DUNYO | TEZKOR YANGILIKLAR⚡️
1.88K subscribers
415 photos
178 videos
7 files
535 links
Дунё ва Ўзбекистондаги энг сўнгги, муҳим ва ишончли янгиликлар бир жойда.
Сиёсат, жамият, иқтисодиёт ва долзарб воқеаларни тезкор ёритамиз.

👉 Тезкорлик • Аниқлик • Ишончлилик
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат

‼️ Янгийўлда дайди итлар ҳужуми: 11 ёшли бола жиддий жароҳат олди

17-январь куни Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 5-синф ўқувчиси мактабга кетаётганида дайди итлар ҳужумига учради. Бола юз, бош, қўл ва оёқларига оғир жароҳатлар олди, шифохонада бирламчи жарроҳлик амалиёти қилинди ва унга психологик ёрдам кўрсатилди. Ҳодисадан сўнг ободонлаштириш бошқармаси 60 дан ортиқ кучукни тутиб олиб кетди, аммо маҳалла аҳолисининг айтишича, ҳудудда ҳали ҳам дайди итлар кўп.


https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Эксклюзив

Шавкат Мирзиёев ва Трамп ёнма-ён ўтирибди

Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан Тинчлик кенгаши битимини имзолади. Ўзбекистон расман Тинчлик кенгашига қўшилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22-январ куни Швейсариянинг Давос шаҳрида Америка етакчиси ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида қатнашмоқда.


https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇵🇸 Владимир Путин Кремлда Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан музокаралар ўтказди.

У Россия Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун «Тинчлик кенгаши»га 1 миллиард доллар йўналтиришга тайёрлигини тасдиқлади ва бу маблағлар (Ғарбда) музлатилган активлар ҳисобидан ўтказилиши кераклигини қўшимча қилди


https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда 19 ёшли қизни хорижга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган 18 ёшли қиз ушланди.

Ғаллаорол туманида яшовчи қиз ўзидан бир ёш катта қизни Таиландда фоҳишалик орқали катта пул топишга ишонтириб, уни сафар харажатларини ўз бўйнига олган ҳолда Бангкок шаҳрига жўнатмоқчи бўлган.

Қизлар аэропортга кетаётган вақтида қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
👌1
⚡️❗️ШОШИЛИНЧ ОГОҲЛАНТИРИШ: Ўзбекистонда хавфли токсин топилгани сабабли Picot чақалоқлар учун сут аралашмаси қайтариб олинмоқда

Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган Франциянинг Lactalis
компанияси 18 та мамлакатдан Picot чақалоқлар учун сут аралашмасини шошилинч равишда қайтариб олишини эълон қилди.

Бунинг сабаби, сутда гўдакларда қусиш ва диарея келтириб чиқариши мумкин бўлган серулид токсинининг аниқланиши.

Ота-оналарга партия рақамларини текшириш ва шубҳали қадоқлардан фойдаланмаслик тавсия этилади

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
🔥1
☄️Қашқадарёдаги шифохонада бемор қизга тегажоғлик қилган эркак шифокор 5 суткага қамалди

Шифокор жабрланувчи қизнинг даволовчи шифокори бўлмаса-да, уни алоҳида хонага спирт билан муолажа қилиш учун чақириб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доналд Трамп (Trump) "Аир Форcе Оне" самолётидаги электр муаммоси туфайли ҳавода тўсатдан орқага қайтишга мажбур бўлганидан сўнг, ниҳоят Давос йўлга чиқди. Президент Швейцариядаги Жаҳон Иқтисодий Форуми учун йўл олди, у ерда сўнгги ҳафталарда Гренландияни сотиб олишга уринишлари муносабати билан бир қанча Европа раҳбарлари билан учрашади.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Гринландияни қўлга киритиш учун қанчалик узоққа боришга тайёрсиз?» деб сўради бир журналист Президент Трампдан. «Билиб оласиз» деди Трамп.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сунъий интеллект 2031 йилгача бутун инсониятдан ҳам ақллироқ бўлади" — Илон Маск

"Ўйлайманки, жорий йил охирига қадар ёки келаси йилга бориб, ҳар қандай инсондан ақллироқ бўлган сунъий интеллектга эга бўламиз. Сўнгра, эҳтимол, 2030 ёки 2031 йилларга келиб, яъни тахминан беш йил ичида, сунъий интеллект бутун инсониятдан ҳам ақллироқ бўлади", деди у.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
#Тезкор

❗️Олтин нархи тарихда биринчи марта 4 900 доллардан ошди.

Бу ҳафтанинг ўзида 4 700 ва 4 800 долларлик рамзий рекордлар янгиланганди.

Эртага 100 гр кўринишидаги олтин қуймалари 200 млн сўмга яқинлашиши кутилмоқда.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Қ О Р Х А Т ❄️

❄️ Қорлар муборак бўлсин!

🌨 Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида жуда гўзал қор ёғмоқда!

Аввало, сизларни муборак жума куни ёғаётган қорлар билан табриклайман. Сизга мустаҳкам соғлиқ, битмас-туганмас ризқ, чинор умридек узоқ умр, сермазмун ҳаёт, чиройли бахт ва савлатли тахт тилайман.

Илоҳим, қалбингиз мана шу қор каби оқ ва соф бўлсин, шу қор каби одамларга азиз бўлинг.

🤲🏻 Бу қорларнинг қадами қутлуғ бўлсин!

📢 Гуруҳларга ва яқинларингизга тарқатинг.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда эркак намоз вақтида вафот этди, чиройли якун

Кўҳ Ота масжидида 1961 йилда туғилган фуқаро С.С. аср намози вақтида ҳушидан кетиб, ҳаётдан кўз юмди.

Масжид маъмуриятининг маълум қилинишича, эркак 2 йил аввал инсульт олган, аммо ибодатдан олдин ўзини яхши ҳис қилган ва одатдагидек масжидга келган.

Аср намози вақтида С.С. ҳушидан кетган, жамоат тез ёрдам чақирган, бироқ шифокорлар етиб келишидан олдин унинг жони узилган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
2
#Тезкор

☀️⚡️Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво ҳарорати +8 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
☄️Жиззахда алкотестернинг сохта кўрсаткичларидан фойдаланиб, ҳайдовчилардан пул ундирган ЙПХ ходими ушланди

ЙПХ ходими ҳайдовчиларни текшириш баҳонасида уларни тўхтатиб, алкотестернинг "мусбат" натижаларини кўрсатган ва пул эвазига маъмурий баённома расмийлаштирмасликка ваъда берган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Дахшат #Тезкор

Ходимасига тегажоғлик қилган рахбардан 400 миллион сўм ходимага ундириб берилди

Иш жойида аёл ходимига “ТЕГАЖОҒЛИК” қилган рахбардан 400 млн сўм ундирилди.

Ишхона группаларига юбориб огоҳлантириб қўямиз


https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
👂Подмосквалик (Москва атрофидаги) офис ходими шовкин ишдошлари ва қулоқ тиқачлари (беруша) сабабли деярли бир қулоғининг эшитиш қобилиятini йўқотганича қолди.

Офисидаги доимий шовқин-сурон сабабли у қулоқ тиқачларини мунтазам ишлатган, аммо уларнинг бирининг бир кисми қулоғида қолиб кетганини сезмаган. ЎТ-шифокор (лор) қулоқта қолиб кетган бўлакни аниқлаб, уни олиб ташлади — шундан сўнг эшитиш қобилияти тўлиқ тикланди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
2
#Диққат
☄️“Оғир” маҳаллалардаги бўш ерлар ва давлат обектларининг бошланғич нархини 2-3 карра пасайтириб, сотувга чиқариш йўлга қўйилади

Иш ўрни ва даромадни кўпайтириш бўйича энг яхши натижа кўрсатган 100 та “оғир” маҳаллага 1 миллиард сўмдан маблағ берилади. Ушбу маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари Хитой, Туркия, Корея, Малайзия каби давлатларга бир ойлик малака ошириш курсларига юборилади.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
❗️АҚШ ЖССТдан чиқди

23 январь куни АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан (ЖССТ) тўлиқ чиқди. Бу қарор президент Доналд Трамп томонидан бир йил олдин имзоланган ижро фармони асосида амалга оширилди.

Оқ уй ЖССТни COVID-19 пандемияси давридаги фаолияти, шунингдек, шаффофлик ва жавобгарлик етишмаслиги учун танқид қилди. Қарор АҚШнинг глобал соғлиқни сақлаш сиёсатини мустақил юритиш истаги билан изоҳланди.

АҚШ ЖССТнинг энг йирик молиявий ҳиссадорларидан бири бўлгани учун бу қарор халқаро соғлиқни сақлаш тизимига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
❗️Дубайдаги муштлашув оқибатида 6 нафар ўзбекистонлик ўлим жазосига ҳукм қилинди

БААнинг Дубай шаҳрида 2025 йил апрелида ўзбекистонликлар ўртасида рўй берган қонли жанжал бўйича суд ҳукми чиқарилди. Очиқ суд мажлисида 6 нафар айбланувчи ўлим жазосига, яна бир нафар шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди.

Ўзбекистон ТИВ мазкур маълумотни тасдиқлаб, ҳукм устидан апелляция берилишини ва жараён узоқ давом этишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, жанжал ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида икки гуруҳ ўртасида чиққан бўлиб, пичоқлаш оқибатида икки нафар шахс вафот этган. Ушбу иш бўйича жами 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Дубай полицияси воқеа видеокузатув камералари ва гувоҳлар кўрсатмалари асосида тез фош этилганини, шу билан бирга, бундай ҳолатлар амирликларда жуда кам учрашини таъкидлаган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
DUNYO | TEZKOR YANGILIKLAR⚡️
❗️Дубайдаги муштлашув оқибатида 6 нафар ўзбекистонлик ўлим жазосига ҳукм қилинди БААнинг Дубай шаҳрида 2025 йил апрелида ўзбекистонликлар ўртасида рўй берган қонли жанжал бўйича суд ҳукми чиқарилди. Очиқ суд мажлисида 6 нафар айбланувчи ўлим жазосига, яна…
#Диққат #Расман

⚡️Дубайда оммавий муштлашувда айбланган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси умрбодга қамалди

Ўтган йилнинг апрель ойида Дубайда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув содир бўлганди. Иштирокчилардан бири 25 йилга, қолганлари эса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Хабарни максимал тарқатинг, четда юрган қисиб юриш керак, мана бир умрга кетди ўзидан кўча ясаб олганлар

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШдан сўнг Франция ҳам рус танкерини ошкора ушлади

🇫🇷🇷🇺 Франция ҳарбийлари томонидан Россиянинг «соя флот»ига тегишли танкерни қўлга олиш видеоси эълон қилинди

Маълумотларга кўра, Grinch номли танкер Ўрта ер денгизида тезликликда қўлга олинган.

Франция президенти Макрон бу ҳаракатлар қонун ва халқаро конвенцияларга тўлиқ мувофиқ амалга оширилганини айтди.

Бундан бир неча кун олдин Россия танкерини Италия ҳам ушлаб қолган эди. Дональд Трамп эса «Маринер» танкеридаги россиялик денгизчиларни озод қилишга ваъда берган, аммо бу амалга ошмади. Россия ТИВ вакили Мария Захарова Трампнинг бу ишидан норозилик билдирганди

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
2