Doniyor Qori
29.4K subscribers
5.81K photos
4.21K videos
1 file
6.84K links
Doniyor qorining Telegram kanaliga xush kelibsiz!

Ushbu kanalda Oʻzbekiston Musulmonlari idorasi tomonidan ruxsat etilgan manba va adabiyotlar asosida tayyorlangan maʼlumotlar berib boriladi.
Download Telegram
📌 Изоҳ: Ёмон гумонга борганда ҳам, инсофни унутиб қӯямиз:

1) Ӯзи, кейинги пайтлар юриш-туриши ҳам ӯзгариб қолганди.

2) Бир-икки сӯм пул топиб, одам танимайдиган бӯлиб қолувди.

3) Ӯзини ҳаммадан доно, ақилли санаб юрарди... (деб орқасидан гапирамиз).

👉 Хулоса: Эртага ӯзимиз ҳам шундай ҳолга тушиб, холис бир дуога муҳтож бӯлиб қолишимиз мумкинлигини ҳеч ӯйламаймиз...
Дониёр Файз

Улашинг👉👉👉

http://myurls.co/doniyorqori
ZUMAR SURASI (73-75)
Doniyor qori
#ҚУРЪОН

Аллоҳ таоло айтади:

73 . Ва Роббиларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб борилдилар. Токи унга етиб келган чоғларида унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга: «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда киринг», дедилар.

74 . Улар: «Бизларга берган ваъдасини рост қилган ва бизга бу ерни мерос қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Энди ундан хоҳлаган жойимизни оламиз», дедилар. Бас, амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши бўлди!

75 . Ва фаришталарни Аршни ўраб олиб Роббиларига ҳамд ила тасбиҳ айтаётган ҳолда кўрурсан. Улар орасида ҳақ ила ҳукм қилинур ва: «Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!» дейилди.

📖
"Зумар" сураси, 73-75 оятлар

🔈Дониёр қори

👉🏻@doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суннатга_эргашайлик

Келинг, мӯмин биродарим, мӯмина синглим, биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу кӯрсатмаларига мувофиқ уйқудан олдинги зикрларни айтайлик.
http://myurls.co/doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САЛОВОТ_АЙТАЙЛИК!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади», дедилар».
(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

📌Изоҳ: Аллоҳнинг бандасига саловот айтиши бу – ӯша инсонга Ҳақ таолонинг раҳмати, мағфирати ва баракаси ёғилишидир.
Валлоҳу аълам
http://myurls.co/doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
​​​#ДУОНИНГ_АЙНИ_ПАЙТИ

👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим. Дуолар мустажоб бӯладиган вақтдан ғафлатда қолмаслик учун, ҳозироқ бир лаҳза дунё ташвишларидан шу каби телефонлардан тин олиб,
Роббимизга чин ихлос билан дуолар қилайлик. Ахир барчаларимизнинг Меҳрибон Роббимиздан сӯрайдиган қанчадан-қанча тилакларимиз бор.

Иншааллоҳ, ҳозир айнан дуолар мустажоб бӯладиган вақт, дея умид қилган ҳолда Раббимизга дуо қилайлик. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар", деганлар.

(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).

Дониёр Файз

​​​@doniyorqori
Audio
#ДУО_ЎРГАНАМИЗ

📌 ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР

Яхшиликка даъват этувчи яхшилик қилган билан баравар савоб олиши ҳақидаги саҳиҳ ҳадисни барчамиз яхши биламиз.

Шунга кўра, савоб олишнинг энг осон йўли – яқинларимизни тўғри дуо қилишга ўргатишдир.

Бинобарин, Қуръоний дуолар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида баён этилган дуоларни, хусусан, ушбу ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР ёзилган аудиоёзувимиз ва саҳифамиздан нусха кўчириб, яқинларига тарқатган ёки телефон орқали юборган ҳар бир кишига Аллоҳ таолодан улкан ажр-савоблар тилаймиз.

Дониёр Файз

⬆️ УШБУ ҲАВОЛАДАГИ ДУОЛАР ЎҚИШ ЁКИ ЁДЛАШ УЧУН КАМИНА ТОМОНИДАН ОСОН ВА ҚУЛАЙ ӮҚИЛГАН.

👉
http://myurls.co/doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

ТӮҚИМА, ЁЛҒОН ҲАДИСЛАРНИ ТАРҚАТИШДАН АЛЛОҲДАН ҚӮРҚИНГЛАР!

ҚУЙИДАГИ ҲАДИСНИНГ СИҲҲАТИ ҲАҚИДА СЎРАГАН ЭДИНГИЗ 👇

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалам шундай марҳамат қилдилар:
“Умматим ўтиши керак бўлган беш дона қиялик бор…
1 чи қиялик ӯлим ва унинг қийинлиги;
2 чи қиялик қабрда ёлғиз қолиши;
3 чи қиялик Мункар ва Накир....»
(Ҳадиснинг яна давоми бор)
------------

Жавоб: Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.

Мазкур ҳадиснинг санадини илмий нуқтаи назардан текшириб чиққандан сӯнг шуни маълум қиламизки, бу ҳадис мавзуъ, яъни тӯқима (ҳадис)дир. Чунки бу ҳадис “Саҳиҳайн”да (икки саҳиҳ) китобда ҳам ва “Тўрт сунан” китобларда ва на бошқа мӯътабар ҳадис китобларда ҳам келмаган. Шу каби унинг санадини ҳам топа олмадик.
Бир сўз билан айтганда, бу ривоят ишончли эмас. Бу ҳадисда бирорта ривоят қилувчи кишиларнинг номи зикр қилинмаган.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Унутманг

📌Эй мўмин биродарим, мўмина синглим, бугун ушбу ☝️ зикрни айтингизми?
Forwarded from Doniyor Qori
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌Изоҳ: Замҳарир – қишнинг қаттиқ совуғи.

http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

Баъзан ӯқувчиларимиз айрим сайтларда эълон қилинган ҳадисларни юбориб, унинг ҳукмини сӯрашади. Илм омонат эканлиги ҳамда Аллоҳ таолонинг розилиги учун ушбу ҳадислар ҳақидаги аҳли илмларнинг фикрларини "Холис эслатма" рукни остида бериб боришга қарор қилдик.
Ҳукм бизга қолмаган. Катта муҳаддис олимлар бундай ҳадислар ҳақидаги аниқ ҳукмларни баён қилиб кетишган.

Каналимиз обуначилари томонидан йўлланган саволлардан бири...

САВОЛ: Қуйидаги ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бӯлганми?

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Қачонки кун (қаттиқ) исиганда, бир киши: "Аллоҳдан ӯзга илоҳ йӯқ. Бугуннинг иссиғи жуда қаттиққ-а!. Аллоҳим, мени жаҳаннам иссиғидан асрагин", деб дуо қилса, Аллоҳ азза ва жалла жаҳаннамга: "Менинг бандаларимдан бири сенинг ӯтингдан паноҳ беришлигимни сӯради, сен гувоҳ бӯлгинки, мен уни сенинг ӯтингдан асрадим", дейди. "Қачонки кун (қаттиқ) совиганда, бир киши: "Аллоҳдан ӯзга илоҳ йӯқ. Бугуннинг совуғи жуда қаттиққ-а!. Аллоҳим, мени жаҳаннам замҳарири (қишнинг қаттиқ совуғи)дан асрагин", деб дуо қилса, Аллоҳ азза ва жалла жаҳаннамга: "Менинг бандаларимдан бири сенинг совуғингдан паноҳ беришлигимни сӯради, сен гувоҳ бӯлгинки, мен уни сенинг совуғингдан асрадим", дейди..."

----------
ЖАВОБ:

Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.

Аммо юқорида зикр қилинган (Қачонки кун (қаттиқ) исиганда, бир киши...) ҳадис жуда заиф иснод бӯлиб, уни Ибн Сунний «Амал ал-явм вал-лайла”» да, Байҳақий эса «Ал-Асмо ва сифат» да киритганлар. Унда яна бунга ўхшаш сўзлар мавжуд бўлиб, бир неча уламолар бу ҳадисни заиф деб таъкидлаганлар.

Бу санадда бир қанча улар борасида гапирилган бир жамоа ровийлари бор. Яъни, бу жарҳ ва таъдил юзасидан гапирилган. Улар ичида Яҳё ибн Айюб ал Мисрий. У ҳақида Аҳмад ибн Ҳанбал: «саййиул ҳифз» – (у ровининг) ҳифзи яхши эмас, деган. Насоий (у ҳақида): "Унақа кучли эмас", деган. Дора Қутний: "Унинг баъзи ҳадисларида изтироб бор" деган. Аҳмад Ҳоким у ҳақда: "Ҳифзидан, яъни ёддан ҳадис айтса, хато қилади" деган.
Шунингдек, имом Ас-Саховий «Ал-Мақосид»да ва ал-Ажлуний “Кашф ул-хафо”да бу ҳадиснинг заиф эканлигини эътироф этишган.
Яна бир қанча замондош ҳадисшунослар юқоридаги ҳадисга "мункар" деб ҳукм беришган.

Изоҳ: "Мункар" – иснодида заиф ровий бўлиб, ишончли деб билинган ровийнинг ҳадисига зид келган ҳадис. Мункар ҳадиснинг ҳукми – уни олмаслик, яъни, рад қилишдир. Шунга кӯра, "мункар" ҳадисни асло Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб айтилмайди.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

👉 Шундай бўлса-да, мусулмон киши гоҳида бу дуони Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бермаган ҳолда айтса ёки шунчаки Аллоҳдан жаҳаннам азобидан паноҳ тиласа, бунинг зарари йўқ, деб ўйлаймиз.
Ёки бу дуонинг ӯрнига сиз муҳтарам ӯқувчи учун айнан шу мавзуга оид Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадисда келган қуйидаги дуони ӯқиб юришингизни тавсия қиламиз.👇

✔️ СУННАТДА_КЕЛГАН_ДУО👇

Аллоҳдан жаннатни сӯраш ва дӯзаҳдан паноҳ тилаш дуоси

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَأَسْتَجِيرُ بِكَ مِنَ النَّارِ

Аллоҳумма инний ас'алука-л-жанната ва астажииру бика мина-н-наар.
(3 марта айтилади)

Маъноси: "Аллоҳим, сендан жаннатни сўрайман ва (сендан) дӯзаҳдан паноҳ тилайман".

(Термизий 4/700: Ибн Можжа, 1453. «Саҳиҳу Насоий», 3/1121 да қуйидагича лафз билан ривоят қилинади:

«...Ким Аллоҳдан жаннатни 3 марта сўраса, жаннат: «Эй Аллоҳим, уни жаннатга киритган", - дейди. Ҳамда, ким дўзах ўтидан 3 марта паноҳ сўраса, дўзах: «Аллоҳим, бу (банданг)ни дўзах ўтидан асра», - дейди»).

👉🏼 https://t.me/doniyorqori
​​​​Sog‘liqni saqlash vazirligi jaziramadan saqlanish bo‘yicha tavsiyalar berdi

Avvalo boshni asrang!

Jazirama kunlarida, avvalo, boshni quyosh nuridan asrash muhim. Chunki bosh miyadan katta arteriya, vena qon tomirlari o‘tgan bo‘lib, kunning issiq vaqtida bosh yalang yurganda bosh qizib, butun tanada issiq qon aylanib, insonlarni oftob urishiga olib kyelishi mumkin. Buning oqibatida tana haroratining ko‘tarilishi, terining qizarishi, holdan toyish, nafas olish va puls tyezlashishi, yurakning tez urishi, bosh og‘rishi, bosh aylanishi, ko‘ngil aynishi, qayt qilish, hushdan ketish kabi holatlar kuzatilishi mumkin.

Nima tanavvul qilgan maʼqul?

Tabiyki, issiq kunlari ko‘p miqdorda suv ichish organizm faoliyatini yaxshi ishlashga va suv-tuz balansini meʼyorlashtirishga yordam beradi. Ammo bunda organizmning suv tanqisligini to‘ldirish uchun gazlangan yoki nektar suv эmas, aksincha, oddiy ichimlik suvini isteʼmol qilish kerak. Shuningdek, issiq kunda yog‘li go‘sht mahsulotlar isteʼmolini kamaytirib, ko‘proq yengil hazm bo‘luvchi taomlar isteʼmol qilish maqsadga muvofiq. Qolaversa, meva va sabzavotlar ham organizmga yaxshi singib, ichki aʼzolar faoliyatini normallashtirishga yordam beradi. 

Tush paytida ko‘chaga chiqmang!

Maʼlumki, quyosh nuri 12.00 dan 16.00 gacha juda ham faol holatda bo‘ladi. Shuning uchun bu vaqt oralig‘ida ko‘chaga chiqmagan maʼqul. Ammo vaziyat kelib chiqib, shu vaqt oralig‘ida tashqariga chiqishga to‘g‘ri kelsa, tananing ochiq joylarini quyosh nuridan saqlashga harakat qilish darkor.

Yaqinlarizga ham ulashing👉
@doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САЛОВОТ_АЙТАЙЛИК!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади», дедилар».
(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

📌Изоҳ: Аллоҳнинг бандасига саловот айтиши бу – ӯша инсонга Ҳақ таолонинг раҳмати, мағфирати ва баракаси ёғилишидир.
Валлоҳу аълам
http://myurls.co/doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
#КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА

​ИСТИХОРА НАМОЗИ ҲАҚИДА

Луғатда "Истихора" сўзи хайр (яхшилик) талаб қилиш, деган маънони англатади.
Мусулмон киши бошламоқчи бўлган бир неча ишдан қай бирини қилишни билмай иккиланганда, улардан
хайрлироғини танлаш учун "Истихора" намозини ўқиши мақсадга мувофиқдир.
Чунончи, бу намозни
бирор киши билан шерикчиликда иш бошлашдан олдин, уй олди- соттисида, янги уй сотиб олишда, шунингдек, қиз ва йигит тӯй олди учрашувга чиқишлари ёки сафарга кетиш ва шу каби дунёвий ишлар олдидан ўқиш ҳам жоиз ҳисобланади. Чунки, "Истихора" намози пайтида Аллоҳдан тўғри, яъни хайрли йўлни кўрсатишни сўраб илтижо қилиш имконияти бўлади.
Иншааллоҳ, ихлос билан ўқилган ушбу намоздан сўнг Аллоҳ таоло хайрли йўлни инсон кўнглига солиб, ундаги иккиланиш йўқолади.
Бунда қайси йўлни танлаш ҳақида тушда аён бўлиш- бўлмаслиги шарт эмас. Лекин баъзи ҳолатларда тушда аён бӯлиш эҳтимоли ҳам бор.
"Истихора" намозида худди икки ракъат зам сурали намоз каби ният қилинади ва намоздан сўнг "Истихора" дуоси ўқилади.
Агар инсон шундай ҳолатларда тезда бир қарорга кела олмаса, бу намоз бир неча марта такрор ўқилаверади.
"Истихора" намози намоз ӯқиш ман қилинган вақтлардан ташқари, исталган пайтда ӯқилиши мумкин.

Эслатма: Баъзилар, "Истихора намози учун азон айтиладими?" деб сӯрашади.
Жавоб: Йӯқ, "Истихора" намози учун азон айтилмайди. Ушбу дуони икки ракъат "Истихора" намозини ӯқиб тамомлагач, ӯқилади. Дуонинг бошида Аллоҳ таолога бир ҳамду сано ва Набий соллалоҳу алайҳи васалламга бир саловот айтиб, сӯнгра "Истихора" дуосини ӯқиб, охирида яна бир бор Набий алайҳиссаломга саловот айтиб тугатилса, мақсадга мувофиқ бӯлади, иншааллоҳ.
Валлоҳу аълам

Дониёр Файз

Дуонинг арабча матни

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ, وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ, وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلا أَقْدِرُ, وَتَعْلَمُ وَلا أَعْلَمُ, وَأَنْتَ عَلامُ الْغُيُوبِ, اللَّهُمَّ إنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ, فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ, اللَّهُمَّ وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ, فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ رَضِّني بِهِ

📌 Азизлар, ушбу намозни қалбдан ӯтказиб: "Истихора намози", дея ният қилинади. Тил билан талаффуз қилиб айтиш шарт қилинмаган.
Аллоҳ таоло қалбимиздаги ниятларимизни билиб турган Зот. Ва У бизнинг тилимиз билан баланд товушда ният қилишлимизга асло муҳтож эмас. Зеро, ният қалб амалидандир. 
Роббимиз қайси намозни ӯқимоқчи эканимизни кӯриб, билиб туради.

Каналга уланиш👇🏼

@doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм