DUNYO | TEZKOR YANGILIKLAR⚡️
1.88K subscribers
415 photos
178 videos
7 files
535 links
Дунё ва Ўзбекистондаги энг сўнгги, муҳим ва ишончли янгиликлар бир жойда.
Сиёсат, жамият, иқтисодиёт ва долзарб воқеаларни тезкор ёритамиз.

👉 Тезкорлик • Аниқлик • Ишончлилик
Download Telegram
#Долзарб

❗️Меҳнат дафтаридаги маълумотлар хато киритилган бўлса, онлайн тузатиш мумкин
!

💻 Ягона миллий меҳнат тизимида фаолиятингиз тўғрисидаги маълумотлар нотўғри киритилгани ёки Сизнинг иштирокингизсиз тузилган меҳнат шартномалари мавжудлигини пайқадингизми? Энди бундай ҳолатларни my.gov.uz орқали масофадан ҳал қилиш имконияти яратилди.

Қайси ҳолларда ариза бериш мумкин?  БАТАФСИЛ👇👇
🗄Сиз ишламаган ташкилотлар шартнома тузган бўлса;
🗄Сизнинг хабарингизсиз ва розилигингизсиз маълумот киритилган бўлса;
🗄Меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотлар нотўғри акс эттирилган бўлса.

Бу қандай амалга оширилади?
my.gov.uz порталига киринг;
«Ягона миллий меҳнат тизимидаги фаолият тўғрисидаги маълумотларни таҳрирлаш
» хизматини танланг;
Керакли маълумотларни тўлдиринг ва ариза юборинг.

Ариза 15 иш куни ичида кўриб чиқилади.

💰Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.

❗️ Унутманг: Меҳнат стажингиз ва фаолиятингиз ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилиги келгусида пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар учун жуда муҳимдир!

🪪 Ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг ва маълумотларни ҳозироқ текширинг!


https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
Мобил иловаларда P2P ўтказмалар учун янги қоидалар жорий этилди

Янги низомга мувофиқ, мобил иловадаги аккаунтга фақат фойдаланувчининг ўзи ёки яқин қариндошларига тегишли банк карта/ҳисобварағи/электрон ҳамённи бириктиришга рухсат берилади.

Бундан ташқари:

телефон рақами — ЖШШИР мослиги текширилади;

SMS-код 3 марта нотўғри киритилса, фойдаланувчининг иловадаги ҳаракатлари 15 дақиқага чекланади;

аккаунтга бошқа қурилмадан кирилса ёки парол қайта тикланса, аккаунтга боғланган барча карталар иловадан автоматик тарзда чиқариб юборилади;

банк карталарини қайта бириктириш учун биометрик идентификациядан ўтиш талаб этилади.

👉 https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
Янги тартиб: онлайн кредит олишда фирибгарликка учраганлардан кредит ундириш тўхатилади

Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Янги ҳужжат билан хусусан, онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқароларни ҳимоя қилишга қаратилган янги тартиб жорий этилмоқда:

- Фуқаро суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суд ажрими асосида жабрланувчи деб топилса, унинг номига фрод орқали расмийлаштирилган онлайн кредит ҳамда у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади.

- Бунда кредит ташкилоти етказилган моддий зарарни фирибгарликни содир этган шахсдан регресс тартибида ундириш ҳуқуқига эга бўлади.

- Фрод ҳолати мавжуд эмаслиги суриштирув ёки суд қарори билан тасдиқланса, кредит ва фоизларни ундириш давом эттирилади.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
DUNYO | TEZKOR YANGILIKLAR⚡️
​Янги тартиб: онлайн кредит олишда фирибгарликка учраганлардан кредит ундириш тўхатилади Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Янги ҳужжат билан хусусан, онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқароларни ҳимоя қилишга қаратилган…
3759.pdf
590 KB
Янги қоидалар 3 ойдан сўнг кучга киради

Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низом расман эълон қилинганидан 3 ой ўтиб, яъни 2026 йил 21 апрелдан кучга кириши кўрсатилган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
#Диққат #Огоҳ_бўлинг

☄️☄️☄️Сунъий интеллект ёрдамида шахсга доир маълумотларни ўзгартирганлар 41,2 млн сўм жарима тўлайди

Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни ОАВлар, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (41,2 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳшат
ОИТС — мифлар ортидаги ҳақиқат: Ўзбекистонда 52 минг инсон ушбу вирус билан яшаяпти.

Ўзбекистонда ОИТС билан яшовчи шахслар сони 52 минг нафарга етган. Бу рақамлар ортида нафақат тиббий ташхис, балки жамиятдаги қўрқув, мифлар ва тамғалаш билан кечаётган ҳаётлар бор. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда шундай ҳаётда яшаётган инсонларга қулоқ тутилди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этиш учун Швейцарияга жўнаб кетди

Ташаббус АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан илгари сурилган ва Ғазода узоқ муддатли тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни шакллантириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган давлатларни бирлаштиришга қаратилган янги халқаро тузилма – Тинчлик кенгашини тузишдан иборат.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
⚡️ Владимир Путин эртага Кремлда АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Уиткофф билан учрашув ўтказади.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
#Тезкор

⚡️Россияда доллар қулади, курс бугун 76 рублга тушиб кетибди😳

Бугун Россия рубли АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланиб, доллар курси 76 рублга тушди.

