ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР
8.81K subscribers
266 photos
925 videos
1.46K links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари ва қиссалар бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: @shamsinur_reklama
Download Telegram
“Ўлжа”

66-қисм

Ниҳоят, кутилган август ойи келди. Гавҳар бу сафар тақдирнинг ҳеч қандай ўйинига йўл қўймади. Имтиҳон биносига ҳаммадан вақтли бориб, ҳар бир саволни гўё ҳаёти учун курашаётгандек ечди. Натижалар эълон қилинган куни Дилбар опа билан қучоқлашиб йиғлашди: Гавҳар энг юқори баллар билан давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинганди! Бу нафақат Гавҳарнинг, балки меҳнатдан қўллари қаварган онасининг ҳам ғалабаси эди.

Ўқиш бошланди. Гавҳар янги дугоналари билан талабаликнинг илк кунларидан завқланар, аммо барибир қалбининг бир чеккасида Дониёрнинг совуққина хайрлашуви аччиқ бир хотира бўлиб яшарди.
Бир куни дарсдан сўнг дугоналари билан шаҳар марказидаги гавжум хиёбон бўйлаб сайр қилиб юришганди. Дугоналари кулишиб, янги режалар тузишар, Гавҳар эса уларга қўшилиб табассум қиларди.
Шу пайт йўл четидаги шишаванд, ҳашаматли кафелардан бирининг олдидан ўтаётиб, Гавҳарнинг нигоҳи ичкаридаги таниш чеҳрага тушди.
Бу Дониёр эди.
У дераза ёнидаги столда бежирим кийинган, сочлари елкасига тушган, юзларидан нур ёғиб турган бир қиз билан ўтирарди. Қизнинг устидаги қимматбаҳо либоси ва нафис тақинчоқлари унинг ўзига тўқ оиладан эканини айтиб турарди. Дониёр қизга қараб завқ билан нималарнидир сўзлар, ора-сирада унинг ҳазилларига чин дилдан кулиб қўярди. Унинг нигоҳларида Гавҳар илгари ҳеч кўрмаган — мактаб давридаги ўша вазминликдан асар ҳам қолмаган, балқиб турган бир шавқ бор эди.
Гавҳар тақа-тақ тўхтаб қолди. Дугоналарининг овози унга энди эшитилмасди. Кўз олдида Дониёрнинг ёзган хабари гавдаланди.
"Демак, шунинг учун вақтинг йўқ экан-да?" — деб ўйлади Гавҳар, ич-ичидан ғазаб ва нафрат тошиб.
Гавҳарнинг қалбидаги ўша эски меҳр бир лаҳзада кул бўлиб учди. Унинг ўрнини аччиқ бир истеҳзо эгаллади. Дониёрнинг бу бахтиёр қиёфаси Гавҳарга унинг кимлигини — ўзининг эса у учун шунчаки ўтиб кетган бир "вазифа" эканини англатганди.
— Гавҳар, тинчликми? Нега тўхтаб қолдинг? — дугонаси унинг елкасидан туртди.
— Ҳеч нарса... — Гавҳар нигоҳини кафедан узди. Унинг овози энди қатъий ва муздай совуқ эди.
У тез-тез юриб кетди. Ортига қарамади.

Давоми бор...

Биздан асар, сиздан ЛАЙК!

@drabllar
123👍75🔥41🤔18😐8😍2
ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР
“Ўлжа” 66-қисм Ниҳоят, кутилган август ойи келди. Гавҳар бу сафар тақдирнинг ҳеч қандай ўйинига йўл қўймади. Имтиҳон биносига ҳаммадан вақтли бориб, ҳар бир саволни гўё ҳаёти учун курашаётгандек ечди. Натижалар эълон қилинган куни Дилбар опа билан қучоқлашиб…
Ўлжа

67-қисм

Неча кун ўтса ҳамки Гавҳарнинг қалбидаги аламзадалик кетмади. Хаёлларида нуқул ўша кунги қиз билан ўзини солиштираверарди ва охири бир қарорга келди:
“Ўзгараман!”
Шу кундан бошлаб Гавҳар стипендиясига энди китоблар эмас, фақат кийим-кечак, атир-упа оладиган бўлди. Гавҳар табиатан онасига ўхшаган жуда истарали, дилбар қиз эди. Табиийки, ўзига қараб юриши уни янада кўзга яқин қилиб қўйди.
Байрам тадбирларининг бирида Гавҳар университетнинг энг келишган йигитларидан бири — Сарвар билан бошловчи бўлиб қолишди. Байрамга тайёргарлик кунларидан бошлаб Сарвар Гавҳарга гап отишни бошлаб юборди.
— Сизнинг ёнингизда туришга уяляпман!
Сарварнинг биринчи учрашгандаги гапи шу эди. Гавҳарнинг рангги оқарди. Олийгоҳнинг энг олди бу йигитидан бунақа гап эшитиб ўзини ерга урилгандек ҳис қилди. Буни сезган Сарвар давом этди:
— Шу қадар гўзалсиз-ку, худди “Соҳибжамол ва махлуқ” мултфилмига ўхшаб қоляпмиз.
Гавҳарнинг юзи қизариб кетди.
— Рости-да, шундайми, йигитлар? — Сарвар дўстларига қараб кўзини қисди.
— Шундай, шундай — дўстлари Сарварнинг янги ови бошланганини ҳис этиб бир-бирларига қош учириб гаплашишни бошлашди.

Сарварнинг очиқдан-очиқ хушторлик қилиши ва дўстларининг маъноли қарашлари Гавҳарни бир лаҳза эсанкиратиб қўйди. У илгари бундай эътибор марказида бўлмаган, йигитларнинг бу қадар жасур ва бироз қўполроқ лутфларига ўрганмаган эди. Аммо ичидаги ўша аламзадалик овози: "Кўрдингми, сен шундай эътиборга лойиқсан! Дониёр сени кўрмаган бўлса, мана бошқалар кўряпти!" деб пичирларди.
— Раҳмат, Сарвар ака. Лекин мақтовни ҳам меъёрида қилган яхши, — деди Гавҳар ўзини қўлга олиб, совуққина табассум билан.
— Меъёр? Менда ҳис-туйғулар меъёрга бўйсунмайди-да, — Сарвар янада яқинроқ келиб, Гавҳарнинг кўзларига тик боқди. — Қани, бошловчи қиз, сценарийни бир кўриб чиқайликми?
Байрам тадбирига тайёргарлик жараёнида Сарвар Гавҳарнинг атрофида парвона бўлди. Унинг ҳар бир ҳаракати, гап-сўзи Гавҳарга ёқарди. Сарвар нафақат келишган, балки ўзига ўта ишонган, бой-бадавлат оиланинг фарзанди эди. Унинг ёнида Гавҳар ўзини худди ўша ҳашаматли кафедаги қиздек ҳис қила бошлади.

Давоми бор...

Биздан асар, сиздан ЛАЙК!

@drabllar
100😢50👍30🤔9😐6🔥5🤣5
ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР
Ўлжа 67-қисм Неча кун ўтса ҳамки Гавҳарнинг қалбидаги аламзадалик кетмади. Хаёлларида нуқул ўша кунги қиз билан ўзини солиштираверарди ва охири бир қарорга келди: “Ўзгараман!” Шу кундан бошлаб Гавҳар стипендиясига энди китоблар эмас, фақат кийим-кечак…
Ўлжа

68-қисм

Бир куни репетиция тугагач, Сарвар Гавҳарни машинасида уйига кузатиб қўймоқчи бўлди.
— Йўқ, раҳмат, ўзим кетаман, — деди Гавҳар одатдагидек.
— Илтимос, рад этманг. Шундай соҳибжамолнинг пиёда юриши гуноҳ, — Сарвар машина эшигини очиб кутиб турди.
Гавҳар машинага ўтираркан, Дониёр билан боғлиқ хотираларни бутунлай ўчириб ташлашга қарор қилди. У энди янги ҳаётни, янги қиёфани танлаган эди. Аммо у билмасдики, Сарвар учун бу шунчаки навбатдаги "ов" эди. Сарварнинг дўстлари эса орқада қолиб, пичирлашиб кулишарди:
— Сарвар бу сафар ҳам адашмади. Бу қиз тез илинадиганга ўхшайди...
Гавҳар эса машина ойнасидан шаҳар чироқларига термилиб бораркан, хаёлида фақат бир нарса айланарди: "Қани энди, ҳозир Дониёр мени шу машинада, шу йигит билан кўриб қолса эди..."
Унинг қалбида муҳаббат эмас, балки қасос ва исботлаш иштиёқи гуриллаб ёнарди. У ўз тақдирининг янги саҳифасини очаётгандек эди, лекин бу саҳифа қандай якунланишини ҳали ўзи ҳам тасаввур қилолмасди.

***

Университет ҳовлисида байрам шукуҳи кезиб юрарди. Гавҳар Сарвар билан сценарий устида баҳслашиб, кулишиб келаётганди. Унинг эгнидаги янги бежирим либоси ва юзидаги пардоз уни мутлақо бошқа одамга айлантирганди. Шу пайт қаршисидан Дониёр чиқиб қолди. У Гавҳарни кўриб тўхтади, нигоҳи аввал қизга, кейин унинг ёнида керилаётган Сарварга тушди. Дониёрнинг юзида шубҳа ва таажжуб қоришганди.
Сарвар шериклари чақиргани учун Гавҳарни ёлғиз қолдириб, нари кетди. Дониёр фурсатдан фойдаланиб, Гавҳарга яқинлашди.

— Салом, Гавҳар, яхшимисан?
— О, синфдош! Салом, салом! — Гавҳар ўзини жуда бошқача — бироз енгилтабиат қизлардек тутарди. Бу Дониёрга ёқмади.
— Ўқишга кириб ўзгариб кетибсан…
— Ҳа, энди… Ўзгарамиз-да. Янги Гавҳар сизга ёқдими?
Дониёр нима дейишни билмай бироз жим қолди.
— Ўқишларинг яхшими?
— Бўлади… — Гавҳарнинг жавоби ноаниқ чиқди.
— Сенга айтсам, ёнингдаги боладан узоқроқ бўлавериб ўқишингни ўқи…
Гавҳар ичидаги аламини тўкиб солиши учун фурсат туғилганди…

Давоми бор...

Биздан асар, сиздан ЛАЙК!

@drabllar
105👍55🤔25🤬6🔥4😁4
ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР
Ўлжа 68-қисм Бир куни репетиция тугагач, Сарвар Гавҳарни машинасида уйига кузатиб қўймоқчи бўлди. — Йўқ, раҳмат, ўзим кетаман, — деди Гавҳар одатдагидек. — Илтимос, рад этманг. Шундай соҳибжамолнинг пиёда юриши гуноҳ, — Сарвар машина эшигини очиб кутиб турди.…
Ўлжа

69-қисм

— Ўқишимни ўқийми? Худди сенга ўхшабми? — Гавҳарнинг лабларида аччиқ ва совуқ истеҳзо пайдо бўлди.
— Бу нима деганинг? — Дониёр тушунмай, қошини чимириб қаради.
— "Дарсим кўп, ўқишим оғир, вақтим йўқ" деб баҳона қилардинг-ку! Кўрдим ўша "ўқишларингни"... Кафеда қизлар билан кулишиб гаплашиб ўтирганингни ўз кўзим билан кўрдим! — Гавҳарнинг ичидаги алам ташқарига отилди.
Дониёр бир лаҳза каловланиб қолди, аммо дарров ўзини қўлга олди. Унинг нигоҳлари қатъийлашди.
— Нимани айтаётганингни тушунмадим, лекин ким билан кўришишим — менинг шахсий ишим! — деди у кескин оҳангда.
— Баракалла! Демак, менинг ҳам шахсий ишим! — Гавҳар заҳарханда билан гапни илиб кетди.
— Мен шунчаки... бу бола ҳақида яхши гаплар эшитмаганман, эҳтиёт бўл демоқчиман, холос, — Дониёрнинг овозида ҳақиқий хавотир бор эди.
Гавҳар унинг кўзларига тик боқди, нигоҳларида шубҳа ва умид қоришиб кетди.
— Ростини айт, Дониёр... Рашк қиляпсанми?
Бу савол Дониёрни мувозанатдан чиқариб юборди. Унинг юзлари бирдан қизариб, жаҳли тошиб кетди.
— Сен эсингни ебсан! Нега рашк қилишим керак?! Миянгдан "Дониёр мени ёқтиради" деган хомхаёлни қачон чиқарасан-а? Мен сен билан шунчаки синфдошман, дўстман, холос!
Бу гаплар Гавҳарнинг юрагига худди ўткир тиғдек санчилди. У ўзини ерга урилгандек, бутун ғурури топталгандек ҳис қилди. Кўзларига ёш келди, лекин уларни кўрсатмаслик учун лабларини қаттиқ тишлади.
— Менга бунақа "дўстнинг" кераги йўқ! — деб бақирди у овози титраб. — Орамиз очиқ! Бошқа йўлимдан чиқма, тушундингми?!
— Ўзинг биласан! — Дониёр қўл силтаб, шартта бурилди-ю, тез-тез юриб кетди.
Гавҳар гавжум ҳовлида ёлғиз қолди. Атрофдаги шовқин-сурон, талабаларнинг кулгиси унга энди эшитилмасди. Унинг ичидаги қасос ўти бир лаҳзада ўчиб, ўрнини зулматли бир бўшлиқ эгаллади. Қиз титроқ қўллари билан юзини тўсди ва ҳўнграб йиғлаб юборди. У Дониёрни бутунлай йўқотганини, улар орасидаги "омонат" ришта узилганини энди чиндан ҳис қилганди.

Давоми бор...

Биздан асар, сиздан ЛАЙК!

@drabllar
114👍50🤔34🔥8👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аччиқ_ҳақиқат

Ота-она ўлганда фарзанд нима учун йиғлайди? 😢

@drabllar
9😢6👍1
ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР
Ўлжа 69-қисм — Ўқишимни ўқийми? Худди сенга ўхшабми? — Гавҳарнинг лабларида аччиқ ва совуқ истеҳзо пайдо бўлди. — Бу нима деганинг? — Дониёр тушунмай, қошини чимириб қаради. — "Дарсим кўп, ўқишим оғир, вақтим йўқ" деб баҳона қилардинг-ку! Кўрдим ўша "ўқишларингни"...…
Ўлжа

70-қисм

Гавҳарнинг кўз ёшлари юзидаги нафис пардозни ювиб тушаркан, у ўзини ҳеч қачон бунчалик хор ва яккаланган ҳис қилмаганди. Дониёрнинг "шунчаки дўстман" деган гаплари қулоқлари остида худди совуқ шамолдек гувилларди. У бир йил давомида қалбида асраб келган ўша кичик умид учқуни энди бутунлай кул бўлганди.
Шу пайт орқадан Сарварнинг овози эшитилди:
— Ие, Гавҳархон? Тинчликми? Нега йиғлаяпсиз?
Гавҳар шошиб кўз ёшларини артди ва Сарварга ўгирилди. Йигитнинг нигоҳида чин хавотир эмас, балки вазиятдан фойдаланиб қолиш иштиёқи бор эди. Лекин Гавҳар ҳозир буни кўрадиган ҳолатда эмасди. Унга фақат далда, кимнингдир ёнида эканлигини ҳис қилиш керак эди.
— Шунчаки... кўзимга нимадир кирди, — деди Гавҳар овозини базўр ростлаб.
— Қўйинг, алдаманг. Анави "дўстингиз" хафа қилдими? — Сарвар Гавҳарнинг елкасига қўлини қўйди. Гавҳар сесканиб кетиб елкасини тортди.
— Ие, кечирасиз, — Сарвар қўлларини олди. — Негадир сизни минг йиллик яқинимдек ҳис қилиб юборибман. — Сарвар кулди, лекин Гавҳардан ҳеч қандай реаксия кўрмагач гапни бурди. — Хафа бўлманг. Юринг, бир оз айланиб келамиз, кайфиятингиз очилади.
Гавҳар иккиланиб турди-ю, Дониёр кетган томонга қараб қўйди. Ичида бир исён уйғонди: "Сен менга хўжайин эмассан! Нима қилишни ўзим биламан!"
— Майли, юринг, — деди у қатъият билан.
Улар Сарварнинг қимматбаҳо машинасида шаҳар бўйлаб кетиб боришарди. Сарвар Гавҳарни хурсанд қилиш учун бор маҳоратини ишга солар, турли ҳазиллар қиларди. Бироқ Гавҳарнинг хаёли барибир ўша боғда, Дониёрнинг жаҳл билан айтилган гапларида қолган эди. Буни сезиб турган Сарвар бирдан машинасини тўхтатди. Гавҳар унга ажабланиб қаради.

Давоми бор...

Биздан асар, сиздан ЛАЙК!

@drabllar
101👍42🔥26😍10😐8🤔5👏3
ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР
Ўлжа 70-қисм Гавҳарнинг кўз ёшлари юзидаги нафис пардозни ювиб тушаркан, у ўзини ҳеч қачон бунчалик хор ва яккаланган ҳис қилмаганди. Дониёрнинг "шунчаки дўстман" деган гаплари қулоқлари остида худди совуқ шамолдек гувилларди. У бир йил давомида қалбида…
“Ўлжа”

71-қисм

— Мен ҳозир…
Сарвар машинадан тушиб бир зумда қучоққа зўрға сиғадиган қимматбаҳо гулдаста олиб келди.
— Бу сизга, Гавҳархон. — Гавҳар бу чиройди гулдастани кўриб ичидан ҳавас ўтганди, ўзига эканлигини билгач кўзларига ишонмади. Шошиб ҳеч нарса деёлмай қолди.
— Ололмайман. — У шугина сўзни зўрға айтди. Кўзлари эса ҳалиям гулда эди.
— Мен атай сиз учун олдим. Доим шу гулдай очилиб юришингизни хоҳлайман.
Гавҳарнинг кўнгли кўтарилди. У бундай гуллар бир неча миллион туришини биларди. Айниқса, Сарвардай келишган, ҳамма орзу қиладиган йигитдан бундай муомалани кўриб бўлаётган воқеалардан гангиб қолди.
— Раҳмат, жуда чиройли экан.
— Сизнинг гўзаллигингиз олдида бу гул хижолат, Гавҳархон…
Гавҳарнинг юзи қизарди. Ҳеч нарса демади.

***

Бир ҳафталик тайёргарликдан сўнг байрам ҳам ўтди. Сарвар ҳар доимгидек Гавҳарни уйига ўзи кузатиб қўйди. Кеч тушиб қолганди. Сарвар унинг ижара уйига яқин қолганда секин гап бошлади:
— Гавҳар, биласизми, нима десам экан. — Сиз жуда бошқачасиз. Мен сизни ёқтириб қолгандекман... Агар йўқ демасангиз, сиз билан жиддий муносабат қурмоқчиман…
Гавҳарнинг юраги шув этди. У Дониёрдан эшитмоқчи бўлган гапларини бошқа одамдан эшитаётганди. Аммо негадир бу гаплар қалбига қувонч олиб келмади. Фақатгина Дониёрга бўлган алами ва қасос ҳисси "Мана, кўриб қўй!" дейишга ундарди.
— Менга вақт беринг, Сарвар ака, — деди Гавҳар паст овозда ва машинадан тушиб кетди.

***

Университетда ҳамма Гавҳар ва Сарвар ҳақида гапира бошлади. Уларнинг бирга юриши, Сарварнинг совға-саломлари ҳеч кимнинг назаридан четда қолмади.
Лекин Гавҳар билмасдики, Сарварнинг дўстлари билан қилган "гаров"и ҳали ўз кучида эди...

Давоми бор...

Биздан асар, сиздан ЛАЙК!

@drabllar
103🤔53🤬30👍13😢1
“Ўлжа”

72-қисм

Шаҳар ташқарисидаги ҳашаматли дала ҳовлилардан бири. Саунанинг дим ва иссиқ ҳавоси, атрофда сочилган ичимлик шишалари ва баланд мусиқа садолари остида Сарвар улфатлари билан маишат қилиб ўтирарди. Давранинг тўрида Шаҳриёр исмли йигит Сарварга масхаромуз қараб қўйди.
— Ҳа, Сарвар, Гавҳархон билан ишлар қалай? Гаров нима бўлди? Орадан шунча вақт ўтди, ҳали ҳам жимликми? — деди Шаҳриёр кулиб.
Сарвар оғир тин олиб, суяниб ўтирган жойидан қаддини ростлади. Унинг кўзларида ҳеч қандай меҳр йўқ, фақатгина ютиб олиш иштиёқи ёнарди.
— Айтдимми, қиламан! Бехавотир бўлинглар, янги "iPhone"ни тайёрлаб қўяверинглар. — деди у ишонч билан.
— Кўрамиз-да... Қизни ростан илинтирдингми ўзи? — Шаҳриёр шубҳа билан қашшини қоқди.
— Ҳа, қўғирчоқдек қўлимда ўйнатяпман! Нима десам, шуни қиладиган бўлиб қолган. Ишонмасанглар, ҳозир исботлаб бераман, — Сарвар телефонини қўлига олди.
Ярим тун. Гавҳар эндигина уйқуга кетган эди, телефонининг тинимсиз безовта қилишидан уйғониб кетди. Экранда "Сарвар ака" деган ёзувни кўриб, юраги ҳаприқиб кетди. У Сарварнинг бу вақтда қўнғироқ қилишини соғинчга йўйди.
Сарвар телефон овозини баландлатди ва атрофидаги улфатларига "жим" ишорасини қилди. Улар кулимсираб, нафас ютмай кута бошлашди.
— Алло, Гавҳар... Ухлаётганмидинг? — деди Сарвар овозини эркалатиб.
— Ҳа, Сарвар ака... Тинчликми? Бу вақтда? — Гавҳарнинг овози уйқусираган, лекин меҳрли эди.
— Сени кўргим келяпти, Гавҳар. Жуда соғиндим... Ҳозир видеоқўнғироқ қиламан, юзингни кўрай, — Сарвар дўстларига қараб кўз қисиб қўйди.
— Йўғ-е... Мен ухлаяпман, хонада чироқлар ўчган, уст-бошим ҳам... — Гавҳар хижолат бўлиб жавоб берди.
— Унда расмингни юбор. Ҳозир тушган расмингни кўрмасам, ухлолмайман. Жуда соғиндим, илтимос... — Сарварнинг овозида ёлғончи бир ялиниш бор эди.
Даврадаги йигитлар пичирлашиб кулишди. Гавҳар Сарварнинг асл юзини, унинг ортида турган ўнлаб масхаромуз нигоҳларни хаёлига ҳам келтирмасди.

Давоми бор...

Биздан асар, сиздан ЛАЙК!

@drabllar
93😢54🤬23🤔20👍8😐6
ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР
“Ўлжа” 72-қисм Шаҳар ташқарисидаги ҳашаматли дала ҳовлилардан бири. Саунанинг дим ва иссиқ ҳавоси, атрофда сочилган ичимлик шишалари ва баланд мусиқа садолари остида Сарвар улфатлари билан маишат қилиб ўтирарди. Давранинг тўрида Шаҳриёр исмли йигит Сарварга…
“Ўлжа”

73-қисм

Гавҳар чироқни ёқмай, каравотда ўтирганча телефонини юзига яқинлаштирди. Сарварнинг эркалашлари, "соғиндим" деб ялинишлари ичида аллақандай илиқлик уйғотса-да, ички бир овоз уни тўхташга ундади.
— Сарвар ака, кеч бўлди... Ҳамма ухлаяпти, чироқни ёқолмайман, — деди Гавҳар овозини пасайтириб.
— Биттагина расм, Гавҳар! Наҳотки шуни ҳам мендан аясанг? Сени кўрмасам ухлолмайман, — Сарвар овозини янада майинлаштирди, даврадаги улфатлари эса экранга тикилиб, нафас ютмай кутишарди.
Гавҳар бир муддат жим қолди. Қўли камера тугмасига борди, аммо ўша заҳоти Дониёр билан бўлган сўнгги суҳбати ёдига тушди. "Бу бола ҳақида яхши гаплар эшитмаганман... Эҳтиёт бўл," деганди у. Гарчи Дониёрдан алами бўлса-да, ҳозирги вазият Гавҳарга ғалати туюлди. Ярим тунда телефон қўнғироғи...
— Кечиринг, Сарвар ака, лекин ҳозир иложи йўқ. Эртага ўқишда кўришамиз, ўшанда тўйиб қараб оласиз. Хайрли тун, — деди Гавҳар ва жавобини ҳам кутмай алоқани узди.
Сауна ичида бир сония оғир сукунат чўкди. Шаҳриёр ва бошқа йигитлар бир-бирига қараб, пиқ этиб кулиб юборишди.
— Ҳа, Сарвар? "Қўғирчоғинг" ипни уздими? — Шаҳриёр масхараомуз қаҳ-қаҳ отди. — Қани расм?
Айтдим-ку, бу қиз сен ўйлаганчалик содда эмас деб!
Сарварнинг юзи ғазабдан қизариб кетди. Қўли муштланди.
— Шошманглар... Ҳали ўйин тугагани йўқ! У ўзини оляпти, холос. Эртага кўрасизлар! — Сарвар муштини столга урди.
Гавҳар эса телефонни ёстиқ остига қўйиб, узоқ вақт шифтга тикилиб ётди. Юраги безовта урарди. У Сарварни хафа қилиб қўйдиммикан деб ўйлади, лекин ички бир туйғу тўғри қилганини айтарди.
Эртаси куни университет ҳовлисида Гавҳар Сарварни кўриши билан табассум қилиб ёнига борди. Сарвар эса кечаги маишатдан сўнг ухлолмай кўзларм қизарган кўйи турарди.
— Сарвар ака, яхшимисиз? — деди Гавҳар секингина.
— Яхшимисан, Гавҳарим… — Сарвар кўзларини ишқалади.
— Ия, кўзларингизга нима қилди?
— Аллергия…

Шу пайт уларнинг ёнларига Шаҳриёр келди.

Давоми бор…

Биздан асар, сиздан ЛАЙК!

@drabllar
👍71🔥5240🤔20
РЕАЛ ВОҚЕАЛАРГА АСОСЛАНГАН
Адҳам ака хонасига киргач, кийимларини ҳам ечмай каравотга чўзилди. Кўзини юмиши билан деразадан кўрган манзараси — келинининг ўша нафис қомати, оппоқ елкалари хаёлидан кетмасди. Бу манзара унинг нафақат ҳирсини уйғотган, балки бутун борлиғини ифлос бир ниятга асир қилган эди.
Орадан бироз вақт ўтгач, ҳовлида Дилбарнинг ошхонадан чиқиб, ўз уйига қайтаётгани эшитилди. Адҳам ака ўзини босолмади. Юраги қинидан чиққудек уриб, деразани очди-да, бўғиқ овозда чақирди:
— Дилбархон... Тўхтанг...
Дилбар тўхтаб, қайнакасига қарадию....
Дахшат...
ДАВОМИ 👇👇👇👇
14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун болалар оталари билан ухлаб қолишади ва кечаси кечаси кам уйғонишади?

1. Кўкрак билан боғлиқлик йўқ: овқатлантиришни камроқ кутиш, камроқ қаршилик.
2. Туғилгандан кейин оталарда гормонал ўзгаришлар окситоцин ва пролактин даражасини оширади, бу эса ғамхўрлик ва эмпатияни кучайтиради.
3. Ритм: оталар чақалоқларини бир текисроқ силкитадилар, нафас олиш барқарорроқ бўлади → парасемпатик тизим тезроқ фаоллашади. Уларнинг ҳаракатлари янада ишончли бўлиши мумкин.
4. Овоз ва хотиржамлик: паст оҳанг чақалоқнинг тезроқ тинчланишига ёрдам беради. Оталар камроқ хавотирда ва уларнинг ўзига бўлган ишончи чақалоқларига ўтади.
Оталар уйғонишга хотиржамроқ муносабатда бўлишади ва хавотирни юқтиришмайди.
5. Тери билан терига тегиниш кортизолни камайтиради ва чақалоқнинг нафас олишини барқарорлаштиради.

@drabllar
15👍6
👇👇👇👇👇👇

ЎЛЖА

👆👆👆👆

Ёзув устини босинг
👍149🤬3
ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР
“Ўлжа” 73-қисм Гавҳар чироқни ёқмай, каравотда ўтирганча телефонини юзига яқинлаштирди. Сарварнинг эркалашлари, "соғиндим" деб ялинишлари ичида аллақандай илиқлик уйғотса-да, ички бир овоз уни тўхташга ундади. — Сарвар ака, кеч бўлди... Ҳамма ухлаяпти, чироқни…
Ўлжа

74-қисм

Шаҳриёр Сарварнинг елкасига қўлини ташлаб, Гавҳарга қарата сурбетларча жилмайди.
— Ҳа, малика, Сарварнинг кўзларини кўриб қўрқиб кетмадингизми? Кечаси билан сизни ўйлаб чиқди. Айниқса, дам олиш куни тоққа боришимизни айтганимда, "Гавҳарсиз бормайман" деб оёқ тираб олди.
Гавҳар Сарварга ҳайрон бўлиб қаради.
— Тоққа? Қанақа тоғ?
— Шундай, Гавҳар, — деди Сарвар овозини юмшатиб. — Шанба куни курсдошлар, яқин дўстлар билан Чорвоқ тарафга, дала ҳовлига кетмоқчимиз. Тоза ҳаво, шашлик... Сени ҳам таклиф қилмоқчи эдим.
— Йўқ, бора олмайман, — Гавҳар дарров рад жавобини берди. — Онам рухсат бермайдилар.
— Ие, Сарвар акангиз билан бормайсизми шерик бўлиб? — Шаҳриёр тиржайди. — Онангизга "дугоналарим билан кутубхонадаман" дейсиз-да.
Гавҳар қатъий бош силкиди.
— Барибир бора олмайман. Хафа бўлманг, Сарвар ака.
— Майли, — деди Сарвар нарироқда турган Шаҳриёрга маъноли қараб. — Гавҳар бормаса, менга ҳам у ерда нима бор? Мен ҳам бормайман унда.
Улар тарқалишгач, Сарвар, Шаҳриёр ва уларнинг яна бир дўсти Даврон чеккароққа ўтишди. Сарварнинг юзидаги "мулойимлик" бир лаҳзада ғойиб бўлди.
— Нима қиламиз? Кўнмаяпти-ку? — сўради Шаҳриёр асабийлашиб. — Гаров нима бўлади?
— Кўндирамиз, — деди Сарвар тишининг орасидан. — Бир амаллаб машинага ўтқазсак бўлди, у ёғи тоғда ҳал бўлади.
Шу пайтгача индамай турган Давроннинг юрагидаги ҳадик тилига кўчди.
— Болалар — деди Даврон жиддий оҳангда. — Нима режа тузяпсизлар ўзи? Ҳимоясиз бир қизни алдаб тоққа олиб бориб, номусига тегмоқчимисизлар? Ахир у ҳам бировнинг боласи-ку! Эртага сизларнинг синглингларга кимдир шундай қилса нима бўлади?
Шаҳриёр Давронга нафрат билан қаради ва унинг кўкрагидан итариб юборди.
— Э, донишманд! Сенга ким қўйди насиҳат қилишни? Егинг келмаса, бировнинг ошига суқилма! Биз ўз ишимизни биламиз.
— Бу пасткашлик! — Даврон Шаҳриёрнинг қўлини силтаб ташлади. — Сарвар, сенга ишонган қизни шунчалик хўрламоқчимисан? Бунинг уволи тутади!
— Ўчир овозингни! — Сарвар Давроннинг ёқасидан олди. — Бизнинг ишимизга аралашсанг, ўзингдан кўр!
Улар ҳовли ўртасида айтишиб, ёқалашиш даражасига келишди.
— Бор, кет! Агар режамизни бузсанг, ўша дачага ўзингни олиб борамиз…

Шахриёр Давронни итариб юборди. Даврон нафрат билан улардан узоқлашди…

Давоми бор...

Биздан асар, сиздан ЛАЙК!

@drabllar
95👍46🤬29🤔22😢4🔥1
ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР
Ўлжа 74-қисм Шаҳриёр Сарварнинг елкасига қўлини ташлаб, Гавҳарга қарата сурбетларча жилмайди. — Ҳа, малика, Сарварнинг кўзларини кўриб қўрқиб кетмадингизми? Кечаси билан сизни ўйлаб чиқди. Айниқса, дам олиш куни тоққа боришимизни айтганимда, "Гавҳарсиз бормайман"…
Ўлжа

75-қисм

Даврон муштларини тукканча тез-тез юриб университет биносидан чиқиб кетди. Юраги қинидан чиққудек урарди. У Сарвар ва Шаҳриёрнинг бу қадар пасткашликка боришини кутмаганди. "Гаров... оддийгина телефон учун бир қизнинг ҳаётини куйдиришмоқчими?“ ўйларди у.
Узоқдан Гавҳарнинг дугоналари билан кулишиб келаётганини кўриб, Даврон тўхтаб қолди. Қизнинг юзидаги ўша беғуборликни кўриб, ичи ачишиб кетди. Унга бориб ҳаммасини айтиб бермоқчи бўлди, аммо Сарварнинг "Аралашсанг, ўзингдан кўр!" деган таҳдиди ва Шаҳриёрнинг совуқ нигоҳи ёдига тушди. Улар ҳазиллашмаётганди.

Шу куни кечқурун Сарвар Гавҳарга қўнғироқ қилди. Овози жуда маҳзун ва мулойим эди.
— Гавҳар... Тушунаман, тоққа бормайман деб тўғри қилдинг. Негадир менинг ҳам кўнглим чопмаётганди.
— Онам рухсат бермайдилар-да, Сарвар ака, ўзим ҳам бундай жамоавий дам олишларни унча хушламайман. Мен фақат яқинларим билан…
— Масалан, мен билан а… — Сарвар унинг гапини бўлди. Гавҳар нима дейишни билмай маъқуллаб қўйди.
— Ҳа… Сиз билан ҳам…
— Кел, унда эртага кунимизни бирга ўтказамиз. Анчадан буён сенга бир гап айтаман дейман, фурсат бўлмаётганди…
Гавҳар яна ўйланиб қолди.
— Майли, фақат дарсдан кейин…
— Келишдик, эртанги кун иккимиз учун ҳам унутилмас бўлади, ишон…

Эртаси куни Гавҳар белгиланган жойга келди. Рестораннинг алоҳида хонасини Сарвар гуллар билан тўлдирганди. Буни кўриб Гавҳарнинг оғзи очилиб қолди.
— Сенга ёқдими, севгилим.
— Жуда чиройли… Буларнинг ҳаммаси мен учунми?
— Сен учун… — Сарвар Гавҳарнинг пойига тиз чўкиб унинг қўлини сўради — Сени бахтли қилишимга рухсат берасанми?
— Мен…Мен… — Гавҳар ҳам хурсандлигидан, ҳам онасининг бунга қандай муносабат билдиришини ўйлаб хавотирдан нима тили айланмай қолди.
— Тўхта, Гавҳар, ҳозир жавоб беришинг шарт эмас. Яхшилаб ўйлаб ол. Сени шошилтирмайман. Истаганингча кутаман…
Гавҳарнинг ҳаяжони бироз босилди. Улар бирга овқатланишди. Бирдан Гавҳарнинг рангги ўзгарди.
— Тинчликми, нимадир ёқмадими?
— Йўқ, ҳаммаси яхши, чарчадим шекилли. Мени уйга илиб бориб қўя оласизми, Сарвар ака.
— Албатта.

Машинага чиқиши билан билан Гавҳарни уйқу босди…

Давоми бор...

Биздан асар, сиздан ЛАЙК!

@drabllar
97🤔49🔥26👍19😢9😁4🤬4🤣1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асаримиз мавзусига яқин видео…

@drabllar
11🔥4😢4
ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР
Ўлжа 75-қисм Даврон муштларини тукканча тез-тез юриб университет биносидан чиқиб кетди. Юраги қинидан чиққудек урарди. У Сарвар ва Шаҳриёрнинг бу қадар пасткашликка боришини кутмаганди. "Гаров... оддийгина телефон учун бир қизнинг ҳаётини куйдиришмоқчими?“…
Ўлжа

75-қисм

Билолиддин отасининг бетоблиги сабабли хориждаги ўқишини вақтинча қолдириб, кутилмаганда юртга қайтиб келганди. У Дониёр билан шаҳар марказидаги тинчгина ресторанда учрашди. Анча вақтдан бери кўришмаган дўстлар суҳбати табиийки соғинч ва ўтган кунлар ҳақида эди.
— Гавҳар яхшими? — сўради Билолиддин бирдан жиддийлашиб. — Ўқишлари жойидами?
Дониёр хўрсиниб, нигоҳини четга олди. Унинг юзида аччиқ бир истеҳзо пайдо бўлди.
— Гавҳар ўзгариб қолган, Билол... Менимча, уни унутганинг яхши, дўстим.
— Нега унақа деяпсан, Дониёр? Тинчликми? — Билолиддиннинг юрагига ғулғула тушди.
— У бир енгилтак йигит билан ўралашиб юрибди. Ишонсанг, гапирсам эшитмади ҳам, мени душманга чиқарди. — деди Дониёр хафалик билан.
Билолиддин бироз сукут сақлади, кейин бошини сарак-сарак қилди:
— У жуда содда қиз, Дониёр. Алданиб қолмасин ишқилиб... Майли, балки у билан тақдиримиз бир бўлмас, лекин мен унинг доим бахтли бўлишини хоҳлайман.
Шу пайт Дониёрнинг телефони кутилмаганда жиринглаб қолди. Экранда Давроннинг исми кўринди. Дониёр ҳайрон бўлиб гўшакни кўтарди.
— Алло?
— Дониёр! Яхшиям сени топдим! — Давроннинг овози титрар, у ҳансираб гапирарди. — Гавҳарга ёрдаминг керак! Сарвар ва Шаҳриёр уни алдаб, ҳозиргина машинада тоққа олиб кетишди. Уларнинг нияти яхши эмас, Гавҳар хавф остида! Мен уларни кузатиб боряпман, тез етиб кел!
Даврон телефонда ҳаммасини — гаровни ҳам, Сарварнинг асл мақсадини ҳам тез-тез тушунтириб берди. Билолиддин юзига хавотир ўрмалаган, ранги оқариб кетган Дониёрга қараб турарди. Дониёр гўшакни қўяркан, муштини столга урди.
— Айтдим-ку! Бир нимани бошлайди деб бу қиз! — деди у тишининг орасидан.
— Нима бўлибди? Гапирсанг-чи! — Билолиддин ўрнидан туриб кетди.
— Юр, тезроқ борайлик! Машинага ўтир, йўлда ҳаммасини тушунтираман! — Дониёр Билолиддинни бошлаб ташқарига отилди.
Машина катта тезликда тоғ томон елиб бораркан, икки дўстнинг хаёлида фақат бир фикр эди: "Улгурсак бўлди..."

Давоми бор...

Биздан асар, сиздан ЛАЙК!

@drabllar
107👍66😢33🤔16🔥5
ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР
Ўлжа 75-қисм Билолиддин отасининг бетоблиги сабабли хориждаги ўқишини вақтинча қолдириб, кутилмаганда юртга қайтиб келганди. У Дониёр билан шаҳар марказидаги тинчгина ресторанда учрашди. Анча вақтдан бери кўришмаган дўстлар суҳбати табиийки соғинч ва ўтган…
Ўлжа

76-қисм
Сарвар ва Шаҳриёр ҳушсизланган Гавҳарни дала ҳовлининг юқори қаватидаги ётоқхонага олиб кириб, каравотга ётқизишди. Хона совуқ, муҳит эса ваҳимали эди. Сарвар қўлларини ишқалаб, ғалаба нашидасини сура бошлади.
— Хўш, бошлаймизми? — деди Сарвар Шаҳриёрга қараб, кўзларида ваҳшиёна бир йилтиллаш билан.
— Шошма, уйғонса қизиқроқ бўлади, — деди Шаҳриёр совуққонлик билан. — Қўрқувини кўриш завқлироқ.
— Бўпти, унгача телефонни чўз, — Сарвар қўлини чўзди.
— Машинада турибди, ҳозир бераман.
— Бунақаси кетмайди, бор, қиз тургунча олиб кел! — Сарвар буйруқ оҳангда гапирди.
— Бунча шошасан, бераман-да... — Шаҳриёр тўнғиллади.
— Бор, бор! Балки телефонда "севгилим" билан бир-биридан қизиқ романтик видеолар олармиз, — Сарвар заҳарханда қилди.
— Э, Сарвар-е, қўймайсан-да! Мениям қўшасизларми видеоларингга? — Шаҳриёр сурбетларча тиржайди.
— Истасанг, қўшамиз!
Иккаласи ҳам хонани тутиб қаҳ-қаҳ отиб юборишди. Уларнинг кулгиси деворларга урилиб, ваҳимали акс садо берарди. Шаҳриёр гаров учун аталган янги телефонни олиб келиш учун ташқарига чиқди. Шу пайт Сарварнинг телефонига нотаниш рақамдан қўнғироқ бўла бошлади. Дала ҳовли тоғ ёнбағрида бўлгани учун алоқа жуда ёмон эди. Сарвар "алло-алло" деганча, яхшироқ тутадиган жой қидириб, ташқарига — балконга чиқди. Бироқ барибир гаплаша олмади, фақат қисқа "гудок" келиб тушаверди.
— Ким бўлди энди булар? — деди Сарвар асабийлашиб телефон экранига тикиларкан.
Бу пайтда Гавҳар кўзини очди. Боши оғир, атроф бегона эди. У қаердалигини англамоқчи бўлиб атрофга қаради ва юраги қинидан чиқиб кетгудек бўлди. Вазиятнинг жиддийлигини ҳис қилиб, секин ўрнидан турди ва қалтироқ оёқлари билан бориб, қия очиқ қолган эшикдан ташқарига мўралади.
Балконда телефонига қараб сўкиниб турган Сарварни ва пастдан қўлида ичимлик шишаларини кўтариб келаётган Шаҳриёрни кўриб, Гавҳар нима қилиб қўйганини, кимларнинг тузоғига тушганини бир лаҳзада тушунди. Унинг бутун вужудини даҳшат қоплади.
— Эй Худойим, энди нима қиламан?! — Гавҳарнинг лаблари титради. У шошиб эшикни ёпди ва ичкаридан қулфлаб олди.
У хона ичида нажот излаб атрофга алангларди, аммо деразалар темир панжарали, чиқиш йўли эса фақат ўша Сарвар турган эшик орқали эди. Гавҳар қўллари билан оғзини тўсиб, ҳўнграб юбормаслик учун ўзини зўрға тийиб турарди.

Давоми бор...

Биздан асар, сиздан ЛАЙК!

@drabllar
110👍39🤔22🤬12😁7😢6
Ўлжа

77-қисм

Шаҳриёр қўлида ичимлик шишалари ва янги қутидаги телефон билан Сарварга яқинлашди. Сарварнинг ранги ўчиб, қўллари титраётганини кўриб, ажабланди.
— Ҳа, нима гап? — деди Шаҳриёр совуққонлик билан.
— Билмадим... Ҳар хил рақамлардан қайта-қайта қўнғироқ бўляпти, гаплаша олмаяпман. Алоқа жуда ёмон, — деди Сарвар атрофга аланглаб.
— Қилса қилар, нима бунча ваҳима қиласан, тушунмадим? — Шаҳриёр шишаларни стол устига қўйди.
— Онам касал, биласан... Шу мени бироз хавотирга солди. Бирор гап бўлдимикан деб қўрқяпман.
— Ана, машина ёнида алоқа яхши ишлаяпти, бор, гаплашиб кел. Кўнглинг жойига тушсин, — Шаҳриёр ишора қилди.
— Хўп, ҳозир қайтаман.
— Бўпти, тез кел, "малика" уйғониб қолмасин.
Сарвар пастга тушиб, машина ёнидаги тепаликка чиқди ва ўша қайта-қайта келаётган нотаниш рақамга қўнғироқ қилди. Ниҳоят, гўшак кўтарилди.
— Алло? Ким бу? — деди Сарвар овозини баландлатиб.
— Сарвар? — Гўшакдан Дониёрнинг вазмин, аммо нафратга тўла овози эшитилди.
— Ким бу деяпман?!
— Мен Дониёрман.
— Қайси Дониёр?
— Гавҳарнинг дўсти!
Сарварнинг юраги бир қалқиб тушди, лекин у дарров ўзини қўлга олиб, сурбетликка ўтди.
— Қайси Гавҳар? Менинг Гавҳар деган танишим йўқ! Адашиб тушибсан, болакай.
— Ҳой Сарвар! — Дониёрнинг овози ваҳшиёна тус олди. — Агар унга нимадир қилсанг, соғ қолмайсан! Қаердалигингни биламиз!
— Сен қаердан пайдо бўлдинг ўзи, ҳароми?! — Сарвар сўкиниб юборди. — Мен унақа қизни танимайман, вақтимни олма!
Сарвар қўнғироқни шартта ўчирди. Унинг ичига ғулғула тушганди. "Улар қаердан билиши мумкин? Ким сотди бизни?" — деб ўйларкан, Шаҳриёрни огоҳлантириш учун ичкарига шошди. Шу пайт Шаҳриёр ҳам юзида ваҳима билан Сарвар томон югуриб келаётганди.

Давоми бор…

Лайк босишни унуманг!

@drabllar
116👍56🤔44😁4
Ўлжа

78-қисм

***

Адҳам ака ўз аризасини қайтариб олгач, Акмал аканинг иши қайта кўриб чиқилди. Суд уни бир йиллик ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоси билан қамоқдан озод қилди. Озодлик нафасини туйган Акмал аканинг хаёлида фақат бир ўй — хотини ва қизини топиш эди. Узоқ суриштирувлардан сўнг, у Дилбар опа яшаётган ҳовлининг манзилини топди.
Кун қиялаган, ҳаво анча салқинлашган пайт эди. Акмал ака ярим очиқ турган темир дарвоза олдига келиб, юраги гупиллаб урганча ичкарига мўради. Ҳовлининг этагида, пахса девор чеккасидаги тандирдан кўкка оппоқ тутун ўрларди. Дилбар опа енгларини шимариб, юзлари иссиқ тафтидан лоладек қизарганча тандирга нон ёпарди.
Унинг ҳар бир ҳаракатида аёлга хос нафосат ва оналик меҳри бор эди. У забардаст қўллари билан хамирни зувала қилар, кейин нафис ҳаракат билан уни тандирнинг қизиган деворига урарди. Орадан кўп ўтмай, ҳовлини янги ёпилган иссиқ ноннинг иштаҳаочар иси тутиб кетди. Акмал ака бу манзарани кўриб, кўзларига ёш келди. "Мени кечирармикан?..." деб пичирлади у айбдорлик ҳиссида ёниб.
Шу пайт уй ичидан кичкина бир болакай чиқиб, шўхлик билан югуриб келди-да, Дилбар опанинг этагига ёпишди.
— Ойижон, нон! Нон беринг! — деб чулдиради у.
Дилбар опа чарчоғини унутиб, юзида чексиз меҳр билан жилмайди. Тандирдан эндигина узилган, юзи қизариб пишган иссиққина кулчани олиб, боланинг қўлига тутқазди.
— Мана, полвоним, эҳтиёт бўл, иссиқ! — деди у боланинг бошини силаб.
Бу манзарани кузатиб турган Акмал аканинг вужуди бирдан музлаб кетди. У хотинининг қийинчиликларини, айрилиқни, ҳатто ўзига бўлган нафратини қабул қилишга тайёр эди. Лекин бу бола... Бу кимнинг боласи? Ҳақиқат унинг юзига тарсаки бўлиб тушди. У Дилбар опа ва Гавҳарнинг ҳаётига қайтмоқчи эди, аммо мана шу кичик вужуд унинг учун енгиб бўлмас девордек бўлиб кўринди. Акмал ака қалбидаги соғинч ва номаълум бир рашк оловида қолиб, нима қилишини билмай дарвоза ортида қотиб қолди.

Давоми бор...

Биздан асар, сиздан ЛАЙК!

@drabllar
👍11382😢23🤔14🤣2🔥1