Forwarded from Doniyor Qori
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sog‘liqni saqlash vazirligi jaziramadan saqlanish bo‘yicha tavsiyalar berdi
Avvalo boshni asrang!
Jazirama kunlarida, avvalo, boshni quyosh nuridan asrash muhim. Chunki bosh miyadan katta arteriya, vena qon tomirlari o‘tgan bo‘lib, kunning issiq vaqtida bosh yalang yurganda bosh qizib, butun tanada issiq qon aylanib, insonlarni oftob urishiga olib kyelishi mumkin. Buning oqibatida tana haroratining ko‘tarilishi, terining qizarishi, holdan toyish, nafas olish va puls tyezlashishi, yurakning tez urishi, bosh og‘rishi, bosh aylanishi, ko‘ngil aynishi, qayt qilish, hushdan ketish kabi holatlar kuzatilishi mumkin.
Nima tanavvul qilgan maʼqul?
Tabiyki, issiq kunlari ko‘p miqdorda suv ichish organizm faoliyatini yaxshi ishlashga va suv-tuz balansini meʼyorlashtirishga yordam beradi. Ammo bunda organizmning suv tanqisligini to‘ldirish uchun gazlangan yoki nektar suv эmas, aksincha, oddiy ichimlik suvini isteʼmol qilish kerak. Shuningdek, issiq kunda yog‘li go‘sht mahsulotlar isteʼmolini kamaytirib, ko‘proq yengil hazm bo‘luvchi taomlar isteʼmol qilish maqsadga muvofiq. Qolaversa, meva va sabzavotlar ham organizmga yaxshi singib, ichki aʼzolar faoliyatini normallashtirishga yordam beradi.
Tush paytida ko‘chaga chiqmang!
Maʼlumki, quyosh nuri 12.00 dan 16.00 gacha juda ham faol holatda bo‘ladi. Shuning uchun bu vaqt oralig‘ida ko‘chaga chiqmagan maʼqul. Ammo vaziyat kelib chiqib, shu vaqt oralig‘ida tashqariga chiqishga to‘g‘ri kelsa, tananing ochiq joylarini quyosh nuridan saqlashga harakat qilish darkor.
Yaqinlarizga ham ulashing👉
@doniyorqori

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САЛОВОТ_АЙТАЙЛИК!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади», дедилар».
(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
📌Изоҳ: Аллоҳнинг бандасига саловот айтиши бу – ӯша инсонга Ҳақ таолонинг раҳмати, мағфирати ва баракаси ёғилишидир.
Валлоҳу аълам
http://myurls.co/doniyorqori

#КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА
ИСТИХОРА НАМОЗИ ҲАҚИДА
Луғатда "Истихора" сўзи хайр (яхшилик) талаб қилиш, деган маънони англатади.
Мусулмон киши бошламоқчи бўлган бир неча ишдан қай бирини қилишни билмай иккиланганда, улардан
хайрлироғини танлаш учун "Истихора" намозини ўқиши мақсадга мувофиқдир.
Чунончи, бу намозни
бирор киши билан шерикчиликда иш бошлашдан олдин, уй олди- соттисида, янги уй сотиб олишда, шунингдек, қиз ва йигит тӯй олди учрашувга чиқишлари ёки сафарга кетиш ва шу каби дунёвий ишлар олдидан ўқиш ҳам жоиз ҳисобланади. Чунки, "Истихора" намози пайтида Аллоҳдан тўғри, яъни хайрли йўлни кўрсатишни сўраб илтижо қилиш имконияти бўлади.
Иншааллоҳ, ихлос билан ўқилган ушбу намоздан сўнг Аллоҳ таоло хайрли йўлни инсон кўнглига солиб, ундаги иккиланиш йўқолади.
Бунда қайси йўлни танлаш ҳақида тушда аён бўлиш- бўлмаслиги шарт эмас. Лекин баъзи ҳолатларда тушда аён бӯлиш эҳтимоли ҳам бор.
"Истихора" намозида худди икки ракъат зам сурали намоз каби ният қилинади ва намоздан сўнг "Истихора" дуоси ўқилади.
Агар инсон шундай ҳолатларда тезда бир қарорга кела олмаса, бу намоз бир неча марта такрор ўқилаверади.
"Истихора" намози намоз ӯқиш ман қилинган вақтлардан ташқари, исталган пайтда ӯқилиши мумкин.
❗Эслатма: Баъзилар, "Истихора намози учун азон айтиладими?" деб сӯрашади.
Жавоб: Йӯқ, "Истихора" намози учун азон айтилмайди. Ушбу дуони икки ракъат "Истихора" намозини ӯқиб тамомлагач, ӯқилади. Дуонинг бошида Аллоҳ таолога бир ҳамду сано ва Набий соллалоҳу алайҳи васалламга бир саловот айтиб, сӯнгра "Истихора" дуосини ӯқиб, охирида яна бир бор Набий алайҳиссаломга саловот айтиб тугатилса, мақсадга мувофиқ бӯлади, иншааллоҳ.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз
Дуонинг арабча матни
اللَّهُمَّ إنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ, وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ, وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلا أَقْدِرُ, وَتَعْلَمُ وَلا أَعْلَمُ, وَأَنْتَ عَلامُ الْغُيُوبِ, اللَّهُمَّ إنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ, فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ, اللَّهُمَّ وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ, فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ رَضِّني بِهِ
📌 Азизлар, ушбу намозни қалбдан ӯтказиб: "Истихора намози", дея ният қилинади. Тил билан талаффуз қилиб айтиш шарт қилинмаган.
Аллоҳ таоло қалбимиздаги ниятларимизни билиб турган Зот. Ва У бизнинг тилимиз билан баланд товушда ният қилишлимизга асло муҳтож эмас. Зеро, ният қалб амалидандир.
Роббимиз қайси намозни ӯқимоқчи эканимизни кӯриб, билиб туради.
Каналга уланиш👇🏼

#ДУОНИНГ_АЙНИ_ПАЙТИ
👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим. Дуолар мустажоб бӯладиган вақтдан ғафлатда қолмаслик учун, ҳозироқ бир лаҳза дунё ташвишларидан шу каби телефонлардан тин олиб,
Роббимизга чин ихлос билан дуолар қилайлик. Ахир барчаларимизнинг Меҳрибон Роббимиздан сӯрайдиган қанчадан-қанча тилакларимиз бор.
Иншааллоҳ, ҳозир айнан дуолар мустажоб бӯладиган вақт, дея умид қилган ҳолда Раббимизга дуо қилайлик. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар", деганлар.
(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).
Дониёр Файз
👉🏻 http://myurls.co/doniyorqori

Audio
#ДУО_ЎРГАНАМИЗ
📌 ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР
Яхшиликка даъват этувчи яхшилик қилган билан баравар савоб олиши ҳақидаги саҳиҳ ҳадисни барчамиз яхши биламиз.
Шунга кўра, савоб олишнинг энг осон йўли – яқинларимизни тўғри дуо қилишга ўргатишдир.
Бинобарин, Қуръоний дуолар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида баён этилган дуоларни, хусусан, ушбу ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР ёзилган аудиоёзувимиз ва саҳифамиздан нусха кўчириб, яқинларига тарқатган ёки телефон орқали юборган ҳар бир кишига Аллоҳ таолодан улкан ажр-савоблар тилаймиз.
Дониёр Файз
⬆️ УШБУ ҲАВОЛАДАГИ ДУОЛАР ЎҚИШ ЁКИ ЁДЛАШ УЧУН КАМИНА ТОМОНИДАН ОСОН ВА ҚУЛАЙ ӮҚИЛГАН.
👉 http://myurls.co/doniyorqori

Ушбу дуоларнинг арабча матни, ўқилиши ва маънолари билан қуйидаги линк орқали танишишингиз мумкин 👉
ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР
ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР
Telegraph
ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР
Алҳамдулиллааҳи ваҳдаҳу вассолаату вассалааму ъалаа Росулиллааҳ. رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنفُسَنَا وَإِن لَّمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ Роббанаа золамнаа анфусанаа ва ил-лам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ла-накунанна минал-хосирийн.…
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
❌ ЖУДА_ЗАИФ_ҲАДИС👇
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Агар банда: "Эй Раббим, деб тўрт марта айтса, Аллоҳ таборак ва таъло: "Лаббай, эй бандам! Сӯрагин, (ӯша сӯраганинг) берилади", деб айтади".
Ибн Абу Дунё «Дуо» асарида, Баззор эса ўзининг «Муснад» ида ривоят қилишган. Шу каби Ибн Асокир «Дамашқ тарихи» (51/165) да, ал-Дайлами «Муснад ал-Фирдавс» (1122) да ҳаммаси Ёқуб ибн Муҳаммад ал- Зуҳрий ал-Ҳакам бин Саид ал-Умавийдан, у Ҳишом ибн Урвадан, унинг отаси эса Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар.
Баззор айтади: "Биз уни ушбу лафз ибораси билан билмаймиз, фақат шу кӯриниш йӯли билангина биламиз".
Уламолар айтишади: "Ушбу ҳадиснинг санади заифдир, яъни ривоятчилар занжирида заифлик бор бӯлиб ва бу иккита иллат (хатога) эга:
Улардан бири, бу ривоятда Ёқуб ибн Муҳаммад аз-Зуҳрий, деган киши бор бӯлиб у ҳақда Абу Заръа: "У ривоят қилган ҳадис заифдир", деган. Абу Хотим ҳам у киши ҳақида: "Менга у кишидан ҳадис етиб келди, лекин бу ҳақда ёзмадим", деган.
Иккинчи иллат: Ушбу ҳадиснинг ровийлари орасида Ал-Ҳакам бин Саид Ал-Умавий деган киши бор бӯлиб, у киши ҳақида имом Бухорий: "Унинг ҳадиси "мункар" (ривоят қилишга ярамайдиган) ҳадислардир", деган. «Мезон ал-Иътидал» (1/570).
Шунинг учун Хайсамий ушбу ҳадис ҳақида шундай деган: "Бу ҳадиснинг ровийларида «Ал-Ҳакам Бин Саид Ал-Умавий деган киши бор бӯлиб, у заифдир».
"Мажма ал-Завоид" (10/159).
Шунингдек, кейинги муҳаққиқ (тадқиқотчи) муҳаддис уламолар ҳам юқоридаги ҳадисни "жуда заиф ҳадис, яъни амал қилишга яроқсиз", деб айтишган.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир

АЁЛЛАР ҚАБРИСТОНГА БОРСА БӮЛАДИМИ?
Кўпгина уламолар, зиёрат қилиш одобларини бузмаслик шарти билан, аёлларнинг ҳам қабрларни зиёрат қилишлари жоиз, дейишган. Уларнинг далили қуйидагича: Ойша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар: “Қабрларни зиёрат қилишда нима дейин, ё Расулаллоҳ?” У зот жавоб бердилар: «Бундай дегин: “Бу ерда қўним топган мўминларга салом бўлсин! Биз ҳам, иншаАллоҳ, сизларга етишамиз. Сизларга ҳам, бизларга ҳам Аллоҳ таолодан афву мағфират тилаймиз!”
(Муслим ривояти)
Изоҳ: Демак, мазкур ҳадисдан ҳам кӯриниб турибдики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳога айнан қабрларни зиёрат қилишда айтиладиган дуони ӯргатяпдилар.
Фуқаҳолар айтишича, аёллар ҳам эркаклар каби ўгит ва ибрат олишга муҳтождир. Динимизнинг қабрларни зиёрат қилишга берган рухсати аёлларга ҳам тегишлидир.
Бунга далил қуйидаги ҳадисдир.
Бурайда отасидан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам дедилар: «Мен сизларни қабр зиёратидан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар…»
(Муслим ривояти).
Термизийнинг лафзида эса:
«Албатта, у охиратни эслатади»,
дейилган.
Изоҳ: Ҳадисдаги: «Энди зиёрат қилаверинглар…»,
деган буйруқ, эркагу аёлга умумидир.
Албатта, аёл киши қабристонга шариат буюрган даражада авратларини беркитиб бориши энг биринчи шартлардан ҳисобланади.
Аёл киши зиёрат пайтида бақириб-чақириб йиғлаш, ёқа йиртиш, ўликлардан мадад сўраш каби ишлардан сақланмоғи лозим.
Ана шундай ҳаддидан ошган аёллар ҳақида эса бошқа бир ҳадис ҳам ворид бӯлган:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : "Қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни лаънатладилар".
(Термизий ривояти. Ҳасан ҳадис)
Такрор айтамиз, бу ҳадис барча муслималарга эмас, фақат зиёрат одобларига риоя қилмайдиган аёлларга нисбатан айтилган.
Зиёрат одобларидан яна бири қабрлар устига ӯтирмасликдир.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қиладилар: "Сизларнинг бирортангиз қабр устига ўтирганингиздан кўра, бир чўғнинг устига ўтириб, кийимингизни куйдирганингиз ва ўша кийим куйиб, терингизга ёпишиб қолгани яхшироқдир". (Муслим ривояти)
Шундай экан, қабрларнинг устига ўтиришдан, у ерда ёқа йиртиб йиғлашдан иложи борича сақланиш керак.
Аммо, қаттиқ овоз чиқармасдан, тақдирдан нолимасдан, Аллоҳ таолога "Нега менинг фалончимни ӯлдирдинг? Ундан бадтар ёмон одамлар ҳам юрибди-ку", дея гумроҳлик қилмасдан аста йиғлашга рухсат берилган. Зеро, вафот этган яқинлари, айниқса, ота-онаси, баъзан фарзандлари қабрини зиёрат қилган ҳар қандай кишининг қалби юмшаб, беихтиёр кӯзига ёш келиши табиий бир ҳол.
Энг асосийси, қабр зиёратидан кӯзланган мақсадлар, фойдалар эсдан чиқмасин:
1. Охиратни эслаш.
2. Марҳумлар ҳаққига дуо-истиғфорлар қилиш.
3. Ӯликлардан ибрат олиб, вақт, имкон борида ибодатга шошилиш.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз манбалар асосида тайёрлади.
Холис Аллоҳ йӯлида бошқа яқинларингизга ҳам улашинг!

#Холис_эслатма
Сӯраган эдингиз
Қуйидаги ҳадис саҳиҳми👇
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким Маккада бир кун касал бўлса, Аллоҳ таоло унга олтмиш йил давомида бошқа ибодат вақтларда қилган солиҳ амалларни ёзиб қўяди. Ким Макканинг жазирамасига кундузи бир соат сабр қилса, Аллоҳ таоло уни жаҳаннамдан беш юз чақирим масофага узоқлаштиб юборади.”
———
Жавоб: Бисмиллаҳи, алҳамдулиллаҳи.
Уламоларнинг мазкур ҳадис сиҳҳати юзасидан олиб борган татқиқод натижаларига суянган ҳолда шуни маълум қиламизки, бу ривоят "Макканинг фазилатлари" китобининг 27 бетида келтирилган бўлиб, бироқ бундай ҳадис Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан собит бўлмаган.
Шак-шубҳа йӯқки, бу ҳадис ҳам тўқиб чиқарилган ёлғондир. Чунки бу гаплар мӯътабар ҳадис китобларида маълум эмас. Шу каби у ишончли суннат китобларининг ҳеч бирида учрамайди.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
📌 Холис мурожаат
Азиз толиби илмлар. Сизларга такрор ва яна такрор мурожаат қилиб айтамизки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан бирор ҳадис айтаётганда унинг сиҳҳатига яхшилаб аҳамият бериб, сӯнг уни халқимизга тақдим қилайлик. Бу иш қийин эмас.
Зеро, илм омонатдир.

#ТАВҲИД
“Лаа Илаҳа Иллаллоҳ“ – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Ҳеч қандай сиғинишга ҳақли илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳ бор.
Ушбу калима – тавҳид калимаси бўлиб, барча пайғамбарлар шунга даъват қилгандир.

#ИЗОҲ Тавҳид – луғатда "ваҳҳада" феълининг масдаридан (ӯзагидан) олинган бўлиб, бирор нарсага бирлик нисбат беришни ва ундан кўпликни инкор этишни англатади. Яъни, "битта", "ягона", "яккаю-ягона" каби маъноларни таъкидлаш учун ишлатилади.
Шаръий истилоҳда эса: "Тавҳид – Аллоҳга ширк келтиришнинг турли кўринишларидан воз кечиш ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам, исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам шериги йўқ", деб эътиқод қилишдир.
@doniyorqori
Шаръий истилоҳда эса: "Тавҳид – Аллоҳга ширк келтиришнинг турли кўринишларидан воз кечиш ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам, исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам шериги йўқ", деб эътиқод қилишдир.
@doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК!
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР БАЁНИ
أستغفر الله، أستغفر الله، أستغفر الله : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْك السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ.
✅ Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:
«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йаа зал жалаали вал икром», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)
(Муслим ривояти).
لا إلهَ إلاَّ اللَّه وحْدهُ لاَ شَرِيكَ لهُ، لَهُ المُلْكُ، ولَهُ الحمْدُ، وَهُو عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِيرٌ،
اللَّهُمَّ لا مَانِعَ لِما أعْطَيْتَ، ولَا مُعْطِيَ لِما مَنَعْتَ، ولَا يَنْفَعُ ذَا الجَدِّ مِنْكَ الجَدُّ
✅ Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир фарз намози ортидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Аллоҳумма лаа маниъа лима аътойта ва лаа муътийа лима манаъта ва лаа йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.
(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Ва Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)
(Бухорий ва Муслим ривояти).
لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير،، لا حول ولا قوة إلا بالله، لا إله إلا الله ولا نعبد إلا إياه، له النعمة وله الفضل وله الثناء الحسن، لا إله إلا الله مخلصين له الدين ولو كره الكافرون
✅ Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ҳар намоз кетидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ, лаа илааҳа иллаллоҳу ва лаа наъбуду илла иййааҳ, лаҳун ниъмату валаҳул фазлу ва лаҳуссанаа ул ҳасан, лаа илааҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийна ва лав кариҳал каафируун», деб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан (шундай) таҳлил айтар эдилар» деганлар.
(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Неъмат, фазл, чиройли сано У учундир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У учун дин холис қилинади, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам.)
(Муслим ривояти).
✅ Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч мартадан: «Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.
(Муслим ривояти).
✅ Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга икки "Қул аъузу..."ни ҳар намоз сўнгида ўқишни буюрдилар."
(Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари).
✅ Абу Довуднинг ривоятларида: "Қул ҳуваллоҳу аҳад...", "Қул аъузу бироббил фалақ...", "Қул аъузу бироббин нас..." ни ўқиш лозим", дейилган
✅ Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий алайҳиссалом: "Ким ҳар бир фарз намоз кетидан "Оятал Курсий"ни ўқиса, ўзи билан жаннатга кириш ўртасини фақатгина ўлим тўсиб туради", дедилар.
(Насоий ва Ибн Сунний ривояти).
Ҳадис исноди жаййид (мустаҳкам)
✅ Муоз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида:
اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ
«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».
(Маъноси: Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)
(Абу Довуд ва Насоий ривоятлари).

myurls
doniyorqori
NAMOZDAN KEYINGI ZIKRLAR BAYONI
@doniyorqori
#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК!
🔊 НАМОЗДАН КЕЙИНГИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР БАЁНИ
🎤 Дониёр Файз
👉🏻 http://myurls.co/doniyorqori
🔊 НАМОЗДАН КЕЙИНГИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР БАЁНИ
🎤 Дониёр Файз
👉🏻 http://myurls.co/doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
Telegraph
КЕЧКИ ЗИКРЛАР
الحَمْدُ للهِ وَحْدَهُ ، والصَلّاةُ والسَّلامُ عَلَى مَنْ لا نَبِيَّ بَعْدَهُ «Алҳамдулиллааҳи ваҳдаҳу вассолаату вассалааму ъала ман лаа Набиййа баъдаҳу. Кечда ҳам ҳудди тонгдаги каби "Оятал-курсий" 1 марта, сўнгра "Ихлос", "Фалақ" ва "Ан-наас" суралари…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Изоҳ: Ар-Раҳмон - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. Сурада Аллоҳ таоло инсоният ва жинларга бу дунё ва охиратда ато этган ва этажак неъматларидан баъзиларини эслатиб, ўттиз бор: «Бас, Раббингизнинг қайси бир неъматларини инкор этасизлар?!» - деб уларга хитоб этган.
Яқинларингизга ҳам улашинг 👉
@doniyorqori
Яқинларингизга ҳам улашинг 👉
@doniyorqori