Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
5.53K subscribers
30.4K photos
5.37K videos
214 files
17.9K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари соҳадаги муаммоли масалалар мавзусини давом эттирди:

"Битта туманда камида 10-15 та лаборатория бўлгани билан қонни таҳлил қилишга шароит ва мутахассислар малакаси етишмаслиги оқибатида диабетнинг оғир асоратлари – кўз, буйрак ва тўпиқ касалликлари бўйича республика муассасаларига мурожаатлар 10 фоизга ошган.

Туман шифохонасида диабети бор бемордан бир суткалик стационар кузатиш давомида ўртача 8 маротаба қон таҳлили олиш зарур бўлсада, 15 та лаборатория ва 60 дан ортиқ ходими бўлган туман даражасида бунинг имкони йўқ.

Сабаби оддий - марказий шифохона ва марказий поликлиникада лабораторияларнинг иш вақти тушлик пайти – соат 14-00 да тугайди. Туну-кун ишлайдиган шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораторияси эса, бир ҳудудда бўла туриб, шифохонанинг бошқа бўлимларига хизмат кўрсатмайди.

Ёки, туманларда йод дефицити, қалқонсимон без касалликларини аниқлаш бўйича гормонал таҳлиллар йўлга қўйилмагани боис, аҳоли хусусий лабораторияларга боришга мажбур бўлмоқда.

Оқибатда халқимиз соғлиқни сақлаш тизимидан мутлақо норози.

Буларни вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, соғлиқни сақлаш идоралари бошлиқлари билмайди-ми?

Шу боис, эндокрин касалликларини барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади".
Президент эндокринология хизматини такомиллаштириш бўйича кўриладиган биринчи галдаги чора-тадбирларни белгилаб берди. Булар:

- келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) йилига камида бир марта манзилли эндокрин скринингдан ўтказилади;

- тиббиёт бригадалари ва поликлиникаларнинг 14 мингдан зиёд оилавий ва таълим муассасалари шифокорлари эндокрин касалликларни аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;

- ҳар бир тиббиёт бригадаси экспресс-тестлар ўтказиш учун глюкометр билан таъминланади;

- Эндокрин касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри ишга туширилади;

- келгуси йил 1 июлдан 2 миллион нафар аёллар, 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан бепул таъминланади;

- қандли диабет учун метформин препарати 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;

- болалар ва катталарни одам инсулини билан бепул таъминлаш дастури давом эттирилади. Бунда илк бор 25 ёшгача бўлган ёшларга аналогли инсулин берилади.
Тиббиёт муассасаларида лаборатория хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги тизими жорий этилади - Президент.

Бунда:

- икки ой муддатда лаборатория таҳлиллари нормативлари халқаро тажриба асосида тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, янгиланади;

- туманларда оилавий ва марказий поликлиника, марказий шифохона ҳамда шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораториялари мақбуллаштирилиб, туну-кун ишлайдиган марказий лабораториялар ташкил этилади;

- уларга оилавий поликлиника ва шифокор пунктларидан материалларни йиғиб олиш учун транспорт воситалари олиб берилади;

- келгуси йил давомида марказий лабораториялардаги 1 мингдан зиёд шифокорлар ва 3 мингдан ортиқ ўрта тиббиёт ходимларининг малакаси оширилади.
Давлатимиз раҳбари лаборатория таҳлилларига хусусий секторни жалб қилиш бўйича ижобий тажрибани жорий қилиш масаласига тўхталди.

Масалан, Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Оқолтин туманлари тиббиёт бирлашмалари таркибида бўлган шифохона ва поликлиникаларга қарашли лабораториялар аутсорсинг асосида хусусий секторга берилган.

Хусусий лаборатория таҳлиллар учун биоматериалларни ўзи махсус транспорт орқали йиғиб, уларнинг натижаларини электрон тизим орқали шифокорларга тақдим қилмоқда.

Натижада, давлат тиббиёт муассасаларида бир ойда ўртача 20 мингта таҳлил ўтказилган бўлса, хусусий лаборатория томонидан бу кўрсаткич 30 мингтага етказилган.

Шуларни инобатга олиб Тошкент шаҳрининг барча туманлари, Тошкент вилоятининг 5 та тумани, бошқа вилоятларда биттадан туман ва шаҳарда 2022 йил давомида ушбу тажрибаларни синовдан ўтказиш топшириғи берилди.
Давом этаётган видеоселектор йиғилишида келгуси йилда туманлараро эндокринология бўлинмалари 29 тадан 50 тага кўпайтирилиши таъкидланди.

Вилоят ихтисослашган филиалларни 80 миллиард сўмлик замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ҳисобига хизматлар сони 15 тадан 40 тагача етказилади.

Йиғилишда Тошкентдаги 3 та ҳамда Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Урганч тиббиёт олийгоҳларининг эндокринология кафедраларини пастга тушириш зарурлиги қайд этилди. Келгуси йил 1 июлга қадар бирламчи бўғин учун зарур бўлган 400 нафар мутахассисни қайта тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Янги кўп тармоқли эндокринология марказида 20 дан зиёд юқори технологик амалиётлар йўлга қўйилади. Бунда, гормонал ва минерал бузилишлар (остеопороз), эндокрин гинекология, репродуктив, онко-, нейро- ва офтальмо-эндокринология, нефрология, кардио-диабет ва интервенцион хирургия каби йўналишлар ташкил этилади.

Россия ва Европанинг нуфузли тиббиёт ташкилотларида ҳар йили камида 50 нафар шифокор малакасини оширишни таъминлашга топшириқ берилди.

Умуман, марказ ўз йўналишида илмий-инновацион муассасага айлантирилади, докторантурага квоталари 2 бараварга оширилади.
"Айтиш жоизки, сўнгги ойларда хирургия, кардиология, бугун эса эндокринология йўналишларини чуқур ичига кириб, муаммоларини таҳлил қилдик.

Умуман, соғлиқни сақлаш соҳасида ечимини кутаётган масалалар ҳали кўплигини инобатга олиб, январь ойида тиббиёт ходимлари билан “очиқ мулоқот” ташкил этамиз", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Мутасаддилар олдига ушбу тадбирга пухта тайёргарлик кўриш, жойлардаги муаммоларни ўрганиб, уларни тизимлаштириш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Айни пайтда соҳа ва ҳудудлар раҳбарлари йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ахборот бермоқда.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилган.

📌 Болалар нафақаси 18 ёшгача болалар учун 12 ойгача тўланади.

🔰 Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:

● 3 ёшдан 18 ёшгача 1 нафар фарзанд учун 250 минг сўм;
● 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун – 325 минг сўм;
● оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 минг сўм;
● оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 минг сўмдан.

☑️ Ёлғиз фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга ойлик 380 минг сўм моддий ёрдам тайинланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 13 декабрь, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
Мавзу: Кадастр соҳасидаги янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар
● Вақти: 13:00
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси мазмун-моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

https://t.me/aoka_uz
Юртимиздаги коронавирусга қарши вакциналар миқдори 50 миллион дозага яқинлашди

📍 http://uza.uz/posts/328737

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (2 млн 700 минг сўм) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

⚠️ Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

☑️ Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон

2021 йил 16 декабрь куни Сурхондарё вилояти халқ депутатлари Денов туман кенгаши сессиясида туман ҳокими Пардаев Рустам Убодуллаевич Халққа мурожаат қилади.


Мавзу:
2021 йилда амалга оширилган ва эришилган ижтимоий-иқтисодий натижалар ҳамда 2022 йил учун истиқболли режалар ҳақида.

Шунингдек, 2021 йилда амалга оширилган ва эришилган ижтимоий-иқтисодий натижалар ҳамда 2022 йил учун истиқболли режалар борасида журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан матбуот анжумани ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Манзил:
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.

Вақти: 10:00


Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

👉
https://t.me/dthaxborotxizmati

facebook | telegram | twitter | youtube
#Донолар_бисотидан

Китоблар жонсиз, аммо содиқ дўстлардир.

Гюго


Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

👉
https://t.me/dthaxborotxizmati

facebook | telegram | twitter | youtube
Forwarded from SURXONDARYO KADASTR
​​#Surxondaryo_viloyati #tumanlar_kesimida #statistik_ma_lumotlar

🏢2021-yilning 14 dekabr holati boyicha Surxondaryo viloyatida 573 206 ta ko‘chmas mulk obyektlari mavjud.

SHUNDAN:
📕Turar joylar - 544 767 ta

Turar aholi soni - 450 300 ta
Ko‘p qavatli xonadon - 39 366 ta
Bo‘sh yer maydon - 54 833 ta
Xizmat uylari - 268 ta

📕Noturar joylar-28 439 ta

Jismoniy shaxslar - 14 981 ta
Yuridik shaxslar - 13 458 ta

🔰Viloyat kesimida eng ko'p ko'chmas mulk obyektlari Denov tumaniga to'g'ri keladi. 2021-yilning 14 dekabr holati boyicha Denov shahridagi 75 428 ta ko‘chmas mulk obyektlari mavjud.

⭕️Tumanlar kesimida:

☑️ Oltinsoy tumani 32 520 ta
☑️ Angor tumani 27 477 ta
☑️ Boysun tumani 28 242 ta
☑️
Denov tumani 75 428 ta
☑️ Qumqo'rg'on tumani 47 652 ta
☑️ Qiziriq tumani 22 810 ta
☑️ Sariosiyo tumani 43 461 ta
☑️ Termiz tumani 24 683 ta
☑️ Uzun tumani 35 542 ta
☑️ Sherobod tumani 44 969 ta
☑️ Sho'rchi tumani 41 778 ta
☑️ Termiz shahri 49 383 ta
☑️ Muzrabot tumani 30 421 ta
☑️ Jarqo'rg'on tumani 51 066 ta
☑️ Bandixon tumani 17 774 ta

🏢Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati axborot xizmati.
Forwarded from Hudud Inform
2021 йил 13 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196 094 (+136) нафарни ташкил этмоқда.

https://t.me/hudud_inform
Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида Ўзбекистон халқ шоири, драматург, таржимон Рамз Бобожон таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири А.Хамидов шоир ҳаёти ва ижодига тўхталди. Асарларида ёритилган мазмун жиҳатлари бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбирда Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Жўраев, Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ж.Убайдуллаева, А.Боймирзаев ҳам иштирок этишди. Шунингдек, талабалар ҳам ўз ижодий чиқишлари билан фаол қатнашдилар.


Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

👉
https://t.me/dthaxborotxizmati

facebook | telegram | twitter | youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Янги интенсив боғ ва токзорларда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган бир неча фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига имтиёзли субсидиялар ажратилади.

Унга кўра, сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Мутолаа учун "ДЕНОВ ОВОЗИ" газетаси

Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

👉
https://t.me/dthaxborotxizmati

Facebook | Telegram | Instagram | YouTube