Россияга бориб ишлайдиганлар учун бу жуда ва жуда ажойиб хабар!!

Россиядаги яқинларга тезда юбориб қўямиз.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Россия Федерациясида Телеграмга қарши кетма-кет чора-тадбирлар қўлланилмоқда, деб маълум қилди ТАСС Артем Шейкин, Телеграмда видео юклашдаги муаммолар ҳақида маълумотни шарҳлаб.

Телеграм Россия ҳудудида жиноятларнинг олдини олиш ва уларни тўхтатишга қаратилган талабларни бажармайди.


https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
⚡️🥶 -15 даража совуқ ва қор: Ўзгидромет кескин совуқ ҳақида огоҳлантирди

22-24 январь кунлари қор кўринишидаги ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 22-24 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
❗️🇰🇿 Қозоғистонда болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш режалаштирилмоқда

Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққан ва жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган.

Расмийлар фойдаланувчиларнинг ёшини аниқлаш учун қатъий верификатсия механизмларини жорий этишни режалаштириб, мазкур механизмлар сохта маълумотлар билан рўйхатдан ўтишнинг олдини олишга қаратилган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
❄️ Республиканинг катта қисмида қор бўронлари кутилмоқда

Бугун деярли барча вилоятларда қор ёғиши прогноз қилинмоқда. Ўзгидрометга кўра, ёғингарчилик кучли шамоллар фонида, айрим ҳудудларда эса қор бўронлари билан кечади. Тоғли ҳудудларда қор кучли ёғади.

🌡 Ҳаво ҳарорати сезиларли пасаяди: кундуз куни ноль даражага яқин, шимолий ҳудудларда –5…–7°С гача совуқ бўлиши кутилмоқда.

⚠️ Йўлларда яхмалак ва туман бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Олтин қуймалари навбатдаги кун рекордда. 100 гр қуйма 194 млн сўмдан ошиб кетди.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
❗️Эски транспортлардан фойдаланиш тақиқланади

2026 йил 1 февралдан 50 йил ва ундан эски транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади, бундай транспортлар давлат рўйхатидан чиқарилади.

Шунингдек:
транспортни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида мулкдор манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинади;
зарур ҳужжатлар идоралараро электрон тизим орқали олинади.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат

‼️ Янгийўлда дайди итлар ҳужуми: 11 ёшли бола жиддий жароҳат олди

17-январь куни Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 5-синф ўқувчиси мактабга кетаётганида дайди итлар ҳужумига учради. Бола юз, бош, қўл ва оёқларига оғир жароҳатлар олди, шифохонада бирламчи жарроҳлик амалиёти қилинди ва унга психологик ёрдам кўрсатилди. Ҳодисадан сўнг ободонлаштириш бошқармаси 60 дан ортиқ кучукни тутиб олиб кетди, аммо маҳалла аҳолисининг айтишича, ҳудудда ҳали ҳам дайди итлар кўп.


https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Эксклюзив

Шавкат Мирзиёев ва Трамп ёнма-ён ўтирибди

Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан Тинчлик кенгаши битимини имзолади. Ўзбекистон расман Тинчлик кенгашига қўшилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22-январ куни Швейсариянинг Давос шаҳрида Америка етакчиси ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида қатнашмоқда.


https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇵🇸 Владимир Путин Кремлда Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан музокаралар ўтказди.

У Россия Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун «Тинчлик кенгаши»га 1 миллиард доллар йўналтиришга тайёрлигини тасдиқлади ва бу маблағлар (Ғарбда) музлатилган активлар ҳисобидан ўтказилиши кераклигини қўшимча қилди


https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда 19 ёшли қизни хорижга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган 18 ёшли қиз ушланди.

Ғаллаорол туманида яшовчи қиз ўзидан бир ёш катта қизни Таиландда фоҳишалик орқали катта пул топишга ишонтириб, уни сафар харажатларини ўз бўйнига олган ҳолда Бангкок шаҳрига жўнатмоқчи бўлган.

Қизлар аэропортга кетаётган вақтида қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
👌1
⚡️❗️ШОШИЛИНЧ ОГОҲЛАНТИРИШ: Ўзбекистонда хавфли токсин топилгани сабабли Picot чақалоқлар учун сут аралашмаси қайтариб олинмоқда

Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган Франциянинг Lactalis
компанияси 18 та мамлакатдан Picot чақалоқлар учун сут аралашмасини шошилинч равишда қайтариб олишини эълон қилди.

Бунинг сабаби, сутда гўдакларда қусиш ва диарея келтириб чиқариши мумкин бўлган серулид токсинининг аниқланиши.

Ота-оналарга партия рақамларини текшириш ва шубҳали қадоқлардан фойдаланмаслик тавсия этилади

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
🔥1
☄️Қашқадарёдаги шифохонада бемор қизга тегажоғлик қилган эркак шифокор 5 суткага қамалди

Шифокор жабрланувчи қизнинг даволовчи шифокори бўлмаса-да, уни алоҳида хонага спирт билан муолажа қилиш учун чақириб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.

https://t.me/+T2xNhUCGBAoxYThi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM