#Сўраган_эдингиз
#Изоҳ: Уламолар таъкидлашича, тунги намозни витр намози билан тугатиш фарз эмас, балки мустаҳабдир. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тунги ӯқиган охирги намозларингиз витр бӯлсин", деган бӯлсалар-да, бироқ имом Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзан витрдан кейин ҳам икки ракъат намоз ӯқиганликлари айтилади.
Демак, бундан шундай хулоса келиб чиқадики, киши витр намозини бўлиб ҳам ҳозирда муборак Рамазон ойида жамоатда имом билан бирга ўқиб, сўнг уйига қайтгач, бир оз ухлаб туриб, яна саҳарга яқин уйғониб, таҳажжуд намози нияти билан икки ёки ундан кўп бўлса ҳам намоз ӯқиши мумкин. (Аммо витр намози яна қайта ўқилмайди).
Валлоҳу аълам.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
@doniyorqori

ИБОДАТНИНГ АЙНИ ПАЙТИ
Мӯминларнинг сифати
وَالْمُسْتَغْفِرِينَ بِالْأَسْحَارِ
"... ва саҳарда истиғфор айтувчилардир".
("Оли Имрон", 17-оят)
👉🏼 @doniyorqori

#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Истиғфор айтишнинг турлари 👇
1️⃣ Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –
«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
(Бухорий ривояти)
2️⃣ «Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳи».
(Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан».)

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Истиғфорлар_саййиди
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

http://myurls.co/doniyorqori

Audio
#ДОЛЗАРБ
📌 РЎЗАГА ОИД ҲУКМЛАР
Рўзани бузувчи ва бузмайдиган амаллар.
🔉 Дониёр Файз
👉 http://myurls.co/doniyorqori
📌 РЎЗАГА ОИД ҲУКМЛАР
Рўзани бузувчи ва бузмайдиган амаллар.
🔉 Дониёр Файз
👉 http://myurls.co/doniyorqori
📌Aziz yosh ro’zador ukalarimizga xolis murojaat.
Aziz dindosh ukalarim!
Sizlarga xolis tavsiyam, saharlikda haddan tashqari ko’p ovqat yemanglar. Chunki, baʼzi bir ukalarimizdan kelayotgan savollarga qaraganda, ular saharlikdan keyin bomdod namozigacha bir pas uxlab yoki kunduzi ham uxlaganlarida tushlarida ihtilom (junub) bo’lib, yaʼni bulgʻalanib qolayotganliklarini aytishyapti.
Aslida, shariat yuzasidan bu holatning hech uyat joyi yo’q.
Bu yosh ukalarimizning o’z ixtiyorlaridan tashqari bo’lgan holatdir. Alloh taolo aytadi: “Alloh hech bir jonni toqatidan tashqari narsaga taklif qilmas..”
(“Baqara” surasi, 286-oyat)
Ukalarim, mabodo shunday holatga tushib qolsangiz ham, darhol gʻusl qilib, ro’zangizni davom ettirib ketaverasiz. Bunday holatda ro’zangiz buzilmaydi.
Yosh ukalarimizning bunday holatga tushib qolishlarining eng katta sababi saharda uyda yo ko’chalarda “bo’kib qolguncha” ovqat yeyishlaridir.
O’zi ro’za tutishdan maqsad nima? Ozroq ochlikni his qilishmi, yoki och qolmaslik uchun “oshlarni” to’yib yeyishmi? Albatta, ochlikni his qilish uchun ro’za tutiladi. Buning uchun esa odatdagidan ortiq ovqat yemaslik kerak.
Vallohu aʼlam
Doniyor Fayz
Yaqinlaringizga ham ulashing 👉🏼

myurls
doniyorqori
ТОНГГИ ЗИКРЛАР
АЛЛОҲГА БОҒЛАНИНГ!
АЛЛОҲГА БОҒЛАНИНГ!
Telegraph
ТОНГГИ ЗИКРЛАР
Аввало Аллоҳ таолога ҳамду сано ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилади: الحَمْدُ للهِ وَحْدَهُ ، والصَلّاةُ والسَّلامُ عَلَى مَنْ لا نَبِيَّ بَعْدَهُ «Алҳамдулиллааҳи ваҳдаҳу вассолаату вассалааму ъала ман лаа Набиййа баъдаҳу». Сўнг "Оятал…
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
📌 Тиловат саждасига оид ҳукмлар
🔉 Дониёр Файз
(Албатта эшитинг, ИншаАллоҳ, бундан кўп фойдалар оламиз.)
👉 http://myurls.co/doniyorqori
📌 Тиловат саждасига оид ҳукмлар
🔉 Дониёр Файз
(Албатта эшитинг, ИншаАллоҳ, бундан кўп фойдалар оламиз.)
👉 http://myurls.co/doniyorqori
Бизнинг каналимиздан узоқлашманг. Рамазонга оид энг фойдали эслатмаларнинг гувоҳи бӯласиз. Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг.👉👉👉
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Рамазон ойи ва унинг фазилатларига оид жуда заиф ва мавзуъ – тӯқима ҳадислар.
Рамазон ойига оид заиф ва сохта, уйдирма ҳадислар халқ орасида кенг тарқалган.
Аллоҳга ҳамдлар бӯлсинки, катта муҳаддис олимлар бундай ҳадислар ҳақидаги аниқ ҳукмларни баён қилиб кетишган.
Шунинг учун биз ушбу ҳадисларга эътибор қаратишимиз керак.
Қуйида Рамазон ойига оид, ӯз навбатида мутақаддим (олдинги) уламолардан, жумладан Имом Аҳмад, Ибн Ҳузайма, Байҳақий, Ибн Саъд, Ибн Аби Ҳайсама, Ибн Маъин, Ибн Аби Хотим, Ибнул Жавзийлар ва кейинги муҳаққиқ муҳаддис уламолар томонидан жуда заиф ҳадис, яъни амал қилишга яроқсиз ва мавзуъ – тӯқима, сохта ҳадис деб эътироф этилган баъзи ҳадисларнинг айримларини келтириб ӯтамиз: 👇👇👇
1) ❌ "Рўза тутинглар – саломат бўласизлар".
2) ❌ "Агар бандалар рамазонда бериладиган ажр-мукофотни билганларида, умматим тўлиқ бир йил рамазон бўлишини орзу қилган бўлар эдилар".
3) ❌ "Эй Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойини бизларга баракотли қилгин ва
рамазонга (соғ саломат) етказгин".
4) ❌ "Ким рамазонда узрсиз рўзасини очиб юборса, тўлиқ бир йил рўза тутса ҳам қазосини ўтай олмайди".
5) ❌ "Ким рамазон ойи Маккада бўлиб рўзасини тутса, имконияти етгунча тунги намозни ўқиса, Аллоҳ унга юз минг рамазон ойининг мукофотини беради".
6) ❌ "Рамазон ойи (рўзаси) фитр закоти берилмагунича юқори кўтарилмай осмон билан ернинг ўртасида муаллақ осилиб туради."
7) ❌ "Рамазоннинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод бўлишдир".
8) ❌"Рўзадорнинг уйқуси ҳам ибодатдир..."
9) ❌"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам (ғийбат билан шуғилланган икки аёл ҳақида) шундай дедилар:" Бу иккиси Аллоҳ ҳалол қилган нарса билан рўза тутиб, Аллоҳ ҳаром қилган нарса билан рўзасини очдилар".
10) ❌" Бандаларимнинг менга энг маҳбуби, ифторга шошиладиганлари".
11) ❌"Жаннат бир йилдан иккинчи йилга ўтишда рамазон ойи кириши муносабати билан хушбўйланиб, зийнатланади. Оҳу кўз ҳурлар виқор билан юрадилар".
12) ❌"Хақиқатда, Аллоҳ рамазон ойида мусобақаларингизга қарайди. Ўзингиздаги яхши амалларингизни Аллоҳга кўрсатинглар".
13) ❌"Аллоҳ таоло рамазоннинг ҳар кечасида олти юз минг кишини дўзахдан озод қилади. Рамазоннинг охирги кечасида эса ўтиб кетган инсонлар сонича дўзахийларни озод қилади".
14) ❌ "Рамазон ойида Аллоҳни зикр қилувчининг гуноҳи мағфират қилинади. Бу ойда Аллоҳдан сўрагувчи ноумид бўлмайди".
15) ❌ "Мадинада ўтказилган рамазон бошқа шахарларда ўтказилган рамазондан минг марта яхшироқ".
16) ❌ "Агар рўзадор бўлсангиз эрталаб тиш ювманглар, кечки вақт ювинглар".
17) ❌ "Ким рамазонда ўн кун эътикоф ўтирса, икки марта ҳаж ва умра қилгандек бўлади".
Демак, 👆юқорида зикр қилинган ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бӯлмаган. Уларга амал қилинмайди.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз манбалар асосида тайёрлади.

Жаннатга киришга сабаб бӯлувчи амаллардан бири
Изоҳ: Таҳоратни чиройли суратда қилиб, сӯнг дарҳол икки ракат таҳорат намозини ӯқишда бардавом бӯлайлик.
Эй, биродарим, эй, муслима синглим! Таҳорат қилаётганингизда ва намозга киришингиздан аввал ушбу ҳадисни ёдингиздан ӯтказсангиз,
ибодатга кучли рағбат ва унга интилишингиз янада ортади.
#Ният: "Таҳорат намози" ӯқишни қалбдан ӯтказиб ният қилинади. Буни лафзлар билан айтиш шарт эмас. Зеро, Аллоҳ таоло қалбимиздан неки ӯтса, барчасини кӯриб, билиб турадиган Зотдир.