқиб олди. Одамлар кўнглига “10 та тухум, 4 та шашлик ва 3 та банан” билан кириб борган ПГМ уларнинг миллионлаб пулини ўзлаштирди.

Kun.uz’ning ўрганишича, ушбу молиявий пирамида 2025-йил май ойида тарғиботни бошлаб, июн-июль ойларида фаоллаша борган. Аввало ортидан кўпроқ одам эргаштириб, гуруҳ туза олганлар рағбатлантирилган. Уларга дастурхон атрофида тадбир ўтказиш, жамоаси аъзоларига турли маҳсулотлар тарқатиш учун маблағлар ажратилган. Кўпинча мева, тухум, ёғ, макарон, сут, гуруч ва шу каби маҳсулотлар тарқатилган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
8015153.pdf
2.4 MB
#Диққат #Тарқатинг

«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятига оид Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорни туроператорларга, Ҳаж ва Умрага бормоқчи бўлганларга юбориб қўйинг.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
#Диққат

⚡️​​Талаба фарзандли бўлганида унга ОТМ томонидан бир марталик 893 513 сўм "суюнчи пули" берилади
!

Талаба олий таълим муассасасига аризани бола туғилган кунидан бошлаб олти ойдан кечиктирмай тақдим этади ва унга раҳбарият томонидан белгиланган нафақа пулини 10 кундан кечиктирмай тўлаб бериш мажбурий ҳисобланади. Ҳозирги кунда нафақа пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизини ташкил этади.

❗️2026 йил ҳозирги ҳолатда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 271 000 сўм этиб белгиланган.

Керакли ҳужжатлар:
ОТМ ректори номига ариза;
Паспорт нусхаси;
Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.

Талабаларга юборинг.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi